Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий Аттестация комиссияси Раесатининг Низоми, 10.07.1996 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 261
Кучга кириш санаси
10.07.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 01.04.2013
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ўзбекистон Республикаси

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги

Олий аттестация комиссияси

Раёсатининг 1996 йил 25 январдаги

34/2-сон қарори билан

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ИЛМИЙ ДАРАЖАЛАР БЕРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Низом
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 1996 йил 10 июлда 261-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2013 йил 31 январдаги 195/2-сонли «Фан доктори илмий даражасини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2441, 25.03.2013 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом фан доктори ва номзоди илмий даражаларини бериш тартибини белгилайди. Илмий даражалар фаннинг муайян соҳасида чуқур касбий билимларга ва илмий ютуқларга ҳамда магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга бўлган шахсларга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — тиббиёт соҳаси бўйича магистр даражасига ёки олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотга эга шахсларга, ветеринария фанлари бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ветеринария соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга, юридик фанлар бўйича диссертация ҳимоя қилиш — ҳуқуқ (юриспруденция) соҳаси бўйича олий маълумотга эга шахсларга рухсат этилади.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Фан доктори ва номзоди илмий даражаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси (ОАК) ихтисослашган кенгашнинг, (бундан буён — кенгаш) олий маълумотга эга бўлган талабгор диссертацияни жамоат олдида ҳимоя қилгандан кейин қабул қилган илтимосномаси асосида ва ОАК тегишли эксперт кенгашининг хулосасини инобатга олган ҳолда беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража олиш учун ёзилган диссертация илмий асар ҳисобланиб, у диссертантнинг эълон қилган илмий ишлари асосида махсус тайёрлаган қўлёзма шаклида бўлиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияни тайёрлаш, уни ҳимоя қилиш, ОАКга тақдим этиш учун расмийлаштириш қайси тилда бўлиши лозимлиги Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 51-сон, 514-модда) мувофиқ белгиланади. Талабгор диссертацияни ўз хоҳишига қараб уч тилда: ўзбек, рус ёки инглиз тилларидан бирида ёзиши мумкин.
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоқ адабиётшунослиги ва тилшунослиги бўйича диссертациялар талабгорнинг хоҳишига қараб, қорақалпоқ тилида ёзилиши мумкин.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан тўртинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. ОАК Фан ва техникани ривожлантиришга улкан ҳисса қўшадиган кашфиёт ёки энг катта ихтиро муаллифига, истисно тариқасида диссертация ҳимоясисиз фан доктори ёки номзоди илмий даражасини бериши мумкин. Бу ҳолда талабгорга илмий даража бериш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ёпиқ мавзулар бўйича диссертация ҳимоя қилишни ташкил этиш ва илмий даражалар бериш тартиботи ОАКнинг махсус қўшимча Низомида белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фан доктори ва номзодига белгиланган намунадаги дипломлар берилади.
(4-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. НОМЗОДЛИК ИМТИҲОНЛАРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Фан номзоди илмий даражасига талабгор тегишли номзодлик имтиҳонларини топшириши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон қабул қиладиган ташкилот номзодлик имтиҳонлари олинишидан беш кун олдин имтиҳон топширувчилар рўйхатини, имтиҳон қабул қилиш вақти, жойи ва комиссиянинг таркибига доир маълумотлар билан бирга ОАКга юбориши зарур. ОАК номзодлик имтиҳонларида қатнашиш ва уни назорат қилиш учун ўз вакилларини юбориши мумкин. Номзодлик имтиҳонлари нохолис ўтказилган тақдирда ОАК имтиҳон натижаларини бекор қилади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари фалсафа, миллий истиқлол ғояси ва фан методологияси, чет тили, информацион технологиялар асослари ҳамда диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чет эл фуқаролари учун номзодлик имтиҳонлари ўзбек, рус ёки инглиз тилида, информацион технологиялар асослари ва диссертация мавзуига мувофиқ ихтисослик фанидан ўтказилади.
(6-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Номзодлик имтиҳонларининг мазмунини ва уларни топшириш тартибини ОАК Раёсати белгилайди.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. ДИССЕРТАЦИЯЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация муаллиф ўтказган тадқиқотлар ва у яратган ишланмалар асосида муҳим халқ хўжалик, ижтимоий-маданий, ижтимоий-сиёсий аҳамиятга молик илмий муаммо ҳал қилинган ёки тегишли фан соҳасининг истиқболли йўналишини ривожлантиришда улкан ютуқ деб баҳолаш мумкин бўлган назарий қоидалар мажмуи ишлаб чиқилган ёхуд жорий этилиши техникани ривожлантиришга катта ҳисса қўшадиган илмий асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик ечимлар ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Фан номзоди илмий даражасини олиш учун тақдим этилган диссертация фаннинг тегишли соҳаси учун катта аҳамиятга молик масала янгича ҳал қилинган ёки муаллифнинг муҳим амалий масалаларни ҳал этишни таъминловчи илмий жиҳатдан асосланган техникавий, иқтисодий ёки технологик тавсиялари ўз ифодасини топган илмий асар бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Диссертация муаллиф ошкора ҳимоя учун жамоат муҳокамасига қўйган янги илмий натижалар ва қоидалар мажмуига эга мазмунан яхлит, муаллифнинг фанга қўшган ҳиссасини акс эттирувчан шахсан ёзилган юқори малакали илмий иш бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий аҳамиятга молик диссертацияда аниқ муаммонинг ечими ва муаллиф эришган илмий натижалардан амалиётда фойдаланилганлиги тўғрисида маълумотлар, назарий аҳамиятга молик диссертацияда эса илмий хулосалардан фойдаланишга доир тавсиялар берилиши лозим.
