2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
[ТСЗ:
1.Ижтимоий-маданий масалалар / Таълим;
2.Ташқи сиёсат ва халқаро муносабатлар / Умумий масалалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликда Ўзбекистонда касбий таълимни қўллаб-қувватлаш дастурларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Меҳнат бозорининг самарали механизмларини жорий қилиш, камбағал ва ишсиз фуқароларни замонавий касб-ҳунарга ўқитишни ташкил этиш, шунингдек, Германия Федератив Республикаси Ҳукумати билан молиявий ҳамкорликни янада кенгайтириш, касб-ҳунарга ўқитиш марказларини таъмирлаш, жиҳозлаш ва улардан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ҳамда Германия Федератив Республикасининг «Kreditanstalt fur Wiederaufbau» банки (кейинги ўринларда — Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки) ўртасида 2023 йил 8 ноябрда имзоланган «Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш» грант келишувида 5 йил муддатда 16 млн евро миқдорида грант ажратилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Германия Федератив Республикаси «KfW» банкининг грантини 1-иловага мувофиқ 7 та касбий кўникмалар марказларини қуриш-монтаж қилиш, таъмирлаш ва жиҳозлашга йўналтириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.05.00 Хориждан маблағ жалб қилиш;
2.19.00.00.00 Халқаро муносабатлар. Халқаро ҳуқуқ / 19.03.00.00 Ижтимоий-маданий масалалар бўйича ҳамкорлик / 19.03.06.00 Фан ва таълим соҳасидаги ҳамкорлик]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германия Федератив Республикаси «KfW» банкининг «Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимини қўллаб-қувватлаш» лойиҳасига ажратиладиган (кейинги ўринларда — Лойиҳа) грантдан мақсадли фойдаланиш ва уни самарали амалга оширишга масъул ижрочи ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳага киритилган объектларда қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш, шунингдек, асбоб-ускуналар билан таъминлаш харажатлари Германия Федератив Республикаси «KfW» банкининг грантлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Грант доирасида қолган маблағлар ҳисобидан Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ҳузуридаги касбий кўникмалар марказларининг бино ва ёндош ҳудудларини ободонлаштириш ишларига ҳамда ўқувчилар ётоқхоналарини таъмирлаш ишлари грант ҳисобидан молиялаштирилади.
[ОКОЗ:
1.02.00.00.00 Давлат бошқаруви асослари / 02.03.00.00 Республика давлат бошқаруви органлари ва хўжалик бошқаруви органлари / 02.03.02.00 Вазирликлар;
2.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.05.00.00 Республика бюджети / 07.05.01.00 Умумий қоидалар]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳани амалга ошириш даврида техника ва жиҳозларни харид қилиш, муассасаларда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш, кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда ахборот-коммуникация тизимини жорий этиш бўйича ишларга тўланиши лозим бўлган божхона тўловлари Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ажратилган Давлат бюджети маблағлари доирасида молиялаштирилишини ҳамда 2025 йилдан бошлаб зарур маблағларнинг Давлат бюджети параметрларида кўзда тутилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Германия Федератив Республикаси «KfW» банкининг гранти ҳисобидан олиб келинадиган товарлар, кўрсатилаётган хизматлар учун қўшимча даромад солиқлари, божхона тўловлари, сертификация ва рухсатномалар билан боғлиқ харажатлар, шунингдек, комиссион ва бошқа харажатлар бўйича тўловларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг виза талабномаларига биноан объектлар қурилиши доирасида жалб этиладиган хорижий мутахассислар учун кириш визаларини консуллик йиғимлари ва ҳақиқий харажатларнинг ўрнини қоплаш ҳисобидан йиғимлар ундирилмасдан, белгиланган тартибда расмийлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда Ўзбекистон Республикаси камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири Б.Э. Захидов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
864-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 864-сон қарорига 1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг Германия Федератив Республикасининг «KfW» банкининг гранти ҳисобидан қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлашга йўналтириладиган касбий кўникмалар марказлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рўйхати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Касбий кўникмалар марказлари номланиши
1.
Андижон вилояти «Асака касбий кўникмалар маркази»
2.
Бухоро вилояти «Ромитан касбий кўникмалар маркази»
3.
Самарқанд вилояти «Иштихон касбий кўникмалар маркази»
4.
Тошкент вилояти «Бекобод касбий кўникмалар маркази»
5.
Фарғона вилояти «Ўзбекистон туман касбий кўникмалар маркази»
6.
Тошкент шаҳар «Олмазор касбий кўникмалар маркази»
7.
«Тошкент креатив технологиялар маркази» давлат муассасаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки билан келишган ҳолда Рўйхатда кўрсатилмаган вазирлик тасарруфидаги касбий кўникмалар марказларига ҳам ажратилган грант маблағларини қурилиш-монтаж, таъмирлаш ва жиҳозлашга йўналтириши ёки Рўйхатга ўзгартириш киритиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 20 декабрдаги 864-сон қарорига 2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Т/р
Кўрсаткич
Молиялаштириш манбаи, жумладан: еврода (мингда)
Германия Федератив Республикасининг «KfW» банки
Ўзбекистон Республикаси
1.
Лойиҳанинг умумий қиймати
16 000
шу жумладан:
2.
Қурилиш ишлари
6460
3.
Асбоб-ускуна, дастурий таъминот ва мебель жиҳозлари
3 420
4.
Консультант компания томонидан касб-ҳунар марказларини таъмирлаш ва жиҳозлаш билан боғлик ишлар, ўқув услубий жиҳозлар рўйхатини шакллантириш, тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни харидини амалга ошириш билан боғлиқ харажатлар
2 200
5.
Амалга ошириш бўйича мутахассис/тахминан 2х36 ой. *3500 евро/ойида
250
6.
Ҳар бир касб-ҳунар маркази учун тренинглар ташкил қилиш, бошқарув салоҳиятини ошириш, ходимларни ўқитиш, амалиётга йўналтирилган ўқув дастурларини ишлаб чиқиш ва мослаштириш жараёнлари
2 000
7.
Ўзбекистон Республикасининг божхона божларидан белгиланган тартибда озод қилиш имтиёзлари кўринишида божхона тўловларидан имтиёзлар қўлланилган ҳолда қоплаб бериш кузда тутилиши мақсадга мувофиқ
1 500
8.
Кутилмаган харажатлар
1 670
ЖАМИ
16 000
1500
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Сўнгги қиймат кўрсаткичлари техника ва жиҳозларни харид қилиш, белгиланган манзилга етказиб бериш бўйича хизматларни, объектларда қурилиш-таъмирлаш ишларини кадрларни ўқитиш ва малакасини ошириш ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини жорий этиш бўйича ўтказиладиган харид жараёнлари натижаларига асосан аниқланади.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.12.2024 й., 09/24/864/1048)