Туркий давлатлар ташкилотининг
Битими
Соддалаштирилган божхона йўлагини жорий этиш тўғрисида
Озарбайжон Республикаси Ҳукумати, Қозоғистон Республикаси Ҳукумати, Қирғизистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Туркия Республикаси Ҳукумати ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати (кейинги ўринларда «Томонлар» деб аталувчилар),
Томонлар ўртасида мустаҳкам ҳамкорлик муносабатларини ўрнатилганлигини тасдиқлаб,
Туркий давлатлар ташкилотига аъзо-давлатлар ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назорати самарадорлигини ошириш зарурлигини тан олиб,
Томонлар давлатлари ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларининг божхона назоратини амалга ошириш муддатларини қисқартириш ва соддалаштириш учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида,
божхона маъмуриятларининг товарларни етказиб бериш занжири орқали ҳаракатланишини қўллаб-қувватлашдаги муҳим ролини англаган ҳолда,
Томонлар давлатларнинг миллий қонунчилиги қоидаларини, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Жаҳон божхона ташкилотларининг стандартлари ва тавсияларини, шунингдек, ахборот алмашинувининг халқаро амалиётини инобатга олиб,
соддалаштирилган божхона йўлагини ривожлантириш ва унинг хавфсизлигини таъминлаб,
қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:
1-модда
Асосий атамалар
Асосий атамалар
Мазкур Битимнинг мақсадларида қўлланиладиган атамалар қуйидагиларни англатади
а. «Соддалаштирилган божхона йўлаги» — Томонлар ўртасида савдода олиб ўтиладиган товарлар тўғрисида олдиндан маълумот алмашишга йўналтирилган, Томонларга божхона тартиб-қоидаларини имкон қадар соддалаштиришни таъминлаш, ихтиёрий равишда фойдаланиш учун очиқ ва барча транспорт турларида фойдаланиш мумкин бўлган электрон тизим.
b. «Иқтисодий операторлар» — товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида ишончли маълумотларни тақдим этувчи, соддалаштирилган божхона йўлагида иштирок этувчилар ва мазкур Битим қоидаларига мувофиқ божхона тартиб-таомилларини тўлиқ бажарадиганлар.
с. «Маълумот алмашинуви» — Томонлар давлатлари ўртасида олиб ўтиладиган экспорт қилинадиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида маълумот алмашинуви.
d. «Техник шартлар» — мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланувчи бошқа баённома билан батафсил акс эттирилган техник инфратузилма ва маълумотларни қайта ишлаш.
2-модда
Умумий қоидалар
Умумий қоидалар
1. Томонлар ўз давлатларининг қуйидаги божхона органларига мазкур Битимни амалга ошириш бўйича ваколатли этиб тайинлайдилар:
Озарбайжон Республикасида: Озарбайжон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Қозоғистон Республикасида: Қозоғистон Республикаси Молия вазирлиги Давлат даромадлари қўмитаси;
Қирғизистон Республикасида: Қирғизистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат божхона хизмати;
Туркия Республикасида: Туркия Республикаси Савдо вазирлиги;
Ўзбекистон Республикасида: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси.
2. Соддалаштирилган божхона йўлаги (кейинги ўринларда «СБЙ» деб юритилади) Томонлар давлатларининг божхона органлари ўртасида ахборот алмашинуви технологияларига мувофиқ товарлар ва транспорт воситалари ҳаракати тўғрисидаги маълумотлар алмашинувига асосланади.
3-модда
Объекти ва қўлланиш доираси
Объекти ва қўлланиш доираси
1. Ўзаро алмашиладиган маълумот мазмуни мазкур Битимнинг ажралмас қисми бўлган иловага мувофиқ шакллантирилади.
2. Ахборот алмашинуви СБЙдан манфаатдор иқтисодий операторлари томонидан ихтиёрий равишда амалга ошириладиган жўнатмалар бўйича амалга оширилади.
3. Томонлар давлатларининг божхона хизматлари томонидан мазкур Битим имзолангандан сўнг олти (6) ой ичида ахборот алмашинувининг техник шартларини ишлаб чиқадилар ва тасдиқлайдилар.
4. СБЙ барча транспорт турларига ва барча турдаги товарларга нисбатан қўлланиладиган умумий амалиёт бўлиши лозим.
5. Томонлар давлатларининг божхона органлари мазкур Битим СБЙда иштирок этмаётган корхоналарга нисбатан мазкур Битимнинг ихтиёрий характерига зарар етказиши мумкин бўлган зиддиятларга йўл қўймасликлари лозим.
