04.12.2024 йилдаги ПҚ-421-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 12.12.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва иқтидорли ёшларни саралаб олиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 февралдаги «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили»да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида»ги ПФ-37-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, жамоавий спорт турларига ёшларни кенг жалб қилиш ва иқтидорли спортчиларни саралаб олиш (селекция) ҳамда юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш тизимини такомиллаштириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар жамоавий спорт турларини (волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси) ривожлантиришнинг асосий йўналишлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёшларнинг жамоавий спорт турларига қизиқишини ошириш, уларнинг жамоавий спорт тури билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратиш, шунингдек, спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб боришни йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
терма жамоалар ва профессионал спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция)нинг рақамлаштирилган тизимини жорий қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тренерлар, ҳакамлар ва мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турларини ривожлантириш мақсадида чет эллик мутахассисларни жалб этиш ва халқаро ҳамкорликни кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича замонавий спорт объектларини барпо этиш, мавжудларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишни ташкил қилиш ҳамда ушбу спорт турларини янада ривожлантириш бўйича «йўл харитаси» (кейинги ўринларда — «йўл харитаси») иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги «Умумий ўрта таълим мактабларида жисмоний тарбия фани ўқитилишини тубдан такомиллаштириш ҳамда ушбу фан ўқитувчиларининг касбий фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-392-сон қарори билан 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб ҳар бир мактабда босқичма-босқич мактаб спорт клублари фаолияти йўлга қўйилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида учта жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил этилади. Бунда олий таълим муассасаларининг спорт клублари фаолияти учун тегишли олий таълим муассасаси ректори (директори) шахсан масъул ҳисобланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт клуби раиси этиб олий таълим муассасаси ректори (директори) тайинланади, спорт клуби менежери лавозими эса олий таълим муассасаси кафедра мудири лавозимига тенглаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларига ўз спорт клубларини тегишли спорт базаларига беғараз асосда жойлаштириш ҳуқуқи берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг спорт клубларини сақлаш, уларни спорт жиҳозлари ва экипировкалари билан таъминлаш олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасаларининг ҳар йилги бюджетдан ташқари даромадлар ва харажатлар сметасида спорт клубларини сақлаш бўйича харажатлар кўзда тутилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда олий таълим муассасаларининг спорт клублари фаолиятини мувофиқлаштириш, уларга ташкилий ва услубий кўмаклашиш Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб жамоавий спорт турлари бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) билан биргаликда умумий ўрта таълим мактаблари мактаб спорт клублари ўртасида «Мактаб лигаси»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов) Спорт вазирлиги (А. Икрамов) ҳамда Ўзбекистон талабалар спорти ассоциацияси билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари спорт клублари ўртасида «Талабалар лигаси» ва «Олий таълим кубоги»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
олий таълим муассасалари миқёсида «Ректор кубоги» спорт мусобақаларини ўтказиб боришни йўлга қўйсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар (кейинги ўринларда — идоравий ташкилотлар) меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш мақсадида уларда камида учта жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ташкил қилинади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш вақтидан сўнг белгиланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) идоравий ташкилотлар раҳбарлари меҳнат жамоасининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланишини ташкил қилиш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича идоравий ташкилотлар кесимида «Раҳбар кубоги», маҳаллий ҳокимликлар кесимида «Ҳоким кубоги» мусобақалари ўтказиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари спорт мусобақалари ташкилотчиларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан молиявий рағбатлантириб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бизнес ҳамжамияти, Савдо-саноат палатаси ва жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари ходимларини жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб боришга жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектлари спорт клублари ўртасида «Корпоратив спорт ўйинлари» спорт мусобақасини ўтказиб бориш тўғрисидаги ташаббуслари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) ва Спорт вазирлиги (А. Икрамов) хўжалик бирлашмалари билан биргаликда асосий фаолияти тадбиркорлик субъектларини спортга жалб қилиш ва улар ўртасида спорт мусобақаларини ўтказиб бориш бўлган Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил қилиш чораларини кўради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Савдо-саноат палатаси (Д. Вахабов) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (И. Норқулов), Спорт вазирлиги (А. Икрамов) ва Солиқ қўмитаси (Ш. Кудбиев) билан биргаликда 2025 йил 1 июлга қадар ходимларининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитларни яратган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий спорт турларига ҳомийлик маблағларини йўналтирганлик учун солиқ имтиёзларини тақдим қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Куранбаев) Спорт вазирлиги (А. Икрамов), Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги (Х. Умарова), Оила ва хотин-қизлар қўмитаси (З. Маҳкамова), Ёшлар ишлари агентлиги (А. Саъдуллаев) ва «Нуроний» жамғармаси (С. Турдиев) билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«маҳалла еттилиги» имкониятларидан фойдаланган ҳолда ҳар бир маҳалла аҳолисини маҳалла ҳудудидаги мавжуд спорт инфратузилмаси ва умумий ўрта таълим мактаблари спорт иншоотларида жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиб боришни йўлга қўйсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллалар ўртасида «Маҳалла лигаси» мусобақаларини ўтказиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси, жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳузурида жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий спорт клублари (кейинги ўринларда — ҳудудий спорт клублари) фаолиятини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
