11.12.2024 йилдаги КҚ-19-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги намунавий низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддасига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги намунавий низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига ўн кунлик муддатда Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисидаги намунавий низомни ўз сессияларида муҳокама қилиш ва тегишли низомни тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ушбу Қарор ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари ва уларнинг котибиятларига амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 11 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-19-V-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 11 декабрдаги КҚ-19-V-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари томонидан қонунларни кўриб чиқиш ва муҳокама қилиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Намунавий низом (бундан буён матнда Низом деб юритилади) Сенатда дастлабки тарзда кўриб чиқилаётган қонунни (бундан буён матнда қонун деб юритилади) халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) томонидан кўриб чиқиш, муҳокама қилиш, шунингдек қонун юзасидан таклифлар ишлаб чиқишга доир масалаларни тартибга солади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Низом Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонунга, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги, «Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида»ги қонунларга, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламентига ва бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Қонунларни маҳаллий Кенгашга юбориш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонун Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинганидан кейин ўн кундан кечиктирмай Сенатга юборилади ва Сенатга киритилганидан бошлаб олтмиш кун ичида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Сенатга келиб тушгандан сўнг Сенат Раиси қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқувчи Сенатнинг масъул қўмитасини (ёки қўмиталарини) белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қонунни масъул қўмита томонидан дастлабки тарзда кўриб чиқиш муддати қонун қўмитага келиб тушган санадан бошлаб ўн беш кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатида қонунларни кўриб чиқиш тартиби Сенат Кенгаши қарори билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Қонунни дастлабки тарзда кўриб чиқиш учун масъул этиб белгиланган қўмита котибияти қонун Қўмитага келиб тушиши билан умумдавлат ва ҳудудий манфаатлар мутаносиблигини таъминлаш мақсадида қонуннинг ўрганилишини ташкил қилиш, шунингдек ҳудудий манфаатларни ҳисобга олиш ва улар бўйича таклифларни тўплаш учун қонунни маҳаллий Кенгашга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Қонунни маҳаллий Кенгашга юбориш юзасидан тайёрланган хатлар масъул қўмита раиси ёки унинг ўринбосари (ўринбосар доимий асосда фаолият юритмаган ҳолларда мазкур қўмитада доимий асосда ишловчи сенатор) томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қонун маҳаллий Кенгашнинг котибияти томонидан рўйхатга олинади ва шу кундан бошлаб маҳаллий Кенгашга киритилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Қонун билан бирга маҳаллий Кенгашга қуйидаги ҳужжатлар юборилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг қонун қабул қилинганлиги тўғрисидаги қарори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун концепцияси баён этилган қонунга доир тушунтириш хати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун қабул қилиниши муносабати билан қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги, шунингдек қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисидаги қонун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзгартирилиши, қўшимча киритилиши, ўз кучини йўқотган деб топилиши ёки қабул қилиниши лозим бўлган қонун ости ҳужжатларининг рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий харажатлар талаб этувчи қонунлар учун — молиявий-иқтисодий асос;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат даромадларининг қисқартирилишини ёки давлат харажатларининг кўпайтирилишини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг моддалари бўйича ўзгартишларни назарда тутувчи қонунлар юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг хулосаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ҳужжатлар ва хорижий мамлакатлар қонун ҳужжатлари принциплари, қоидалари ва тарифларининг тайёрланган аниқ таҳлили келтирилган қиёсий жадвал;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ташаббуси ҳуқуқи субъекти томонидан қонун лойиҳаси билан бирга Қонунчилик палатасига тақдим этилган материаллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қонун, қоида тариқасида, электрон тарзда маҳаллий Кенгашнинг электрон почта манзилига юборилади. Қонун ва унга илова қилинган материаллар қоғоз нусхада ҳам юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қонунларни доимий комиссияга тақдим этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Келиб тушган қонун ва унга илова қилинган материаллар маҳаллий Кенгаш котибияти мудири томонидан шу куннинг ўзида маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Маҳаллий Кенгаш раиси қонунни кўриб чиқувчи доимий комиссияни (ёки доимий комиссияларни) белгилаш бўйича резолюция лойиҳасини имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Маҳаллий Кенгаш раисининг резолюциясига кўра қонунни қабул қилиб олган доимий комиссия ўз вазифаларидан келиб чиққан ҳолда резолюцияда ҳамда ушбу Низомда белгиланган муддатларда тегишли вазифа ва функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясининг қонунни кўриб чиқишдаги асосий вазифа ва функциялари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси томонидан қонунни кўриб чиқиш босқичлари қуйидагиларни ўз ичига олади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
