03.01.2025 йилдаги ПҚ-1-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 22.01.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизими самарадорлигини янада ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Кўчирма]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўнгги йилларда мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни таъминлашнинг мутлақо янги механизмларини жорий этиш, ҳуқуқбузарликни содир этишга сабаб бўлаётган ижтимоий-маиший муаммоларни ижтимоий профилактика чоралари тизими орқали ҳал этиш ҳамда аҳолида шахсий хавфсизлик ҳиссини шакллантириш борасида самарали чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишнинг ташкилий-профилактик асосларини замон талабларига мослаштириш, содир этиладиган қонунбузилишларнинг асл омилларини ўз вақтида аниқлаш ва комплекс чора-тадбирлар билан манзилли бартараф этиш орқали жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини янада ошириш долзарб вазифа сифатида намоён бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегияси тўғрисида»ги ПФ-158-сон Фармонининг устувор мақсадларига эришиш, шунингдек, масъул давлат органлари ва ташкилотларининг республика маҳаллаларида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси соҳасидаги фаолиятини 2025 йилда сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги Қонуни ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги концепцияси билан белгиланган масъул идоралар ва муассасалар учун 2025 йилда «Ҳар бир маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш» устувор вазифа этиб белгилансин ва қуйидаги ишлаш механизмлари жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда жиноят содир этилган ҳар бир маҳаллада криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда жиноятларни барвақт профилактика қилишнинг маҳаллалар кесимида чораклик манзилли чора-тадбирларини белгилаган ҳолда маҳалла — туман — вилоят даражасида унинг ижроси учун бевосита масъул раҳбарларни бириктириш ва аниқ соҳавий жавобгарликни юклаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
криминоген вазият оғир маҳаллаларда илмий-амалий ёндашувлар асосида жойларга чиққан ҳолда мақсадли ўрганишларни ўтказиш орқали ҳуқуқбузарликларга сабаб бўлаётган асл омилларни аниқлаш ва барҳам бериш бўйича ташкилий-ҳуқуқий чораларни кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ёшлар, аёллар ва ишсизлар томонидан, шунингдек, оила-турмуш муносабатлари доирасида содир этиладиган жиноятларнинг олдини олишда «маҳалла еттилиги» ҳар бир вакилининг аниқ масъулиятини белгилаш, ушбу тоифадаги ҳуқуқбузарликлар профилактикасига янгича иш услубларини татбиқ қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳолининг ҳуқуқий онги, ижтимоий фаоллиги ва фуқаролик масъулиятини ошириш, жиноят содир этилишига сабаб бўлиши мумкин бўлган ижтимоий муаммоларни ҳал этишга жамоатчилик вакиллари, нуронийлар ва маҳалла фаолларини кенг жалб этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар жамоат жойлари ва яшаш хонадонларида хавфсиз муҳит яратиш, фуқаролар ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига ҳар қандай тажовузларнинг олдини олиш мақсадида ҳуқуқбузарликлар профилактикасига замонавий рақамли технологиялар ва техник воситаларни кенг жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича ҳар бир масъул идора ва муассаса томонидан амалга оширилаётган чора-тадбирларнинг натижалари юзасидан қатъий сўров тизимини йўлга қўйиш ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга таъсир чораларини кўриб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирлар дастури (кейинги ўринларда — Дастур) 1-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллаларда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда янгича ёндашувлар асосида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимини ташкил этиш бўйича вилоят даражасидаги манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 2-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туман (шаҳар) маҳаллаларида криминоген вазиятни барқарорлаштириш ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш тизимининг самарадорлигини ошириш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 3-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллада ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини таъминлаш бўйича манзилли чора-тадбирларнинг намунавий «йўл харитаси» 4-иловага* мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда республика маҳаллаларида хавфсиз муҳит яратиш ва ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олишнинг самарали тизимини шакллантиришга қаратилган асосий мақсадли кўрсаткичлар (кейинги ўринларда — мақсадли кўрсаткичлар) 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов) тегишли