21.11.2024 йилдаги 777-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада иссиқхона хўжаликларига қулай шарт-шароитлар яратиш орқали уларнинг фаолиятини соғломлаштириш ва қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини рағбатлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 26 сентябрдаги ПҚ-339-сон қарори қабул қилинганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилояти ҳокими бошчилигида тузилган ишчи гуруҳ (кейинги ўринларда — ишчи гуруҳ) томонидан 262 та иссиқхона хўжалиги фаолиятида юзага келаётган муаммолар, уларни келтириб чиқарувчи омиллар ва иссиқхона хўжаликлари фаолияти тўхтаб қолиш сабаблари ўрганиб чиқилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит қарздорликлари ўз вақтида сўндирилмаганлиги оқибатида мажбурий ижро ишлари доирасида иссиқхона мажмуалари белгиланган тартибда тижорат банкларига ўтказилаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишчи гуруҳ томонидан 2016 — 2022 йилларда Хоразм вилоятида ишга туширилган 220 та иссиқхона хўжалиги фаолиятини соғломлаштириш ҳамда тижорат банклари кўмагида зудлик билан кўрилиши зарур бўлган чоралар юзасидан таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тижорат банкларининг ишчи гуруҳ тавсияларидан келиб чиқиб, дастлаб Хоразм вилоятида, кейинчалик Хоразм вилояти тажрибаси асосида республиканинг бошқа ҳудудларида иссиқхона хўжаликларини янада қўллаб-қувватлаш бўйича қуйидаги таклифларига розилик берилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) фаолияти қайта ташкил этиладиган иссиқхона хўжаликларини бошқариш мақсадида тижорат банклари томонидан инвестиция компанияларини ташкил қилиш. Бунда айрим иссиқхона мажмуаларини республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тижорат банклари томонидан ҳар бир иссиқхона хўжалигига индивидуал ёндашган ҳолда, қуйидагиларни амалга оширишга рухсат бериш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона мажмуаларини салоҳиятли инвесторларга, шу жумладан, республиканинг бошқа ҳудудларига кўчириб ўтказиш орқали сотиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иссиқхона хўжалиги томонидан қўшимча гаров таъминотини тақдим этиш ҳисобига иссиқхона мажмуаларини таъмирлаш ва айланма маблағларни тўлдириш учун кредит ресурсларини ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан хорижий валютадаги кредитларни уларнинг кредит сиёсатлари доирасида миллий валютада қайта расмийлаштиришни кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иссиқхона хўжаликларида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги экинларининг ҳосилдорлигини ошириш мақсадида тижорат банклари томонидан иссиқхона хўжаликлари учун юқори малакали агрономларни жалб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Агросаноатни ривожлантириш агентлиги тижорат банкларига юқори малакали агрономларни жалб қилишда амалий ёрдам кўрсатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Хоразм вилояти ҳокимлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг иссиқхона хўжаликларини соғломлаштириш бўйича қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) иссиқхона хўжаликлари ва уларга ажратилган кредитларни янги мулкдорга қайта расмийлаштиришда «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан илгари берилган кафиллик ва компенсациялар бўйича шартномаларни қайта тузишга рухсат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда лойиҳалар учун компенсация ёрдамини кўрсатиш орқали ажратилган кредит (лизинг)лар бўйича лойиҳанинг бизнес режасида кўрсатилган иш ўринларини яратиш ва маҳсулот (хизмат)лар реализациясидан тушум каби кўрсаткичлар бажарилмаган ҳолларда, компенсация тўловлари 2027 йил 1 январдан тўхтатилиши белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) иссиқхона хўжаликларига хорижий валютада ажратилган кредитлар миллий валютада қайта расмийлаштирилганда, «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» АЖ томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки асосий ставкасининг 4 фоизлик пунктидан юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкадаги кредитларга ҳудудлар тоифасидан келиб чиққан ҳолда, компенсация тақдим этиш ҳамда тақдим этилган кафилликларни сақлаб қолиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) иссиқхона хўжаликларига аввал ажратилган кредитларнинг муддатлари узайтирилганда, ушбу кредитлар бўйича расмийлаштирилган маҳаллий ҳокимликлар кафилликлари муддатларини узайтиришга рухсат бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) кредит бўйича қарздорликни сўндириш ҳисобига ундирув қаратиладиган гаровга қўйилган мол-мулкни (иссиқхона мажмуаси ва ускунаси), истисно тариқасида, бозор баҳосида қайта баҳолаб, Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг электрон онлайн-аукцион савдолари орқали сотишга рухсат бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Республикада иссиқхона хўжаликларини тўлиқ қувватда ва самарали фаолият юритишини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, юқори қийматга эга маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда уларни самарали сотиш механизмини яратиш бўйича чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги икки ой муддатда Хоразм вилояти мисолида республиканинг бошқа ҳудудларидаги иссиқхона хўжаликлари жойлашган ер участкаларини хатловдан ўтказган ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 январдаги ПФ-15-сон Фармони ижроси доирасида ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлари тўлиқ бўлмаган, ҳужжатдаги ва амалдаги майдони бир-биридан фарқ қиладиган, доимий фойдаланиш ҳуқуқи билан ажратилган, шу сабабларга кўра ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилмаган иссиқхоналар жойлашган ер майдонлари халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида кўриб чиқилиши ва тегишли қарорлар қабул қилинишини ташкил этсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банкларига ўтказиладиган иссиқхона мажмуаларининг ер майдонларини туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчи ўртасида ер ижараси шартномасининг қолган даврига мутаносиб равишда тузиш масаласида тижорат банклари томонидан мустақил равишда қарор қабул қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бир ой муддатда Хоразм вилояти тажрибаси бўйича иссиқхона хўжаликлари фаолиятини ўрганиб чиқиб, уларни қўллаб-қувватлаш ва молиявий соғломлаштириш юзасидан тезкор чораларни кўрсин ва амалга оширилган ишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Ходжаев зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
777-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 21 ноябрдаги 777-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республикада иссиқхона хўжаликларини тўлиқ қувватда ва самарали фаолият юритишини таъминлаш, маҳсулотлар таннархини пасайтириш, юқори қийматга эга маҳсулотлар етиштиришни йўлга қўйиш ҳамда уларни самарали сотиш механизмини яратиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Муддати

