Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирининг
буйруғи
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 21 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2219-16]
Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-955-сон «Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 25 январдаги ПФ-14-сон «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятини самарали йўлга қўйишга доир биринчи навбатдаги ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 февралдаги 1-ю-сон буйруғи (рўйхат рақами 2219, 2011 йил 18 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 16-сон, 167-модда) билан тасдиқланган Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Ушбу буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир Ш. ШЕРМАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 28 октябрь,
273-мҳ-сон
Ўзбекистон Республикаси рақамли технологиялар вазирининг 2024 йил 28 октябрдаги 273-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
ИЛОВА
Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. 3-банднинг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Миллий оператор республика ижро этувчи ҳокимият органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари, давлат корхоналари, муассасалари, ташкилотлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан йўлланувчи хат-хабарларни етказиб бериш, етказилганлигини тасдиқлаш, маълумотларни сақлаш ва ҳисобга олишнинг ягона миллий тизими оператори ҳисобланади.».
2. 1042-банддаги «Давлат бошқаруви органлари» деган сўзлар «Республика ижро этувчи ҳокимият органлари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.11.2024 й., 10/24/2219-16/0949-сон)