идоралар ҳамда илмий ташкилот ва таълим муассасалари ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда уч ҳафта муддатда ҳар бир ҳудуд ва криминоген вазият оғир маҳалла кесимида мазкур қарорга асосан, 2025 йил биринчи чораги учун ҳудудий «йўл хариталари»ни ишлаб чиқиш ва ижрога қаратишни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш юзасидан масъулият давлат органлари, муассасалари ва маҳаллий ҳокимликларнинг шахсан биринчи раҳбарларига юклатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳар бир марказий давлат органи ва муассаса раҳбари томонидан Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари» ижроси устидан доимий ва таъсирчан идоравий назорат ўрнатилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жиноят содир этилган маҳаллаларда 6-иловага* мувофиқ тартибда илмий ёндашувлар асосида ўрганишлар ўтказилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бевосита жойларга чиққан ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жиноят содир этилаётган маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асл омилларни ўрганиш ҳамда уларнинг хусусиятларидан келиб чиқиб, манзилли профилактика тизимини йўлга қўйишга қаратилган илмий асослантирилган таклифларни 2025 йилнинг иккинчи чораги учун ишлаб чиқиладиган ҳудудий «йўл хариталари»га киритиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалардаги криминоген вазиятга таъсир қилаётган асосий омилларни ҳисобга олган ҳолда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли методикаларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш, шунингдек, бунинг натижалари юзасидан бириктирилган илмий ташкилот ва таълим муассасаларидан соҳага масъул идоралар билан тенг равишда сўров қилиш чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 4, 6-7-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларни комплекс ташкил этиш ҳамда Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари»нинг ижросини тизимли равишда назорат қилиб бориш мақсадида Бош прокуратура ҳузурида 2025 йил мобайнида доимий фаолият кўрсатувчи Республика идоралараро мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (кейинги ўринларда — Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи) тузилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи (Б. Валиев, Б. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул вазирлик ва идоралар мутахассисларини жалб қилган ҳолда Мувофиқлаштириш ишчи гуруҳи таркибини шакллантирсин ва 2025 йилда маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси борасидаги ишларнинг натижадорлигини, шу жумладан, жойларга бевосита чиққан ҳолда тизимли мониторинг қилиб бориш ҳамда мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолати устидан назоратни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастур ва ҳудудий «йўл хариталари»да назарда тутилган чора-тадбирларнинг изчил, сифатли ва ўз вақтида амалга оширилишини ҳамда ҳуқуқ-тартибот идораларининг илмий ташкилот ва таълим муассасалари томонидан жойларда амалга оширилаётган ўрганишлар ва уларнинг натижадорлигини доимий равишда қатъий назорат қилиб борсин;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар ой якунида криминоген вазият оғир ва жиноят содир этилган маҳаллаларда амалга оширилаётган ишларнинг аҳволи ва натижадорлиги бўйича барча масъул идора ва муассасалар билан танқидий муҳокамалар ўтказилишини ҳамда ушбу масалага масъулиятсизлик билан ёндашган раҳбарларга нисбатан лавозимидан озод этишгача бўлган таъсир чоралари кўриб борилишини йўлга қўйсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Белгилансинки, криминоген вазият оғир маҳаллаларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича самарали тизимни йўлга қўйиш ҳамда криминоген вазиятни барқарорлаштиришга қаратилган манзилли ишларни ташкил этиш мақсадида барча туман (шаҳар) сектор раҳбарларига, Миллий гвардия қўриқлаш хизмати бошлиқларига ва ички ишлар органлари бошлиқлари ўринбосарларига (кейинги ўринда — масъул раҳбарлар) 2025 йилда маҳаллалар номма-ном бириктирилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул раҳбарлар зиммасига ўз ҳудудларида ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикасини ташкил этиш намунасини яратиш, ҳудудий «йўл хариталари»нинг тўлақонли ижро этилишини таъминлаш ҳамда ижтимоий профилактика тизимини самарали йўлга қўйиш бўйича қатъий шахсий жавобгарлик юкланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