6. СБЙ шаффоф, олдиндан тахмин қилинадиган ва камситмайдиган бўлиши лозим. СБЙ амалиёти ҳеч қандай инсофсиз рақобатга олиб келмаслиги лозим.
4-модда
СБЙдаги иқтисодий операторларга берилган имтиёзлар
СБЙдаги иқтисодий операторларга берилган имтиёзлар
1. Иқтисодий операторлар қуйидаги имтиёзларга эга бўладилар:
а) Томонлар давлатларининг миллий қонунчилигига мувофиқ божхона назорати пунктлари (постлари)да божхона расмийлаштирувида устуворлик;
б) соддалаштирилган божхона расмиятчилиги, шу жумладан қисқартирилган расмийлаштириш имконини берувчи алоҳида йўлаклар;
в) божхона назорати пунктлари (постлари)да божхона кўригидан ўтказмаслик, Томонлар давлатларининг божхона қонунчилиги бузилиши хавфи бўлган ҳолатлар бундан мустасно. Божхона кўриги зарур бўлса, имкон қадар тез амалга оширилади.
5-модда
Маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
Маълумот ва ҳужжатлардан фойдаланиш
1. Томонлар давлатларининг божхона органлари мазкур Битим доирасида олинган маълумотлардан Томонлар давлатлари ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситаларини божхона расмийлаштируви ва божхона назоратини амалга ошириш мақсадларида фойдаланишни таъминлайдилар.
2. Томонлар давлатларининг божхона органлари томонидан олинган маълумотлардан фақат божхона мақсадларида фойдаланилади ва маълумотни тақдим этган Томон давлати божхона органининг ёзма розилигисиз учинчи томонларга тақдим этилмайди.
3. Томонлар давлатларининг божхона органлари ўз давлатлари ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги электрон маълумотлар алмашинувини ташкил этишда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Жаҳон божхона ташкилоти нормалари, стандартлари ва тавсияларидан, Томонлар давлатлари миллий қонунчилигидан ҳамда маълумот алмашинувининг илғор халқаро амалиётидан фойдаланадилар.
4. Томонлар давлатларининг божхона органлари ўз миллий қонунчилигига мувофиқ мазкур Битим бузилиши ҳолатлари тўғрисида тегишли чораларни кўрадилар ва бир-бирларини ушбу қоидабузарликлар, шунингдек маълумот алмашинуви давомида олинган ахборот номувофиқлиги ва (ёки) ёлғонлиги, Томонлар давлатлари ўртасида олиб ўтиладиган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисида хабардор қиладилар.
6-модда
Амалга ошириш жараёни
Амалга ошириш жараёни
Томонлар давлатларининг божхона органлари қуйидаги мақсадларда бевосита алоқаларни ўрнатиш учун тегишли ваколатли божхона органларининг мансабдор шахслари рўйхатини белгилайдилар:
а) маълумот алмашинуви ва ахборотни қайта ишлаш ва узатишнинг, шунингдек ахборот хавфсизлиги талабларининг техник шартларини ишлаб чиқиш ва келишиш,
b) мазкур Битимни амалга ошириш давомида юзага келадиган техник муаммоларни ҳал қилиш.
7-модда
Тажриба-синов лойиҳаси
Тажриба-синов лойиҳаси
1. Мазкур Битимда назарда тутилган ахборот алмашинуви технологияларини ишлаб чиқиш мақсадида, Томонлар давлатларининг божхона органлари ушбу Битим кучга кирганидан сўнг Томонлар давлатларининг божхона органларининг ўзаро ёзма келишуви асосида узайтирилиши мумкин бўлган, олти (6) ой давом этадиган тажриба-синов лойиҳасини ташкил қиладилар ва амалга оширадилар.
2. Тажриба лойиҳасининг дастлабки уч (3) ойи давомида Томонлар давлатларининг божхона органлари қуйидагиларга келишиб оладилар:
а) ахборот алмашинувининг асосий техник шартлари;
b) узатиладиган маълумотларнинг рўйхати, тузилиши ва шакли;
с) ахборот хавфсизлиги талаблари;
d) СБЙ тартиби доирасида Томонлар давлатларининг божхона органлари ўртасидаги ҳамкорликни ташкил этиш тартиби;
е) Томонлар давлатларининг божхона органлари СБЙ доирасида олиб ўтиладиган товарларга нисбатан божхона операциялари амалга оширадиган ўзларининг тегишли маъмуриятлари божхона органларини белгилайдилар.
3. Томонлар давлатларининг божхона органлари тажриба-синов лойиҳасини бошлашга тайёрлиги ва лойиҳада иштирок этувчи божхона органлари тўғрисида бир-бирларини ёзма равишда хабардор қиладилар.
