Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг
буйруғи
Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш методикасини тасдиқлаш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 10 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3582]
1. Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш методикаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Директор Б. БЕГАЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 5 декабрь,
13-мб-сон
Келишилди:
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
2024 йил 5 декабрь
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги директорининг 2024 йил 5 декабрдаги 13-мб-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бир йиллик статистика дастурини ҳисоблаш
МЕТОДИКАСИ
Олдинги таҳрирга қаранг.
Мазкур Методика Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитаси (бундан буён матнда Миллий статистика қўмитаси деб юритилади) томонидан бир йиллик статистика дастурининг қийматини ҳисоблаш, шунингдек статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш, бир йиллик статистика дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини белгилайди.
(муқаддима Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
1-боб. Умумий қоидалар
1. Мазкур Методикада қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
расмий статистика — Ўзбекистон Республикасининг «Расмий статистика тўғрисида»ги Қонунининг қоидаларига мувофиқ давлат статистика органлари ва расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари томонидан тайёрланадиган ҳамда тарқатиладиган статистика маълумотларидан иборатдир;
бир йиллик статистика дастури (бундан буён матнда Статистика дастури деб юритилади) — ҳар бир расмий статистикани тайёрловчи томонидан ишлаб чиқиладиган ва тарқатиладиган статистика маълумотларининг уларни бажариш даврийлиги ҳамда муддатлари кўрсатилган ҳолдаги рўйхатини ўз ичига олади;
статистика маълумотлари — статистика кузатувлари натижасида ва (ёки) маъмурий маълумотлар асосида тайёрланган иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик хусусиятга ҳамда бошқа хусусиятга эга ахборот;
статистика маълумотларини тайёрлаш — статистика маълумотларини йиғиш, уларга ишлов бериш, уларни умумлаштириш, таҳлил қилиш, тарқатиш ва сақлаш билан боғлиқ фаолият;
Олдинги таҳрирга қаранг.
давлат статистика органлари — Миллий статистика қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг статистика бошқармалари, туманларнинг (шаҳарларнинг) статистика бўлимлари.
(1-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
2. Расмий статистика соҳасида статистика кузатувларини ташкил этиш ва ўтказиш, расмий статистика маълумотларини шакллантириш ва тарқатиш ҳар йили Миллий статистика қўмитасининг Республика статистика кенгаши (бундан буён матнда Статистика кенгаши деб юритилади) томонидан тасдиқланадиган Статистика дастурига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
3. Статистика дастури қуйидаги вазифаларни ўз ичига олади:
расмий статистикани ривожлантиришнинг устувор йўналишларини белгилаш;
расмий статистикани тайёрловчилар томонидан ўтказилиши лозим бўлган статистика кузатувларини ташкил этиш;
маъмурий маълумотларни тайёрлаш ва расмий статистикани тайёрловчиларга тақдим этиш;
статистика регистрларини ишлаб чиқиш ва юритиш;
расмий статистикани тарқатиш.
4. Давлат статистика органларини молиялаштириш ва уларнинг моддий-техника таъминоти Статистика дастурига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳамда қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан амалга оширилади.
5. Статистика дастурига киритилмаган ишларни молиялаштириш мазкур ишларни бажариш ташаббуси билан чиққан жисмоний ва юридик шахсларнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
2-боб. Статистика дастурининг қийматини ҳисоблаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
6. Мазкур Методикада Статистика дастурининг қиймати деганда Статистика дастурида белгиланган ва фақат Миллий статистика қўмитаси томонидан бажариладиган статистика ишларининг қиймати назарда тутилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
7. Статистика дастурининг қиймати давлат статистика органлари ҳамда Миллий статистика қўмитасининг Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтини (бундан буён матнда Статистик тадқиқотлар институти деб юритилади) сақлаб туриш харажатлари, яъни уларнинг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари ва статистика фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа харажатлар суммасини ҳисоблаш йўли билан аниқланади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
8. Давлат статистика органлари ҳамда Статистик тадқиқотлар институтининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш харажатлари қонунчиликда белгиланган лавозим маошлари, қўшимча тўловлар, устамалар, шунингдек мукофотлар ва компенсация ёки рағбатлантириш хусусиятига эга бошқа тўловларни ўз ичига олади.
9. Статистика фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа харажатларга Бюджет таснифини қўллаш бўйича йўриқномага (рўйхат рақами 2146, 2010 йил 11 октябрь) мувофиқ харажатлар иқтисодий таснифининг IV гуруҳ харажатлари бўйича давлат статистика органлари ҳамда Статистик тадқиқотлар институти томонидан амалга ошириладиган харажатлар киради.