масъул раҳбарларнинг криминоген вазият оғир маҳаллаларда эришилган натижалари уларнинг фаолиятини баҳолашда инобатга олиниб, ҳар ой якунида — ички ишлар вазири ҳузурида, ҳар чорак якунида — Бош прокурор ҳузурида, ҳар ярим йилда Бош вазир ҳузурида тегишли республика раҳбарлари иштирокида танқидий муҳокама қилинади, ҳар бир маҳалла кесимида Ўзбекистон Республикаси Президентига ахборот бериб борилади ҳамда рағбатлантириш ёки интизомий жазо чоралари белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратуранинг қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) вилоятлар марказлари ва криминоген вазият оғир туман (шаҳар)лар маҳаллаларида хизмат олиб борувчи ички ишлар органлари профилактика кичик инспектори лавозимини киритиш ҳамда унинг зиммасига қуйидаги асосий вазифаларни юклаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар, мактаб битирувчилари ҳамда талабалар билан ижтимоий профилактика чоралари доирасида манзилли ишларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ҳудудида содир этиладиган айрим турдаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда баённомалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари таркибида қуйидаги тузилмаларни ташкил этиш ҳамда манзилли фаолиятини йўлга қўйиш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар орасида жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича манзилли ишларни ташкил этиш, маҳалла профилактика инспекторларининг бу борадаги фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда аниқланган муаммоларни масъул идоралар билан ҳамкорликда бартараф этиш чораларини кўриш вазифасини амалга оширувчи миграцион профилактика бўлинмаларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла профилактика инспекторлари томонидан аниқланган маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий қамоққа олиш жазоси қўлланган шахсларни махсус қабулхоналарга олиб бориш вазифасини амалга оширувчи туманлараро маъмурий конвой гуруҳларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг барвақт профилактикаси самарадорлигини янада ошириш мақсадида 2025 йил 1 мартдан эътиборан ички ишлар органлари профилактика (катта) инспекторларининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозимини тугатиш ҳамда бўшаётган штат бирликлари ҳисобидан мазкур банднинг «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган янги лавозим ва тузилмаларни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳуқуқбузарликлар учун жазо муқаррарлигини таъминлаш мақсадида синов тариқасида криминоген вазият оғир ҳудудлардаги профилактика бўлинмаларида Ички ишлар вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан маъмурий амалиёт гуруҳлари фаолиятини йўлга қўйиш ва улар зиммасига профилактика инспекторларига тушган мурожаатлар юзасидан жиноят иши қўзғатишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилинган ҳужжатларини ўрганиб, таркибида маъмурий ҳуқуқбузарлик бўлган ҳолатлар юзасидан белгиланган ҳужжатларни расмийлаштириш вазифасини юклаш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) айрим ҳудудларининг криминоген вазият оғир маҳаллаларида ташкилий-штат тузилмаси асосида маҳалла ҳуқуқ-тартибот масканлари фаолиятини йўлга қўйиш ҳамда бештагача маҳаллани микроҳудудларга бирлаштирган ҳолда жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича тезкор ҳаракатланиш тизимини жорий этиш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани ташкилий-штат тузилмасига, қоида тариқасида, микроҳудудга хизмат кўрсатувчи профилактика (катта, кичик) инспекторлари, хотин-қизлар масалалари бўйича, пробация, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва патруль-пост хизматлари инспекторлари ҳамда тезкор-қидирув хизмати ходими киритилиб, Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмаларининг нарядлари доимий равишда хизмат олиб бориши ташкил этилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микроҳудудларда кунлик жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, шу жумладан, ижтимоий профилактика тизимини жойида ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва назорат қилиб бориш мақсадида ички ишлар органлари профилактика бош инспектори лавозими жорий этилади ҳамда унинг зиммасига маҳалла ҳуқуқ-тартибот маскани фаолиятига раҳбарлик қилиш вазифаси юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикаси тизими самарали амалга оширилиши мақсадида шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