Масъул ижрочилар

1.

Иссиқхона хўжаликлари фаолиятини соғломлаштириш мақсадида молиявий қўллаб-қувватлаш чораларини кўриш.

1. Фаолият юритаётган иссиқхона хўжаликларда мавсумий пул оқимлари қарздорликлар фоизини сўндириш муддатларига мутаносиблигини қайта кўриб чиқиш.

2. Иссиқхона хўжаликларнинг кредит шартномаларидаги тўлов графикларига уларнинг мавсумий пул оқимидан келиб чиқиб, тегишли ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиш.

3. Кечиктирилган тўловлар бўйича кредит фоизларининг ўз муддатида сўндириб борилишини мониторинг қилиш.

2024 йил
10 декабрь

2024 йил
20 декабрь

Доимий равишда

Тижорат банклари, Марказий банк

2.

Фаолияти қайта йўлга қўйиладиган иссиқхона хўжаликларда етиштириладиган экинлар ҳосилдорлигини ошириш мақсадида иссиқхона хўжаликларга юқори малакали, жумладан, хорижий агрономларни жалб қилиш.

1. Иссиқхона хўжаликларни янги инвесторларига кўмаклашиш мақсадида юқори малакали агрономлар билан музокаралар олиб бориш.

2. Иссиқхона хўжаликларда юқори ҳосилдорликка эришиш мақсадида юқори малакали агрономларни жалб қилиш.

Бунда Хитой, Туркия ва Голландия давлатларидан малакали агрономларни жалб қилишга эътибор қаратиш.

2024 йил
10 декабрь


 

Доимий равишда

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Марказий банк,

тижорат банклари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

3.

Иссиқхона хўжаликларга аввал ажратилган кредитлар муддатлари узайтирилганда, улар бўйича расмийлаштирилган маҳаллий ҳокимликлар кафилликлари муддатини узайтириш.

1. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг навбатдаги йиғилишида тижорат банкларига вилоят ҳокимлиги томонидан аввал тақдим этилган кафилликлар муддатини узайтириш масаласини муҳокама қилиш.

2. Халқ депутатлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг қарорига асосан маҳаллий ҳокимликлар томонидан тақдим этилган кафилликлар муддати узайтирилишини таъминлаш.

2024 йил
10 декабрь


 

2024 йил
20 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

тижорат банклари, Марказий банк

4.

Қарздорнинг мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилганлиги ёки бошқа қарздорлиги мавжудлигига қарамасдан, тижорат банклари томонидан молиялаштирилган лойиҳа мулкларини гаров сифатида нотариал расмийлаштириш.

1. Мол-мулкига, ҳисобвароғига нисбатан тақиқ қўйилган ёки бошқа қарздорлиги мавжуд иссиқхона хўжаликларнинг мазкур мол-мулкини гаров сифатида расмийлаштириш бўйича амалдаги қонунчилик ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифларни ишлаб чиқиш.

2. Асослантирилган таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил
10 декабрь


 

2024 йил
10 декабрь

Адлия вазирлиги,

тижорат банклари

5.

Кадастр ҳужжатлари ва ер майдонлари билан муаммолар юзага келган иссиқхоналарнинг ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларини расмийлаштириш ва ерга бўлган ижара ҳуқуқларини узайтиришга кўмаклашиш.

1. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашларининг ишчи гуруҳлари томонидан жойига чиққан ҳолда ўрганиш ишларини олиб бориш.

2. Ер участкаларига ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида тегишли қарорларни қабул қилиш.

3. Халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари сессияларида қабул қилинган қарорларга асосан туман (шаҳар) ҳокими ва ердан фойдаланувчилар ўртасида 30 йил муддатга (30 йилдан кам бўлган шартномалар учун) ижара шартномаларини тузиш ва ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш.

4. Иссиқхоналарга нисбатан ҳуқуқларни эътироф этиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш.

2024 йил
10 декабрь

2024 йил
20 декабрь

2024 йил
25 декабрь


 

2024 йил
25 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 09/24/777/0972-сон)