15.11.2024 йилдаги ПҚ-394-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятига хорижий туристларни кенг жалб қилиш, уларга зарур шарт-шароитлар яратиш, қўшимча маданий мерос ва туризм намойиши объектларини ишга тушириш, жойлаштириш воситалари фондини кўпайтириш, соҳа йўналишидаги тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш орқали янги иш ўринларини яратиш, шунингдек, вилоятнинг туризм салоҳиятини хорижий мамлакатларда манзилли тарғиб қилиш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Белгилансинки, 2026 йил 31 декабрга қадар Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармасига Хоразм вилоятидаги жойлаштириш воситалари (меҳмонхоналар)дан тушадиган туристик йиғим Хоразм вилоятининг туризм соҳасини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий ва маҳаллий туризм бозорида Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини тарғиб қилиш ва тарғибот материалларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристларни жалб қилишга қаратилган тадбирларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм ва маданий мерос объектлари инфратузилмасини ташкил қилиш учун йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу мақсадларга йўналтириладиган маблағлар Туризм қўмитаси Хоразм вилояти ҳудудий бошқармасининг мурожаати (талабномаси) асосида Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Туризм қўмитаси, Хоразм вилояти ҳокимлигининг 2025 йил 1 январдан 2026 йил 31 декабрга қадар Хоразм вилоятида инвесторлар (тадбиркорлик субъектлари) томонидан фойдаланишга топширилган меҳмонхонанинг ҳар бир хонаси учун субсидия (кейинги ўринларда — субсидия) ажратиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Белгилаб қўйилсинки, субсидия қуйидаги миқдорларда ажратилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифасиз меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 10 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 15 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2 юлдузли тоифага эга меҳмонхонадаги ҳар бир хона учун — 20 миллион сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3, 4 ёки 5 юлдузли тоифага эга меҳмонхоналарга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 27 июлдаги «Туризм йўналишидаги ислоҳотларни янада жадаллаштириш ва соҳада давлат бошқаруви тизимини самарали ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-238-сон қарорида белгиланган миқдорларда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Субсидия 2025-2026 йилларда Давлат бюджети параметрларида мазкур тадбирлар учун кўзда тутиладиган маблағлар доирасида ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда Хоразм вилоятида туризмни ривожлантиришнинг мақсадли кўрсаткичлари 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятига туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш дастури 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда Хоразм вилояти туризм салоҳияти тарғиботи ташкил этиладиган хорижий давлатларнинг манзилли дастури 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Вазирлар Маҳкамаси бир ой муддатда Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун инвесторларга Давлат бюджетидан субсидия ажратишни назарда тутувчи қарор лойиҳаси тасдиқланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданий мерос агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Хоразм вилоятидаги маданий мерос объектларини тиклаш, таъмирлаш ва реставрация қилиш билан боғлиқ харажатларни ҳар йили ушбу мақсадлар учун Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетидан белгиланган тартибда ажратиладиган маблағлар ҳисобидан қоплашни назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Хоразм вилояти ҳокимлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Кадастр агентлиги ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ой муддатда Хива тумани ҳудудидан 3,4 минг гектар ер майдонини Хива шаҳри тасарруфига ўтказиш бўйича аниқ контурларни белгилаб, асослантирилган ҳужжатларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива тумани ҳудудидан 3,4 минг гектар ер майдони Хива шаҳри тасарруфига белгиланган тартибда ўтказилгандан кейин бир ой муддатда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш бўйича Ҳукумат комиссиясига асослантирилган таклифларни киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Туризм қўмитаси Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йил 1 мартга қадар Хоразм вилоятининг Амударё дарёси бўйида хавфсизлик омилларини инобатга олган ҳолда сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш бўйича қарор лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Амударё дарёсининг қирғоқларини бетонлаштириш, замонавий пляж ва аҳоли ҳордиқ чиқариш зоналарини ташкил қилиш ҳамда меҳмонхона, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш назарда тутилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маданият вазирлиги Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда 2025 йилдан бошлаб доимий равишда «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасида театрлаштирилган саҳна кўриниши ҳамда «Ҳар куни бир тадбир» лойиҳаларини амалга ошириш бўйича режа-графикни ишлаб чиқиб, тадбирлар тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситалари ва ижтимоий тармоқларга жойлаштириб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов ҳамда Хоразм вилояти ҳокими Ж.Р. Рахимов белгилансин.
(10-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 30 апрелдаги ПҚ-161-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-394-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда Хоразм вилоятида туризмни ривожлантиришнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли кўрсаткичлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Кўрсаткичлар номи

Бирлик

2024 й.