енгил тан жароҳати, майда безорилик, оилавий (маиший) зўравонлик, гиёҳвандлик воситалари ва алоҳида тоифадаги кучли таъсир қилувчи моддалар ноқонуний муомаласи билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарликлар «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимида рўйхатдан ўтган вақтнинг ўзида ҳуқуқбузар (жабрланувчи)ларга нисбатан автоматик тарзда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимида ижтимоий профилактика тадбирларини амалга ошириш бўйича хулоса шакллантирилади ва ижрога қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан шакллантирилган ҳар бир хулосалар ижроси устидан кунлик идоравий назорат механизмлари жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллаларда ҳуқуқбузарликларнинг ижтимоий профилактикасини амалга оширувчи субъектлар ва кўмаклашувчи шахсларнинг фаолияти самарадорлиги кўрсаткичларига (KPI) ижтимоий профилактика тадбирлари натижалари киритилади ҳамда баҳолашда алоҳида инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар ойда ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ҳар бир туман (шаҳар)нинг тўртта секторида криминоген вазият оғир маҳаллаларда камида иккитадан «намунали хавфсиз кўча» ва бештадан «намунали хавфсиз йўлак» ташкил этиш чораларини кўрсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бош прокуратура (Б. Валиев) Ички ишлар вазирлиги (Б. Абдуллаев) ва Рақамли технологиялар вазирлиги (Ш. Шерматов) билан биргаликда бир ой муддатда мазкур қарорга мувофиқ тасдиқланадиган ҳудудий «йўл хариталари»да белгиланган чора-тадбирларнинг вилоят — туман — маҳалла даражаларида ижросини қайд этувчи электрон назорат платформасини ишлаб чиқсин ва жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички ишлар вазирлиги (П. Бобожонов, Б. Абдуллаев):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда «E-ijtimoiy profilaktika» ахборот тизимини «E-maʼmuriy ish» ахборот тизимига интеграция қилиш ҳамда мазкур қарорга мувофиқ ижтимоий профилактика тадбирлари амалга ошириладиган шахсларга нисбатан автоматик тарзда хулоса шакллантириш имкониятини яратиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда ички ишлар органлари хотин-қизлар масалалари бўйича инспекторларига ҳимоя ордерини расмийлаштириш ваколатини ҳамда патруль-пост хизмати саф бўлинмалари (бригада, батальон, отряд) командирлари ва уларнинг ўринбосарларига патруль-пост хизмати инспекторлари томонидан тузилган маъмурий баённомалар юзасидан қарор қабул қилиш ваколатини беришни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарорга мувофиқ киритилаётган профилактика кичик инспекторлари лавозимларини жамлаш мақсадида 2025 йил 1 апрель кунига қадар ички ишлар органларининг амалдаги малакали ходимлари орасидан номзодларни махсус касбий тайёргарлик курсларида қисқартирилган уч ойлик ўқув дастури бўйича ўқитишни таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика инспекторлари ва профилактика катта инспекторлари лавозимларига биринчи навбатда камида бир йил давомида профилактика кичик инспектори лавозимида хизмат қилаётган, туман (шаҳар) ички ишлар органи раҳбарининг жамоат хавфсизлиги хизмати бўйича ўринбосари ва профилактика бўлинмаси бошлиғи лавозимларига — ижобий натижаларга эришган профилактика бош инспектори лавозимида хизмат қилаётган ходимларни тайинлаш тартибини жорий қилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бош прокуратура, Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига 7-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 3 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-1-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 3 январдаги ПҚ-1-сон қарорига
7-ИЛОВА
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги «Ички ишлар органлари кадрлари билан ишлаш ва уларнинг хизматини ташкил этиш тартибини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-3413-сон қарорининг 1-иловасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банднинг тўртинчи хатбошиси «ички ишлар органларининг ходимлари ва ҳарбий хизматчилари қабул қилинади» сўзларидан кейин «(«ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти» мутахассислигига фақат камида икки йиллик амалий стажига эга ички ишлар органларининг ходимлари қабул қилинади)» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-банднинг тўртинчи хатбошисидан «профилактика инспекторининг ёрдамчилари,» ва «ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган» сўзлари чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40-банднинг ўн биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«полковник» махсус унвони — тегишлилиги бўйича ички ишлар органлари профилактика, тергов, тезкор ва эксперт-криминалистика бўлинмаларида йигирма календарь йилдан ортиқ иш стажига эга бўлган профилактика катта инспектори, катта терговчи, катта тезкор вакили, ўта муҳим ишлар бўйича терговчи, ўта муҳим ишлар бўйича тезкор вакили, профилактика бош инспектори, бош эксперти лавозимидаги ходимларга «подполковник» махсус унвонида хизмат ўташ муддати тугаганидан сўнг»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 24 декабрдаги «Жамоат хавфсизлигини таъминлаш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4075-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи хатбошидаги «инспекторлари ва уларнинг ёрдамчиларига» сўзлари «инспекторларига» сўзи билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 3-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 6-банд «в» кичик бандининг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ички ишлар органлари ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмалари ходимларини рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш, уларга белгиланган тартибда устамаларни белгилаш, шунингдек, қўшимча штат бирликларини киритиш ва молиялаштириш, шартнома асосида кадрларни жалб этиш».