13.01.2025 йилдаги ЎРҚ-1017-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 30 сентябрда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 21 декабрда маъқулланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда. Ушбу Қонуннинг мақсади
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонуннинг мақсади космик фаолият соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда. Космик фаолият тўғрисидаги қонунчилик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ва бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг космик фаолият тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда. Асосий тушунчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонунда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти космик инфратузилмаси объектлари — космик фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган ер усти иншоотлари, бинолари ва техникалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни масофадан зондлаш — космик аппаратларга ва бошқа қурилмаларга (самолёт, вертолёт, учувчисиз учиш аппаратлари ва бошқаларга) ўрнатилган ускуналар орқали ер устидаги ва ер қаъридаги объектлар тўғрисидаги маълумотларни олиш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни масофадан зондлаш миллий оператори (бундан буён матнда Миллий оператор деб юритилади) — космик тизимларни бошқариш ва (ёки) улардан фойдаланиш бўйича фаолиятни амалга оширадиган, космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланадиган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик аппарат — космик фазони ва Ерни тадқиқ этиш имконини берадиган, космик фазога учириш учун мўлжалланган техник қурилма, шу жумладан сунъий йўлдош аппарати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик мониторинг — космик хизматларнинг космик мониторинг объектлари ҳолатини космик аппаратлар ёрдамида олинган космик суратларга, шунингдек бошқа қўшимча маълумотларга ишлов бериш ҳамда уларни таҳлил қилиш орқали ўрганишга қаратилган таркибий қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик объект — космик фазода ишлаш учун мўлжалланган техник қурилма, шу жумладан космик аппарат ва (ёки) уни космик фазога олиб чиқиш воситаси ҳамда уларнинг таркибий қисмлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик сурат — космик аппаратларга ўрнатилган махсус қурилмалар ёрдамида электромагнит спектрининг турли диапазонларида олинган ва маълум бир алгоритм бўйича визуаллаштириладиган икки ўлчовли тасвир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик технологиялар — космик фаолиятни амалга ошириш, шунингдек ушбу фаолият натижаларини олиш ва улардан фойдаланиш учун зарур бўлган ахборотни ва (ёки) маълумотларни тўплаш, сақлаш, излаш, уларга ишлов бериш ҳамда уларни тарқатиш учун фойдаланиладиган услублар, қурилмалар, воситалар, усуллар ва жараёнлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик тизим — космик фазони ва Ерни тадқиқ этиш ҳамда унинг натижаларидан фойдаланиш учун мўлжалланган, космик объектларни ва ер усти космик инфратузилмаси объектларини ўз ичига оладиган, функционал жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган техник воситалар ҳамда амалий ишлар мажмуи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фазо — Ер атмосферасидан ташқаридаги ҳаво ҳудудини ўзининг табиий хусусиятига кўра ўраб турадиган, космик объектлар ўз функционал вазифаларини амалга ошира оладиган фазо;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият — илм-фан, ижтимоий-иқтисодий, экологияга, ахборотга, тижоратга, мудофаага, хавфсизликка оид мақсадларга ва бошқа соҳаларга оид мақсадларга эришиш учун космик технологиялар воситасида космик фазони ва Ерни тадқиқ этишга ҳамда улардан фойдаланишга қаратилган фаолият;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият объектлари — космик фаолиятни амалга оширишда фойдаланиладиган космик инфратузилма объектлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият субъектлари — космик фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар, шу жумладан ушбу Қонунга ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик фаолиятни амалга оширувчи халқаро ташкилотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик хизматлар — космик маълумотлардан, космик ва рақамли технологиялардан иборат бўлган геоахборот тизимларидан фойдаланган ҳолда, шу жумладан космик мониторинг орқали кўрсатиладиган хизматлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда. Космик фаолиятнинг асосий принциплари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятнинг асосий принциплари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатнинг илмий-техник салоҳиятидан ва космик фаолият имкониятларидан самарали фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик технологиялардан фойдаланган ҳолда соҳаларнинг рақамлаштирилиш даражасини ҳамда шаффофлигини оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тенг ҳуқуқлилик ва ўзаро манфаатдорлик асосида халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни ривожлантиришнинг устувор йўналишларини қўллаб-қувватлаш ва уни рағбатлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни амалга оширишда экологик талабларга, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар талабларига ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлашга доир талабларга риоя этилиши устуворлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда. Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятни амалга оширишнинг асосий мақсадлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг барқарор ижтимоий-иқтисодий ривожланишига, мудофаа қобилиятини ва хавфсизлигини мустаҳкамлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни, космик фазони ва самовий жисмларни тадқиқ этиш, шунингдек улар тўғрисидаги илмий билимларни тўплаш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик технологиялар ёрдамида соҳаларнинг рақамлаштирилишини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий, ижтимоий-иқтисодий, экологияга, тижоратга оид соҳалар ва бошқа соҳаларнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда мамлакат ҳудудини космик технологиялар ёрдамида тадқиқ этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасида космик хизматлар кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва унинг таъсирини юмшатиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудини доимий равишда мониторинг қилиб боришга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Космик фаолият соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда. Космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари қуйидагилардан иборат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсатини ва стратегик йўналишларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фазони ва сайёраларни тинчлик мақсадларида тадқиқ этиш ҳамда космик технологиялардан фойдаланиш бўйича халқаро ҳамкорликда иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантириш, шунингдек унинг мудофаасини ва хавфсизлигини мустаҳкамлаш мақсадида космик фаолият натижаларидан фойдаланиш, космик объектларни яратиш ва (ёки) учириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик хизматларнинг миллий бозорини яратиш ва ривожлантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш, шу жумладан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва космик фаолият тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик инфратузилмани, космик тадқиқотлар ва технологияларни, илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларида, шу жумладан етакчи хорижий таълим ташкилотларида космик фаолият йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигини Ерни масофадан зондлашдан, геоахборот тизимларидан, космик ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда оширишга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бўйсунувида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмаларга эга бўлган вазирликлар ва идораларга мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ махсус топшириқлар ва вазифаларни бажаришда геоахборот тизимларидан, космик ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалий ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодиётнинг тармоқларидаги қонунчилик бузилиши ҳолларини космик суратларга ишлов бериш ва уларни таҳлил қилиш орқали аниқлашга кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар томонидан фаолиятнинг тегишли соҳаларида амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллашга доир таклифларни ишлаб чиқиш ва ишларни мувофиқлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда вазирликлар ва идоралар томонидан космик технологияларнинг қўлланилиш даражасини мониторинг қилиш ҳамда уларнинг жорий этилишини жадаллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни оммалаштиришга доир ишларни илм-фан ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
геоахборот маълумотлар базасини тўлдириш ва янгилаб бориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:

космик фаолият соҳасидаги ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги давлат дастурларини тасдиқлайди ва уларнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўз ваколатлари доирасида қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланишдан чиқарилган космик объектларни ва техник воситаларни утилизация қилиш тартибини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлигининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги космик фаолият соҳасидаги махсус ваколатли давлат органидир (бундан буён матнда махсус ваколатли давлат органи деб юритилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга оширишда ҳамда стратегик йўналишларни ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик инфратузилмани, космик тадқиқотларни ва технологияларни, илмий-тадқиқот ҳамда тажриба-конструкторлик ишларини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ташкилотларида, шу жумладан етакчи хорижий таълим ташкилотларида космик фаолиятнинг йўналишлари бўйича кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий-иқтисодий соҳаларда