2025 й.

2026 й.

1.

Хорижий туристлар сони

млн киши

1,0

1,4

1,8

2.

Ички туристлар сони

млн киши

4,0

4,5

5,0

3.

Хизматлар экспорти*

млн АҚШ долл

350,0

500,0

700,0

4.

Фаолияти йўлга қўйиладиган жойлаштириш воситалари сони

дона

41

50

65

5.

Фаолияти йўлга қўйиладиган меҳмонхоналарда қўшимча ўринлар сони

дона

300

550

900

6.

Фаолияти йўлга қўйиладиган оилавий меҳмон уйларида қўшимча ўринлар сони

дона

150

210

280

7.

Фаолияти йўлга қўйиладиган хостелларда қўшимча ўринлар сони

дона

30

45

80

8.

Фаолияти йўлга қўйиладиган туроператор/турагентлар сони

дона

15

25

35

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Мақсадли кўрсаткичлар туризмни ривожлантириш бўйича давлат ва ҳудудий дастурлардаги вазифаларга мувофиқ ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* хорижий ташриф буюрувчиларнинг ҳудудда қолиш муддати давомидаги ўртача сарф-харажатлари миқдорида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоразм вилоятига туристлар оқимини янада ошириш ҳамда зарур шарт-шароитлар яратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дастури
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Амалга ошириш механизми

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбалари

Бажариш учун масъуллар

I. Туризм инфратузилмасини ташкил қилиш

1.

Вилоятдаги туризм ва унга ёндош соҳа объектларида инфратузилмани яхшилаш чораларини кўриш мақсадида таъмирланадиган йўлларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларига киритиб бориш.

1. Манзилли рўйхатни шакллантириш ва тасдиқлаш.

2. Тасдиқланган рўйхат асосида дастурларга киритиш.

2025-2026 йиллар давомида

-

Автомобиль йўллари қўмитаси,

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

2.

Боғот тумани «Қалъажиқ қалъа» туристик мажмуасига олиб борувчи ички хўжалик йўлларини таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

3. Таъмирлаш ишларини якунлаш.

2025-2026 йиллар давомида

Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси

3.

Хива туманидаги 4Р164 автомобиль йўлидан «Қоракўл» экотуризм объектига олиб борувчи 5 км ички йўлни жорий таъмирлаш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш.

2. Тармоқ жадвалини тасдиқлаш.

3. Таъмирлаш ишларини якунлаш.

2024-2025 йиллар давомида

Автомобиль йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармаси

Транспорт вазирлиги,

Автомобиль йўллари қўмитаси

4.

«Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасидаги Араб Муҳаммадхон мадрасасида жойлашган музей фондини экспонатлари билан биргаликда бошқа жойга кўчириш бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш.

1. Музей фондини бошқа жойга кўчириш бўйича ўрганиш ишларини амалга ошириш мақсадида тегишли вазирлик ва идора вакилларидан иборат ишчи гуруҳ тузиш.

2024 йил ноябрь

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Давлат активларини бошқариш агентлиги,

Кадастр агентлиги,

Маданий мерос агентлиги

2. Ишчи гуруҳ томонидан музей фондини бошқа жойга кўчириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш.

2024 йил декабрь

3. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиб, таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил март

5.

«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ҳузуридаги Хива туризм ва маданий мерос техникуми фаолиятини такомиллаштириш.

1. Техникумнинг моддий-техник базасини яхшилаш, амалиёт жиҳозлари билан таъминлаш, лабораториялар ташкил қилиш, ободонлаштириш, спорт мажмуаларини ишга тушириш.

2. Хорижий мамлакатлар, жумладан, Туркиядан туризм таълим йўналишида мутахассисларни жалб қилиш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

6.

Вилоятнинг Амударёга туташ ҳудудларида дам олиш жойлари ва экоҳудудларни ташкил қилиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2024 — 2026 йиллар давомида

Ташаббускорлар маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Сув хўжалиги вазирлиги

7.