босқичма-босқич ҳудудий спорт клубларини ривожлантириш ва молиялаштириш, шунингдек, ҳудудий спорт клубларига ҳомий ташкилотларни бириктириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳудудий бўлинмалари молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли ҳудудларнинг раҳбар кадрлари орасидан номзодларни жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига тавсия этиб борсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий спорт клублари натижалари ва уларни ривожлантириш борасидаги муаммоларни муҳокама қилиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликларига ҳудудий спорт клубларини сақлаш харажатларини амалга оширишда молиявий мустақиллик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
идоравий мансублиги ва мулкчилик шаклидан қатъи назар, спорт клублари юридик шахс мақоми билан ёки юридик шахс мақомисиз ташкил қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан спорт лигаларини ўтказиб бориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт лигаларида мулкчилик ва ташкилий-ҳуқуқий шаклларидан қатъи назар, ҳар қандай спорт клублари, шу жумладан, ҳудудий спорт клублари иштирок этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт лигаларини ўтказиб бориш тартиби жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) томонидан Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда тасдиқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт лигаларини ўтказиб бориш билан боғлиқ харажатлар Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси доирасида молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий спорт клубларининг спорт лигаларидаги натижаларидан келиб чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари рейтингини шакллантириш ва юритиш йўлга қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Жамоавий спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчилар ва малакали тренерларни тайёрлаш ҳамда спорт тайёргарлиги жараёнига халқаро стандартларни жорий қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар аъзоларини мунтазам маҳаллий ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларига юбориш йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича таҳсил олаётган «Спорт фаолияти» бакалавриат йўналишлари талабаларини доимий маҳаллий ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларига жалб қилиш ҳамда хорижлик мутахассисларга бириктириш тартиби жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги (А. Икрамов) Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров) билан биргаликда жамоавий спорт турлари бўйича миллий терма жамоалар аъзоларини мунтазам маҳаллий ва хорижий ўқув-йиғин машғулотларига юбориш графигини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Белгилансинки, илғор технологияларни жорий қилиш орқали иқтидорли ёшларни саралаб олиш (селекция)нинг шаффоф тизимини жорий этиш мақсадида 2025 — 2027 йилларда «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) бўйича техник имкониятлар яратилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир жамоавий спорт тури бўйича алоҳида мезонлар ишлаб чиқилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спортчиларнинг жорий жисмоний ҳолати тўғрисидаги маълумотларни «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимига юклаб бориш механизми йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятларини баҳолаш тизими жорий этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жамоавий спорт турлари бўйича иқтидорли спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) жараёни тўлиқ рақамлаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтидорли спортчи ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш бўйича (селекция) техник имкониятлар яратиш билан боғлиқ харажатлар Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Спорт вазирлиги, Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари (уюшмалари)нинг Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва олимпия спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари) ўртасида ўзаро мажбуриятлар келишувини тузиш тизимини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро мажбуриятлар келишуви Олимпия ўйинлари ўтказиладиган муддатга қадар тузилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро мажбуриятлар келишувида спорт федерацияси (уюшмаси)нинг нуфузли халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришиш бўйича вазифалари ва мажбуриятлари кўзда тутилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спорт федерацияси (уюшмаси)нинг нуфузли халқаро спорт мусобақаларидаги натижаларидан келиб чиқиб, уларнинг фаолиятини молиялаштириш миқдорлари белгилаб борилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Спорт вазирлиги (А. Икрамов) 2026 йил 1 июлга қадар Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва спорт федерациялари (уюшмалари) ўртасида ўзаро мажбуриятлар келишувини тузиш тартибини тасдиқлаш бўйича Ҳукумат қарори лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
(15-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгилаб қўйилсинки, Спорт вазирлиги томонидан ушбу қарор ва «йўл харитаси»да кўзда тутилган чора-тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилиши бўйича ҳар ярим йилда бир маротаба Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилади ва Бош вазир ҳузурида муҳокама қилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Спорт вазирлиги (А. Икрамов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда ушбу қарорда кўрсатилган мусобақаларга пухта тайёргарлик кўриш ва уларни юқори савияда ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб спорт вазири А.И. Икрамов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари О.Қ. Абдурахманов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 декабрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-421-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 4 декабрдаги ПҚ-421-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланишни ташкил қилиш ҳамда ушбу спорт турларини янада ривожлантириш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ЙЎЛ ХАРИТАСИ»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар

Амалга ошириш механизмлари

Амалга ошириш муддатлари

Молиялаштириш манбалари

Масъул ижрочилар

I. Аҳолини жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиш

1.

Умумий ўрта таълим мактабларида спорт мусобақаларини тизимли ташкил қилиб бориш орқали жамоавий спорт турларини ривожлантириш ва оммалаштириш.

1. Умумий ўрта таълим мактаблари мактаб спорт клубларида камида иккита жамоавий спорт турларини ривожлантириш.

2. Мактаб спорт клублари ўртасида жамоавий спорт турлари бўйича «Мактаб лигаси» спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

3. «Мактаб лигаси» спорт мусобақаларида ғолиб ва совриндор бўлган умумий ўрта таълим мактабларига жамоавий спорт турлари бўйича зарур спорт жиҳозлари ва анжомларини етказиб беришни йўлга қўйиш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маблағлари

Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

4. Жамоавий спорт турлари билан умумий ўрта таълим мактабларининг 2 миллион нафар ўқувчиларини қамраб олиш.

2025/2026 ўқув йили

2.

Олий таълим муассасаларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Барча давлат университетларида волейбол, баскетбол, гандбол, регби, чим устида хоккей, сув полоси жамоавий спорт турлари бўйича, бошқа давлат олий таълим муассасаларида камида учта жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил этиш.

2025/2026 ўқув йили

Олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлари

Тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Олий таълим муассасаларининг спорт клублари фаолияти учун тегишли олий таълим муассасаси ректори (директори)ни шахсан масъул этиб белгилаш.

3. Спорт клуби раиси этиб олий таълим муассасаси ректори (директори)ни тайинлаш, спорт клуби менежери лавозимини эса олий таълим муассасаси кафедра мудири лавозимига тенглаштириш.

4. Олий таълим муассасаларининг спорт клубларини спорт жиҳозлари ва экипировкалари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

3.

Олий таълим муассасалари спорт клублари ўртасида спорт мусобақаларини тизимли ташкил қилиб бориш.

1. Олий таълим муассасаларининг жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари ўртасида ҳар ўқув йили давомида «Талабалар лигаси» ва «Олий таълим кубоги» мусобақаларини ўтказиб бориш.

2. Олий таълим муассасаси миқёсида «Ректор кубоги» спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

2025/2026 ўқув йилидан бошлаб

Олий таълим муассасаларининг тўлов-контракт асосида ўқитишдан тушадиган маблағлари ва бюджетдан ташқари бошқа маблағлари

Олий таълим, фан

ва инновациялар вазирлиги (К. Шарипов),

тизимида олий таълим муассасалари мавжуд бўлган вазирлик ва идоралар,

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон талабалар

спорти ассоциацияси

3. Жамоавий спорт турлари билан олий таълим муассасаларининг 300 минг нафар талабаларни қамраб олиш.