фаолиятни амалга оширувчи вазирликлар ва идораларнинг зиммасига юклатилган вазифаларни бажариш самарадорлигини Ерни масофадан зондлашдан, геоахборот тизимларидан, космик ва рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда оширишга кўмаклашади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз бўйсунувида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг таркибига кирадиган ҳарбий тузилмаларга эга бўлган вазирликлар ва идораларга мамлакатнинг мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш ҳамда хавфсизлигини таъминлаш билан боғлиқ махсус топшириқлар ва вазифаларни бажаришда геоахборот тизимларидан, космик ҳамда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалий ёрдам кўрсатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик мониторинг объектларида космик мониторинг, шу жумладан давлат космик мониторинги амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоққа мансублилиги бўйича вазирликлар ва идоралар томонидан амалга ошириладиган мониторинг жараёнларида космик технологияларни қўллашга доир таклифларни ишлаб чиқади ва ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тармоқларда вазирликлар ва идоралар томонидан космик технологияларнинг қўлланилиш даражасини мониторинг қилади ва уларнинг жорий этилишини жадаллаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни оммалаштириш бўйича ишларни илм-фан ва инновацион технологиялардан фойдаланган ҳолда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни амалга ошириш чоғида кузатишларни олиб боради, олинган маълумотларни тўплайди, уларга ишлов беради, уларни таҳлил қилади, сақлайди ва улардан фойдаланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, шунингдек космик фазони тадқиқ этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ халқаро-ҳуқуқий масалаларни ҳал қилишга кўмаклашади ҳамда халқаро мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик суратларни қабул қилиш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш тартибини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фазога учириладиган Ўзбекистон Республикасининг космик объектларини халқаро стандартларга ва қонунчиликка мувофиқ тамғалашни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мақсадга ва икки хил мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ишлаб чиқишга, ишлаб чиқаришга ва етказиб беришга ҳамда космик инфратузилма объектларини ривожлантиришга доир давлат мудофаа буюртмасини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки хил мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишларини Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги билан биргаликда белгилайди ва тегишли тадқиқотларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги дастурларни ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги давлат назоратини амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий операторни белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият, космик тадқиқотлар ва технологиялар соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга оширади ҳамда стратегик йўналишларни ишлаб чиқади, шунингдек махсус ваколатли давлат органининг фаолиятини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг ишлаб чиқилиши ва тасдиқланишини ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасида космик фаолият соҳасидаги дастурлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳамкорлик доирасида махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда Ўзбекистон Республикасининг космик фаолият соҳасидаги манфаатларини ифода этади ва амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолият соҳасидаги давлат назоратини амалга ошириш бўйича ишларни мувофиқлаштиради ва ушбу йўналишни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идораларнинг космик фаолият соҳасидаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг космик фаолият соҳасидаги ваколатлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият имкониятларидан фойдаланади, шунингдек ҳарбий космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ҳамда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда икки хил мақсадга мўлжалланган космик технологияларни яратиш бўйича ишларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик технологиялардан фойдаланишни режалаштиради ва амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўлланилиши космик фаолият билан боғлиқ бўлган қурол-яроғ, ҳарбий ва махсус техникани яратишга, ишлаб чиқаришга ва етказиб беришга доир давлат мудофаа буюртмасини шакллантиришни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ҳамда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда икки хил мақсадга мўлжалланган космик технологияларни яратиш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари амалга оширилишини таъминлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ҳамда махсус ваколатли давлат органи билан биргаликда икки хил мақсадга мўлжалланган космик технологияларни ривожлантиришнинг асосий йўналишлари ва истиқболларини белгилаш бўйича