4. Кейинги уч (3) ой давомида Томонлар СБЙни амалий бажарадилар.
8-модда
Бошқа халқаро шартномалар билан нисбати
Бошқа халқаро шартномалар билан нисбати
Мазкур Битим қоидалари Томонлар иштирокчи бўлган бошқа халқаро шартномалар ва конвенциялардан келиб чиқадиган ҳуқуқ ва мажбуриятларига таъсир қилмайди.
9-модда
Низоларни ҳал қилиш
Низоларни ҳал қилиш
1. Мазкур Битимни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низолар, Томонлар ўртасидаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилинади. Бундай жараён орқали ҳал этилмаган масалалар дипломатик каналлар орқали ҳал қилинади.
2. Ҳар бир Томон мазкур Битимни талқин қилиш, қўллаш ва амалга оширишдаги низолар ёки юзага келиши мумкин бўлган ҳар қандай низони ҳал қилиш бўйича бошқа Томондан маслаҳатлашув сўраши мумкин.
3. Мазкур модданинг 1 ёки 2-бандлари доирасида Томонлар ўртасида ўтказиладиган ҳар қандай музокара ва маслаҳатлашувлар, агар бошқача келишилмаса, ёзма сўров қабул қилинишидан йигирма (20) кун давомида бошланиши лозим.
10-модда
Ўзгартириш ва қўшимчалар
Ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Мазкур Битим ҳар қандай вақтда Томонларнинг ўзаро ёзма розилиги билан мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланадиган алоҳида баённомалар билан ўзгартирилиши мумкин.
2. Ўзгартиришлар мазкур Битимнинг 11-моддаси қоидаларига мувофиқ кучга киради.
11-модда
Кучга кириши, амал қилиши ва тугатилиши
Кучга кириши, амал қилиши ва тугатилиши
1. Томонлар Мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилганликлари ҳақида депозитарийга дипломатик каналлар орқали ёзма хабар берадилар. Мазкур Битим депозитарий бошқа Томонларга барча Томонлар мазкур Битимнинг кучга кириши учун зарур бўлган давлат ички процедураларини бажарилганликлари ҳақида хабар қилганидан бошлаб ўттиз кундан сўнг кучга киради.
2. Томонларнинг ҳар бири депозитарийга мазкур Битимдан чиқиш истаги тўғрисида ёзма хабарнома юбориб ундан чиқишга ҳақли. Мазкур Битим Депозитарий бундай хабарномани олган кундан бошлаб уч (3) ой ўтгандан кейин ушбу Томонга нисбатан бекор қилинади. Мазкур Битимнинг бекор қилиниши амалга оширилаётган ҳамда якунланмаган лойиҳаларга таъсир қилмайди.
3. Ушбу Битимнинг депозитарийси Туркий Давлатлар Ташкилоти Котибияти ҳисобланади. Депозитарий ушбу Битимнинг тасдиқланган нусхасини барча Томонларга тақдим этади.
Самарқанд шаҳрида 2022 йил 11 ноябрда бир асл нусхада озарбайжон, қозоқ, қирғиз, турк, ўзбек ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар ҳақиқий ҳисобланади. Ушбу Битимни талқин қилиш бўйича келишмовчиликлар юзага келган тақдирда, инглиз тилидаги матндан фойдаланилади.
(имзолар)
ИЛОВА
АЛМАШИНИЛАДИГАН МАЪЛУМОТЛАР МАЗМУНИ
экспорт божхона органининг коди
жўнатувчи/экспортчи номи
юк жўнатувчи/экспорт қилувчи манзили
элементлар
жами пакетлар
маълумотнома рақами
қабул қилувчининг исми
жўнаш вақтида транспорт воситаларининг шахси, миллати
идиш
етказиб бериш шартлари
чегарани кесиб ўтувчи фаол транспорт воситасининг шахси, фуқаролиги
валюта ва ҳисоб-фактуранинг умумий суммаси
чиқиш идораси
товарларнинг қадоқлари ва тавсифи (маркалар ва рақамлар, контейнер рақами, сони ва тури)
товар коди (10 та рақам)
мамлакатнинг келиб чиқиш коди
брутто вазни — кг
нетто вазни —
қўшимча бирликлар
қўшимча маълумотлар / тайёрланган ҳужжатлар / сертификатлар ва рухсатномалар
жўнаш идораси
белгиланган офис (ва мамлакат)
фактуранинг рақами ва санаси
кириш божхона коди
импорт божхона коди
транспорт ҳужжатининг номи ва рақами
илова қилинган ҳужжатлар сони
транспорт ҳужжатининг санаси
келиб чиққан мамлакат маълумотлари
божхона қиймати