Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 29 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3481-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2023 йил 2 ноябрдаги 601-сон буйруғи (рўйхат рақами 3481, 2023 йил 6 декабрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 07.12.2023 й., 10/23/3481/0923-сон) билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 ноябрь,
672-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 27 ноябрдаги 672-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ички ишлар органларида хизматга номзодларни танлаб олиш тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг «д» кичик банди учинчи хатбошисидаги «таълим муассасаларини» деган сўзлар «таълим ташкилотларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 15-банднинг учинчи хатбошисидаги «таълим муассасаларига» ва «таълим муассасалари» деган сўзлар тегишли равишда «таълим ташкилотларига» ҳамда «таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 3-илованинг 7-бандида:
биринчи хатбошидаги «Таълим муассасалари» деган сўзлар «Таълим ташкилотлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи хатбошидаги «таълим муассасаси» деган сўзлар «таълим ташкилоти» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 12-илованинг матнидаги «Таълим муассасаси» ва «таълим муассасасини» деган сўзлар тегишли равишда «Таълим ташкилоти» ҳамда «таълим ташкилотини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2024 й., 10/24/3481-1/0985-сон)