тизимли тадқиқотларни ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий мақсадга мўлжалланган космик технологияларнинг синовдан ўтказилишини махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ташкил этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият соҳасидаги давлат сиёсати бўйича таклифлар тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг халқаро космик лойиҳалари ва дастурларини амалга оширишда махсус ваколатли давлат органи ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик технологияларнинг ҳарбий мақсадларга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани тайёрлайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги манфаатларини кўзлаган ҳолда, космик фаолият соҳасидаги истиқболли йўналишларни ривожлантиришга доир таклифларни ишлаб чиқади ва махсус ваколатли давлат органига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Космик фаолиятни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда. Космик фаолият соҳасида илмий тадқиқотлар олиб бориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасидаги илмий тадқиқотлар космик фаолиятнинг илмий жиҳатдан кузатиб борилишини таъминлашни, космик технологияларнинг янги намуналарини ишлаб чиқишни, космик технологияларни ривожлантиришга, жорий этишга ва улардан фойдаланишга йўналтирилган космик синовларни, фундаментал ва илмий-амалий тадқиқотларни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасидаги илмий тадқиқотлар илмий ва илмий-техникавий лойиҳалар доирасида амалга оширилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик тизимларни яратиш бўйича лойиҳалар илмий тадқиқотларни, ишланмаларни ҳамда космик фаолият объектларини ва уларнинг таркибий қисмларини илмий жиҳатдан ишлаб чиқиш, лойиҳалаштириш, ишлаб чиқариш, ўрнатиш, қуриш, синовдан ўтказиш, шунингдек улардан фойдаланиш жараёнларини ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасидаги илмий ва илмий-техникавий лойиҳалар ҳамда космик тизимларни яратиш бўйича лойиҳалар олимларни, юқори малакали мутахассисларни, жамоат ташкилотларини, Ўзбекистон Республикасининг олий таълим ташкилотларини, шунингдек халқаро экспертларни ва чет давлатларнинг олимларини жалб этган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда. Космик тизимларнинг турлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагилар космик тизимларнинг турлари жумласига киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ерни масофадан зондлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик мониторинг;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат космик мониторинги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик алоқа тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик тизимларнинг илмий, иқтисодий, экологияга, ахборотга ва тижоратга оид мақсадларда, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларига мувофиқ яратилган бошқа турлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда. Ерни масофадан зондлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий оператор илмий, ижтимоий-иқтисодий, экологияга, ахборотга, тижоратга оид мақсадларда, шунингдек мамлакат мудофааси ва хавфсизлиги эҳтиёжлари учун Ерни масофадан зондлаш маълумотларини олишни режалаштириш, олиш, уларга ишлов беришни, уларни сақлаш ва тарқатишни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарурат бўлганда Миллий оператор Ерни масофадан зондлашга доир маълумотларни вазирликлар ҳамда идораларга, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда. Космик мониторинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик мониторинг Миллий оператор томонидан маҳаллий ва (ёки) хорижий космик аппаратлар ва технологиялар воситасида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка мувофиқ мулкчилик шакли, ҳуқуқий режими ва хусусиятидан қатъи назар, ер усти, космик фазо ва уларда жойлашган барча объектлар, шунингдек табиий ва техноген хусусиятли ҳодисалар космик мониторинг объектлари деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик мониторинг вазирликлар ва идораларга, шунингдек юридик ва жисмоний шахсларга космик хизматлар кўрсатиш мақсадида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик мониторинг қуйидаги тартибда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вазирликлар ва идоралар келгуси йил учун космик хизматларга, жумладан ушбу хизматларнинг ҳажми, даврийлиги ва уларни тақдим этиш муддатлари ҳақидаги, шу жумладан космик мониторингга бўлган эҳтиёж тўғрисидаги маълумотларни (шундай эҳтиёж мавжуд бўлганда) ҳар йили 20 июлга қадар махсус ваколатли давлат органига тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус ваколатли давлат органи тақдим этилган маълумотлар асосида эҳтиёжларни ўрганади ва мақбуллаштиради ҳамда келгуси йилнинг охирига қадар космик хизматлар кўрсатилишини ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда. Давлат космик мониторинги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат космик мониторинги космик мониторинг объектларида содир бўлаётган жараёнлар ва