|
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2024 йил 21 февралдаги ПФ-37-сон ҳамда «Маъмурий ислоҳотлар доирасида адлия органлари ва муассасаларининг масъулиятини янада ошириш ҳамда ихчам бошқарув тизимини шакллантириш тўғрисида» 2024 йил 24 майдаги ПФ-80-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, давлат хизматларини кўрсатиш тартибларини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади: 1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига давлат хизматларини кўрсатишни соддалаштиришга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин: электр энергияси, табиий газ, ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказишни проактив шаклда амалга ошириш; халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш ҳамда божхона брокери фаолиятларини юритишнинг паспортларини жорий этиш; нодавлат архивларни ташкил этиш билан боғлиқ тартиб-таомилларни соддалаштириш; солиқ хизмати органига интеграция қилинган электрон платформаларда ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатдан ўтказиш имкониятини яратиш; нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатишни электрон платформа орқали амалга оширишни жорий этиш; кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳонини компьютерда махсус дастурда ўтказиш ва уларга ёрдамчи (ассистент) бириктириш; тиббий фаолият учун лицензия билан бирга рентген ускунасидан фойдаланишга рухсатнома олиш; хавфли юкларни ташиш учун сиғимларнинг яроқлилиги тўғрисида хулоса билан бирга ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ҳамда қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги тўғрисида хулоса олиш. 2. Давлат хизматларини кўрсатиш бўйича ваколатли органлар Рақамли технологиялар вазирлиги ҳамда Адлия вазирлиги билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарор билан белгиланган давлат хизматларини проактив ва композит шаклларда кўрсатиш имкониятини яратсин. 3. Адлия вазирлиги: давлат хизматларининг белгиланган тартибда кўрсатилишини доимий назорат қилиб борсин; давлат хизматларини кўрсатиш тартибини бузганлиги учун давлат органлари ва ташкилотлари мансабдор шахсларига нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрсин. 4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси адлия вазири А.Ж. Ташкулов зиммасига юклансин. Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ Тошкент ш., 2024 йил 18 декабрь, 847-сон Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 18 декабрдаги 847-сон қарорига ИЛОВА Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар 1. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши масалаларини тартибга солиш тўғрисида» 1999 йил 23 мартдаги 131-сон қарорида: а) 4-банддан «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин; б) 1-иловада: 5, 8-бандлардан, 10 ва 11-бандларнинг биринчи хатбошиларидан, 14-банддан, 15-банднинг учинчи хатбошисидан, 20-банддан, 25 ва 29-бандларнинг биринчи хатбошиларидан ҳамда Низомга 1, 1а ва 2-иловалардан «Туризм ва маданий мерос вазирлиги ҳузуридаги» сўзлари чиқариб ташлансин; 7-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «7. Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлиги ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси ўз ваколатлари доирасида маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилишини давлат томонидан тартибга солиш ва назорат қилишни амалга оширадилар»; 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «9. Маданий бойликларнинг Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилиши ёки вақтинча олиб чиқилиши ҳуқуқини берувчи сертификат олиш учун (1 ва 1а-иловалар) уларнинг эгаси олдиндан Ўзбекистон Республикаси Маданий мерос агентлигига белгиланган шаклдаги ёзма ариза (2-илова) тақдим этади. Матбаа асарлари олиб чиқилиши учун рўйхат икки нусхада тақдим этилади (3-илова)»; 16 — 19-бандлар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин. (2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 24 августдаги 456-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон) 3. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикасида архив ишини такомиллаштириш тўғрисида» 2012 йил 5 апрелдаги 101-сон қарорида: а) 3-иловада: 11-банд куйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Нодавлат архивлар фаолияти Вазирлар Маҳкамасининг «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомни тасдиқлаш ҳақида» 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади ва тугатилади»; иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин; б) 4-илованинг 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «10. Давлат архивлари томонидан пулли асосда кўрсатиладиган хизматлар нархи «Ўзархив» агентлиги томонидан тасдиқланадиган Давлат архивлари томонидан кўрсатиладиган пулли хизматларнинг ягона нархномасига биноан белгиланади. Давлат архивларида вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик бўйича тўланмаган нафақалар ва кредиторлик қарз мавжуд бўлмаса ёхуд ушбу қарзлар қонунчиликда белгиланган тартибда ва шартларда тўланган тақдирда товарларни (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш бўйича жами харажатларнинг ҳамда мажбурий ажратмаларнинг ўрни тўлдирилгандан кейин давлат архивларини ривожлантириш жамғармасининг қолган маблағлари (ҳомийлик ёрдами, беғараз ёрдам миқдори бундан мустасно): тушган барча маблағларнинг кўпи билан 90 фоизи давлат архивлари ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий рағбатлантириш тадбирларига; камида 10 фоизи моддий-техник базани мустаҳкамлашга сарфланади. Давлат архивлари ходимларининг лавозим маошига ҳар ойлик устамалар, мукофотлар, уларга моддий ёрдам бериш ва уларни ижтимоий муҳофаза қилиш «Ўзархив» агентлиги таркибига кирувчи давлат архивлари ходимларини моддий рағбатлантириш тартибига асосан амалга оширилади». 4. Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 10 мартдаги 57-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 13-банднинг «з» кичик банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; б) 38-банднинг олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин. 5. Вазирлар Маҳкамасининг 2015 йил 15 январдаги 5-сон қарори билан тасдиқланган Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 1-банднинг биринчи хатбошиси «Мазкур Низом» сўзларидан кейин «нодавлат нотижорат ташкилотларининг «e-ngo.uz» электрон портали (кейинги ўринларда — Тизим) орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; б) 6-бандда: биринчи хатбоши «тақдим этилади» сўзларидан олдин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; иккинчи хатбоши «рўйхатдан ўтказган органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; учинчи хатбоши «рўйхатдан ўтказувчи органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; в) 7-бандда: биринчи хатбоши «туман (шаҳар) бўлимини» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; иккинчи хатбоши «ННТнинг юқори органи номига» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; г) 28-бандда: биринчи хатбошидаги «хатлар» сўзи «тизим орқали хабарномалар» сўзлари билан алмаштирилсин; иккинчи хатбошидаги «Хатда» сўзи «Хабарномада» сўзи билан алмаштирилсин; учинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Хабарномани олган адлия органи уч иш куни мобайнида алоҳида бўлинма ёпилганлиги муносабати билан тизим орқали Юридик шахс мақомига эга бўлмаган алоҳида бўлинмаларнинг давлат реестрига тегишли ёзув киритади ва бу ҳақда икки иш куни мобайнида тугатиш комиссиясини хабардор қилади»; д) 29-бандда: биринчи хатбошидан «шунингдек муҳр ва штампларни йўқ қилиш учун ички ишлар органига» сўзлари чиқариб ташлансин; иккинчи хатбошидан «муҳр ва штамплар эса — ички ишлар органига» сўзлари чиқариб ташлансин; е) 30-банднинг тўққизинчи хатбошисидаги «ички ишлар органининг маълумотномаси» сўзлари «тугатиш комиссиясининг далолатномаси» сўзлари билан алмаштирилсин; ж) 31-бандда: биринчи хатбоши «беш иш куни мобайнида» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; учинчи хатбошидаги «хатни» сўзи «хабарномани тизим орқали» сўзлари билан алмаштирилсин; з) қуйидаги мазмундаги 331 ва 332-бандлар билан тўлдирилсин: «331. Рўйхатдан ўтказуви орган ННТларнинг ўз фаолияти тўғрисида ҳар йили 1 февралга қадар ҳисобот топшириши ҳолатини мониторинг қилади. Мониторинг натижаси бўйича жорий йилнинг 1 март кунига қадар ННТларнинг фаоллик ҳолатига баҳо берилади, ҳисобот топширмаган ННТларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилади. Қуйидаги ҳолатлардан бирида ННТнинг фаоллик ҳолати рўйхатдан ўтказувчи органнинг хулосаси асосида узоқ муддат фаолият кўрсатмаётган ҳолатга ўзгартирилади ҳамда Низомнинг 3-иловасига мувофиқ Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилади: сурункасига уч йил давомида ўз фаолияти тўғрисидаги ҳисоботни тақдим қилмаганда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТга нисбатан таъсир чоралари кўрилган бўлиши, ННТнинг раҳбар органига ҳисобот тақдим этилмаганлиги юзасидан огоҳлантириш юборилган бўлиши лозим; рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан фаолият кўрсатмаётган ННТнинг юридик манзили жойига чиқилган ҳолда ўрганилиб, ташкилотнинг мазкур юридик манзилда фаолият юритмаслиги юзасидан далолатнома тузилганда. Бунда ННТнинг юридик манзили ўзгарганлигига аниқлик киритиш юзасидан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ННТнинг раҳбар органларига тегишли хатлар юборилади; ННТнинг жорий раҳбар органлари тўғрисида маълумотлар мавжуд бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТга, унинг ташаббускорлари ёки таъсисчилари (муассислари)га тегишли хатлар юборади, ННТнинг раҳбар органларини аниқлаш юзасидан тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг хулосаларини олади; ННТнинг солиқ ва бошқа қарздорлиги мавжудлиги сабабли, унинг мақсад ва вазифаларини амалга ошириш имконияти бўлмаган тақдирда. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан солиқ хизмати органлари ва бошқа ташкилотлардан ННТнинг қарздорлиги бўйича тегишли хулосалар олинади. ННТнинг Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилганлиги ҳақида тизимда ва рўйхатдан ўтказувчи органнинг расмий веб сайтида эълон берилади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолиятига оид маълумотларни олиш учун тизим орқали қуйидаги идора ва ташкилотларга сўровнома юборади: статистика органига — тақдим этилган ҳисоботлар юзасидан; солиқ хизмати органига — тақдим этилган ҳисоботлар ва ННТнинг қарздорлиги юзасидан; кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказувчи органга — юридик манзили ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлари юзасидан. Ушбу банднинг тўққизинчи — ўн биринчи хатбошиларида кўрсатилган идора ва ташкилотлар тегишли сўровнома келиб тушган кундан бошлаб беш иш куни ичида ўзларининг маълумотлар базаларида ННТ тўғрисида мавжуд бўлган маълумотларни Тизим орқали тақдим этади. Бунда тегишли идора ва ташкилотлар томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга тақдим этиладиган маълумотлар таркиби ўзаро маълумот алмашиш бўйича келишувларга асосан аниқланади. Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилгандан бошлаб 1 йил давомида мазкур банднинг учинчи — олтинчи хатбошиларида кўрсатилган ҳолатлар бартараф этилганда, ННТ ушбу реестрдан чиқарилади. Бунда ННТнинг раҳбар органи томонидан рўйхатдан ўтказувчи органга ариза тақдим этилади. Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестрига киритилган ва бир йилдан ортиқ мазкур реестрдан чиқарилмаган ННТларга нисбатан рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан қонунчиликка мувофиқ ННТнинг фаолиятини тўхтатиб қўйиш юзасидан судга тақдимнома киритилади ва келгусида фаолиятини тугатиш бўйича чоралар кўрилади. 