Ичан қалъа ва Дешон қалъанинг тарихий аҳамиятини, шунингдек, Ичан қалъа ҳудудидаги аҳоли турар жойлари биноларининг тарихий кўринишини сақлаб қолиш бўйича норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Маданий мерос агентлиги,

Туризм қўмитаси

8.

Ичан қалъа ва Дешон қалъада миллий ҳунармандчилик, айниқса, сувенир маҳсулотларининг рақобатбардошлиги ва сифатини, туристлар учун жозибадорлигини янада ошириш, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотларини кенг тарғиб қилиш юзасидан аниқ таклифларни ишлаб чиқиб, Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил январь

-

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Туризм қўмитаси,

«Ҳунарманд» уюшмаси

II. Туризм соҳасида янги хизмат турларини кенгайтириш ва хизмат сифатини яхшилаш

9.

Тупроққалъа туманида 5 минг гектар мақбул ер майдонларида қўриқланма зоналарни ташкил қилиш орқали сафари ва ов туризмини ривожлантириш.

Амалий чора-тадбирлар.

2025 йил давомида

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг бюджетдан ташқари маблағлари

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

10.

Хива шаҳридаги «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасига кириш ва чиқиш тизимини рақамлаштириш учун онлайн чипта харид қилиш имкониятини яратиш бўйича янги платформа ишлаб чиқиш.

1. Лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва ўрнатилган тартибда танлов эълон қилиш.

2. «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасига кириш учун онлайн чипталарни харид қилиш имконини берадиган платформани ишга тушириш.

2025 йил май

«Ичан-қалъа» давлат музей қўриқхонаси маблағлари

Маданий мерос агентлиги,

Рақамли технологиялар вазирлиги

11.

Хоразм вилоятига ташриф буюрувчи хорижий ва маҳаллий туристларга ва юқори мартабали меҳмонларга хизмат кўрсатувчи умумий овқатланиш корхоналари (ресторанлар)да хизмат сифатини яхшилаш бўйича хорижий тажриба асосида концепция ишлаб чиқиш.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

2024 йил декабрь

-

Туризм қўмитаси,

Ошпазлар уюшмаси,

Хоразм вилоят ҳокимлиги

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2025 йил февраль

12.

Хоразм вилоятининг Амударё дарёси бўйидаги ҳудудларидан оқилона фойдаланиш мақсадида хавфсизлик омилларини инобатга олган ҳолда сувда дам олиш ва пляж туризмини ривожлантириш чора-тадбирларини амалга ошириш. Бунда:

Амударё дарёсининг қирғоқларини бетонлаштириш;

дарё бўйида замонавий пляж ва аҳоли ҳордиқ чиқариш зоналарини ташкил қилиш;

замонавий меҳмонхона, савдо ва бошқа хизмат кўрсатиш объектларини жойлаштириш назарда тутилади.

1. Ҳужжат лойиҳасини ишлаб чиқиш.

2. Тегишли вазирлик ва идоралар билан келишиш.

3. Ҳужжат лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритиш.

2024 йил декабрь

2025 йил март

-

Туризм қўмитаси,

Сув хўжалиги вазирлиги,

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги,

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

13.

 

Хоразм давлат ўрмон хўжалигида экотуризм инфратузилмасини яхшилаш ва инвесторларни жалб этиш.

Амалий чора-тадбирлар.

2024 — 2026 йиллар давомида

-

Ўрмон хўжалиги агентлиги

III. Маданий кўнгилочар тадбир ва фестиваллар ўтказиш, тарғибот тадбирларини амалга ошириш

14.

Хива шаҳрида «Гиламлар жилоси» номи остида халқаро гилам кўргазмасини ташкил этиш.

1. Кўргазмани ўтказиш жойини белгилаш.

2. Кўргазма билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва кўргазмани ўтказиш бўйича Вазирлар Маҳкамаси баёни лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Кўргазмани юқори савияда ўтказиш.

2025 йил октябрь ойидан бошлаб ҳар йили

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

«Ҳунарманд» уюшмаси,

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

15.

Хива шаҳрида «Хоразм хонлари миллий таомлари» халқаро гастрономик фестивалини ташкил этиш.

1. Гастрофестивални ўтказиш жойини аниқлаш.