ўзгаришлар тамойилларини давлат манфаатларини кўзлаган, космик технологиялардан фойдаланган ҳолда ўрганишдан, шу жумладан Ерни масофадан зондлаш маълумотларига ва бошқа маълумотларга ишлов беришдан ҳамда уларни таҳлил қилишдан, шунингдек қонунчиликнинг бузилиши ҳолларини аниқлашга кўмаклашишдан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат космик мониторинги фақат Миллий оператор томонидан амалга оширилади ва махсус ваколатли давлат органи томонидан мувофиқлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат космик мониторинги ушбу модданинг тўртинчи — саккизинчи қисмларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи давлат космик мониторингини амалга ошириш мақсадида зарур бирламчи маълумотларни тегишли вазирликлар ва идоралардан сўраб олади ҳамда уларни Миллий операторга узатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий оператор давлат космик мониторингини амалга оширади ва тақдим этилган маълумотлар билан солиштириб, космик мониторинг объектларида содир бўлаётган жараёнлар ва ўзгаришлар тамойилларини аниқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий оператор давлат космик мониторинги натижалари асосида тегишли маълумотларни тайёрлайди ва махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи Миллий оператор томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва мувофиқлаштиради, ахборот-таҳлилий маълумотномани тайёрлайди ҳамда тегишли вазирликлар ва идораларга тақдим этади, шунингдек ушбу маълумотнома асосида вазирликлар ва идоралар томонидан кўрилган чоралар тўғрисидаги ахборотни сўров бўйича олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ваколатли давлат органи давлат космик мониторингининг натижадорлиги тўғрисидаги ахборотни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда. Космик алоқа тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик алоқа тизими маълумотлар, аудио- ва видеосигналлар ҳамда бошқа турдаги ахборотни космик аппаратлар орқали узатишни таъминлаш учун мўлжалланган космик ва ердаги компонентлар мажмуидан иборатдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик алоқа тизими юридик ва (ёки) жисмоний шахсларнинг космик аппаратлар транспондерларига бўлган эҳтиёжларини таъминлаш учун мўлжаллангандир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик аппаратлар транспондери деганда сигналларни қабул қилиш, кучайтириш ва қайта узатиш учун мўлжалланган электрон қурилма тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда. Юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизими деганда космик аппаратларнинг сигналлари ёрдамида космик фазо ва Ердаги объектларнинг координаталари, тезлиги ва вақтини аниқ белгилашни таъминлаш учун мўлжалланган техника воситалари, дастурий таъминот ва амалий ишлар мажмуи тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқори аниқликдаги сунъий йўлдош навигация тизимидан космик фазодаги ва Ердаги объектларнинг жойлашувини ҳамда ҳаракатини юқори даражадаги аниқлик ва ишончлилик билан аниқлаш ҳамда кузатиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда. Космик ракета комплексларидан (космодромлардан) фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик ракета комплексларидан (космодромлардан) космик объектларни космик фазога олиб чиқиш учун фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик объектларни космик ракета комплексларидан (космодромлардан) фойдаланган ҳолда космик фазога учириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда. Космик фаолиятни лицензиялаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик технологияларни қўлловчи ташкилотларнинг фаолиятини лицензиялаш «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20-модда. Космик тизимларни яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик тизимларни яратиш илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини, космик тизимларни ҳамда уларнинг таркибий қисмларини лойиҳалаштиришни, ишлаб чиқаришни, ўрнатишни, қуришни ва синовдан ўтказишни, шунингдек уларни фойдаланишга топширишни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-модда. Ўзбекистон Республикасининг космик объектларини тамғалаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг космик фазога учирилган космик объектлари халқаро стандартларга ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланган тамғага эга бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-модда. Космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш учун утилизация қилиниши лозим бўлган космик объектларнинг ва техника воситаларининг рўйхатини махсус ваколатли давлат органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш танланган технологияларга ҳамда иқтисодий мақсадга мувофиқлигига қараб, улардан фойдаланиш (уларни сақлаш) жойида ёки космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш билан шуғулланувчи ихтисослаштирилган ташкилотларда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилишга доир ишлар, экология, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар, ўлчовларнинг