Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 18.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1356
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раёсатининг қарори, 18.05.2004 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1356
Кучга кириш санаси
28.05.2004
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Ҳужжат 28.05.2004 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДАГИ ОЛИЙ АТТЕСТАЦИЯ КОМИССИЯСИ РАЁСАТИНИНГ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НОМЗОДЛИК ИМТИҲОНЛАРИНИ ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2004 йил 18 майда 1356-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/6-сонли «Малакавий имтиҳонларни ўтказиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2442, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида»ги низомга ва Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261-сон)га мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсати қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси раиси М. МУҲИТДИНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2004 йил 25 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103/5-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг
2004 йил 25 мартдаги 103/5-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳонларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 9 сентябрдаги 421-сон қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси тўғрисида»ги низом ҳамда Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги низом (1996 йил 10 июль, рўйхат рақами 261-сон)га асосан ишлаб чиқилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Номзодлик имтиҳонлари илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишнинг муҳим таркибий қисми ҳисобланади. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун номзодлик имтиҳонлари топширилган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади. Ушбу имтиҳонлар етакчи олий ўқув юртлари ёки илмий-тадқиқот институтлари ишлаб чиққан ҳамда Олий аттестация комиссияси (бундан кейин — ОАК) томонидан маъқулланган дастурлар асосида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек ёки рус тили, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт фанлари соҳаларидаги илмий даражалар ва илмий унвонларга талабгор Ўзбекистон Республикаси фуқаролари «Мустақиллик мафкураси ва демократик жамият қуришнинг иқтисодий, ижтимоий-сиёсий, маънавий негизлари ва илмий асослари» бўйича махсус номзодлик имтиҳонини топширишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тили сифатида инглиз, француз ёки немис тилларининг биридан имтиҳон топширилиши мумкин. Диссертация ишини бажариш учун бошқа чет тилини билиш талаб қилинадиган ҳолларда ОАК билан келишилган ҳолда номзодлик имтиҳони ана шу тилдан топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳимоя қилувчининг олий маълумоти диссертация тайёрланган фан тармоғи ихтисосига мувофиқ бўлмаса, ушбу фан тармоғига татбиқан умумилмий фан бўйича, яъни ушбу фан тармоғининг асосий мазмуни ҳамда умумметодологик ва назарий муаммоларини етарлича кенг қамраб оладиган фан бўйича қўшимча номзодлик имтиҳони (ёки имтиҳонлари) топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳимоя қилувчининг олий маълумоти соҳаси диссертация ёқланаётган фан соҳасидан тубдан фарқ қилган ҳолларда ихтисослик бўйича топширилиши керак бўлган номзодлик имтиҳонларини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилувчилар, шунингдек иқтисодий назария бўйича номзодлик имтиҳонини топширадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча умумилмий фанлар бўйича имтиҳонлар муайян фан тармоғида ихтисослашган етакчи олий ўқув юртлари учун Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тасдиқлаган дастурлар асосида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Номзодлик имтиҳонлари, шу жумладан махсус номзодлик имтиҳонлари аспирантураси мавжуд бўлган олий ўқув юртларида ва илмий-тадқиқот муассасаларида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослик фани бўйича номзодлик имтиҳонлари, одатда, келгусида диссертация ҳимояси мўлжалланган муассасаларда топширилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ихтисослик фани бўйича имтиҳон талабгорнинг назарий ва касбий тайёргарлиги даражасини, унинг ушбу фаннинг шаклланиши ва ривожланиши тарихини, умумий концепциялари ва методология масалаларини, манбаларини, шу билимлар тармоғининг асосий назарий ва амалий муаммоларини, мавжуд материални нечоғлик билишини аниқлаб бериши, унинг илмий адабиётни, шу жумладан, чет эл даврий нашрларини ҳамда илмий тадқиқотларнинг замонавий усулларини қанчалик эгаллаганлигини кўрсатиб бериши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослик фани бўйича имтиҳон икки қисмдан: ОАК тасдиқлаган намунавий дастур-минимумдан ҳамда тегишли кафедра (бўлим, лаборатория) ишлаб чиққан ва имтиҳон олинаётган олий ўқув юрти (факультет), илмий-тадқиқот муассасасининг илмий кенгаши тасдиқлаган қўшимча дастур асосида топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўшимча дастур мазкур фан тармоғининг янги бўлимларини ҳамда ҳимоя қилувчи тадқиқотларининг йўналиши билан боғлиқ бўлган қисмларни ўз ичига олиши, шунингдек, ушбу фан тармоғидаги ютуқларни ва энг янги адабиётни ҳисобга олиши лозим. Ихтисослик фанидан имтиҳон дастурининг мазкур қисмида талабгор тегишли фан тармоғи ривожининг ҳозирги аҳволи, муаммолари ва истиқболларини, ўтказаётган тадқиқотларининг ўрни, янгилиги ва аҳамиятини кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган олий ўқув