(10-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация иши кириш қисми, камида учта бўлим, асосий хулосалар ва фойдаланилган адабиётлар рўйхатидан иборат бўлиб, ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ишининг амалиётга тадбиқи юзасидан махсус ишлаб чиқилган тавсиялар ихтисослашган кенгашда тасдиқланиб, аттестация ишига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация мавзуси бўйича фойдаланилган адабиётлар асосан охирги ўн-ўн беш йил ичида нашр этилган бўлиши тавсия этилади.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан учинчи—бешинчи хатбошилар билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий маъруза шаклида фақат докторлик диссертациясини ёқлашга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий маъруза шаклидаги докторлик диссертацияси талабгор мунтазам бажарган ва унинг асарларида эълон қилинган фан ва техника учун катта аҳамиятга молик натижаларнинг умумий қисқача баёнидан иборат бўлади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор илмий ишининг аҳамияти ҳамда илмий маъруза шаклида диссертация ҳимоя қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосани унинг асосий тадқиқотлари ўтказилган ва ишланмалар бажарилган ташкилот беради. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертацияси ҳимоя қилиш учун ОАК Раёсатининг рухсати бўлиши зарур. Илмий маъруза шаклида докторлик диссертациясини тақдим этиш ва ҳимоя қилиш тартибини ОАК белгилайди.
(10-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Диссертация мавзуи долзарб ва республика илмий тадқиқот ишларининг асосий приоритет йўналишлари билан боғлиқ бўлиши ва шахсан ҳар бир талабгор учун ташкилот илмий (илмий-техникавий) кенгаши томонидан тасдиқланиши шарт.
(11-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация мавзуси илмий кенгаш томонидан тасдиқлангандан сўнг, «ОАК Бюллетени» журналида нашр этилиши учун ўрнатилган тартибдаги ҳужжатлар билан ОАКга юборилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Докторлик диссертациясининг асосий илмий натижалари республикада ва хорижда чоп этиладиган ОАК рўйхатидаги илмий журналларда, даврий илмий нашрларда эълон қилиниши лозим.
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 13 ноябрдаги 98/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-2, 2004 йил 29 январь) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 4-сон, 47-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторлик диссертацияси бўйича диссертантнинг умумий илмий ишлари сони 20 тадан кам бўлмаслиги керак.
(12-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кашфиёт ҳақидаги дипломлар, ихтиро ва саноат намуналари тўғрисидаги муаллифлик гувоҳномалари ва патентлар белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва қайд қилинган алгоритмлар давлат илмий-техникавий ахборот тизими муассасаларига сақлашга берилган ва илмий журналларда қисқача баён этилган ишларнинг қўлёзмалари. илмий анжуман, конференция, симпозиум ва семинарларда қилинган маърузаларнинг босилиб чиққан тезислари, корхоналар қуриш, уларни кенгайтириш, қайта қуриш ва техникавий қайта жиҳозлаш лойиҳаларининг технологик қисмлари, давлат маълумотлар банкига қўшилган янги материалларнинг ахборот карталари ҳам диссертациянинг илмий натижаларини акс эттирувчи эълон қилинган ишлар жумласига киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертантнинг чоп этилган илмий ишлари рўйхати докторлик диссертациясининг авторефератида уч бўлимдан иборат ҳолда келтирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи бўлимда монографиялар ҳамда илмий журналлар ва тўпламларда чоп этилган мақолалар рўйхати берилади. Бу бўлимда келтирилган мақолаларнинг камида ўнтаси ОАК рўйхатидаги илмий журналларда номзодлик диссертацияси ҳимоясидан сўнг нашр қилинган бўлиши керак. Диссертантнинг илмий журналларда чоп этилган ўнта мақоласи бўлмаган ҳолларда, докторлик диссертациясининг ҳимояси масаласини истисно тариқасида ОАК Раёсати ҳал қилади. Ижтимоий-гуманитар ва иқтисодиёт соҳалари бўйича докторлик диссертацияси натижалари юзасидан монография нашр этилган бўлиши керак. Бошқа фанлар, шунингдек педагогика, психология, фалсафа, иқтисод фанлари ва хорижий филология соҳалари бўйича ушбу фан соҳаси юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида камида иккита мақола, тиббиёт фанлари бўйича эса камида тўртта мақола нашр этилган бўлиши шарт. Фан доктори илмий даражасига талабгорлар томонидан нуфузли хорижий илмий журналларда чоп этилиши шарт бўлган мақолаларнинг 50 фоизи Европа мамлакатлари ҳамда АҚШ, Канада, Япония, Хитой Халқ Республикаси ва Жанубий Корея мамлакатларининг инглиз тилида нашр этиладиган нуфузли ихтисослашган илмий журналларида чоп этилиши шарт;
(12-банднинг бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи бўлимда ихтироларга патент ва муаллифлик гувоҳномаларининг рўйхати келтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи бўлимда тезислар, депонент қилинган илмий ишлар (уларнинг реферати илмий журналларда нашр этилган бўлиши керак), илмий журналларда чоп қилинган реферат, ахборот ва аннотациялар рўйхати берилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Авторефератда келтирилган илмий ишлар рўйхати диссертация мавзуига қатъиян мувофиқ бўлиши шарт. Номзодлик диссертациясининг авторефератида илмий ишлар рўйхати хронологик тартибда келтирилади.
