1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар | Амалга ошириш механизми | Бажариш муддати | Молиялаштириш манбалари | Ижро учун масъуллар |
I. Қарши давлат техника университети фаолиятини ташкил этиш | |||||
Қарши давлат техника университети (кейинги ўринларда — Университет) фаолиятини ташкил этиш. | 1. Университет уставини ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш. 2. Университет факультетлари ва кафедралари фаолиятини ташкил этиш. 3. Университетнинг тузилмаси ва харажатлар сметасини тасдиқлаш. | 2025 йил | — | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Университет | |
Университетга тажрибали ва юқори малакали мутахассис ва педагог ходимларни жалб қилиш. | 1. Мутахассис ва педагог ходимларни очиқ танлов асосида саралаб олиш ҳамда улар билан қонунчилик талаблари асосида меҳнат шартномаларини расмийлаштириш. 2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти, Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти ҳамда Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиалининг штатлар сони мақбуллаштирилиши натижасида ишдан бўшатиладиган профессор-ўқитувчилар, ишчи ва хизматчи ходимларни белгиланган тартибда иш билан таъминлаш чораларини кўриш. | 2025 йил | — | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, | |
2025 йил давомида | |||||
Университет учун замонавий кампус қуриш. | 1. Университетнинг замонавий кампусини барпо этиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасини, жумладан, қуйидагиларни назарда тутган ҳолда ишлаб чиқиш: Қарши шаҳридан камида 20 гектар ер майдонини доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида Университетга ажратиш; Университет кампусини лойиҳалаш ва қурилишда республика бюджети, маҳаллий бюджет, Университетнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган ишларни белгилаш; Университетнинг мавжуд бино қурилиш ишлари амалга ошириладиган ва Университет кампуси фойдаланишга топшириладиган муддатни белгилаш. 2. Қарор лойиҳасини белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил февраль
| — | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, | |
II. Университетда ўқув жараёнини ташкил этиш, таълим сифатини таъминлаш, янги педагогик технологиялар ва ўқитиш усулларини жорий этиш | |||||
Университетда кадрлар тайёрлаш йўналишларини қайта кўриб чиқиш. | 1. Қашқадарё вилоятидаги иш берувчи ташкилотлар билан ҳамкорликда Университетда кадрлар тайёрланадиган бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликларини тўлиқ қайта кўриб чиқиш. | 2025 йил | — | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, «Таълим соҳасидаги лойиҳалар маркази» лойиҳа офиси, Университет | |
2. Мазмун жиҳатидан яқин бўлган бакалавриат таълим йўналишларини бирлаштириш орқали йириклаштириш. | 2025 йил | ||||
Таълим жараёнига халқаро таълим стандартларига асосланган илғор таълим технологиялари ва ўқитиш методикаларини жорий этиш. | 1. 2025/2026 ўқув йилига қадар замонавий малака талабларини ва фан дастурларини ишлаб чиқиш мақсадида иш берувчилар таклифлари ҳамда биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурларини таҳлил қилиш. | 2025 йил | — | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
2. Иш берувчилар таклифлари ва биринчи 300 талик рўйхатга кирган олий таълим ташкилотлари дастурлари асосида таълим йўналишлари фанлар каталогини оптималлаштириш. | 2025 йил | ||||
Таълимнинг замонавий педагогик технологиялари ва методларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш. | 1. Таълим жараёнини инновацион таълим технологиялари асосида ташкил этиш. 2. Таълим мазмунини креатив фикрлаш, инновацион ғоя ва ишланмаларни шакллантиришга хизмат қилувчи таълим технологиялари билан бойитиш. 3. Талабаларнинг амалий компетенцияларини ривожлантириш мақсадида амалий ва сайёр машғулотларни ташкил этиш ва ўтказиш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