2025/2026 ўқув йили

4.

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар меҳнат жамоасининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллик даражасини ошириш.

1. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар раҳбарлари ва ходимларини жамоавий спорт турларига жалб қилиш учун барча зарур шароитларни яратиш ҳамда бу орқали 1,2 миллион нафар аҳолини жамоавий спорт турлари билан қамраб олиш.

2025 йил давомида

Ижрочиларнинг бюджетдан ташқари маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Иш вақтидан сўнг белгиланган кунларда (ҳафтада камида бир марта) барча вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар меҳнат жамоасининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланишини ташкил қилиш.

3. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар расмий веб-сайтлари ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида бу борада амалга оширилаётган ишларни, шунингдек, соғлом турмуш тарзига амал қилиш ва жисмоний фаолликни мунтазам равишда (ҳар куни) ёритиб боришни таъминлаш.

4. Ходимлар ўртасида жамоавий спорт турлари бўйича «Раҳбар кубоги», «Ҳоким кубоги» мусобақаларини ташкил этиб бориш. Бунда мусобақалар ғолиб ва совриндорларини молиявий рағбатлантириб бориш.

Доимий

5.

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда жамоавий спорт турлари бўйича спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда камида учта жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил этиш.

2. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар раҳбари ўринбосарларидан бирини  жамоавий спорт тури бўйича спорт клублари фаолиятини ташкил этишга масъул этиб белгилаш.

2025 йил февраль

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар

3. Вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналарда бюджетдан ташқари маблағлар ва қонунчиликда тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан жамоавий спорт турлари бўйича инфратузилмани яратиш чораларини кўриш.

4. Зарур спорт инфратузилмаси мавжуд бўлмаган вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, давлат иштирокидаги тижорат банклари ва корхоналар ҳамда уларнинг вертикал тузилмаларининг Спорт вазирлиги тизимидаги спорт таълим муассасалари спорт иншоотларидан асосий машғулотлардан бўш вақтида шартнома асосида фойдаланишини йўлга қўйиш.

2025 йилдан бошлаб

6.

Тадбиркорлик субъектлари ходимларини жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга тизимли жалб қилиб боришни йўлга қўйиш.

1. Тадбиркорлик субъектлари ходимларини жамоавий спорт турлари билан мунтазам шуғулланиб боришга жалб қилиш.

Доимий

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

«Тадбиркор аёл»

Ўзбекистон ишбилармон аёллар ассоциацияси

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Солиқ қўмитаси

(Ш. Кудбиев)

 2. Тадбиркорлик субъектларида жамоавий спорт турлари бўйича спорт клубларини ташкил қилишга кўмаклашиш.

3. Тадбиркорлик субъектларининг ўз ходимларининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланишини ташкил қилиши бўйича тарғибот ишларини олиб бориш.

Доимий

4. Ходимларининг жамоавий спорт турлари билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратган тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда жамоавий спорт турларига ҳомийлик маблағларини йўналтирганлик учун солиқ имтиёзларини тақдим қилиш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

2025 йил

июнь

7.

Тадбиркорлик субъектлари ўртасида жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақалари тизимли ўтказиб борилишини ташкил қилиш.

1. Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциациясини ташкил қилиш.

2025 йил февраль

Тадбиркорлик субъектлари маблағлари,

ижрочилар маблағлари

Савдо-саноат палатаси

(Д. Вахабов),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

Ўзбекистон корпоратив спорт ассоциацияси, тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар

2. Жамоавий ва бошқа спорт турлари бўйича тижорат банклари, корхона ва ташкилотлар ўртасида қуйидаги спорт мусобақаларини ташкил қилиб бориш:

Ўзбекистон корпоратив спорт лигалари ва кубоклари;

«Корпоратив спорт ўйинлари» мусобақалари (кубок, турнир ва бошқалар).

Доимий

8.

Аҳолининг жисмоний фаоллигини ошириш учун «маҳалла еттилиги» имкониятларидан фойдаланган ҳолда маҳалладан бошлаб жамоавий спорт турлари билан шуғулланадиган аҳоли қамровини кенгайтириш.

