ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ
Қарори
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МАРКАЗИЙ БАНКИ ТОМОНИДАН ТИЖОРАТ БАНКЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ФИЛИАЛЛАРИ РАҲБАРЛАРИ, БОШ БУХГАЛТЕРЛАРИ, БОШҚАРУВ АЪЗОЛАРИ ҲАМДА КРЕДИТ УЮШМАЛАРИ ИЖРО ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИ ЛАВОЗИМЛАРИГА ТАВСИЯ ЭТИЛАЁТГАН НОМЗОДЛАРГА НИСБАТАН МАЛАКА ТАЛАБЛАРИ ҚЎЙИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2005 йил 27 июнда 1455-1-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг 2006 йил 7 октябрдаги 24/6-сонли «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари, кредит уюшмалари ҳамда микрокредит ташкилотлари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори (рўйхат рақами 1641-сон 14.11.2006 й.) билан ўз кучини йўқотган.
«Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тўғрисида»ги Қонуннинг 51-моддасига асосан ишлаб чиқилган «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга ўзгартиришлар лойиҳасини кўриб чиқиб ва муҳокама қилиб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви қарор қилади:
1 «Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисида»ги низомга (2005 йил 10 март, рўйхат рақами 1455-сон) ўзгартиришлар иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ушбу қарор Адлия вазирлигида Давлат рўйхатидан ўтказилган вақтдан ўн кун ўтгандан сўнг, кучга киритилсин.
Марказий банк Бошқаруви раиси Ф. МУЛЛАЖОНОВ
Тошкент ш.,
2005 йил 28 май,
11/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан тижорат банклари ва уларнинг филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарлари лавозимларига тавсия этилаётган номзодларга нисбатан малака талаблари қўйиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар
1. Низомнинг 21-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«21. Тавсия этилаётган лавозимга мувофиқ эмас, деб топилган номзодлар ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган лавозимларга тайинланиши учун камида олти ой муддат ўтгандан сўнг, қайта тавсия этилиши мумкин.»
2. Низомнинг 1-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатида 9-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
3. Низомнинг 2-иловасидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Тижорат банклари ва улар филиаллари раҳбарлари, бош бухгалтерлари, бошқарув аъзолари ҳамда кредит уюшмалари ижро органлари раҳбарларининг касбга мувофиқлигини аниқлаш комиссиясига тақдим этилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатида 8-хатбошиси ўз кучини йўқотган деб топилсин.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 25-26-сон, 185-модда)