Ўзбекистон Республикаси Президентининг
қарори
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини мажбурий ижро этишни таъминлаш самарадорлигини ошириш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 январдаги «Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини ислоҳ этиш ва соҳани рақамлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 26 ноябрь,
ПҚ-406-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 26 ноябрдаги ПҚ-406-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 15 июндаги «Мажбурий ижро бюросини ривожлантириш жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-3060-сон қарорида:
а) 3-бандда:
учинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
бешинчи хатбошидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
31-банди «а» кичик бандидаги «Молия вазирлиги» сўзлари «Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
б) 2-иловада:
5-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилигидаги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги» сўзлари билан алмаштирилсин;
10-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
16-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин;
18-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Кузатув кенгаши таркибига лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи, шунингдек, бошқа масъул шахслар ҳам киради»;
23-банд чиқариб ташлансин;
25-банднинг саккизинчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
28-банддаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигига» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига» сўзлари билан алмаштирилсин;
в) 3-илованинг 2-бандидаги «Ўзбекистон Республикаси молия вазири ўринбосари» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 4-иловада:
2-банднинг «в» кичик банди қуйидаги мазмундаги учинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ундирилган ижро йиғими суммасининг бир қисми ҳисобидан ходимларни рағбатлантириш»;
учинчи — тўққизинчи хатбошилар тегишинча тўртинчи — ўнинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
5-банднинг биринчи хатбошисидаги «Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги» сўзлари «Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги» сўзлари билан алмаштирилсин.
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 22 июндаги «Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларидан ва халқаро ташкилотларга аъзоликдан келиб чиқадиган мажбуриятларини бажариш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4756-сон қарорига 1-илова қуйидаги мазмундаги 431-позиция билан тўлдирилсин:
« | 431. | Мажбурий ижро бюроси | Суд ижрочилари халқаро иттифоқи | ». |
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 27.11.2024 й., 07/24/406/0971-сон)