Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
буйруғи
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2565-13]
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 9 октябрдаги 23-мҳ-сонли «Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш, қабул қилиш, ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3686, 09.10.2025 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
1. Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2014 йил 28 февралдаги 53-мҳ-сон буйруғи (рўйхат рақами 2565, 2014 йил 28 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2014 й., 10-сон, 110-модда) билан тасдиқланган Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 декабрь,
31-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 24 декабрдаги 31-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тайёрлаш ва қабул қилиш қоидаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Қоидалар вазирликлар ва идоралар томонидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини тайёрлаш, расмийлаштириш, келишиш, қабул қилиш, шунингдек қабул қилинган идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан ҳуқуқий экспертиза ва давлат рўйхатидан ўтказиш ҳамда уларнинг кучга кириш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда:
учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат — қонунчиликка мувофиқ вазирлик ва идора томонидан қабул қилинган, умуммажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни белгилашга, ўзгартиришга ёки бекор қилишга қаратилган расмий ҳужжат;»;
тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишли равишда тўртинчи ҳамда бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
бешинчи хатбошидаги «қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда олиб борилаётган» деган сўзлар «норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга, мамлакатда амалга оширилаётган» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
«2. Вазирлик ва идоралар Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 9 октябрдаги 469-сон «Вазирликлар ва идоралар меъёрий ҳужжатларининг қонунийлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори, шунингдек бошқа қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан мазкур Қоидаларга мувофиқ идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қиладилар.
Мазкур Қоидаларда идоралар деганда тегишли идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган республика ижро этувчи ҳокимият органлари (вазирлик тизими ёки ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳокимият органлари бундан мустасно) ёхуд махсус ваколатли давлат органлари тушунилади.
3. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари асосида ва уларни ижро этиш учун қабул қилади. Вазирлик ва идоралар, агар уларга қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ёки ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий жиҳатдан тартибга солиш бўйича ваколатлар берилган бўлса, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиши мумкин.
Вазирлик ва идораларнинг тизими ёки ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳокимият органлари, таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилишга ҳақли эмас. Вазирлик ва идоралар идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш бўйича берилган ваколатни бошқа органларга, шунингдек ўзларининг тизими ёки ташкилий бўйсунувига кирадиган ижро этувчи ҳокимият органлари, таркибий бўлинмалари ҳамда ҳудудий органларига беришга ҳақли эмас.».
4. 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини бажариш юзасидан идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат қабул қилиш муддати, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, бир ойдан ошмаслиги лозим.».
5. 5-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«5. Ҳуқуқий нормаларни идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат бўлмаган ҳужжатларга (шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари, хатлар, телефонограммалар, хусусий масалалар бўйича тушунтиришлар, якка тартибдаги хусусиятга эга ҳужжатлар ва бошқалар) киритилишига йўл қўйилмайди. Умум мажбурий тусга эга бўлмаган, лекин умум мажбурий давлат кўрсатмалари сифатида ҳуқуқий нормаларни ўз ичига олган ҳужжатлар бекор қилиниши лозим ва қўлланилмайди.».
6. 8-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«8. Қарорлар идоралар номидан қарор қабул қилиш коллегиал органлари томонидан амалга ошириладиган идоралар томонидан қабул қилинади.».
7. 10-банднинг иккинчи хатбошисидаги «ёки бошқа ҳужжатлар тасдиқлашга» деган сўзлар «тасдиқланишига» деган сўз билан алмаштирилсин.
8. 13-банддаги «қўллаш тартибини» деган сўзлар «қўллашнинг аниқлаштирувчи жиҳатларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 14-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг амал қилиш муддати бутун ҳужжат ёки унинг бир қисми учун белгиланиши мумкин. Бундай ҳолда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат ёхуд унинг бир қисми қайси муддатга ёки қандай ҳодиса юз бергунига қадар ўз кучини сақлаб қолиши кўрсатилиши керак.»
10. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«20. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар унга нисбатан юқори юридик кучга эга бўлган бошқа қонунчилик ҳужжатларига, мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг мақсад ва вазифаларига, шунингдек қонунчилик техникаси қоидаларига мувофиқ бўлиши шарт.».
11. 21-банднинг иккинчи хатбошиси қўйидаги таҳрирда баён этилсин:
«коррупция кўринишлари ва бошқа ҳуқуқбузарликлар содир этилиши учун шароит яратадиган;».
12. 2-бобнинг номидаги «ҳужжат» деган сўз «ҳужжатнинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
13. 22-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«22. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг тузилиши ҳуқуқий тартибга солиш предметининг изчил, мантиқан ривожланиб бориши ва ёритилишини, шунингдек бўлажак ҳужжат бир хилда тушунилиши ва қўлланилишини таъминлаши лозим.».
14. 24-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Муқаддимада идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилишнинг сабаблари, мақсадлари ва вазифалари кўрсатилади, шунингдек қонун ҳужжатлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг қарорларини (уларнинг моддалари ёки бандларини) бажариш юзасидан ёки улар асосида қабул қилинаётганлиги кўрсатилиши шарт. Бунда норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар турлари уларнинг юридик кучига нисбатан кўрсатилиши керак.».
15. 27-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«27. Ҳажмига кўра идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат камайиб борувчи қуйидагича тузилмавий бирликларга бўлинади:
бўлимлар;
боблар;
параграфлар;
бандлар;
кичик бандлар;
хатбошилар. Иккинчи ва кейинги хатбошиларни бўлишга йўл қўйилмайди.
Бўлимлар рим, боблар эса араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади. Параграфлар «§» белгиси билан белгиланади, араб рақамлари билан рақамланади ва сарлавҳаларга эга бўлади.».
16. 662-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«662. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси натижалари юзасидан Ўзбекистон Республикасининг «Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида»ги Қонуни ва Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларида коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш услубиятида (рўйхат рақами 3470, 2023 йил 31 октябрь) белгиланган тартибда коррупцияни келтириб чиқарувчи омилларни аниқлаш бўйича чеклист тўлдирилади ва лойиҳани ишлаб чиқувчининг биринчи раҳбари (истисно ҳолларда — унинг биринчи ўринбосари) имзоси билан расмийлаштирилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжат билан бирга тақдим қилинади.».
17. 68-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«68. Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари:
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги билан;
фуқароларнинг меҳнат ҳуқуқларига тааллуқли масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан;
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси билан;
Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги фаолияти соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан;
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги соҳасига кирувчи масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги билан;
адвокатлик фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси билан;
тадбиркорлик фаолиятини амалга оширишга бевосита ёки билвосита таъсир қиладиган масалалар бўйича — Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакили ва Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан;
нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор масалалар бўйича — Ўзбекистон нодавлат нотижорат ташкилотлари миллий ассоциацияси билан;
фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тааллуқли масалалар бўйича — Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан келишилиши лозим.».
18. 70-банддаги «Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси» деган сўзлар «Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
19. 91-банднинг ўн бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур банднинг «д» ва «е» кичик бандларида назарда тутилган шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария ҳамда ветеринария-санитария қоидалари ва нормалари Шаҳарсозлик нормалари ва қоидалари, фитосанитария талаблари, санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари, экологик нормалар ва қоидалар, ветеринария, ветеринария-санитария қоидалари ва нормаларини тайёрлаш, ҳуқуқий экспертизадан ўтказиш ва ҳисобга олиш қоидаларига (рўйхат рақами 3545, 2024 йил 6 август) мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида мажбурий тартибда ҳуқуқий экспертизадан ўтказилади ва ҳисобга қўйилади.».
20. 94-банднинг «б» кичик бандидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
21. 101-банднинг иккинчи хатбошисидан «, давлат қўмиталари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.12.2024 й., 10/24/2565-13/1075-сон)