бир хиллигини таъминлаш ва аҳолининг санитария-эпидемиологик осойишталигини таъминлаш соҳасидаги талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фойдаланишдан чиқарилган космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш тартиби халқаро шартномаларга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-модда. Космик фаолият объектларини ижарага бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият объектларини космик фаолият субъектларига ижарага бериш, агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг қонунчилик ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Космик инфратузилма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24-модда. Ўзбекистон Республикасининг космик инфратузилма объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг космик инфратузилма объектлари космик фаолиятнинг асосини ташкил этади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер усти космик инфратузилмаси объектларини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик объектларни.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг космик инфратузилма объектлари муҳим стратегик аҳамиятга эга объектлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25-модда. Ер усти космик инфратузилмаси объектлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер усти космик инфратузилмаси объектлари жумласига қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-техник ва тажриба-экспериментал космик тадқиқотлар базаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятни амалга ошириш учун мўлжалланган космик технологиялар ва космик ракета комплексларини ишлаб чиқариш воситалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космодромлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик ракеталардан ажралиб чиқувчи қисмларнинг қулаш ҳудудлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик объектларни ердан бошқариш комплекслари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик объектлардан маълумотларни олиш, уларга ишлов бериш ва уларни тарқатиш учун мўлжалланган ер усти мажмуалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фаолиятда фойдаланиладиган бошқа ер усти иншоотлари ва техника воситалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ер усти космик инфратузилмасининг хавфсизлигини ва ундан хавфсиз фойдаланилишини таъминлаш учун қўриқланадиган ер участкалари ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Космик фаолият хавфсизлиги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26-модда. Космик фаолият хавфсизлигини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият одамларнинг соғлиғи сақланишини, атроф-муҳит муҳофаза қилинишини ҳамда юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулки ҳимоя қилинишини таъминлаш шарти билан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият хавфсизлиги белгиланган хавфсизлик қоидаларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органи, шунингдек тегишли тармоқлардаги ваколатли органлар томонидан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият натижасида жисмоний шахсларнинг соғлиғига, атроф-муҳитга, юридик ёки жисмоний шахсларнинг мол-мулкига, шунингдек давлатнинг мулкига етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш ихтиёрий равишда ёки суднинг қарорига кўра амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фуқаро жароҳат олганда ёки соғлиғи бошқача тарзда шикастланганда унга у оладиган ёки бирор-бир тарзда олиши мумкин бўлган, йўқотилган иш ҳақи (даромади), шунингдек соғлиғига шикаст етказилганлиги билан боғлиқ қўшимча харажатлар, шу жумладан даволаниш, қўшимча овқатланиш, дори-дармонлар сотиб олиш, протезлар ўрнатиш, уни парваришлаш, санаторийда даволаниш, махсус транспорт воситасини сотиб олиш ҳамда бошқа касбга тайёрланиши харажатлари, агар жабрланувчининг ушбу ёрдам ва парваришлаш турларига муҳтожлиги ҳамда уларни бепул олиш ҳуқуқига эга эмаслиги аниқланса, компенсация қилиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик объект учирилгунига қадар космик фаолият субъектлари экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши соҳасидаги ваколатли давлат органига ракетадан ажралиб чиқувчи қисмларнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудига қулаш жойлари координаталарини юбориши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик объект учирилиши натижасида одамлар ёки ҳайвонлар ҳалок бўлган, шунингдек фуқароларга ва атроф-муҳитга зарар етказилган тақдирда, космик фаолият субъектлари етказилган зарарнинг ўрнини қонунчиликда белгиланган тартибда қоплаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл юридик ёки жисмоний шахсларига тегишли бўлган космик объект космик фазога учирилганда ёки у Ерга қайтаётганда фақат махсус ваколатли давлат органи, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги билан олдиндан келишилганидан кейин Ўзбекистон Республикасининг ҳаво ҳудуди орқали хавфсиз учиб ўтиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27-модда. Космик фаолиятни амалга