(12-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автореферат ва диссертацияда кўрсатилган илмий ишлар нашрига оид маълумотлар мавжуд талабларга батамом мос равишда келтирилиши (муаллифлар ҳамда мақолалар чоп этилган журнал ёки тўплам бетлари аниқ кўрсатилиши) зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агар диссертантнинг мақолалари ҳаммуаллифликда ёзилган бўлса, у ҳар бир ҳаммуаллифнинг ҳиссасини холис акс эттириши лозим ва мақолаларидан ўз диссертациясида қисман ёки тўла фойдаланиш учун асосий ҳаммуаллифларнинг ёзма розилигини олиши зарур. Ана шу ёзма розилик ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳаммуаллифликдаги илмий иш натижалари фақат биргина муаллифнинг докторлик диссертациясига тўла-тўкис киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторлик илмий даражасига талабгорнинг асосий илмий ишлари нусхалари ва номзодлик илмий даражасига талабгорнинг барча илмий ишлари нусхалари ОАКга юбориладиган аттестация ҳужжатларига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик илмий даражасига талабгорнинг ишлари қаторида ОАК рўйхатидаги даврий илмий журналларда нашр қилинган камида иккита мақоласи бўлиши керак. Тиббиёт фанлари ҳамда хорижий филология соҳалари бўйича номзодлик диссертацияси натижалари юзасидан ушбу фан соҳалари юқори даражада ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли илмий журналларида битта мақола нашр этилган бўлиши керак.
(12-банднинг ўн учинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик диссертациясининг асосий илмий натижалари босма илмий нашрларда чоп этилиши лозим. Номзодлик диссертацияси бўйича талабгорларнинг нашр қилинган илмий ишлари умумий сони бештадан кам бўлмаслиги керак.
(12-банднинг ўн тўртинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор ўз диссертациясида фойдаланган материаллар ёки айрим натижалар манбаини, уларнинг муаллифи ва номини тўла кўрсатиши зарур, Илмий иш ёзишда қатнашган ҳаммуаллифларнинг ғоя ёки ишланмаларидан диссертацияда фойдаланганда талабгор буни диссертация ва авторефератда қайд этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзганинг материалидан унинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланилган тақдирда, диссертация, у қайси босқичда кўрилаётган бўлишидан қатъий назар, муҳокамадан олиб ташланади ва қайта ҳимоя қилиш ҳуқуқидан маҳрум этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. ДИССЕРТАЦИЯНИ ҲИМОЯГА ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЁҚЛАШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Диссертация бажарилган ёки талабгор бириктириб қўйилган ташкилот топширилган диссертацияни дастлабки экспертизадан ўтказади ва диссертация юзасидан хулоса (илмий семинар протоколидан кенгайтирилган, батафсил кўчирма шаклида) беради. Хулосада диссертацияда баён этилган натижаларни олишда муаллифнинг аниқ шахсий иштироки, ўтказилган тадқиқот натижаларининг нечоғлик тўғрилиги, уларнинг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти; диссертация мавзуига мос ихтисос, диссертация материалларининг муаллиф эълон қилган илмий ишларда нечоғлик тўлиқ баён этилганлиги ўз ифодасини топиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосанинг сифати, холислиги ва тайёрлаш муддати учун ташкилот раҳбари масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация дастлабки экспертиза учун топширилган кунидан эътиборан номзодлик диссертацияси учун икки ойдан ва докторлик диссертацияси учун уч ойдан кечиктирмасдан хулоса талабгор қўлига берилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация дастлабки экспертизага диссертантнинг ташкилот раҳбарига ёзган аризасига қўшиб топширилади. Ташкилот раҳбари топширилган диссертацияни кўриш тартибини белгилайди ва кўриб чиқиш муддатини назорат қилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража талабгорлари диссертациясини дастлабки экспертизадан ўз хоҳишлари билан, ихтисослашган кенгашдан мустақил равишда ўтказишлари мумкин. Ихтисослашган кенгаш дастлабки экспертизалар натижаларидан қониқмаган тақдирда, диссертацияни қўшимча равишда экспертизага юборадилар.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан бешинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Кенгаш ОАК белгилаган рўйхатдаги ҳужжатлар, шунингдек, диссертация ихтисосига мос бошқа илмий муассасаларнинг муаммовий кенгашлари, семинар ва илмий кенгашларида диссертация муҳокама қилинганлигидан далолат берувчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, диссертацияни дастлабки муҳокамадан ўтказиш учун қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш, диссертация ҳимоя учун қабул қилингандан сўнг, унинг автореферати чоп этилишидан аввал белгиланган тартибда ОАК веб-сайтида ва «ОАК Бюллетени» журналида ҳимоя тўғрисида эълон беради.
