1-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Муддат | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
I. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида илмий фаолиятни жадаллаштириш чора-тадбирлари | ||||
1. | Материалшунослик институтида материалларни табиий шароитларда қуёш нурланишига турғунлигини ўрганиш сертификацион лабораториясини ташкил этиш. | 2025 йил ноябрь | Материалшунослик институти маблағлари, халқаро ҳамкорлар маблағлари | Фанлар академияси, Материалшунослик институти |
2. | Материалшунослик институтида композит нанокукунларни ишлаб чиқариш тажриба-саноат майдонини ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | Материалшунослик институти маблағлари, халқаро ҳамкорлар маблағлари | Фанлар академияси, Материалшунослик институти |
3. | «Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида водород энергетикаси учун янги яшил технологиялари ва материалларини яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. | 2025 — 2027 йиллар | Давлат илмий дастурлари доирасида | Фанлар академияси, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
4. | «Uzbekistan GTL» МЧЖ корхонаси техноген чиқиндиларидан қимматбаҳо металларини ажратиб олиш технологиясини ишлаб чиқиш. | 2025-2026 йиллар | «Uzbekistan GTL» МЧЖ маблағлари | Фанлар академияси, Материалшунослик институти, «Uzbekneftgaz» АЖ |
5. | Ҳаво, сув ва тупроқда радоннинг ҳажмий фаоллигини ўлчашга мўлжалланган ва онлайн режимда ишловчи такомиллашган радонометр ўлчов воситасини яратиш. | 2025 йил декабрь | Давлат илмий дастурлари доирасида | Фанлар академияси, Физика-техника институти, «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, «Олмалиқ кон-металлургия комбинати» АЖ |
6. | Физика-техника ва материалшунослик соҳаларининг долзарб мавзулари бўйича қўшма илмий ва оммабоп семинарлар ўтказиш. | режа-график асосида | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
7. | Хусусиятлари олдиндан белгиланган функционал материалларни яратиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш. | 2025 — 2027 йиллар | Давлат илмий дастурлари доирасида | Фанлар академияси, Материалшунослик институти, Физика-техника институти |
8. | Электроника, кон-металлургия ва қурилиш йўналишлари учун «ақлли» материаллар бўйича тадқиқотлар ўтказиш. | 2025 — 2027 йиллар | Давлат илмий дастурлари доирасида | Фанлар академияси, Материалшунослик институти, Физика-техника институти |
9. | Янги турдаги юқори самарали фотоэлектрик ва фотоиссиқлик қурилмаларини яратиш. | 2025 — 2027 йиллар | Давлат илмий дастурлари доирасида, хусусий буюртмачилар маблағлари | Фанлар академияси, Физика-техника институти |
10. | Янги турдаги юқори самарали яримўтказгичли датчикларни яратиш. | 2025 — 2027 йиллар | Давлат илмий дастурлари доирасида | Фанлар академияси, Физика-техника институти |
II. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида кадрларни тайёрлаш чора-тадбирлари | ||||
11. | Яримўтказгичлар физикаси, қайта тикланувчи, жумладан, водород энергетикаси илмий йўналишларида олий малакали илмий кадрларни тайёрлаш. | режа-график асосида | Давлат бюджети маблағлари | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
12. | Материалшунослик институти ва Тошкент кимё технологиялари институти ўртасида «Материалшунослик» қўшма кафедрасини ташкил этиш. | 2025 йил сентябрь | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Материалшунослик институти |
13. | Физика-техника институти ва Тошкент давлат техника университети ўртасида «Қайта тикланувчи энергия манбалари» қўшма кафедрасини ташкил этиш. | 2025 йил сентябрь | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Физика-техника институти |
14. | Материалшунослик институти ва «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети ҳузуридаги Назарий ва амалий тадқиқотлар институти ўртасида нанотехнологиялар бўйича қўшма лабораторияни ташкил этиш. | 2025 йил сентябрь | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Материалшунослик институти |
15. | «Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида олий ўқув юртлари талабалари учун «Ёзги мактаб»ларни ташкил этиш. | режа-график асосида | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Материалшунослик институти, Физика-техника институти |
III. Физика-техника ва материалшунослик соҳаларида халқаро илмий-техникавий алоқаларни ривожлантириш чора-тадбирлари | ||||
16. | «Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объекти негизида янги материаллар синтези бўйича халқаро илмий хаб ташкил этиш. | 2025 йил декабрь | Халқаро ҳамкорлар маблағлари | Фанлар академияси, Материалшунослик институти, Физика-техника институти |
17. | Материалшунослик институтини «Кам карбонли технологиялар ва инновациялар халқаро альянси (ALTIC)»ra аъзо бўлиш чораларини кўриш. | 2025 йил декабрь | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Материалшунослик институти |
18. | «Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объектида Бутунроссия авиация материаллари институти билан учувчи аппаратлар элементларини юқори ҳароратларга бардошлигини синовлардан ўтказиш. | 2025 йилдан бошлаб режа-график асосида | Буюртмачилар маблағлари | Фанлар академияси, Материалшунослик институти |
19. | Материалшунослик институти ёш олимларини Корея саноат технологиялари институтида водород энергетикаси материалларини яратиш йўналишида амалиётларини ташкил этиш. | 2025 йилдан бошлаб режа-график асосида | Инновацион ривожланиш агентлиги маблағлари ҳисобидан | Фанлар академияси, Материалшунослик институти, Инновацион ривожланиш агентлиги |
20. | Янги яримўтказгичли тузилма ва материалларни яратиш бўйича халқаро ҳамкорликда (Италия, Германия, Швейцария, Россия, Хитой, Жанубий Корея в.б.) илмий тадқиқотларини амалга ошириш. | 2025 йилдан бошлаб режа-график асосида | Давлат илмий дастурлари ва лойиҳалари доирасида | Фанлар академияси, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
IV. Академик С.А. Азимовнинг хотирасини абадийлаштириш чора-тадбирлари | ||||
21. | «Катта Қуёш қурилмаси» ноёб илмий объекти ҳудудида С.А. Азимовнинг бюстини ўрнатиш. | 2025 йил июнь | Ташаббускорлар маблағлари | Фанлар академияси, Маданий мерос агентлиги |
22. | Фанлар академияси Ядро физикаси институти биносининг кириш қисмига академик С.А. Азимовнинг хотирасига бағишланган ёдгорлик лавҳасини ўрнатиш. | 2025 йил июнь | Ташаббускорлар маблағлари | Фанлар академияси, Ядро физикаси институти |
23. | Академик С.А. Азимов ҳаёти ва фаолиятига бағишланган хотира китобини тайёрлаш ва чоп этиш. | 2025 йил июнь | Ташаббускорлар маблағлари | Фанлар академияси, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
24. | С.А. Азимов хотирасига физиканинг замонавий муаммоларига бағишланган халқаро конференция ўтказиш. | 2025 йил октябрь | Фанлар академияси маблағлари | Фанлар академияси, Физика-техника институти, Материалшунослик институти |
25. | С.А. Азимов хотирасига бағишланган ҳужжатли фильм яратиш. | 2025 йил октябрь | Фанлар академияси маблағлари | Кинематография агентлиги, Фанлар академияси |
26. | С.А. Азимов ҳаёти ва илмий ижодига бағишланган телекўрсатувлар рукнини тайёрлаш. | 2025 йил давомида | Маблағ талаб этилмайди | Фанлар академияси, Ўзбекистон телерадиокомпанияси |
2-ИЛОВА