05.12.2024 йилдаги 124-V-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма қарори, 05.12.2024 йилдаги 124-V-сон
Кучга кириш санаси
05.12.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг қўшма
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг Хитой Халқ Республикасига ташрифи доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш, шунингдек Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қўмиталари ҳамда девонларининг тегишли таркибий бўлинмалари чора-тадбирлар режасида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида ва сифатли ижро этилишини масъул вазирлик ва идоралар билан биргаликда таъминлаш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Р. Хакимов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 5 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-12-V-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 5 декабрдаги 124-V/КҚ-12-V-сонли Қўшма қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан парламентлараро ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантириш бўйича 2025-2026 йилларга мўлжалланган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Ижро муддати

Масъуллар

Олий Мажлис Сенати

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси

Вазирлик ва идоралар

1.

Олий Мажлиснинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро комиссиясини шакллантириш.

1. Олий Мажлиснинг Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳини «парламентлараро комиссия» даражасига кўтариш масаласини ўрганиб чиқиш.

Бунда, ёшлар ва хотин-қизлар орасидан мақбул номзодларни комиссия таркибига киритиш.

2025 йил январь-февраль

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими,

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Парламентлараро комиссиянинг таркиби ва Регламентини тасдиқлаш.

2025 йил февраль

3. Парламентлараро комиссиянинг иш режасини ишлаб чиқиш.

4. Парламентлараро комиссиянинг биринчи мажлисини ўтказиш.

келишувга кўра

2.

Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси раисининг 2025 йил 5 — 9 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган Парламентлараро иттифоқнинг 150-Ассамблеясида иштирокини ташкил этиш.

1. Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раиси номига таклифнома юбориш.

2025 йил февраль

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими,

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Бутунхитой халқ вакиллари кенгаши Доимий қўмитаси Раисининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида муҳокама қилинадиган муҳим масалалар юзасидан вазирлик ва идораларнинг таклифларини олиш ҳамда умумлаштириш.

2025 йил март

3. Ташриф дастури ва кун тартиби лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2025 йил март

4. Ташрифни юқори савияда амалга ошириш.

келишувга кўра

3.

Хитойнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида ислоҳотлари ва илғор тажрибасини ўрганиш.

1. Хитой миллий қонунчилигидаги коррупцияга қарши курашиш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил май

Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитаси

Коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги

2. Хитойнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги илғор ислоҳотлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш.

2025 йил июнь

3. Хитойнинг коррупцияга қарши курашиш соҳасида илғор тажрибасини ўрганиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

заруратга кўра

4. Ишлаб чиқилган таклифларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини соҳадаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда муҳокама қилиш.

келишувга кўра

4.

Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш соҳасида ислоҳотлари ва илғор тажрибасини ўрганиш.

1. Хитой миллий қонунчилигидаги камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил май

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги,

Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси

2. Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш соҳасидаги илғор ислоҳотлари тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириш.

2025 йил июль

3. Хитойнинг камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш соҳасида илғор тажрибасини ўрганиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш бўйича тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил декабрь

4. Таклифларни кўриб чиқиш ва миллий қонунчиликка имплементация қилиш учун соҳада ваколатли давлат органига тақдим этиш.

2026 йил январь

5.

Хитойнинг махсус иқтисодий зоналарни ривожлантириш соҳасидаги ислоҳотлари ва илғор тажрибасини ўрганиш.

1. Хитой миллий қонунчилигидаги махсус иқтисодий ва саноат зоналарини ривожлантириш соҳасига оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш ва таҳлил қилиш.

2025 йил май

Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси

Халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси

Ташқи ишлар вазирлиги,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Хитойнинг махсус иқтисодий ва саноат зоналарни ривожлантириш соҳасидаги илғор ислоҳотлари тўғрисида маълумотларни умумлаштириш.

2025 йил июнь

3. Хитойнинг махсус иқтисодий ва саноат зоналарни ривожлантириш соҳасида илғор тажрибасини ўрганиш ва миллий қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш.

заруратга кўра

4. Ишлаб чиқилган таклифларни миллий қонунчиликка имплементация қилиш масаласини соҳадаги ваколатли давлат органлари билан биргаликда муҳокама қилиш.

келишувга кўра

6.

Маҳаллий Кенгашлар ўртасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича мунтазам алоқаларини йўлга қўйиш.

1. Хитой Халқ Республикаси тегишли провинцияларининг маҳаллий Кенгашлари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, устувор йўналишларни белгилаш ва ўзаро тажриба алмашиш юзасидан тегишли таклифларни ишлаб чиқиш.

2025 йил февраль

Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази

Демократик институтлар ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш масалалари қўмитаси

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Маҳаллий Кенгашлар ўртасида мунтазам ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича барча ташкилий чораларни кўриш.

2025 йил апрель

3. Парламентлараро дўстлик гуруҳлари доирасидаги тадбирларда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлар вакилларининг иштирокини таъминлаш.

белгиланган муддатларда

7.

Бутунхитой аёллар университети билан аёл кадрларни тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш.

1. Бутунхитой аёллар университети билан ўзаро ҳамкорликнинг асосий йўналишлари ва соҳалари бўйича тегишли таклифлар ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги

2. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Хитойнинг олий таълим соҳасидаги ваколатли органи ўртасида ўзаро ҳамкорлик тўғрисидаги англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлаш.