(15-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш томонидан диссертация ҳимояга қабул қилинганидан сўнг, диссертацияга ва унинг авторефератига ўзгартиришлар киритиш мумкин эмас.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) қарорига асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашда диссертацияни дастлабки кўриб чиқиш тартиби «Ихтисослашган кенгашлар тўғрисидаги Низом»да белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Олий ўқув юртларининг ректор ва проректорлари, ташкилот раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари ўзлари ишлаётган жойдаги, бошқарув маҳкамаси раҳбар ходимлари ўз идораларига қарашли ташкилотлардаги кенгашларда диссертация ҳимоя қилишига рухсат берилмайди. ОАК ходимлари бошқа ташкилотга ишга ўтганларидан кейингина диссертация ҳимоя қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Диссертация мавзуи турли ихтисосликларга туташ бўлиб, кенгашга уларнинг биридан диссертация ҳимоясини ўтказиш ҳуқуқи берилмаган ҳолларда кенгаш бир марталик ҳимоя ўтказади. Бир марталик ҳимоя ўтказувчи кенгаш таркибини тузиш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш номзодлик диссертациясини талабгор барча зарур ҳужжатларни топширган кундан эътиборан икки ойдан кечиктирмай, докторлик диссертациясини эса уч ойдан кечиктирмай ҳимоя учун қабул қилиб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кенгаш раисининг рухсати билан докторлик диссертацияси учун икки босма табоқ ва номзодлик диссертацияси учун бир босма табоқ ҳажмда диссертациянинг қўлёзма ҳуқуқидаги автореферати чоп этилади. Автореферат ўзбек, рус, ёки инглиз тилларида ёзилиши мумкин.
(19-банднинг биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация авторефератининг ҳажми, кўпи билан, 30 фоизга оширилиши мумкин. Авторефератда диссертациянинг асосий ғояси янги илмий йўналиш ёки йирик халқ хўжалиги муаммоси ечими ва хулосалари баён қилинган, ўтказилган тадқиқот, муаллиф қўшган ҳисса, тадқиқот натижаларининг қай даражада янгилиги ва амалий аҳамияти кўрсатилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро экспертизадан ўтказиш ва илмий ютуқларни тарғиб қилиш мақсадида авторрефератга рус, ўзбек ва инглиз тилларидаги қисқача мазмуни илова қилиниши тавсия этилади. Қисқача мазмуннинг ҳажми докторлик диссертацияси учун бир саҳифадан ва номзодлик диссертацияси учун ярим саҳифадан ошмаслиги лозим. Диссертация автореферати босмахонада ёки кўпайтиргич ускунада кенгаш белгилаган нусхада босилади.
(19-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автореферат кенгаш аъзоларига ва манфаатдор ташкилотларга диссертация ҳимоясидан камида бир ой аввал юборилади. Автреферат юборилиши керак бўлган олувчиларнинг қўшимча рўйхатини диссертацияни ҳимояга қабул қилиб олган кенгаш белгилайди. Ушбу рўйхатга диссертация ихтисосига мос кенгашлар, манфаатдор ташкилотлар ҳамда етакчи олим-мутахассислар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Автореферат тарқатилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатини ОАК тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Докторлик диссертациясининг матни 250 саҳифадан, номзодлик диссертацияси эса 120 саҳифадан ошмаслиги керак. Гуманитар ва ижтимоий фанлар соҳасидаги диссертация ҳажми кўпи билан 30 фоизга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик диссертациясининг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида фақат битта илмий раҳбар кўрсатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, ОАК рухсати билан диссертациянинг титул варағи ва автореферат муқовасининг орқа томонида иккинчи илмий раҳбар ёки илмий маслаҳатчи кўрсатилиши мумкин. Ихтисосликлар туташлигида бажарилган диссертациялар бундан мустасно.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Диссертациянинг бир нусхаси ва авторефератнинг икки нусхаси диссертацияни ҳимоя учун қабул қилиб олган кенгашга қарашли ташкилотнинг кутубхонасига ҳимоядан камида бир ой аввал топширилади, бу ерда у қўлёзма ҳуқуқида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Кенгаш диссертация бўйича фаннинг шу соҳасидан хабардор олимлардан расмий оппонентлар тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Докторлик диссертацияси бўйича Фан докторларидан учта расмий оппонент тайинланади, бунда улардан фақат биттаси ҳимоя ўтаётган кенгашнинг аъзоси бўлиши мумкин. Зарур ҳолларда, истисно тариқасида, кенгашнинг иккита аъзоси (турли ташкилотлардан) расмий оппонент бўлишига ОАК томонидан рухсат этилади.