10. Статистика дастурининг қийматига киритиладиган харажатларни ҳисоблаб чиқаришда бюджет соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларига ҳамда товар ва хизматларнинг давлат томонидан тартибга солинадиган нархлари ва тарифларига амал қилиниши зарур.
Жумладан:
меҳнатга ҳақ тўлаш харажатлари қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланган лавозим маошлари ва базавий меҳнатга ҳақ тўлаш ставкалари, уларга қўшимча ҳақ тўлаш ва устамалар ҳамда амалдаги намунавий штатлар ва штат нормативларига риоя этилган ҳолда ҳисобланади;
ижтимоий солиқни тўлаш харажатлари белгиланган ставкалардан ва қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ижтимоий солиқ тўланадиган барча тўлов суммаларидан келиб чиққан ҳолда аниқланади;
иш берувчининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотини тўлаш харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда иш берувчининг барча ходимларининг ўтган йилги иш ҳақининг ҳақиқий харажатларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади;
хўжалик харажатлари, жумладан коммунал хизматлар учун харажатлар ҳар бир ташкилотга кўрсатиладиган хизматга ўтган ҳисобот давридаги ҳақиқий харажатдан келиб чиқиб ёки белгиланган лимит (жисмоний ҳажмлар) доирасида ҳамда нарх ва тарифларни ҳисобга олган ҳолда ҳисобланади;
телефон ва бошқа телекоммуникация хизматлари харажатлари абонент рақамлари сони ва хизматлар учун тасдиқланган тарифлардан келиб чиқиб ҳисобланади;
қўриқлаш фаолияти хизматларининг тўлови билан боғлиқ харажатлар мазкур хизматларни етказиб берувчиларнинг тарифларига мувофиқ аниқланади;
ташкилотларнинг бинолар, иншоотлар, транспорт воситаларидан фойдаланиш, бинолар ва транспорт воситалари, шунингдек бошқа мулк ижараси билан боғлиқ харажатлари қонунчилик ҳужжатларида белгиланган харажатлар меъёри, лимитлар ва натурал кўрсаткичлардан келиб чиқиб аниқланади;
хизмат сафарларига харажатлар ташкилотларнинг олдига қўйилган вазифаларидан, шунингдек қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меъёрлардан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
11. Статистика дастурининг қиймати Миллий статистика қўмитаси томонидан ушбу бобда белгиланган тартибда ҳисоблаб чиқарилади ҳамда унинг тўғри ҳисобланиши учун Миллий статистика жавобгар бўлади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
12. Статистика дастурининг қиймати Статистика дастурида белгиланади.
3-боб. Расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини аниқлаш
13. Статистика дастурини ишлаб чиқиш учун расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг (бундан буён матнда фойдаланувчилар деб юритилади) статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжлари аниқланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларни аниқлашда Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати, республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, халқаро ташкилотлар, чет эл давлатлари, шунингдек жисмоний ва юридик шахсларнинг статистика маълумотларига бўлган жорий ва истиқболдаги эҳтиёжлари ўрганилади.
(13-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2026 йил 13 мартдаги 1-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3582-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3582-1/0265-сон)
14. Фойдаланувчиларнинг статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш:
тўғридан-тўғри ёки замонавий ахборот-коммуникация воситалари (интернет, веб-сайтлар, ижтимоий тармоқлар, почта алоқаси ва бошқалар) орқали келиб тушган таклифларни таҳлил қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Миллий статистика қўмитасининг тармоқ бошқармалари томонидан Статистика дастурига киритилган расмий статистиканинг бошқа тайёрловчилари ва маъмурий маълумотларни тақдим этувчиларга бевосита ёзма мурожаат қилиш орқали уларнинг таклифларини сўраш;
(14-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
эълон қилинаётган статистика маълумотларидан фойдаланувчиларнинг қониқиш ва ишонч даражасини аниқлаш бўйича Миллий статистика қўмитасининг расмий веб-сайти орқали улар ўртасида онлайн сўровлар ўтказиш орқали ташкил этилади.
(14-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
15. Фойдаланувчилар статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ва таҳлил қилиш жараёнида улар томонидан сўралаётган маълумотларнинг мазмуни, доимийлиги, долзарблиги, республика ва вилоят даражасида муҳим аҳамиятга эга эканлиги инобатга олинади.
4-боб. Статистика дастури лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш
Олдинги таҳрирга қаранг.