2025 йил сентябрь

3. Меморандумни ўрнатилган тартибда хориж томони билан келишиш ва тасдиқлаш.

2025 йил декабрь

4. Меморандум доирасида Бутунхитой аёллар университети тажрибаси асосида олий таълим тизимида аёл кадрларни тайёрлаш ва миллий кадрлар захирасини шакллантириш амалиётини ўрганиш.

2026 йил январь

5. Бутунхитой аёллар университети билан ҳамкорликда ўзаро тажриба алмашинувини йўлга қўйиш ва хизмат сафарларини ташкил этиш.

келишувга кўра

8.

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва хотин-қизлар бандлигини таъминлаш соҳасида қўшма тадбирларни амалга ошириш.

1. «Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва Хитой: оилавий тадбиркорликни ривожлантиришда ва хотин-қизлар бандлигини таъминлашда аёл тадбиркорларнинг ўрни» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказиш.

2025 йил май

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Савдо-саноат палатаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

«Тадбиркор аёл» халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси,

Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги

2. Хитойнинг Бутунхитой аёллар университети билан ҳамкорликда «Ўзбекистон ва Хитой: хотин-қизларни кўллаб-қувватлаш соҳасидаги ҳамкорлик алоқалари ва истиқболдаги режалар» мавзусида халқаро давра суҳбати ўтказиш.

2025 йил август

3. Хитойнинг Шеньчжень шаҳри «Тадбиркорлар аёллар ассоциацияси» билан биргаликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва бандликни таъминлаш бўйича қишлоқ хўжалиги, ижтимоий ҳимоя ҳамда заргарлик соҳаларида бизнес форумларини ташкил этиш.

2026 йил ноябрь

4. Қўшма тадбирларга Хитой билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳ аъзолари ҳамда соҳада фаолият юритаётган экспертларни таклиф қилиш.

доимий

5. Қўшма тадбирлар якуни бўйича мазкур соҳада икки давлат ўртасида ҳамкорликни янада кучайтиришга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш.

6. ОАВда кенг ёритиш ишларини ташкил қилиш.

тадбир давомида

9.

Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдам кўрсатиш сифатини ошириш бўйича тажриба алмашинувини йўлга қўйиш.

1. Репродуктив ёшдаги аёллар ва болаларда учраётган онкологик касалликларни барвақт аниқлаш ва бартараф этиш ҳамда соҳада малакали кадрларни тайёрлаш бўйича Хитойнинг илғор амалиётини ўрганиш ва мунтазам тажрибалар алмашинувини йўлга қўйиш.

2026 йил февраль

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

Меҳнат, соғлиқни сақлаш ва ижтимоий масалалар қўмитаси

Соғлиқни сақлаш вазирлиги,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

2. Репродуктив ёшдаги ҳомиладорлар аёллар ва болаларнинг саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича Хитой табобатини ўрганиш.

2025 йил март

3. Оналар ва болаларга малакали, ихтисослаштирилган юқори технологик тиббий ёрдам кўрсатиш учун замонавий инфратузилмани шакллантириш.

2026 йил июль — сентябрь

4. Соҳани ривожлантириш ва мавжуд тизимларни янада такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш.

2026 йил июль — декабрь

10.

Ўзбекистон ва Хитойнинг ишбилармон аёллари ва етакчи тадбиркорлари бизнес-форумини ўтказиш.

1. Икки давлат тадбиркорлари ўртасида қўшма инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича таклифлар ишлаб чик.иш.

2025 йил август

Халқаро алоқалар ва протокол бошқармаси,

Бюджет ва иқтисодий масалалар қўмитаси

Халқаро алоқалар ва протокол бўлими,

Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси

Савдо-саноат палатаси,

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси,

Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги

2. Форумни ўтказиш билан боғлиқ барча ташкилий масалаларни Хитой томони билан келишиш.

2025 йил август

3. Форумга икки мамлакатнинг етакчи тадбиркор аёлларини, бизнес вакиллари ва ишбилармонларини таклиф қилиш.

2025 йил сентябрь

4. Форумни юқори савияда ташкил қилиш.

келишувга кўра

5. Форум натижаларини ОАВ орқали кенг жамоатчиликка етказиш.

тадбир давомида

11.

Хитойнинг олий таълим тизимидаги илғор тажрибасини ўрганиш ва миллий таълим тизимига татбиқ этиш.

1. Хитойнинг олий таълим соҳасидаги ваколатли органи билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри ва вилоятлардаги олий ўқув юртлари профессор-ўқитувчиларининг кадрларни тайёрлаш бўйича тажриба алмашишини йўлга қўйиш ва хизмат сафарларини ташкил қилиш.

2025 йил апрель

Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси

Фан, таълим, маданият, спорт ва ёшлар масалалари қўмитаси

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2. Олий таълим тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича асослантирилган таклифларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга замонавий ўқитиш методларини татбиқ қилиш.

2025 йил август

3. Ўзбекистоннинг Хитойдаги дипломатик ваколатхонаси томонидан Ўзбекистон ёшлари билан мунтазам алоқа ўрнатиш ҳамда турли маънавий ва маърифий тадбирларга фаол жалб қилиб бориш.

4. Хитойда таҳсил олаётган Ўзбекистон талаба ёшлари мамлакатимизнинг туризм ва инвестиция соҳаларидаги салоҳиятини кенг тарғиб қилиши учун шарт-шароитлар яратиш.

мунтазам