(22-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик диссертацияси бўйича иккита оппонент тайинланиб, улардан бири албатта фан доктори бўлиши керак, иккинчиси эса фан доктори ёки фан номзоди бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда расмий оппонентларни ОАК тайинлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. ОАК Раёсати аъзолари, ОАК аппарати ходимлари, ОАК эксперт кенгашларининг раҳбарлари, диссертация кўриб чиқилаётган кенгаш раиси, раис ўринбосари ва илмий котиби, ҳимоя қилувчининг илмий раҳбари, эълон қилинган ишлар бўйича ҳимоя қилувчининг ҳаммуаллифлари, диссертация иши бажарилган ёки ҳузурида ихтисослашган кенгаш фаолият кўрсатаётган ёхуд илмий-тадқиқот ишлари бўйича ҳимоя қилувчи буюртмачи ёки ижрочи (шерик ижрочи) бўлган олий ўқув юртларининг ректорлари ва проректорлари, илмий ташкилотларнинг раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари, шунингдек ҳимоя қилувчи ишлаётган кафедра, лаборатория, сектор, бўлим ходимлари расмий оппонент бўла олмайдилар. Расмий оппонентлар турли ташкилотларнинг ходимлари бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда кенгаш раисининг ўринбосари ёки илмий котиби ОАКнинг ижозати билан расмий оппонент қилиб тайинланиши мумкин.
(23-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Расмий оппонент диссертацияни ва диссертация мавзуи бўйича эълон қилинган босма ишларни ўрганиб чиқиб, кенгашга ўз фикрини тақдим этади. Унда танланган мавзунинг долзарблиги, диссертацияда келтирилган илмий тафсилот, асосий натижалар, хулоса ва амалий ҳамда назарий тавсиялар нечоғлик асосланганлиги, тўғрилиги ва янгилиги аниқлаб берилади ҳамда диссертациянинг ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида хулоса келтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий оппонентлар ўз тақризлари нусхасини талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун олдин топширишлари керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш расмий оппонент тақризи талабга жавоб бермаган тақдирда қайта ишлаш учун қайтариб беришга ёки расмий оппонентни алмаштиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий оппонент ўзи тайёрлаган тақризнинг холисона ва сифатли бўлишига ҳамда кенгаш белгилаган муддатда тақдим этилишига масъулдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кенгаш диссертация юзасидан тегишли фан соҳалари ёки халқ хўжалигида ўз ютуқлари билан танилган ташкилотларни (корхоналарни) етакчи ташкилот сифатида тайинлайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация иши бажарилган ёки илмий тадқиқот ишлари бўйича диссертант буюртмачи, ижрочи (шерик ижрочи) бўлган ташкилотлар, талабгор ишлаётган муассаса, расмий оппонентларнинг, илмий раҳбарнинг, илмий маслаҳатчининг асосий иш жойи бўлган муассаса, етакчи ташкилот бўла олмайди.
(25-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етакчи ташкилотнинг тақризида диссертация муаллифи эришган натижаларнинг фан ва ишлаб чиқариш учун аҳамияти акс эттирилиши, шунингдек, диссертация натижалари ва хулосаларидан фойдаланишга доир аниқ тавсиялар бўлиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етакчи ташкилот тақризи илмий семинар баённомасидан кенгайтирилган батафсил кўчирма шаклида ёзилиб, семинар раиси ва илмий котиби томонидан имзоланади ҳамда уни ана шу ташкилот раҳбари ёки раҳбар ўринбосари тасдиқлайди. Улар тақризнинг сифати ва холислиги учун шахсан масъулдир.
(25-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Етакчи ташкилот тақризининг нусхаси талабгорга диссертация ҳимоясидан камида ўн кун аввал топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақриз талабга жавоб бермаган тақдирда кенгаш уни етакчи ташкилотга қайтариш ёки етакчи ташкилотни бошқаси билан алмаштиришга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Кенгаш, зарур ҳолларда, тегишли илмий ва илмий-ишлаб чиқариш муассасаси ҳамда ўқув юртларини, хорижий мамлакатларнинг таниқли олим-мутахассисларини етакчи ташкилот ва диссертация ҳимояси юзасидан оппонент этиб тайинлаши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Кенгаш томонидан диссертация бўйича олинган салбий тақриз ва хулосалар асосли эмас деб топилганда, кенгаш талабгорнинг хоҳишига кўра диссертацияни ҳимояга қабул қилиш масаласини кўриб чиқиши мумкин.