332. Ижтимоий аҳамиятга эга бўлган (таълим, соғлиқни сақлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, аҳолининг ижтимоий заиф қатламларини қўллаб-қувватлаш ва бошқа) соҳаларда фаолият юритган ва Узоқ муддат фаолият юритмаётган ННТларнинг давлат реестридан чиқарилган ННТларга бир йил давомида рўйхатдан ўтказувчи орган республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият кўрсатувчи жамоат фондлари ҳамда бошқа ташкилотлар билан ҳамкорликда кўмаклашади. Бунда рўйхатдан ўтказувчи орган ННТ фаолияти тикланишига кўмаклашиш мақсадида қуйидаги тадбирларни амалга оширади: ННТ фаолиятини молиявий ҳолати барқарорлигини таъминлаш мақсадида субсидия шаклида бир марталик молиявий кўмак ажратилиши юзасидан нодавлат нотижорат ташкилотларини ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш бўйича фаолият кўрсатувчи жамоат фондларига; Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар марказлари ва Тошкент шаҳридаги «Нодавлат нотижорат ташкилотлари уйлари»га ННТларни жойлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига; давлат мулкида бўлган бўш турган бинолар ва иншоотларда ННТни уч йилдан кўп бўлмаган муддатга жойлаштириш чораларини кўриш бўйича Давлат активларини бошқариш агентлигига таклиф киритади. Рўйхатдан ўтказувчи орган ННТнинг устав мақсадларига мувофиқ, манфаатдор давлат органлари ва ташкилотлари билан ижтимоий шериклик муносабатларини ўрнатишга ҳамда республика ёки халқаро грант танловларида иштирок этишга кўмаклашади. Фаолияти тикланилишига кўмаклашилган ННТлар камида бир йил давомида молиявий барқарорлигини таъминлаб боради ҳамда ўз фаолиятига республика ёки халқаро грантларни жалб қилиш бўйича чоралар кўради»; и) 34-бандда: қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «ННТни мажбурий тугатиш тўғрисидаги қарорда тугатиш комиссияси таркиби ҳамда ННТнинг мавжуд алоҳида бўлинмалари рўйхати кўрсатилади»; иккинчи хатбоши учинчи хатбоши деб ҳисоблансин; к) 35-бандда: биринчи хатбоши «рўйхатдан ўтказувчи органга» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин; иккинчи хатбоши «Бюронинг туман (шаҳар) бўлимини» сўзларидан кейин «тизим орқали» сўзлари билан тўлдирилсин. л) 1-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 1-ИЛОВА Нодавлат нотижорат ташкилотларини ихтиёрий тугатиш СХЕМАСИ
м) 2-илова қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-ИЛОВА Нодавлат нотижорат ташкилотларини мажбурий тугатиш СХЕМАСИ
н) қуйидаги мазмундаги 3-илова билан тўлдирилсин: «Нодавлат нотижорат ташкилотларини тугатиш тартиби тўғрисидаги низомга 3-ИЛОВА Узоқ муддат фаолият юритмаётган нодавлат нотижорат ташкилотларининг ДАВЛАТ РЕЕСТРИ
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) 7. Вазирлар Маҳкамасининг «Юридик ва жисмоний шахсларнинг электр энергияси, табиий газ, ичимлик ва иссиқ сувни ҳисобга олиш ускуналарини (ҳисоблагичларни) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисида» 2019 йил 20 августдаги 698-сон қарорида: а) 1-иловада: 1-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «1. Мазкур Регламент юридик ва жисмоний шахсларга (кейинги ўринларда талабгорлар деб аталади) электр энергиясини ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускунасини (кейинги ўринларда ҳисобга олиш ускуналари деб аталади) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш давлат хизматларини (кейинги ўринларда давлат хизматлари деб аталади) кўрсатиш тартибини белгилайди»; 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин; иккинчи хатбоши «ҳисобга олиш ускуналарини» сўзларидан кейин «ихтиёрий равишда» сўзлари билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲЭТК томонидан ўтказилади»; 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «15. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш давлат хизматини кўрсатганлик учун: а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда: жисмоний шахслардан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслардан ташқари) ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; ҲЭТКдан (маиший эҳтиёжлар учун электр энергиясидан фойдаланувчи жисмоний шахслар учун) базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда ўлчаш воситаларини, ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда, йиғим суммаси бир марта ундирилади. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди. Маиший истеъмолчилар ва тадбиркорлик субъектлари учун электр энергиясини ҳисобга олиш приборларини ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш харажатлари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади; ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун); 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲЭТК маблағлари ҳисобидан қопланади; б) ҲЭТКка тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲЭТК томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун: жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲЭТКнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналари метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲЭТК ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»; 22-банднинг биринчи хатбошиси «ҲЭТК ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲЭТК томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲЭТКка мурожаат қилиши лозим бўлади»; учинчи хатбоши тўртинчи хатбоши деб ҳисоблансин; қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин: «311. ҲЭТК талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно»; б) 2-иловада: 1-банднинг биринчи хатбошисидан «Давлат хизматлари марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин; 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин; 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда табиий газни маиший ва электрон ҳисобга олиш ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ҲГТТ томонидан ўтказилади»; 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун: а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда: жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади; ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги шахсий ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун); 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари ҲГТТ маблағлари ҳисобидан қопланади; б) ҲГТТга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки ҲГТТ томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун: жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда ҲГТТнинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар ҲГТТ ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»; 17-банд ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин; 