2. Гастрофестиваль билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва тадбирни ўтказиш бўйича тегишли баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.

2025 йил сентябрь ойидан бошлаб,

ҳар йили

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

16.

Туристларни жалб қилиш ва уларнинг вилоятда қолиш муддатини узайтириш мақсадида туристик мавсум давомида (март-октябрь) «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонасида «Ҳар куни бир тадбир» лойиҳасини амалга ошириш.

1. Тадбирларни ўтказиш вақтини белгилаш.

2. Тадбирни ўтказиш билан боғлиқ сарф-харажатлар сметасини ва тадбирни ўтказиш бўйича тегишли баён лойиҳасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

3. Тадбирни юқори савияда ўтказиш.

2025 йилдан бошлаб доимий

Шартнома асосида «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси маблағлари

Маданият вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

17.

Хоразм вилоятининг туризм салоҳиятини Туркия, Хитой, Эрон ҳамда Озарбайжон давлатларида тизимли тарғиб қилиб бориш.

Туркия, Хитой, Эрон ҳамда Озарбайжон давлатларида ташкил қилинадиган туристик ярмаркаларда вилоят делегацияси иштирокини таъминлаш ва тарғиботини амалга ошириш.

2024 — 2026 йиллар давомида

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Туризм қўмитаси,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Хоразм вилояти ҳокимлиги

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-394-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 — 2026 йилларда Хоразм вилояти туризм салоҳияти тарғиботи ташкил этиладиган хорижий давлатларнинг манзилли
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ДАСТУРИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

T/р

Тадбир номи

Ўтказиладиган давлат номи

Иштирок этувчилар

Муддати*

Молиялаштириш манбалари

Масъул ташкилотлар

2024 йил

1.

«Tourism Expo Japan» туризм кўргазмасида қатнашиш

Токио, Япония

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, гастротуризм, туризм соҳаси ходимлари

Ноябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

2.

«WTM London» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Лондон, Буюк Британия

Декабрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

2025 йил

3.

Европанинг нуфузли шаҳарларида «Road show» тақдимотларини ташкил қилиш ва «FITUR» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Европа давлатлари

Туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари, ҳунармандлар, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан-қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, гастротуризм, туризм соҳаси ходимлари

Январь-февраль

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги

Маданият вазирлиги

4.

«EMIT» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Истанбул, Туркия

Февраль

Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

5.

«ITB Berlin» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Берлин, Германия

Март

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

6.

«AITF» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Боку, Озарбайжон

Апрель

Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

7.

«ITB China» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Шанхай, Хитой

Май

Ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

8.

«IFTM Top Resa»

Париж, Франция

Октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ташаббускорлар маблағлари

9.

«Tourism Expo Japan»

Токио, Япония

Октябрь

Хоразм вилояти ҳокимлиги маблағлари,

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

10.

«TTG Rimini»

Римини, Италия

Октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

11.

«WTM London»

Лондон, Буюк Британия

Ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

ташаббускор маблағлари

2026 йил

12.

«FITUR» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Мадрид, Испания

Туризм соҳаси тадбиркорлик субъектлари, маданият соҳаси вакиллари, маданий мерос ва «Ичан қалъа» давлат музей-қўриқхонаси вакиллари, туризм соҳаси ходимлари

Январь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

ташаббускорлар маблағлари

Туризм қўмитаси,

Хоразм вилояти ҳокимлиги,

Ташқи ишлар вазирлиги,

Маданият вазирлиги

13.

«IFTM Top Resa» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Париж, Франция

Октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

14.

«TTG Rimini» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Римини, Италия

Октябрь

Ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

15.

Салоҳиятли ҳудудларда «Khiva tourism and culture days» тадбирини ташкил қилиш ва «WTE Miami» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Майами, АҚШ

Октябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси,

ташаббускорлар ва ижрочилар маблағлари

16.

«WTM London» туризм кўргазмасида иштирок этиш

Лондон, Буюк Британия

Ноябрь

Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Туризм қўмитаси ҳамда тадбир ташкилотчилари томонидан тарғибот тадбирларини ташкил этиш муддатларига ўзгартириш киритилиши мумкин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 07/24/394/0937-сон; 01.05.2026 й., 07/26/161/0437-сон)