Университетнинг 2 та таълим йўналишини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 1. Халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш бўйича шартномалар тузиш. 2. Хорижий экспертлар иштирокида ички ва ташқи сифатни таъминлаш бўйича тегишли таълим дастурларини халқаро таълим талабларига мослаштириш. | 2025/2026 ўқув йили давомида | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
3. Халқаро таълим талабларига мослаштирилган таълим дастурларини халқаро аккредитациядан ўтказиш. | 2026/2027 ўқув йили давомида | ||||
Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киришга тайёрлаш. | 1. Университетни нуфузли халқаро рейтинг ташкилотларига киритиш бўйича беш йиллик чора-тадбирлар режаси ва эришиладиган мақсадли кўрсаткичларни тасдиқлаш. | 2025 йил | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
2. Университетни нуфузли халқаро илмий-техник маълумотлар базаларига улаш ҳамда Университетнинг профессор-ўқитувчилари, тадқиқотчилари ва талабалари учун эркин фойдаланиш имконини яратиш. | 2025 йил | ||||
3. Университет профессор-ўқитувчиларининг илмий мақолаларини иқтибослик даражаси юқори бўлган хорижий журналларда чоп этиш. | Доимий | ||||
4. Чора-тадбирлар режасининг ижросини ва мақсадли кўрсаткичларга эришиш ҳолатини мониторинг қилиб бориш. | |||||
Университет профессор-ўқитувчиларининг касбий маҳоратини ошириб бориш, жумладан, хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотларида тажриба оширишларини ташкил этиш. | 1. Университет профессор-ўқитувчиларининг республикадаги илғор илмий-тадқиқот марказлари ва вилоятдаги йирик ишлаб чиқариш корхоналарида стажировкаларини ташкил этиш бўйича дастур тайёрлаш ва амалга ошириш. | 2024 йил февраль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
2. Университет профессор-ўқитувчиларининг хорижда малака ошириш ва стажировка ўташ режасини ишлаб чиқиш. | 2025 йил ноябрь | ||||
3. Ҳар йили камида 10 нафар профессор-ўқитувчиларни ривожланган хорижий мамлакатларнинг нуфузли олий таълим ташкилотларига малака оширишга юбориш. | Доимий | ||||
4. Профессор-ўқитувчилар учун хорижий илмий марказлар, олий таълим ташкилотлари, корхоналарда стажировкалар ташкил этиш. | |||||
Университетнинг ўқув ва илмий-тадқиқот жараёнларига юқори малакали хорижлик профессор-ўқитувчилар ва мутахассисларни жалб қилиш. | 1. Етакчи хорижий олий таълим ва илмий-тадқиқот ташкилотлари профессор-ўқитувчиларини ўқув жараёнига жалб қилиш. 2. Хорижлик профессор-ўқитувчилар ва мутахассислар меҳнатига ҳақ тўлаш миқдорларини бозор конъюнктурасидан келиб чиқиб белгилаш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
Университет тизимидаги академик лицейлар фаолиятини такомиллаштириш ва таълим сифатини янада ошириш. | 1. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти академик лицейини Қарши давлат техника университети Нуристон академик лицейи этиб қайта номлаш. | 2025 йил Январь | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари, грантлар | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, | |
2. Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали академик лицейини Қарши давлат техника университети 1-сон академик лицейи этиб қайта номлаш. | |||||
3. Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти академик лицейини Қарши давлат техника университети 2-сон академик лицейи этиб қайта номлаш. | |||||
4. Университет тизимидаги академик лицейлар ўқув дастурларини халқаро дастурлар асосида такомиллаштириш. | 2025/2026 ўқув йилига қадар | ||||