22-банднинг биринчи хатбошиси «ҲГТТ ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин; 23-банд қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, ҲГТТ томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда ҲГТТга мурожаат қилиши лозим бўлади»; қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин: «311. ҲГТТ талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно»; в) 3-иловада: 1-банднинг биринчи хатбошисидан «Давлат хизматлари марказлари орқали» сўзлари чиқариб ташлансин; 2-банднинг биринчи хатбошисидаги «Давлат хизматлари Давлат хизматлари марказлари» сўзлари «Давлат хизматлари проактив шаклда (мурожаатсиз) ҳамда Давлат хизматлари марказлари» сўзлари билан алмаштирилсин; 10-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда ичимлик суви ва иссиқ сувни ҳисобга олиш (ҳисоблагич) ускуналарини навбатдаги даврий қиёслаш қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) таъминотчи корхона томонидан ўтказилади»; 15-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «15. Давлат хизматини кўрсатганлик учун: а) Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда: жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) ечиш, қиёслашдан ўтказиш ва ўрнатиш бўйича бир вақтда мурожаат қилинганда йиғим суммаси бир марта ундирилади. Ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш назарда тутилмаган ҳолларда ечиш ёки ўрнатиш учун йиғим ундирилмайди. Давлат хизматларини кўрсатиш учун йиғим тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади. Йиғимлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади: Давлат хизматлари марказларига келиб мурожаат этилганда: 18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасининг шахсий ҳисобварағига; 0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига; 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади; ЯИДХП орқали мурожаат этилганда: 10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига; 11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун); 20 фоизи — метрология хизматининг ҳисобварағига (агар ҳисобга олиш ускунасини (ҳисоблагични) қиёслашдан ўтказиш учун мурожаат қилинганда); қолган маблағлар таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Бунда жисмоний шахслар ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахсларнинг ҳисобга олиш ускуналарини заруратга кўра таъмирлаш ёки янгисига алмаштириш харажатлари таъминотчи корхона маблағлари ҳисобидан қопланади; б) таъминотчи корхоналарга тўғридан-тўғри мурожаат қилинганда ёки таъминотчи корхона томонидан проактив шаклда (мурожаатсиз) давлат хизмати кўрсатилганда, қиёслашдан ўтказиш учун: жисмоний шахслардан ва юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 16 фоизи; юридик шахслардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,2 баравари миқдорида йиғим ундирилади. Бунда йиғимлар суммаси талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади ва тўлиқ равишда таъминотчи корхонанинг ҳисобварағига ўтказилади. Истеъмолчиларнинг ҳисобга олиш ускуналарини метрология хизмати томонидан қиёсловдан ўтказилганлиги учун тўловлар таъминотчи корхона ҳисобидан амалга оширилади. Йиғим суммаси ҳисобга олиш ускунаси Регламентнинг 22-бандида белгиланган тартибда ечиб олингандан сўнг талабгорнинг шахсий ҳисобварағидан ечиб олинади»; 22-банднинг биринчи хатбошиси «Таъминотчи корхона ходимлари» сўзларидан кейин «даврий қиёслов муддатига 3 ой қолганда проактив шаклда (мурожаатсиз) ёки» сўзлари билан тўлдирилсин; қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда давлат хизмати проактив шаклда (мурожаатсиз) кўрсатилган тақдирда, таъминотчи корхона томонидан расмийлаштирилган далолатнома нусхаси хат билан талабгорга юборилади ва шу вақтдан бошлаб ҳисобга олиш ускунасини қиёслашдан ўтказиш учун талабгор умумий тартибда таъминотчи корхонага мурожаат қилиши лозим бўлади»; учинчи ва тўртинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи ва бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; қуйидаги мазмундаги 311-банд билан тўлдирилсин: «311. Таъминотчи корхона талабгорларнинг ҳисобга олиш ускуналарини даврий қиёслашдан ўтказиш учун жавобгар бўлади, Регламентнинг 23-бандида белгиланган ҳолат бундан мустасно». 8. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 18-банднинг «а» кичик бандида: тўртинчи хатбоши чиқариб ташлансин; бешинчи — еттинчи хатбошилар тегишлича тўртинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; б) 20-банднинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин. 9. Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 23 ноябрдаги 943-сон қарори билан тасдиқланган Аҳоли билан пулли ҳисоб-китобларни амалга оширишда электрон тўлов ташкилоти ва (ёки) электрон тижорат платформалари (Маркетплейс) орқали электрон фискал чек тақдим қилиш тартиби тўғрисида низомда: а) 3-бандда: қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Ваколатли орган — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси; дастурларни дастурлаш интерфейси (Application Programming Interface) (кейинги ўринларда — API) — бир дастурий тизимнинг бошқа дастурий тизим билан ўзаро алоқада ишлаш усулларининг тавсифи»; тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишлича олтинчи — саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; б) қуйидаги мазмундаги 31-боб билан тўлдирилсин: «31-боб. Электрон платформалар томонидан солиқ ахборот тизимларидан фойдаланиш тартиби 121. Электрон тижорат платформалар электрон фискал чекларни расмийлаштиришда қонунчилик ҳужжатлари билан талаб этиладиган зарур маълумотлардан API орқали фойдаланиши мумкин. 122. Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидаги API дан фойдаланишга рухсат олиш учун ваколатли органга шахсий кабинети орқали мурожаат қилади. 