ошириш натижасида рўй берган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятни амалга ошириш натижасида рўй берган фавқулодда вазиятларни бартараф этиш «Аҳолини ва ҳудудларни табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28-модда. Космик фаолият таъсир қилган ҳудудларда атроф-муҳитнинг ва аҳоли соғлиғининг ҳолатини экологик назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятнинг атроф-муҳитга, табиий ресурсларга ва аҳоли соғлиғига таъсирини назорат қилиш экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасидаги ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида космик фаолиятни амалга ошириш чоғида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш билан боғлиқ фавқулодда вазият юзага келиши хавфи тўғрисида ёки фавқулодда вазият юзага келганлиги ҳақида аҳолини хабардор қилиш аҳолига хабар бериш ва уни хабардор қилишнинг автоматлаштирилган тизими, шунингдек оммавий ахборот воситалари орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-модда. Космик фаолиятни амалга оширишдаги чекловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятни амалга оширишда қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
одамларнинг ҳаёти ва соғлиғига бевосита таҳдидни юзага келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий қирғин қуролини космик фазога чиқариш, жойлаштириш ёки синовдан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
атроф-муҳитга салбий таъсир кўрсатиш учун космик технологиялардан ва (ёки) самовий жисмлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
космик фазони ифлослантиришнинг олдини олишга доир халқаро нормалар ва стандартларни бузиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30-модда. Космик фаолиятни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолиятни молиялаштириш Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, бюджетдан ташқари жамғармалар, шунингдек Космик тармоқни ривожлантириш жамғармаси ва Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Рақамли технологияларни ривожлантириш жамғармаси маблағлари, шунингдек қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31-модда. Космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг космик фаолият соҳасидаги халқаро ҳамкорлиги халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган принциплари ва нормаларига риоя қилиш асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги халқаро космик фаолият билан боғлиқ муносабатлар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари, ушбу Қонун ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлари билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасидаги халқаро космик хизматлар учун ҳақ тўлаш тартиби халқаро шартномалар асосида, халқаро космик ташкилотлар ва Халқаро электралоқа иттифоқининг тавсиялари инобатга олинган ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг космик фаолият соҳасидаги халқаро мажбуриятларининг бажарилишини таъминлаш махсус ваколатли давлат органи томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-модда. Низоларни ҳал этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият соҳасида юзага келадиган низолар қонунчиликда белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-модда. Космик фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун жавобгарлик
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Космик фаолият тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34-модда. «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш киритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 14 июлда қабул қилинган «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-701-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 7, 661-модда; 2022 йил, № 4, 340-модда, № 5, 465-модда; 2023 йил, № 2, 103-модда, № 3, 185-модда, № 7, 533-модда, № 9, 710-модда, № 11, 921, 923-моддалар; 2024 йил, № 1, 5, 7-моддалар, № 2, 105, 112-моддалар, № 7, 628-модда, № 8, 819-модда, № 9, 957, 958-моддалар) 1-илова 41-позициясининг «Лицензиялаш соҳасидаги ваколатли органлар» устунидаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги» деган сўзлар «Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35-модда. Ушбу Қонуннинг ижросини, етказилишини, моҳияти ва аҳамияти тушунтирилишини таъминлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги Космик тадқиқотлар ва технологиялар агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36-модда. Қонунчиликни ушбу Қонунга мувофиқлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қонун 22-моддасининг тўртинчи қисмида назарда тутилган фойдаланишдан чиқарилган космик объектларни ва техника воситаларини утилизация қилиш тартибини ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ичида белгиласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37-модда. Ушбу Қонуннинг кучга кириши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йил 13 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎРҚ-1017-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.01.2025 й., 03/25/1017/0033-сон)