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 2 апрелдаги «Ички ишлар органларининг жамоат хавфсизлигини таъминлаш ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5050-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 1-банднинг учинчи ва тўртинчи хатбошиларидаги «профилактика катта инспектори» ва «профилактика катта инспекторининг» сўзлари тегишинча «профилактика бош (катта) инспектори» ва «профилактика бош (катта) инспекторининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин*:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Масканлар ўз фаолиятини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
профилактика бош инспектори, профилактика катта инспектори, профилактика инспектори, профилактика кичик инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда хизмат қилиш учун бириктирилган ёки ташкилий-штат тузилмаси асосида киритилган туман (шаҳар) ички ишлар органининг хотин-қизлар масалалари бўйича инспектори, пробация бўлинмаси инспектори, тезкор вакил, патруль-пост хизмати ходимлари, йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасига кўмаклашиш учун юборилган Миллий гвардия қўриқлаш бўлинмасининг наряди, бошқа ваколатли давлат органларининг ходимлари ва жамоат тузилмаларининг вакиллари таркибида амалга оширади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-банддаги «Профилактика катта инспектори» сўзлари «Профилактика бош (катта) инспектори» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олтинчи хатбоши чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
еттинчи — саккизинчи хатбошилар тегишинча олтинчи — еттинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«10. Профилактика бош инспектори йўқлигида унинг ваколатлари профилактика катта инспектори томонидан амалга оширилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 15 апрелдаги «Ички ишлар органлари учун профессионал кадрларни тайёрлашнинг сифат жиҳатидан янги тизимини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5076-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банднинг тўртинчи хатбошисидаги «200» рақами «300» рақами билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-банднинг тўртинчи хатбошисидан «профилактика инспекторининг ёрдамчилари,» ва «ёки сиртқи таълим шакли бўйича таҳсил олаётган» сўзлари чиқариб ташлансин*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-илова қуйидаги мазмундаги 8-позиция билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«

8.

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси фаолияти

мутахассис

кундузги

3 ой

».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 20 январдаги «Ички ишлар органларини халқчил профессионал тузилмага айлантириш ва аҳоли билан янада яқин ҳамкорликда ишлашга йўналтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-10-сон қарорига 1-илованинг 66-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«66. Ходимга буйруқ асосида тайинланган интизомий жазо тайинланган вақтдан бошлаб қуйидаги муддатларда амалда бўлади ҳамда ушбу муддат ўтганидан сўнг автоматик тарзда тугалланган ҳисобланади (агар ходим шу муддат ичида янги интизомий жазога тортилмаса):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танбеҳ — уч ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳайфсан — олти ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лавозим маошининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима — тўққиз ой;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қаттиқ ҳайфсан — бир йил.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рағбатлантириш тартибида интизомий жазо ушбу муддатлар ўтмасдан бекор қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда белгиланган муддат ичида ходимга нисбатан бир неча интизомий жазо тайинланса, уларни бекор қилиш (тугалланиш) муддати охирги тайинланган интизомий жазо чораси санаси бўйича ҳисобланади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Мазкур ўзгартиришлар 2025 йил 1 мартдан эътиборан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.01.2025 й., 07/25/01/0059-сон; 20.08.2025 й., 07/25/253/0752-сон; 29.11.2025 й., 07/25/360/1110-сон; 07.04.2026 й., 06/26/54/0320-сон)