123. Ваколатли орган ўн иш куни мобайнида қуйидаги талаблар бир вақтнинг ўзида бажарилганлигини текширади ва API дан фойдаланишга рухсат беради: а) белгиланган тартибда Маркетплейсларнинг Давлат реестрига киритилганлиги; б) Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Персоналлаштириш агентлиги томонидан тақдим этиладиган Шахсга доир маълумотлар базасини Шахсга доир маълумотлар базаларининг давлат реестрида рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳномаси мавжудлиги; в) тизимга мурожаат қиладиган IP-манзил ҳамда маълумотларни қайта ишлайдиган техник воситаларнинг жисман Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашганлиги; г) Маркетплейсга тегишли ахборот тизими бўйича «Киберхавфсизлик маркази» ДУК хулосаси мавжудлиги; д) электрон тижорат платформалар томонидан API дан фойдаланишга рухсат олиш учун сўралаётган маълумотларнинг, мазкур Низомда белгиланган онлайн-НКМ ва виртуал касса орқали шакллантириладиган чекларда бўлиши зарур бўлган маълумотларга мувофиқлиги. Юқоридаги талабларга мувофиқ бўлмаган ҳолатларда ваколатли орган API орқали фойдаланишни рад этади ҳамда бу ҳақда мурожаатчига хабар юборади. 124. Электрон тижорат платформаларнинг API орқали юбориладиган техник сўровлари сони секундига 1 тадан ошмаслиги шарт. 125. Ваколатли орган API дан фойдаланувчи электрон тижорат платформаларнинг реестрини юритади. 126. Электрон тижорат платформалар ўзининг маълумотлар базасида шахсга доир маълумотларнинг ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларнинг конфиденциаллигини таъминлаши шарт. 127.Электрон тижорат платформалар солиқ органи ахборот тизимларидан олинган шахсга доир маълумотларни ва солиқ сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва тарқатмаслиги шарт». (10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) 11. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида: а) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «E-auksion» электрон савдо платформасида кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича ташкил этилган аукцион юзасидан расмийлаштирилган баённома аукцион ғолиби ва буюртмачи ҳамда ҳудудий бошқармага кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун «Электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — оператор) томонидан мазкур платформа орқали юборилади»; б) қуйидаги мазмундаги 91-банд билан тўлдирилсин: «91. Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун ариза юбориши мумкин. Кўчмас мулк мулкдори турар жой тоифасидаги кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга ўзини доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга қўйиш учун мурожаат қилганда аризада қўшимча равишда мулкдорнинг ЖШШИР, паспорти (ID-картаси ёки контракт бўйича ҳарбий хизматчининг шахсий гувоҳномаси) маълумотлари (серияси ва рақами), телефон рақами (мавжуд бўлганда) кўрсатилади. Бунда ариза берувчидан мазкур банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларида назарда тутилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади»; в) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «11. Давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Регламентнинг 6-бандига мувофиқ йиғим ундирилади. Давлат хизмати кўрсатилиши учун ЯИДХП орқали мурожаат этилганда, кўрсатилган хизматлар учун белгиланган йиғим суммасининг 90 фоизи ундирилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган тўлов миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) воситачиларга (ўзи келиб мурожаат этган тақдирда), операторга ёки ариза берувчига (электрон шаклда мурожаат этган тақдирда) электрон шаклда юборилади. Воситачилар (оператор) тўлов суммаси кўрсатилган хабарнома (инвойс) келиб тушганидан сўнг реал вақт режимида бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали ариза берувчини (аукцион ғолиби) хабардор қилади. Ариза берувчи хабарномада кўрсатилган миқдорда йиғим суммасини ва доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун давлат божини тўлайди. Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш билан бир вақтда ушбу манзилга доимий рўйхатга қўйиш бўйича хизмат кўрсатилганда, доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шакллантирилади. Давлат хизматлари кўрсатилганда тўлов тўланганлиги ахборот-коммуникация тизимлари орқали тасдиқланади»; (11-банднинг «г» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) (11-банднинг «д» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) 12. Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги қошидаги «Адолат» миллий ҳуқуқий ахборот маркази фаолиятини ташкил этиш, шунингдек аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 30 октябрдаги 678-сон қарорида: а) 3-банднинг биринчи хатбошисидаги «65» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин; б) 5-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён қилинсин: «Марказ ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорлари, моддий рағбатлантириш ва ижтимоий ҳимоя қилиш шартлари Марказ уставида белгиланади, бунда Марказ ходимларига Вазирлик марказий аппарати ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг (шу жумладан рағбатлантириш коэффициенти, алоҳида меҳнат шароитлари учун ва бошқа тўловлар) амалдаги миқдорларидан кам бўлмаган миқдорда қўлланилади»; в) 1-иловада: «Расмий нашрларни ва юридик адабиётларни тайёрлаш ва таҳрир қилиш бўлими» блокидаги «3» рақами «4» рақами билан алмаштирилсин; «Таржимон» блокидаги «1» рақами «5» рақами билан алмаштирилсин; изоҳнинг биринчи хатбошисидаги «65» рақами «70» рақами билан алмаштирилсин. 13. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарори билан тасдиқланган Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомнинг 8-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «8. Ўзини ўзи банд қилган шахс махсус мобил илова ёки солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали, Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд солиқ хизмати органига келган ҳолда, шунингдек, белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) орқали рўйхатга олувчи органлардан рўйхатдан ўтиши мумкин. Бунда сўровнома ўзини ўзи банд қилган шахс томонидан махсус мобил илова ёки шахсий кабинет ёхуд белгиланган тартибда давлат реестрига киритилган ва солиқ хизмати органига интеграция бўлган электрон платформалар (маркетплейслар) орқали электрон шаклда электрон рақамли имзо ёки имзо сифатида тан олинадиган биометрик идентификация ва аутентификация қилиш имконини берадиган «Face-ID» ва бошқа шу каби усуллар ёрдамида мустақил равишда, шунингдек, солиқ хизмати органига келганда эса солиқ органи ходими томонидан тўлдирилади. Электрон тижорат платформалар (маркетплейслар) юзи орқали биометрик идентификация қилишда Ўзбекистонда «Киберхавфсизлик» ДУК ижобий хулосаси берилган тизимлардан фойдаланиши шарт». 14. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 январдаги 18-сон қарори билан тасдиқланган «E-auksion» электрон савдо платформасида электрон онлайн-аукцион ва танловларни ташкил этиш ҳамда ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 19-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи — олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда, гаров мулки аукционга кредиторнинг буюртмаси асосида қўйилади. Кредиторнинг буюртманомасига қуйидаги ҳужжатлар электрон шаклда илова қилинади: кредит ва/ёки гаров шартномасининг нусхаси; мол-мулк туридан келиб чиқиб, уни тавсифлайдиган ҳужжатларнинг нусхалари; кредитор, қарздор ва гаров (ипотека) тўғрисидаги шартномани тузиш жараёнида розилиги ёки рухсати талаб этилган шахсларнинг гаров (ипотека) мулкини суддан ташқари тартибда реализация қилиш тўғрисидаги нотариал тартибда тузилган келишуви»; б) 20-банднинг тўртинчи ва бешинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Буюртмачи аукционга чиқариш учун тақдим этиладиган объектлар гаровга қўйилмаганлиги ёки тақиқ солинмаганлиги (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно) тўғрисидаги ахборотлар ҳаққонийлиги учун жавобгар ҳисобланади. Бунда буюртмадаги аукцион объекти бўйича улушли мулк иштирокчиларининг розилиги олинмаганлиги, мулклар гаровга қўйилганлиги ва уларга тақиқ солинганлиги ҳолатларидан бирининг аниқланиши (суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда ҳамда ундирув гаровга қўйилган мол-мулкка суддан ташқари тартибда қаратилганда мол-мулкни сотиш бундан мустасно), буюртма қайтарилишига асос бўлади»; в) қуйидаги мазмундаги 451-банд билан тўлдирилсин: «451. Кўчмас мулк объектларини сотиш бўйича расмийлаштирилган баённома Кадастр агентлиги Давлат кадастрлари палатасининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали юборилади. Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан давлат рўйхатидан ўтказилади. Аукцион ғолиби Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга оширади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади. Кўчмас мулк давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани аукцион ғолиби ўзининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали олади. Кўчмас мулк объектларини сотиш учун узоқроқ бўлган тўлов муддати назарда тутилган бўлса, баённома рўйхатдан ўтказиш учун Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармасига юборилмайди». г) 57-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Энг паст нарх аукцион объекти баҳоланган қийматининг 80 фоизи миқдорида белгиланади»; д) 59-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «59. Такрорий аукцион ўтказилмаган деб ҳисобланган тақдирда, оператор аукцион объектини аукционга қўйишга буюртма берган буюртмачини бу ҳақда хабардор қилади ҳамда объектни аукциондан олади, мазкур Низомнинг 60-бандида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Суддан ташқари тартибда ундирув қаратилган аукцион объекти бўйича такрорий аукцион савдоси ўтказилмаган деб топилганда кредитор қонунчиликда белгиланган тартибда ва муддатда аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга ҳақли. Кредитор аукцион объектини ўзида олиб қолиш ҳуқуқидан фойдаланишга розилик билдирганда, оператор мазкур Низомнинг 45-бандига асосан баённома расмийлаштиради ва уни буюртмачининг шахсий кабинетига ҳамда зарур ҳолларда давлат рўйхатидан ўтказиш учун рўйхатдан ўтказувчи органларга электрон шаклда юборилади». 15. Вазирлар Маҳкамасининг «Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2022 йил 16 февралдаги 73-сон қарорида: а) 3-банднинг иккинчи хатбошиси «тиллари учун» сўзларидан кейин «2025 йил 1 январдан бошлаб — турк тили учун» сўзлари билан тўлдирилсин; б) 1-иловада: қуйидаги мазмундаги 41-банд билан тўлдирилсин: «41. Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича малака имтиҳони ногиронлиги бўлган (I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган, шунингдек, ногиронлиги бўлган болалар) талабгорлар учун барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади. Бунда: кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан; эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан; ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони компьютерда махсус дастурда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун махсус тест форматлари асосида ўтказилган малака имтиҳони ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони билан бир хил кучга эга бўлади. Имконияти чекланган талабгорлар учун махсус имтиҳон форматлари, имтиҳон учун ажратиладиган вақт ва баҳолаш мезонлари ваколатли орган томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади»; қуйидаги мазмундаги 171-банд билан тўлдирилсин: «171. Кўзи ожиз талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш» ва «гапириш» бўлимларидан, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган талабгорлар учун малака имтиҳони — «ўқиш» ва «ёзиш» бўлимларидан ҳамда ногиронлиги бўлган ва қўлда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони — «тинглаб тушуниш», «ўқиш» ва «гапириш» бўлимларидан иборат бўлади»; қуйидаги мазмундаги 191-банд билан тўлдирилсин: «191. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун малака имтиҳони барча бўлимлар қамраб олинган ҳолда бир босқичда компьютерда ўтказилади ҳамда талабгорларга ваколатли орган томонидан ёрдамчи (ассистент) бириктирилади»; қуйидаги мазмундаги 351-банд билан тўлдирилсин: «351. Кўзи ожиз, эшитиш ва гапиришда нуқсони бўлган ҳамда ёзиш имконияти чекланган талабгорлар учун ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари ҳар бир даража (А2, B1, B2, C1) ва кўп даражали (Multi-level) форматда ўтказилган малака имтиҳони сертификатлари билан бир хил кучга эга бўлади». 16. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда: а) 17-иловада: 5-позициянинг учинчи устуни «б» кичик бандидаги «ҳужжатлар» сўзи «маълумотлар» сўзи билан алмаштирилсин; 12-позициянинг учинчи устунида: қуйидаги мазмундаги биринчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Лицензия олган талабгорлар лицензияловчи орган томонидан автоматик равишда Хусусий бандлик агентликларининг реестрига киритилади»; биринчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин; б) 27-иловада: 9-позициянинг учинчи устуни «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги ўнинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «рентген хизмати йўлга қўйилганда рентген ускунасидан (рентгенография аппарати, мультиспирал компьютер томографи, компьютер томографи, яқин фокусли рентгенография аппарати, флюрография аппарати, маммография аппарати, ангиография аппарати, рентген нурланишли денситометрия аппарати, литотрипсия аппарати, рентген симуляция ўрнатмаси, рентген нурланишли радиотерапия аппарати ва бошқа рентген нурланишли аппаратлардан) фойдаланиш учун рухсатномага эга бўлиш*»; 10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси — композит тарзда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома олишда (10 иш куни ичида)»; 12-позициянинг учинчи устунида: қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Талабгор рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатномани тиббий фаолиятни лицензиялаш жараёнида композит шаклда олиши мумкин. Бунда рентген ускунасидан фойдаланиш учун рухсатнома Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 40-иловада белгиланган талаб ва шартлар асосида берилади»; бешинчи ва олтинчи хатбошилар тегишлича еттинчи ва саккизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин. 17. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 22 февралдаги 86-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомда: а) 3-банднинг бешинчи хатбошисидаги «62» рақами «64» рақами билан алмаштирилсин; б) 19-илованинг 5-позицияси «в» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «в) маданий мерос объекти ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси рўйхатига киритилган ҳудудларда жойлашган бўлса, мазкур объектларда бажариладиган асрашга оид ишлар бўйича ЮНЕСКОнинг Умумжаҳон мероси қўмитаси томонидан тавсия этилган методика бўйича Меросга таъсирни баҳолаш ҳисоботи»; в) 36-иловада: 5-позициянинг учинчи устунидаги 2-кичик банднинг ўнинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; 10-позициянинг учинчи устуни қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитасининг ҳудудий бошқармалари — ядровий ва радиоактив материаллар, радиация манбалари, радиоактив чиқиндилар ва қурилмаларни ташиш шартлари ва усулларининг санитария қоидаларига мувофиқлиги юзасидан хулоса»; г) қуйидаги мазмундаги 63 ва 64-иловалар билан тўлдирилсин: «Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 63-ИЛОВА Махсус киритиладиган биологик актив моддалар, янги кимёвий моддалар, озиқ-овқат қўшимчалари, биологик воситалар ва материаллар, полимер ва пластик массалар, парфюмерия-косметика маҳсулотини олиб кириш ҳамда ишлаб чиқариш учун рухсатнома ПАСПОРТИ
Махсус электрон тизим орқали рухсат этиш хусусиятига эга айрим ҳужжатларни бериш тартиб-таомиллари тўғрисидаги ягона низомга 64-ИЛОВА Маданий бойликларни Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш ёки вақтинча олиб чиқиш ҳуқуқини берувчи сертификат олиш ПАСПОРТИ
18. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 25 февралдаги 88-сон қарори билан тасдиқланган Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор қилиш тартиби тўғрисидаги ягона низомда: а) 3-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «29» рақами «32» рақами билан алмаштирилсин; б) қуйидаги мазмундаги 30 — 32-иловалар* билан тўлдирилсин: «Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 30-ИЛОВА Нодавлат архивларни ташкил этиш фаолиятининг ПАСПОРТИ
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 31-ИЛОВА Халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолият ПАСПОРТИ
Фаолиятни бошлаш ёки тугатиш учун ваколатли органни хабардор этиш тартиби тўғрисидаги ягона низомга 32-ИЛОВА Божхона брокери фаолияти ПАСПОРТИ
* 31 ва 32-иловалар 2025 йил 18 мартдан кучга киради». 19. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 2 апрелдаги 150-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш маъмурий регламентида: а) қуйидаги мазмундаги 71-банд билан тўлдирилсин: «71. Турар жой эгаси томонидан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда ижарага олувчилар ёки текин фойдаланувчилар ижара ёки текин фойдаланиш муддатига вақтинча рўйхатга қўйиш учун сўровнома юборилиши мумкин. Бунда ушбу сўровномага асосан ижара ёки текин фойдаланиш шартномасида кўрсатилган шахслар шартномада кўрсатилган муддатда ушбу турар жойга автоматик равишда вақтинча рўйхатга олинади. Солиқ хизмати органларида ҳисобга олинган ижара (текин фойдаланиш) шартномасининг амал қилиш муддати тугаганда ёки муддатидан олдин бекор қилинганда, вақтинча рўйхатга олиш автоматик равишда (мулк эгасининг қўшимча мурожаатисиз ва ижара олувчи (лар)нинг розилигисиз) бекор қилинади»; б) 8-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи ва учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин: «Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома юборилганда, ижарага олувчи(лар)ни вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган миқдорда давлат божи ундирилади. (19-банд «б» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) в) қуйидаги мазмундаги 101-банд билан тўлдирилсин: «101. Турар жой ижара ёки текин фойдаланиш шартномаларини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш сўровномага ижарага олувчи(лар) ва уларнинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг ЖШШИРларини киритиш орқали амалга оширилади. Бунда ижарага (текин фойдаланишга) берувчи томонидан махсус автоматлаштирилган ахборот тизими орқали ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ва унинг турмуш ўртоғи ҳамда