келиб тушган барча таклиф ва фикр-мулоҳазаларни, шу жумладан қонуннинг тўлиқ муҳокамасини ташкил қилиш учун доимий комиссия мажлисларини ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун юзасидан доимий комиссия тавсиявий хулосасини шакллантириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунни кўриб чиқиш натижасида шакллантирилган умумий ахборотни Сенатга юбориш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси томонидан қонунни кўриб чиқиш муддати қонун келиб тушган санадан бошлаб олти кундан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Қонунни кўриб чиқиш давомида маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун келиб тушгандан сўнг икки кун ичида қонунни кўриб чиқиш учун депутатлар, давлат органлари, нодавлат нотижорат ташкилотлари, илмий муассасалар ва фуқаролик жамияти институтлари вакиллари, хўжалик юритувчи субъектлар, оммавий ахборот воситалари вакиллари, шунингдек мутахассислар, экспертлар ва олимларни жалб этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра давлат органлари ва бошқа ташкилотлардан, мансабдор шахслардан қонунни кўриб чиқиш учун зарур бўлган ҳужжатларни, эксперт хулосалари ва бошқа хулосаларни, статистика маълумотлари ва бошқа маълумотларни талаб қилиб олади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун келиб тушгандан сўнг уч кун ичида уни ҳудуд манфаатларини инобатга олган ҳолда ҳар томонлама, чуқур қиёсий таҳлил қилиш орқали ўрганади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун келиб тушгандан сўнг беш кун ичида қонун юзасидан тавсиявий хулоса беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун келиб тушгандан сўнг олти кун ичида маҳаллий Кенгаш котибияти билан биргаликда қонунни кўриб чиқиш натижаси юзасидан умумий ахборотни шакллантиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа функцияларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси раиси қонун келиб тушгандан сўнг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш котибияти орқали бир кун ичида депутатларга қонунни, унинг иловаларини, қонунни кўриб чиқиш билан боғлиқ материаллар ва бошқа ҳужжатларнинг юборилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
беш кун ичида қонунни кўриб чиқиш билан боғлиқ зарур материаллар тайёрланишини ташкил қилади, доимий комиссия мажлисларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун юзасидан ахборот, таклиф ва тавсияларни умумлаштирилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунни кўриб чиқиш билан боғлиқ тегишли ҳужжатлар (хулоса, умумий ахборот, эксперт (ишчи) гуруҳлари йиғилишларининг баённомалари ва бошқалар) расмийлаштирилишини ташкил қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий Кенгаш раисига қонунни кўриб чиқиш билан боғлиқ топшириқларнинг бажарилиши ҳақида ахборот беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қонунни кўриб чиқиш жараёнида доимий комиссияси қонуннинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясига, қонунларга, халқаро принциплар ҳамда нормаларга, ҳудуд манфаатларига мувофиқлигини аниқлайди ва бу доимий комиссия тавсиявий хулосасининг таркибий қисми ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Доимий комиссия тавсиявий хулосасининг лойиҳасида, қоида тариқасида, қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонун маҳаллий Кенгашга келиб тушган сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуннинг мақсади ва асосий вазифалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунни қабул қилиш зарурияти, сабаблар ва шароитлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуннинг тузилиши (модда, боб, бўлимлар сони ва уларнинг асосий мазмуни);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонуннинг илгари амал қилган ёки ҳозирги кунда амал қилиб турган, шу соҳадаги муносабатларни тартибга соладиган қонун ҳужжатларидан фарқи (янги нормалар ва қоидалар киритилганлиги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Доимий комиссиянинг тавсиявий хулосаси натижасида умумий ахборот лойиҳаси шакллантирилади. Умумий ахборотда қонун юзасидан қилинган барча ишлар ёритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Умумий ахборотда қонунни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақидаги тавсия орқали қонунга баҳо берилган бўлиши керак. Қонунни рад этиш зарурлиги ҳақидаги хулосага келганда қонунни рад этиш зарур деб ҳисоблашнинг асослари баён этилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Доимий комиссиянинг тавсиявий хулосаси акс этган умумий ахборот лойиҳаси тавсиявий хулоса каби доимий комиссия мажлисида муҳокама этилади ва доимий комиссия раиси томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Олий Мажлис Сенатига юбориладиган жавоб хати лойиҳаси ва умумий ахборот маҳаллий Кенгаш раисига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Олий Мажлис Сенатига юбориладиган жавоб хатига маҳаллий Кенгаш доимий комиссияси томонидан тасдиқланган умумий ахборот илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Маҳаллий Кенгаш раиси томонидан имзоланган жавоб хатини юбориш маҳаллий Кенгаш котибияти томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Маҳаллий Кенгаш қонунни кўриб чиқиш билан боғлиқ жараёнларни оммавий ахборот воситалари орқали, шунингдек, ўзининг расмий веб-сайтида ёритиб бориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ушбу Низомга ўзгартиришлар ҳамда қўшимчалар киритиш ёки уни ўз кучини йўқотган деб топиш Сенат Кенгаши қарори билан тасдиқланади.