(27-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Докторлик диссертацияси ҳимояси диссертантнинг илмий натижаларини акс эттирувчи ишлари эълон қилингандан икки ой ўтгач, номзодлик диссертацияси ҳимояси эса бир ойдан сўнг ўтказилиши мумкин. Нашрга топширилган бўлсада, лекин ҳали чоп этилмаган ишлар диссертацияда ва диссертация авторефератида келтирилиши мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кенгаш мажлиси, агар унинг ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми иштирок этса, ҳимоя қилинаётган докторлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича камида уч фан доктори, ҳимоя қилинаётган номзодлик диссертациясининг ҳар бир ихтисоси бўйича эса, камида икки фан доктори қатнашсагина ҳақиқий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг илмий даража бериш масаласи юзасидан қарори мажлисда қатнашган аъзоларнинг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берган тақдирдагина маъқул деб топилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Диссертацияни жамоа олдида ҳимоя қилиш илмий баҳс тусини олиши ва юксак талабчанлик, қатъийлик ҳамда илмий ахлоқ-одобга риоя этиш вазиятида ўтиши, унда диссертациядаги барча илмий ва амалий хулоса ҳамда тавсияларнинг нечоғлик тўғрилиги ва асосланганлиги синчиклаб таҳлил қилиниши лозим.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Расмий оппонентлар диссертация ҳимоясида ҳозир бўлишлари шарт. Докторлик диссертациясига ижобий тақриз берган расмий оппонентлардан фақат биттаси узрли сабаб билан иштирок этолмаган тақдирда диссертация ҳимоясига рухсат берилади. Бундай ҳолларда келолмаган оппонентнинг тақризи кенгаш мажлисида тўлиқ ўқиб эшиттирилади.
(30-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик диссертацияси ҳимоясида, қоида тариқасида, расмий оппонентларнинг ҳаммаси қатнашиши шартдир.
(30-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан учинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Диссертация ҳимояси тугаганидан сўнг кенгаш илмий даража бериш тўғрисидаги масалани яширин овоз бериш йўли билан ҳал этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисоб комиссиясининг баённомаси яширин овоз беришда қатнашаётган кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан очиқ овоз бериш йўсинида тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ҳимояси бўйича кенгаш мажлисини ўтказиш, шу жумладан яширин овоз бериш тартиби ҳамда ҳисоб комиссиясининг иши «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгилаб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Яширин овоз берилганидан кейин, диссертация ҳимояси натижалари бўйича ижобий қарорга келинган тақдирда, кенгаш очиқ овоз бериш йўли билан диссертация юзасидан хулоса қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хулосада талабгор шахсан эришган энг муҳим илмий натижалар, уларнинг нечоғлик тўғрилиги ва янгилигига берилган баҳо, диссертациянинг назария ва амалиёт учун аҳамияти, диссертация тадқиқотларининг натижаларидан фойдаланишга оид тавсиялар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кенгаш докторлик ёки номзодлик диссертациясининг биринчи ва иккинчи нусхаларини ҳамда талабгорнинг аттестациясига оид ҳужжатларни ҳимоядан кейин бир ой муддат ичида ОАКга юборади. Ҳимоя қилувчининг аттестациясига оид ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси кенгашда ўн йил сақланади. Талабгорнинг аттестация ҳужжатларини расмийлаштириш ОАК белгилаган тартибда амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, диссертация, автореферат ҳамда аттестация ҳужжатларининг электрон версиялари ўрнатилган тартибда талабгорнинг аттестация иши билан бирга ОАКга топширилади.
(33-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан иккинчи хатбоши билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертация ҳимояси натижалари бўйича кенгаш салбий қарорга келган тақдирда, олий маълумот ҳақидаги диплом нусхаси, номзодлик имтиҳонларини топширганлик ҳақидаги гувоҳнома, ходимларни ҳисобга олиш шахсий варақаси, диссертация ёзилган ёки талабгор бириктирилган ташкилотнинг хулосаси, илмий ишларнинг нусхалари ва диссертация ҳимоя қилувчига қайтариб берилади. Диссертациянинг кутубхона фондидан олиб қўйиладиган ва кенгашга юборилиб, у ерда ўн йил сақланадиган бир нусхаси эса ҳимоя қилувчига қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияга берилган тақризлар, автореферат, мажлис стенограммаси ҳамда овоз бериш натижаси тўғрисидаги қарор кенгашда қолади ва такрорий ҳимоя ўтадиган жойга талабнома асосида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш ўзининг салбий қарори ҳақида ҳимоя кунидан эътиборан бир ой муддат ичида ОАКга хабар қилади. Айни вақтда ОАКга автореферат ва кенгаш мажлисининг стенограммаси ҳам юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ҳимоя натижалари юзасидан кенгаш салбий қарор чиқарган диссертация, қарор чиқарилганидан камида бир йил ўтгач, қайта ишланган ҳолда такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Салбий қарорни ОАК чиқарган бўлса ҳам диссертацияни худди шу шартлар билан такрорий ҳимояга тақдим этилиши мумкин. Такрорий ҳимоя учун ОАК рухсати бўлиши шарт эмас. Такрорий ҳимояда илгариги оппонентлар бутунлай алмаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгорга ҳам докторлик диссертациясини ҳимоя қилишга ижозат берилади. Бундай ҳолда талабгор, белгилаб қўйилган тартибга биноан, номзодлик имтиҳонларини топшириши лозим.Фан номзоди илмий даражасига эга бўлмаган талабгор фан доктори илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертация ушбу Низомнинг 8-банди талабларига жавоб бермай, балки 9-банди талабларига мос келса, кенгаш ҳимоя қилувчига фан номзоди илмий даражасини беради.