1. Ҳар бир маҳаллада маҳалла ҳудудидаги мавжуд спорт инфратузилмаси ва умумий ўрта таълим мактаблари спорт иншоотлари базасида аҳолини жамоавий спорт турлари билан шуғулланишга жалб қилиб бориш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Мактабгача ва мактаб

таълими вазирлиги

(Х. Умарова),

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси

(З. Маҳкамова),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

«Нуроний» жамғармаси

(С. Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

 2. Жамоавий спорт турлари билан шуғулланадиган аҳоли қамровини 3,4 миллион нафарга етказиш. Бунда маҳаллалардаги:

21 — 30 ёшдаги 1,3 миллион нафар аҳолини;

31 — 40 ёшдаги 900 минг нафар аҳолини;

41 — 50 ёшдаги 650 минг нафар аҳолини;

51 — 60 ёшдаги 350 минг нафар аҳолини;

60 ёшдан ошган 150 минг нафар аҳолини жамоавий спорт турлари билан қамраб олиш.

2025 йил декабрь

9.

Маҳаллаларда жамоавий спорт турлари бўйича оммавий спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб боришни йўлга қўйиш.

1. Ҳар бир маҳаллаларда камида битта жамоавий спорт тури бўйича маҳалла жамоасини ташкил қилиш.

2. Маҳалла жамоалари ўртасида «Маҳалла лигаси» спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

3. «Маҳалла еттилиги» зиммасига «Маҳалла лигаси» спорт мусобақаларини ўтказиб боришни ташкил қилиш вазифасини юклаш.

4. Маҳаллалар жамоалари ўртасида «Маҳалла кубоги», «Ҳоким кубоги», «Раҳбар кубоги» каби спорт мусобақаларини ўтказиб бориш.

2025 йилдан бошлаб

Ижрочилар маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси (Қ. Куранбаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ёшлар ишлари агентлиги

(А. Саъдуллаев),

«Нуроний» жамғармаси

(С. Турдиев),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

10.

Маҳаллаларда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича фаолиятни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш.

1. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларида юқори натижа кўрсатган маҳаллаларни спорт жиҳозлари ва анжомлари билан таъминлаш.

2. Жойларда аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишда фаоллик кўрсатган масъулларни тегишли эсдалик ва кўкрак нишонлари билан тақдирлаб бориш.

Доимий

Ижрочилар маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар

ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

3. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларидаги натижаларни ва аҳолини жамоавий спорт турларига жалб қилиш орқали соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича фаолиятни маҳаллий ҳокимликлар ва «маҳалла еттилиги» фаолиятига баҳо беришнинг асосий мезонларидан бири сифатида белгилаш бўйича тегишли қарор лойиҳасини Ҳукуматга киритиш.

2025 йил

июнь

11.

Маҳаллаларда жамоавий спорт турлари бўйича спорт инфратузилмасини яхшилаш.

1. Маҳаллаларда жамоавий спорт турлари бўйича мавжуд спорт иншоотларини хатловдан ўтказиш.

2025 йил февраль

Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси

(Қ. Куранбаев),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

(И. Норқулов)

2. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт иншоотлари мавжуд бўлмаган маҳаллаларда зарур спорт инфратузилмасини ҳомийлик маблағларини жалб қилиш орқали, шунингдек, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида барпо этишни кенгайтириш.

Доимий

12.

Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жамоавий спорт турлари, жумладан, регби спорт турини ривожлантириш ва оммалаштириш.

1. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларда жамоавий спорт турларини оммалаштириш ва ривожлантириш, ҳарбий хизматчи ва ходимларини ушбу спорт турларига кенг жалб қилиш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил
март

Ижрочилар маблағлари

Мудофаа вазирлиги

(Ш. Халмухамедов),

Ички ишлар вазирлиги

(П. Бобожонов),

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

(А. Қўлдошев),

Давлат хавфсизлик хизмати

(Б. Курбанов),

Миллий гвардия

(Р. Джураев),

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

2. Қуролли Кучлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларининг жамоавий спорт турлари, жумладан, регби спорт тури бўйича мунтазам шуғулланиб боришини ташкил этиш.