фарзандларининг шахсий гувоҳномаси, паспорти (ID-карта) ва туғилганлик гувоҳномалари ҳақидаги маълумотлар тегишли вазирлик ва идораларнинг маълумотлар базаси билан интеграция асосида автоматик шакллантирилади»; г) 11-бандда: қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Кўчмас мулкнинг ижара (текин фойдаланиш) шартномасини солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйиш билан бир вақтда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганда, гувоҳнома билан биргаликда вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун Ўзбекистон Республикасининг «Давлат божи тўғрисида»ги Қонунида белгиланган давлат божи миқдори кўрсатилган хабарнома (инвойс) автоматик равишда шаклланади»; иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин; д) қуйидаги мазмундаги 111-банд билан тўлдирилсин: «111. Давлат божи тўланганидан сўнг вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш учун сўровнома ҳисобга олинган ижара шартномаси реквизитлари билан биргаликда Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади. (19-банд «д» кичик бандининг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 майдаги 224-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон) Ижарага олувчи(лар) ички ишлар органларининг тегишли миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларида вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганидан сўнг ижарага олувчи(лар)га солиқ органлари ахборот тизимидаги шахсий кабинети орқали QR-код билан ҳимояланган қайд варағи юборилади. Сўровнома юборилган кундан бошлаб ўн кун муддатда давлат божи тўланмаган тақдирда, вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга қўйиш ҳақидаги аризани кўриб чиқиш автоматик равишда рад этилади. Мурожаат рад этилгандан сўнг мулкдор ёки ижарага (текин фойдаланишга) олувчи ушбу Низомга мувофиқ умумий асосларда қайта сўровнома юбориши мумкин»; е) 13-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Шартнома бекор бўлган вақтдан бошлаб вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинганлик ҳам бекор бўлади»; ж) 14-банд қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ҳисобдан чиқариш билан бир вақтда ижарага (текин фойдаланишга) берувчининг сўрови Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» ахборот тизимига юборилади ва ижарага олувчининг вақтинча рўйхатга олинганлиги бекор қилинади». 20. Вазирлар Маҳкамасининг «Никоҳ, оила ва фуқаролик ҳолати далолатномаларини қайд этиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида» 2023 йил 20 октябрдаги 550-сон қарорида: а) 1-иловада: 9-банднинг саккизинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин; 19-банднинг учинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин; б) 3-иловада: 3-банднинг учинчи хатбошисидан «қатъий ҳисобда турувчи» сўзлари чиқариб ташлансин; 215-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин: «215. Далолатнома ёзувлари асосида тартиб рақами ва серияси бўлган, ФҲДЁ органининг муҳри ва мансабдор шахсининг имзоси қўйилган ҳамда QR-код (матрик штрихли код) тасвири туширилган гербли гувоҳномалар берилади». в) 4-илованинг 9-банди «в» кичик бандининг олтинчи хатбошисидаги «1 ой» сўзлари «6 ой» сўзларига алмаштирилсин; г) 5-иловада: 2-банднинг «а» кичик банди қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Бунда электрон тизим орқали шакллантирилган ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга қоғоз шаклида берилиши ва улар тўғридан-тўғри исталган ФҲДЁ органларига мурожаат қилиши ҳам мумкин»; 6-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ўлим ҳақидаги тиббий маълумотнома ариза берувчиларнинг талабига асосан уларга QR-код (матрик штрихли код) қўйилган ҳолда берилиши ва улар тўғридан-тўғри ФҲДЁ бўлимига мурожаат қилиши ҳам мумкин». 21. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш тартиби тўғрисидаги низомда: а) 46-банднинг иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин; б) қуйидаги мазмундаги 461-банд билан тўлдирилсин: «461. Давлат кўчмас мулкини ижарага бериш бўйича расмийлаштирилган шартнома Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатаси Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларига (кейинги ўринларда — Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси) Оператор томонидан «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали юборилади. Ижара шартномаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сон қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентида белгиланган тартибда Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси томонидан рўйхатдан ўтказилади. Ижарага олувчи Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат кадастри соҳасида давлат хизматлари нархларини белгилашда табақалаштирилган ёндашув тартибини такомиллаштириш тўғрисида» 2014 йил 10 июлдаги 186-сон қарорида белгиланган тўловни амалга оширади. Тўлов амалга оширилгандан сўнг ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирма операторга «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали аукцион ғолибига белгиланган тартибда тақдим этиш учун юборилади. Ижара шартномаси давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги кўчирмани ижарага олувчи ўзининг «E-auksion» электрон савдо платформасидаги шахсий кабинети орқали олади». 22. Вазирлар Маҳкамасининг «Давлат ўрмон фонди ер майдонларидан фойдаланишда ижара муносабатларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 21 декабрдаги 674-сон қарорининг 6-банди қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин: «Ижарага берилган ўрмон фонди ерлари ҳисобини юритиш» ахборот-биллинг тизимини 2025 йил 1 январга қадар Солиқ қўмитасининг маълумотлар базасига интеграция қилинишини таъминласин». (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.12.2024 й., 09/24/847/1056-сон; 06.05.2026 й., 09/26/224/0457-сон; 25.08.2026 й., 09/26/456/0870-сон) |
Постановление Кабинета Министров Республики Узбекистан О внесении изменений и дополнений в некоторые постановления Правительства Республики Узбекистан Премьер-министр Республики Узбекистан А. АРИПОВ г. Ташкент, 18 декабря 2024 г., № 847 |