5. Университет тизимидаги академик лицейларни янги лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш. | |||||
Университетнинг кутубхона фондини рақамлаштириш ва электрон кутубхона тизимига киритиш. | 1. Университетда мавжуд кутубхона фондини хатловдан ўтказиш ҳамда рақамлаштирилиши лозим бўлган ресурслар рўйхатини шакллантириш. 2. Рўйхат асосида барча ресурсларни рақамлаштириш ҳамда электрон кутубхона тизимига киритиш. | 2025/2026 ўқув йили давомида | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
III. Университетнинг илмий-тадқиқот ва инновацион фаолиятини ривожлантириш ҳамда илмий ишлар натижадорлигини таъминлаш | |||||
Иқтисодиёт тармоқларини ривожлантиришнинг илмий-технологик вазифаларини ҳал этишга, илғор хорижий технологияларни синаш ва жорий этишга йўналтирилган илмий-амалий тадқиқотларни олиб бориш. | 1. Университет кафедраларининг илмий тадқиқотлари йўналишларини белгилаш ва илмий лойиҳалар кўламини кенгайтириш. 2. Тармоқ корхоналарининг муаммоларини ўрганиш ва улар бўйича мавзулар базасини шакллантириш. | 2025 йил февраль | — | Қашқадарё вилояти ҳокимлиги, | |
3. Тармоқ корхоналарининг буюртмасига мувофиқ шартнома асосида илмий-тадқиқот лойиҳаларини бажариш. | 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб доимий | ||||
4. Университет ва Қашқадарё вилояти Ёшлар технопарки ўртасида ҳамкорлик самарадорлигини ошириш ҳамда ҳамкорликда янги инновацион ишланмаларни яратиш. | |||||
Университетда давлат илмий дастурлари доирасида олиб борилаётган лойиҳалар ва тадқиқотларнинг натижадорлигини ошириш. | 1. Давлат илмий дастурлари доирасида тадқиқотлар мавзуларини ҳудудий ва ишлаб чиқариш соҳалари муаммоларини ҳисобга олган ҳолда қайта кўриб чиқиш. | 2025 йил апрель | Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, | |
2. Илмий-тадқиқот ишларига давлат буюртмасини шакллантириш учун лойиҳа ва таклифлар киритиб бориш. | Доимий | ||||
Университетда ёш олимлар ва талабаларга муҳандислик-техника йўналишларидаги инновацион ишланмаларнинг тажриба нусхалари (прототиплари)ни тайёрлаш учун шароит яратиш. | 1. Университет ҳудудида ёш олимлар ва талабалар учун инновацион ишланмаларининг тажриба нусхалари ва прототиплари тайёрланадиган устахона, 3D лойиҳалаш ва моделлаштириш ҳамда кичик ишлаб чиқариш цехларидан иборат мажмуа барпо этиш концепциясини ишлаб чиқиш. | 2025 йил апрель | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, | |
2. Ишлаб чиқариш цехларидан иборат мажмуани қуриш ишларини амалга ошириш. | 2026/2027 ўқув йили | ||||
3. Мажмуани фойдаланишга топшириш. | давомида | ||||
Университет кампуси ва бино-иншоотларидаги ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмасини такомиллаштириш. | 1. Университетнинг мавжуд биноларида ахборот-коммуникация технологиялари инфратузилмаси ҳолатини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, | |
2. Хатлов натижаларига кўра талаб этиладиган ахборот-коммуникация технологияларини харид қилиш. | 2025 йил | ||||
3. Университетнинг барча биноларини оптик толали юқори тезликдаги интернетга улаш. | 2025 йил сентябрь | ||||
Университет фаолиятига бошқаришнинг замонавий технологияларини қўллаш. | 1. Университетни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг «Олий таълим жараёнларини бошқариш ахборот тизими (НEMIS)»га улаш. | 2025 йил февраль | Университетнинг бюджетдан ташқари маблағлари | Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Университет | |
2. «НEMIS» ахборот тизимига Университетнинг профессор-ўқитувчилари, ходимлари ҳамда талабалари тўғрисидаги маълумотлар тўлиқ киритилишини таъминлаш ҳамда таълим ташкилотларига тегишли маълумотларни бирлаштириш. | 2025 йил март | ||||
2-ИЛОВА
Т/р | Объект номи | Манзили | Эгаллаган майдони, (м2) | Балансда сақловчи |
1. | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти бош биноси | Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ Мустақиллик кўчаси 225-уй | 140 554,4 | Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти |
2. | Нефть ва газ факультети биноси | Қарши шаҳри «Нахшаб» МФЙ Насаф кўчаси 6-уй | 19 470,4 | |
3. | Энергетика факультети биноси | Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ Хонобод кўчаси 33-уй | 16 100,0 | |
4. | Иқтисодиёт факультети биноси | Қарши шаҳри «Нефтчи» МФЙ Мустақиллик кўчаси 226-уй | 30 040,3 | |
5. | Геология ва кончилик иши факультети биноси | Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ Хонобод кўчаси 15-уй | 21 240,8 | |
6. | Қишлоқ хўжалик машиналари кафедраси ва гараж биноси | Қарши шаҳри «Гунгон» МФЙ Хонобод шоҳ кўчаси 7/158-уй | 15 389,6 | |
7. | 2-сонли талабалар тураржойи биноси | Қарши шаҳри «Ойдин» МФЙ М.Қошғарий кўчаси 4/86-уй | 3 422,9 | |
8. | Ўқув полигони биноси | Деҳқонобод тумани «Дуоб» МФЙ | 30 275,0 | |
9. | Ўқув-амалиёт полигони биноси | Касби тумани «Месит» МФЙ | 20 189,6 | |
10. | Ўқув-амалиёт полигони биноси | Касби тумани «М.Улуғбек» МФЙ | 38 947,5 | |
11. | Ўқув-амалиёт полигони биноси | Миришкор тумани Вори қишлоғи | 32 947,5 | |
12. | Ўқув биноси | Қарши шаҳри Хонобод шоҳкўчаси 19-уй | 55 608,8 | «Тошкент ирригация Қарши ирригация ва агротехнологиялар институти |
13. | Ўқув-амалиёт полигони биноси | Касби тумани «Назартепа» МФЙ Назартепа қишлоғи 21-уй | 17 000,0 | |
14. | Ўқув-амалиёт полигони биноси | Қарши тумани «Дашт» МФЙ | 17 650,0 | |
15. | 1-сонли ўқув биноси | Шаҳрисабз шаҳри | 37 900,0 | Тошкент кимё-технология институти Шаҳрисабз филиали |
16. | 2-сонли ўқув биноси | Шаҳрисабз тумани | 40 000,0 | |
17. | «А» ўқув биноси | Қарши тумани «Ертепа» ҚФЙ Мирмирон қишлоғи | 48 193,8 | Тошкент ахборот технологиялари университети Қарши филиали |
18. | «Б» ўқув биноси | Қарши тумани «Мирмирон» МФЙ Мирмирон қишлоғи 18-уй | 39 744,3 |
3-ИЛОВА
Т/р | Таълим ташкилоти номи | Қуввати |
I. Ўрта махсус таълим ташкилотлари | ||
1. | Қарши давлат техника университети Нуристон академик лицейи | 600 |
2. | Қарши давлат техника университети 1-сон академик лицейи | 470 |
3. | Қарши давлат техника университети 2-сон академик лицейи | 450 |
II. Касбий таълим ташкилотлари | ||
| 4. | Ғузор туман 2-сон политехникуми | 900 |
5. | Ғузор саноат ва технологиялар техникуми | 540 |
6. | Деҳқонобод туман 2-сон политехникуми | 540 |
7. | Касби туман 1-сон политехникуми | 900 |
8. | Касби туман 2-сон политехникуми | 740 |
9. | Касби агротехнологиялар техникуми | 750 |
10. | Китоб туман 2-сон политехникуми | 600 |
11. | Китоб туман 3-сон политехникуми | 600 |
12. | Косон агротехнологиялар техникуми | 900 |
13. | Косон туман 2-сон политехникуми | 600 |
14. | Косон туман 3-сон политехникуми | 675 |
15. | Қамаши туман 1-сон политехникуми | 540 |
16. | Қамаши туман 2-сон политехникуми | 615 |
17. | Қамаши туман 3-сон политехникуми | 750 |
18. | Қамаши агротехнологиялар техникуми | 750 |
19. | Қарши туман 2-сон политехникуми | 615 |
20. | Қарши дизайнер ва технологларни тайёрлаш техникуми | 645 |
21. | Қарши туман агросаноат техникуми | 750 |
22. | Қарши шаҳар 2-сон политехникуми | 540 |
23. | Қарши шаҳар 3-сон политехникуми | 750 |
24. | Миришкор туман 2-сон политехникуми | 900 |
25. | Муборак туман политехникуми | 600 |
26. | Нишон туман политехникуми | 900 |
27. | Чироқчи туман 1-сон политехникуми | 900 |
28. | Чироқчи туман 2-сон политехникуми | 720 |
29. | Чироқчи туман 3-сон политехникуми | 900 |
30. | Яккабоғ туман 1-сон политехникуми | 750 |
31. | Яккабоғ туман 2-сон политехникуми | 600 |
32. | Яккабоғ туман 3-сон политехникуми | 900 |