(35-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Илмий даража берилган талабгорнинг диссертацияси автореферат ва диссертация ҳисоб варақасининг бир нусхаси билан бирга белгиланган тартибда Республика кутубхона фондига топширилади ва у ерда доим сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ташкилотлар кутубхоналаридаги диссертация нусхалари белгиланган тартибда минтақа депозитарияларига топширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. ОАКДА ДИССЕРТАЦИЯНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Диссертациянинг илмий савиясини, унинг илмий ва амалий қимматини, кенгашлар ишини назорат қилиб боришни ОАК илмий-аттестация бўлинмалари эксперт кенгашлари билан биргаликда таъминлайди. Илмий-аттестация бўлинма ва эксперт кенгаши диссертация юзасидан ўз хулосаларининг сифати ва холислиги учун масъулдир.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАК Раҳбарияти аттестациядан ўтказиш ва ОАК Раёсатига тавсияларни тайёрлашда ягона талабларни амалга оширишни таминлайди.
(37-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий-аттестация бўлинма кенгашда диссертация ҳимояси пайтида ва эксперт кенгашида, экспертиза сифатсиз ўтган деб топса, ОАК Раҳбарияти рухсати билан диссертация ушбу Низом талабларига қанчалик мувофиқлиги тўғрисида қўшимча хулоса (жамоавий тақриз) олиш учун аттестация ҳужжатлари билан бирга диссертацияни бошқа кенгашга юбориши мумкин. Қўшимча хулоса олиш учун юборилган диссертацияни кўриб чиқиш юзасидан кенгаш мажлисини ўтказиш тартиби «Ихтисослашган кенгаш ҳақидаги Низом»да белгиланган.
(37-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мабодо кенгаш ушбу Низомнинг 32-бандига биноан қабул қилган хулоса етарли далиллар билан асосланмаган бўлса, илмий-аттестация бўлинма эксперт кенгаши билан биргаликда ОАК Раҳбарияти рухсати билан уни қайта ишлаш учун кенгашга қайтариши мумкин. Бунда ҳимоя қилувчи кенгаш мажлисида иштирок этиши шарт эмас.
(37-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда илмий-аттестация бўлинма ОАК Раҳбарияти рухсати билан эксперт кенгаши мажлисига талабгорни, ҳимоя ўтган ёки унинг жамоавий тақризи амалга оширилган кенгаш раҳбарини, расмий оппонентларни, илмий раҳбар ва илмий маслаҳатчиларни, шунингдек, етакчи ташкилот вакилларини таклиф қилади ёки диссертацияни кўриб чиқадиган кенгаш мажлисига ўз вакилини юборади.
(37-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор узрли сабабларсиз келмай қолганда эксперт кенгаш усиз ҳам диссертацияни кўриб чиқаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мабодо кенгаш ҳимоя ўтказишда ОАК низомлари талабларини ва ўрнатилган тартиб-қоидани бузган бўлса, ОАК Раҳбарияти ОАК Меъёрий (процедура) комиссиясининг қарорига асосан аттестация иши кўрилишини тўхтатиши мумкин.
(37-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши билан диссертация ҳимояси ўтган ёки у жамоавий тақриз қилинган кенгашнинг фикрлари бир-бирига тўғри келмай қолса, ОАК Раёсати фаннинг тегишли соҳаси мутахассисларига қарор қабул қилиш учун ОАК Раёсатига тавсиялар тайёрлашни топширади.
(37-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгашининг иш тартиби ОАК тасдиқлаган «Эксперт кенгаши тўғрисидаги Низом» билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Фан доктори илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини ОАКда кўриб чиқиш муддати олти ойдан ошмаслиги, фан номзоди илмий даражасини бериш юзасидан диссертацияни ва аттестация ҳужжатларини кўриб чиқиш муддати эса тўрт ойдан ошмаслиги керак. Диссертацияга ҳамда аттестация ҳужжатларига берилган баҳо хусусидаги фуқаролар таклифлари ва аризалари ҳам худди шу муддатларда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияни экспертизадан ўтказиш узоқроқ муддат талаб этадиган алоҳида ҳолларда ана шу муддатни узайтириш масаласини ОАК ҳайъати ҳал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Диссертация ҳимоясидан кейин, диссертацияда аниқланган ноаниқликларни, хатоларни тузатиш мумкин эмас. Аттестация ишининг ОАКда кўрилиш жараёнида аттестация ишида аниқланган хатолар, камчиликлар тузатилишига рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ўз диссертациясини кўриб чиқиш жараёнининг ҳар қандай босқичида: кенгашда — яширин овоз беришдан аввал, ОАКда эса — фан номзоди ёки доктори илмий даражасини бериш ҳақидаги ечим ёхуд қарор қабул қилинишидан олдин уни муҳокамадан олишга ҳақли, ўзга материаллардан уларнинг муаллифи ва манбаини кўрсатмасдан фойдаланганлигини кенгаш ёки ОАК аниқлаган ҳоллар бундан мустасно. Бундай ҳолларда диссертация муҳокамадан олингандан кейин умумий асосларда такроран ҳимояга тақдим этилиши мумкин.