16. Фойдаланувчилар статистика маълумотларига бўлган эҳтиёжларини ўрганиш ҳамда улардан келиб тушган таклифларни кўриб чиқиш натижалари асосида ҳар йили 25 октябрга қадар Миллий статистика қўмитаси томонидан келгуси йил учун Статистика дастури лойиҳаси ишлаб чиқилади.
(16-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
17. Статистика дастури лойиҳасини тайёрлашда расмий статистика маълумотларининг ишончлилиги, долзарблиги ва очиқлиги, ўз вақтида тақдим этилиши ҳамда фойдаланувчиларнинг манфаатлари ҳисобга олинишини таъминлаш мақсадида:
статистика маълумотларининг (статистика кузатуви шакллари ва маъмурий маълумотлар) оқилона танлаш;
респондентларга ҳисобот юкламасини қисқартириш;
статистика ишларини бажаришда бир-бирини такрорлаш ҳолатларига йўл қўймаслиги лозим.
18. Статистика дастури лойиҳасига расмий статистика маълумотларини тайёрлаш бўйича ишларни киритишда:
фойдаланувчиларга расмий статистика маълумотларини тақдим этиш муддатлари — респондентлар томонидан статистика кузатувлари шаклларини тақдим этиш муддатларидан келиб чиққан ҳолда кўрсаткичларни шакллантириш имконияти, жумладан маъмурий маълумотлар манбалари билан ўзаро солиштириш ишларини ташкил этиш, турли статистика ҳисоботи шаклларидаги ўзаро боғлиқ маълумотларни бирлаштириш, олинган маълумотларни қайта ишлаш, таҳлил этиш, умумлаштириш ва тақдим этишга тайёрлаш учун кетадиган вақтни ҳисобга олган ҳолда белгиланади;
статистика маълумотларини тайёрлаш ва уларнинг даврийлиги — Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий, демографик, ижтимоий, молиявий, экологик ҳамда бошқа ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида статистика маълумотлари билан таъминлаш эҳтиёжларидан келиб чиқиб, амалдаги статистик таснифлаш тизимидан фойдаланиш ҳамда махфийлик тамойилларига риоя этиш асосида ушбу жараёнлар тўғрисида етарли даражада тўлиқ маълумот билан таъминлаш имкониятларини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
19. Статистика дастури лойиҳаси тасдиқлаш учун киритилишидан олдин унда белгиланадиган Статистика дастурининг қиймати Миллий статистика қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилиши лозим.
(19-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
Олдинги таҳрирга қаранг.
20. Статистика дастури лойиҳаси тасдиқлаш учун Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳар йили 1 ноябрга қадар Статистика кенгашига киритилади.
(20-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
21. Статистика дастури ҳар йили якунига қадар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 24 февралдаги ПҚ-75-сон қарори билан тасдиқланган Республика статистика кенгаши тўғрисидаги низомда белгиланган тартибда Статистика кенгаши томонидан тасдиқланади.
(21-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2026 йил 13 мартдаги 1-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3582-1, 19.03.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 19.03.2026 й., 10/26/3582-1/0265-сон)
5-боб. Статистика дастурини бажариш учун ажратилган маблағларнинг сарфланиши устидан назорат
Олдинги таҳрирга қаранг.
22. Статистика дастурида белгиланган ва амалга оширилган статистика ишлари учун ҳақ тўлаш статистика ишларини бажаришга шартнома ва Миллий статистика қўмитаси томонидан ҳар ойда тақдим этиладиган бажарилган ишлар далолатномалари асосида амалга оширилади.
(22-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
23. Статистика дастурини бажариш учун ажратилган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағларининг сарфланиши бўйича ҳисоб ва ҳисоботларни юритиш бюджет қонунчилигига мувофиқ Миллий статистика қўмитаси томонидан амалга оширилади.
(23-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
24. Статистика дастури ижросини таъминлаш, шунингдек уни бажариш учун ажратилган молиявий маблағларнинг мақсадли сарфланиши натижалари ҳар чорак якунлари бўйича Миллий статистика қўмитасининг Ҳайъат йиғилишларида муҳокама этиб борилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Миллий статистика қўмитасининг 2025 йил 31 июлдаги 2-мб-сонли қарори (рўйхат рақами 3673, 26.08.2025 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон)
6-боб. Якуний қоида
25. Ушбу Методика талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.12.2024 й., 10/24/3582/1021-сон; 26.08.2025 й., 10/25/3673/0780-сон; 19.03.2026 й., 10/26/3582-1/0265-сон; 05.06.2026 й., 10/26/3582-2/0567-сон)