Доимий

3. Қуролли Кучлар тизими ҳарбий хизматчилари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари орасидан регби спорт тури бўйича сифатли спорт захираси ва терма жамоалар таркибини шакллантириш.

2025 йилдан бошлаб

II. Жамоавий спорт турлари бўйича юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлаш ва иқтидорли ёшлари саралаб олиш тизимини такомиллаштириш

13.

Жамоавий спорт турлари бўйича терма жамоалар ва профессионал спорт клублари учун спорт захирасини яратиш, шунингдек, иқтидорли ёш спортчиларни аниқлаш ва саралаб олиш тизимини такомиллаштириш.

1. Жамоавий спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган моддий-техник базани яхшилаш, узлуксиз ўқув-йиғин машғулотларини ўтказиб бориш ва хорижий мутахассисларни жалб қилиш орқали юқори маҳоратли спортчиларни тайёрлашни йўлга қўйиш. Бунда:

жамоавий спорт турлари билан доимий шуғулланувчилар сонини 1,5 баробарга ошириш;

спорт таълим муассасаларида жамоавий спорт турлари билан шуғулланувчилар сонини 130 минг нафарга етказиш;

спорт-таълим муассасаларидаги жамоавий спорт турлари бўйича тренерлар сонини 2,5 минг нафарга етказиш;

жамоавий спорт турлари бўйича республикада ўтказиладиган спорт мусобақалари сонини 2 баробарга ошириш.

2. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт объектларини барпо этиш, мавжудларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни махсус спорт кийимлари, спорт анжомлари ва жиҳозлари билан таъминлаш чораларини кўриш.

2025 йил декабрь

Ижрочилар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

14.

Ҳудудларда жамоавий спорт турларини ривожлантириш, ҳудудий спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

1. Маҳаллий ҳокимликлар ҳузурида жамоавий спорт турлари бўйича ҳудудий спорт клублари фаолиятини йўлга қўйиш.

2. Ҳудудий спорт клубларини ривожлантириш ва молиялаштириш, шунингдек, ҳудудий спорт клубларига ҳомий ташкилотларни бириктириш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025 йил

сентябрь

Маҳаллий бюджет маблағлари,

ҳомийлик маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари,

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

3. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳудудий бўлинмалари молиявий ва моддий-техник базасини мустаҳкамлашга кўмаклашиш.

4. Тегишли ҳудудларнинг раҳбар кадрлари орасидан номзодларни жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари лавозимига тавсия этиб бориш.

Доимий

5. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)нинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятида услубий-ташкилий таъминлаш ҳамда малакали мутахассисларни жалб қилишга кўмаклашиб бориш.

Доимий

15.

Жамоавий спорт турлари бўйича спорт мусобақаларини тизимли ўтказиб боришни йўлга қўйиш.

1. Жамоавий спорт турлари бўйича спорт лигаларини ташкил қилиш ва ўтказиб бориш.

2026 йилдан бошлаб

Спорт ва оммавий жисмоний тарбия тадбирларининг республика календарь режаси, ижрочилар маблағлари

Жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари),

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Спорт вазирлиги ва Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси билан келишилган ҳолда спорт лигаларини ўтказиб бориш тартибини тасдиқлаш.

2025 йил

июнь

3. Спорт лигалари доирасида ўтказиб бориладиган спорт мусобақаларига малакали спорт ҳакамларини жалб қилиб бориш.

Доимий

16.

Жамоавий спорт турлари бўйича тренерлар, ҳакамлар ва бошқа мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш.

1. Юқори маҳоратли маҳаллий ва хорижий мутахассисларни жалб қилган ҳолда фаолият юритаётган тренер ва ҳакамлар учун малака ошириш курсларини ташкил этиб бориш.

2. Жамоавий спорт турлари бўйича терма жамоалар ва спорт клубларига малакали мутахассис ва тренерларни жалб қилиб бориш.

3. Истиқболли спортчилар, тренерлар ва ҳакамларни хорижий давлатларга тажриба оширишга юборишни йўлга қўйиш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Ижрочиларнинг маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий

олимпия қўмитаси

(О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

17.