(39-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(VI бўлим Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан чиқариб ташланган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. ДИПЛОМЛАРНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ ВА БЕРИШ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. ОАК Раёсатининг илмий даража бериш ҳақидаги қарори қабул қилинган кундан бошлаб кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража дипломлари қарор қабул қилинган пайтдан бошлаб бир ой муддат давомида ОАК Раёсати қарори асосида расмийлаштирилади ва берилади.
(42-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Фан доктори ёки номзоди дипломини йўқотган шахсга янги тартиб рақами қўйилган дубликат илгари топширилган дипломга батамом мувофиқ равишда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми ўзгарган тақдирда диплом янгиси билан алмаштирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Дипломни, шунингдек, унинг дубликатини расмийлаштириш ва бериш тартибини ОАК белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. ИЛМИЙ ДАРАЖАДАН МАҲРУМ ҚИЛИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Илмий даражага эга бўлган шахс кенгаш ва ОАК эксперт кенгашининг қарорига асосан ОАК томонидан илмий даражасидан маҳрум этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даражадан маҳрум қилиш ҳақидаги масалани кўриб чиқаётган кенгаш мажлиси ишида кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирдагина мажлис ваколатли ҳисобланади. Кенгашнинг илмий даражадан маҳрум этиш ҳақидаги илтимоси яширин овоз бериш йўли билан мажлисда қатнашган кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми ёқлаб овоз берганда, қабул қилинган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илмий даража бериш тўғрисидаги қарор ўн йил аввал қабул қилинган бўлса, унинг нечоғлик асосланганлиги масаласини аттестация органлари кўриб чиқмайди.
(45-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2009 йил 24 декабрдаги 160/12-сонли қарори (рўйхат рақами 261-3, 23.01.2010 й.) таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2010 й., 3-4-сон, 29-модда)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. ШИКОЯТ ВА АРИЗАЛАРНИ КЎРИБ ЧИҚИШ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласи юзасидан қарори хусусида муассасалар, ташкилотлар, талабгорлар ва бошқа шахслар қарор чиққан кундан эътиборан икки ой муддат ичида диссертация ҳимоя қилинган кенгашга ва ОАКга шикоят аризаси бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг шикоят аризасини кўриб чиқишга доир хулосаси ва бошқа материаллар кенгаш мажлисидан кейин ўн кунлик муддат мобайнида ОАКга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Кенгашнинг илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш) масаласига доир қарори хусусида тушган шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсати қарор қабул қилади.
(47-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгашнинг фан номзоди ва доктори илмий даражаларини бериш (улардан маҳрум этиш) масалаларига доир қарори юзасидан тушган шикоят аризасини ОАК Раёсати кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эксперт кенгаши қарорлари юзасидан шикоят аризаси қабул қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Илмий даража бериш (ундан маҳрум этиш; масаласи юзасидан ОАК Раёсати хулосаси ва қарори бўйича шикоят аризаси ечим ёки қарор чиққан кундан эътиборан икки ойлик муддат мобайнида берилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ОАК Раёсати хулосалари ва қарорлари юзасидан тушган шикоят аризаси бўйича ОАК Раёсати ОАК Илмий кенгаши секцияси гуруҳи аъзоларининг хулосаларини ҳисобга олиб, ОАК Раёсатига тасдиқлаш учун хулосалар ва қарорлар лойиҳасини тавсия этади. Шикоят аризаси юзасидан ОАК Раёсати қабул қилган қарор узил-кесил ҳисобланади.
(48-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август) таҳририда — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Илмий ва илмий-педагог ходимларни аттестациядан ўтказишда ошкораликни кучайтириш мақсадида аттестация органлари фаолиятига оид масалалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссиясининг «Ахборот»ида ёритиб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Ушбу Низом бўйича барча тушунтиришлар ОАК Раёсати томонидан белгиланган тартибда берилади.
(Низом Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олий аттестация комиссияси Раёсатининг 2003 йил 17 июлдаги 96/4-сон «Илмий даражалар бериш тартиби тўғрисидаги Низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори (рўйхат № 261-1, 2003 йил 12 август)га асосан 50-банд билан тўлдирилган — Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг меъёрий ҳужжатлари ахборотномаси, 2003 й., 15-сон)