Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг
буйруғи
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 25 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3089-1]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 7 сентябрдаги ЎРҚ-957-сон «Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2018 йил 20 октябрдаги 286-сон буйруғи (рўйхат рақами 3089, 2018 йил 22 ноябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.11.2018 й., 10/18/3089/2222-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир П. БОБОЖОНОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 19 ноябрь,
655-сон
Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирининг 2024 йил 19 ноябрдаги 655-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг ихтисослаштирилган мактаб-интернатига ўқувчиларни ўқишга қабул қилиш учун танловлар ўтказиш ва уларнинг ҳужжатларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. 1-банднинг биринчи хатбошисидаги «умумтаълим муассасаларида» деган сўзлар «умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. 8-банддаги «умумий ўрта таълим муассасаларида» деган сўзлар «умумий ўрта таълим ташкилотларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
3. 18-банднинг иккинчи хатбошисидаги «умумий ўрта таълим муассасаларининг» деган сўзлар «умумий ўрта таълим ташкилотларининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4. 3-илованинг матнидаги «умумий ўрта таълим мактабининг» деган сўзлар «умумий ўрта таълим ташкилотининг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 25.11.2024 й., 10/24/3089-1/0960-сон)