Жамоавий спорт турлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларга ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш.

1. Жамоавий спорт турлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларга ҳақ тўлаш тизимини таҳлил қилиш.

2025 йил
март

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов)

2. Илғор хорижий тажриба асосида жамоавий спорт турлари бўйича тренер, ҳакам ва бошқа мутахассисларга ҳақ тўлашни такомиллаштириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил

апрель

3. Спорт-таълим муассасаларининг тренер-ўқитувчилари ва йўриқчи-услубчиларига малака тоифаларини бериш ҳамда спорт ҳакамларига малака тоифасини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишни проактив шаклга ўтказиш.

2025 йил

декабрь

18.

Жамоавий спорт турлари бўйича терма жамоаларнинг нуфузли халқаро спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриши ва унда муносиб иштирок этишини таъминлаш.

1. Жамоавий спорт турлари бўйича терма жамоаларга малакали хорижий мутахассисларни жалб қилиш.

Бунда хорижий мутахассислар зиммасига терма жамоаларни тайёрлаш билан бирга маҳаллий тренерларнинг малакасини ошириш, жойларда селекцияни амалга ошириш орқали жамоавий спорт турлари бўйича миллий мактабни шакллантиришга кўмаклашиш вазифасини юклашни назарда тутиш.

2. Нуфузли халқаро мусобақаларга тайёргарлик кўриш бўйича чора-тадбирлар режасини тасдиқлаш.

3. Чора-тадбирлар режаси асосида терма жамоалар учун халқаро ва маҳаллий ўқув-машғулот йиғинларини ташкил этиб бориш.

4. Терма жамоаларнинг нуфузли халқаро спорт мусобақаларида иштирокини таъминлаш.

2025 — 2028 йиллар

Ижрочиларнинг маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

19.

Жамоавий спорт турлари ривожланмаган ҳудудларда ушбу спорт турларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга ошириш.

1. Жамоавий спорт турлари ривожланмаган ҳудудларнинг мавжуд имкониятлари ва салоҳиятини таҳлил қилиш, спорт-таълим муассасалари ва клубларининг қамрови ва ресурс таъминоти, аҳолининг жамоавий спорт турларига бўлган қизиқишини ўрганиш.

2025 йил февраль

Ижрочилар маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров)

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари

2. Ҳудудларда жамоавий спорт турлари янада ривожлантириш ва оммалаштириш бўйича ҳудудий дастурларни ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил март

20.

Жамоавий спорт турлари бўйича иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) тизимини рақамлаштириш.

1. Иқтидорли ёшларни аниқлаш, танлаш ва саралаб олиш (селекция) бўйича «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида қўшимча техник имкониятларни яратиш.

2. Ҳар бир жамоавий спорт тури бўйича алоҳида мезонларни ишлаб чиқиш.

3. Спортчиларнинг жорий жисмоний ҳолати тўғрисидаги маълумотларни «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимига юклаб бориш механизмини йўлга қўйиш.

4. Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда тўпланган маълумотларни таҳлил қилиш ҳамда спортчиларнинг жисмоний ҳолати ва имкониятларини баҳолаш тизимини жорий этиш.

2025 — 2027 йилларда

Спортни

қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

21.

Жамоавий спорт турлари бўйича халқаро спорт ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш.

1. Халқаро спорт ташкилотларининг конференция, семинар ва бошқа спорт тадбирларини Ўзбекистонда ўтказиб бориш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга ошириб бориш.

2. Халқаро спорт ташкилотлари бошқарувига спорт ҳамжамиятида обрў-эътиборга эга бўлган маҳаллий спортчи ва спорт соҳасининг бошқа вакилларини номзод сифатида киритиб бориш амалиётини йўлга қўйиш.

Доимий

Спорт вазирлиги

(А. Икрамов),

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси (О. Умаров),

жамоавий спорт турлари бўйича спорт федерациялари (уюшмалари)

(илова Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 11 декабрдаги ПҚ-373-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон)
Кейинги таҳрирга қаранг.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 06.12.2024 й., 07/24/421/1008-сон; 12.12.2025 й., 07/25/373/1157-сон; 23.01.2026 й., 07/26/22/0069-сон)