юртлари ва илмий-тадқиқот муассасалари имтиҳон қабул қилиш ҳуқуқи бўлмаган бошқа ташкилотлардан келган талабгорлардан ҳам мазкур имтиҳонларни олишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссиялари ҳар бир фан бўйича олий ўқув юртининг ёки илмий-тадқиқот муассасасининг раҳбари томонидан ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга тайинланади. Комиссия таркиби раисдан ҳамда илмий даражага эга бўлган малакали илмий ва илмий-педагог ходимлардан иборат бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет тили бўйича номзодлик имтиҳонларини қабул қиладиган комиссия таркибига чет тиллар кафедраларининг ўқитувчилари (камида бир нафарини илмий даражаси бўлиши керак) ҳамда имтиҳон топширувчининг ихтисослиги бўйича фан доктори илмий даражасига эга бўлган ва тегишли чет тилида бемалол гаплаша оладиган мутахассислар киритиладилар. Ушбу комиссия аъзолари рўйхатлари ҳам ОАК билан келишилган ҳолда бир йил муддатга буйруқ билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топширувчилар рўйхатлари ҳам буйруқ билан расмийлаштирилади ва жамоатчиликка эълон қилинади. Буйруқда номзодлик имтиҳонини ўтказиш жойи ва вақти аниқ кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Комиссия, агар унинг мажлисида қабул қилинаётган имтиҳон ихтисоси бўйича камида уч нафар мутахассис — комиссия аъзоси иштирок этаётган бўлса, имтиҳон олишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳонларида имтиҳон ўтказилаётган муассасанинг тегишли ихтисослашган кенгаши аъзолари, муассаса директори (ректор), директор ўринбосари (проректор), ОАКнинг, муассаса бўйсунувчи вазирлик ёки идоранинг вакиллари қатнашиши мумкин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Номзодлик имтиҳонлари сессиялар шаклида йилига уч марта: февраль, май ва ноябрь ойларида уюшқоқлик билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Имтиҳон қабул қиладиган муассаса номзодлик имтиҳони қабул қилинишидан беш кун олдин имтиҳон топширувчилар рўйхатини имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотлар билан бирга ОАКга юбориши зарур. ОАК номзодлик имтиҳонларида қатнашиш ва уни назорат қилиш учун ўз вакилларини юбориши мумкин. Номзодлик имтиҳонлари нохолис ўтказилган тақдирда ОАК имтиҳон натижаларини бекор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳонларини экстерн тарзида сессия пайтида топшириш масаласи номзодлик имтиҳонини қабул қилувчи муассаса томонидан ҳал этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Номзодлик имтиҳонлари билет бўйича ўтказилади. Имтиҳон топширувчи жавоб тайёрлаш учун имтиҳон варақаларидан фойдаланади. Имтиҳон варақалари имтиҳондан кейин бир йил давомида сақлаб турилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгорнинг билим даражасига «аъло», «яхши», «қониқарли», «қониқарсиз» баҳолар қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ихтисослик фани бўйича номзодлик имтиҳонини топшираётганда талабгор дастур-минимум доирасида мустаҳкам, чуқур билимларини намойиш этган тақдирдагина ижобий баҳо қўйилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар бир талабгор учун номзодлик имтиҳони баённомаси тўлдирилиб, унда талабгорга берилган имтиҳон саволлари ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳони баённомасини имтиҳонда қатнашган комиссия аъзолари имзолайди, уларнинг илмий даражаси, илмий унвони ҳамда олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар ихтисосликлари рўйхатига мувофиқ ихтисослиги кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳони баённомаси муассаса раҳбари томонидан тасдиқлангандан кейин номзодлик имтиҳонлари топширилган жойда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ҳар бир номзодлик имтиҳони топширилганлиги ҳақида гувоҳнома берилади. Имтиҳон топширувчининг диссертация иши бажарилган ёки диссертация ҳимояси ўтказиладиган муассасада олдинги имтиҳонларнинг топширилганлиги ҳақидаги гувоҳномалар ягона гувоҳнома билан алмаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик имтиҳони топширилганлиги ҳақидаги гувоҳнома беш йил давомида ўз кучини йўқотмайди.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Агар имтиҳон топширувчи узрли сабаб билан имтиҳонга келмаса, муассаса раҳбари рухсати билан ўрнатилган тартибда ОАКни хабардор қилиб, жорий сессия давомида имтиҳон топширишга қўйилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир сессия давомида номзодлик имтиҳонини такроран топширишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топширувчи номзодлик имтиҳонини қабул қилиш комиссиясининг қарори устидан жорий сессия давомида муассаса раҳбарига шикоят ёзиш ҳуқуқига эга. Муассаса раҳбарининг қарори узил-кесил ҳисобланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Олий ўқув юртлари ректорларига, илмий-тадқиқот муассасалари раҳбарларига ҳамда уларнинг ўринбосарларига (проректорларига) ўз асосий иш жойларида номзодлик имтиҳонларини топширишларига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ушбу Низомда номзодлик имтиҳонлари олдига қўйилган талабларга риоя қилиниши учун имтиҳон ўтказаётган муассаса раҳбари масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш комиссияси ишини ОАК ҳамда имтиҳон ўтказаётган муассасанинг маъмурияти назорат қилиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Номзодлик имтиҳонларини қабул қилиш ҳуқуқи берилган муассасалар имтиҳонларнинг натижалари тўғрисида йилига бир марта декабрь ойида ОАКга маълумот беришлари шарт.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й.,20-сон, 238-модда; 2010 й., 14-15-сон, 117-модда)