Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 24.01.2003 йилдаги 43-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ТОШГУЗАР—БОЙСУН—ҚУМҚЎРҒОН» ЯНГИ ТЕМИР ЙЎЛ ЛИНИЯСИ ҚУРИЛИШИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакат транспорт коммуникацияларини, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларини иқтисодий ва ижтимоий ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, табиий ер ости бойликлари конларини ўзлаштириш лойиҳалари амалга оширилишини жадаллаштириш, шунингдек республика жанубий минтақаларининг ижтимоий инфратузилмасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг «Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» янги темир йўл линиясининг айрим участкаларини:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошгузар—Деҳқонобод» ва «Бойсун—Қумқўрғон» участкалари бўйича 2003—2005 йилларда давлат бюджети маблағлари (20%) ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари (80%) ҳисобига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Деҳқонобод—Бойсун» участкаси бўйича 2004—2007 йилларда жалб этиладиган хорижий инвестициялар маблағлари ҳисобига босқичма-босқич фойдаланишга топшириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар агентлиги «Деҳқонобод—Бойсун» участкаси қурилишини молиялаштириш ва моддий-техник таъминлаш учун Япониянинг тегишли Ҳукумат муассасалари билан имтиёзли узоқ муддатли йенлардаги кредитларни жалб этиш масаласи ишлаб чиқилишини таъминласинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 30 ноябрдаги 559-сон қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси, бош лойиҳаловчилар («Боштранслойиҳа» масъулияти чекланган жамият ва «Тоштемирйўллойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти), Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари янги темир йўл линиясининг тоғдаги «Деҳқонобод—Бойсун» участкаси тўлиқ ишга туширилгунга қадар «Тошгузар—Деҳқонобод» ва «Бойсун—Қумқўрғон» участкасидан чекланган, ёпиқ циклда фойдаланишни таъминловчи барча зарур лойиҳалаш ишлари ва қурилиш ечимларини назарда тутсинлар, бунда ушбу минтақаларнинг табиий-хом ашё ресурсларидан фойдаланиш учун транспорт боришини таъминлашни кўзда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» янги темир йўл линиясини қуриш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш учун Қурилишнинг боришини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш бўйича 1-иловага мувофиқ таркибда Республика комиссияси тузилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгилаб қўйилсинки, янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуришга субпудратчи ташкилотларни жалб қилиш, қурилиш материаллари, конструкциялар ва ускуналар харид қилиш «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси томонидан ўтказиладиган тендер савдолари асосида амалга оширилади, тендер савдолари натижалари кейинчалик Республика комиссияси билан келишилгандан кейин тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси бош пудратчи ташкилотлар билан биргаликда Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» янги темир йўл линияси қурилиши учун субпудрат ташкилотларни, ускуналар ва материаллар етказиб берувчиларни танлаб олиш бўйича танлов савдолари (тендерлар)нинг сифатли ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш ишларини «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига бир пайтда олиб боришга рухсат этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давархитектқурилиш» қўмитаси «Тошгузар—Деҳқонобод», Деҳқонобод—Бойсун» ва «Бойсун—Қумқўрғон» участкалари бўйича асосий техник-иқтисодий кўрсаткичларни белгиланган тартибда экспертизадан ўтказсин, тасдиқлаш учун Республика комиссиясига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки, бюджет маблағлари ҳисобига капитал маблағларни молиялаштиришни бошлаш лойиҳа-смета ҳужжатлари белгиланган тартибда тасдиқлангандан кейин «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг ўз маблағлари ҳисобига молиялаштиришнинг белгиланган ҳажмларига мутаносиб равишда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси янги темир йўл линияси участкаларини ўз вақтида фойдаланишга топшириш учун 2003—2007 йиллар инвестиция дастурларида давлат бюджети, компаниянинг ўз маблағлари ҳамда 2-иловага* мувофиқ жалб этиладиган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳисобига зарур капитал маблағларни назарда тутсинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*2-илова рус тилидаги матнда берилган
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси, «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, «Ўзбекнефтгаз» МХК, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ буюртмачи маблағлари ҳисобига бош пудратчилар ҳуқуқи билан белгиланган муддатларда алоқа линиялари ва бошқа муҳандислик коммуникациялари кўчирилишини ва қайта қурилишини таъминласинлар.
(9-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 26 декабрдаги 573-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 24-сон, 243-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва «Ўзавтойўл» давлат концерни, истисно тариқасида, қурилиш даврида янги темир йўл линияси қурилишида фойдаланиладиган олиб келинаётган ускуналар ва материаллар учун божхона тўловларидан (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компаниясининг Республика йўл жамғармасига ажратмалари муддати «Ўзавтойўл» давлат концерни билан келишилган жадвалга мувофиқ кечиктирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Минтақанинг мураккаб табиий шароитларини ва ишларнинг кўчма характерини ҳисобга олган ҳолда «Тошгузар—Бойсун—Қумқўрғон» темир йўл линияси қурилишида бевосита банд бўлган ходимларнинг барча тоифалари иш ҳақига Қашқадарё вилояти бўйича 1,4 ҳамда Сурхондарё вилояти бўйича 1,3 коэффициенти белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. «Ўзбекнефтгаз» миллий-холдинг компанияси тасдиқланган лимитлар доирасида ва асосланган ҳисоб-китоблар бўйича қурилиш қатнашчиларини ёнилғи-мойлаш материаллари билан мунтазам равишда узлуксиз таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари ҳокимликлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз вақтида ер ажратилишини ва қурилиш трассасидаги иморатлар бузилишини таъминласинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пудратчи ташкилотларни жалб қилган ҳолда зарур қурилиш ишларини ташкил этсинлар, қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бажарилишини назоратга олсинлар ҳамда қўйилган вазифаларни кўрсатилган муддатларда бажариш чора-тадбирларини кўрсинлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш қатнашчилари учун амалдаги нормаларга мувофиқ зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Ғузор—Бойсун—Қумқўрғон (Қизил Октябрь)» янги темир йўл линиясини лойиҳалаштириш ва қуриш масалалари тўғрисида» 1995 йил 17 августдаги 323-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Н. Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2003 йил 24 январь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43-сон
Олдинги таҳрирга қаранг.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 26 июлдаги 358-сонли қарори билан ўз кучини йўқотган)