14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3574
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг буйруғи, 14.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3574
Кучга кириш санаси
18.11.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3574]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Киберхавфсизлик тўғрисида»ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 19 февралдаги ПҚ-75-сон «Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Рақамли технологиялар вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Раис А. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори А. ЖУМАНАЗАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рақамли технологиялар вазири Ш. ШЕРМАТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 24 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисининг 2024 йил 15 октябрдаги 114-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари ва ресурслари, шунингдек муҳим ахборот инфратузилмаси объектларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ва дастурий воситаларни (бундан буён матнда киберхавфсизликни таъминлаш воситалари деб юритилади) мажбурий сертификатлаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш — киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар (бундан буён матнда норматив ҳужжатлар деб юритилади) талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш тартиб-таомили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатлаштириш органи — «Киберхавфсизлик маркази» давлат унитар корхонаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
синов лабораторияси — сертификатлаштириш синовларини ўтказувчи аккредитациядан ўтган синов лабораториялари ёки синов маркази;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи — киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқарувчи, ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили, сотувчи, импорт қилувчи ёки фойдаланувчи жисмоний ёхуд юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Киберхавфсизликни таъминлаш воситалари мажбурий тартибда сертификатлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат сирларини ўз ичига олган маълумотларнинг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган воситалар ахборотни техник ҳимоялаш воситалар сифатида ўрнатилган тартибда сертификатланади ҳамда мазкур Низом талаблари татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Аризачи киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун намуналарни танлаш, идентификация қилиш ва синовдан ўтказишда иштирок этиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш ушбу Низомнинг 1-иловасидаги схемалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аризаларни бериш ва кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун аризачи сертификатлаштириш органига аризани қоғоз ёки электрон шаклда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Сертификатлаштириш учун аризага қуйидагилар илова қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ўрнатиш, созлаш учун фойдаланувчи ва администратор йўриқномаси ҳамда дастурнинг ўрнатиш файллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ бошқа сертификатлаштириш органидан олинган мувофиқлик сертификати тўғрисида маълумот (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситалари дастурий таъминотининг функционал имкониятлар тавсифи тўғрисида маълумот;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминловчи аппарат ва аппарат-дастурий воситаларнинг ёрлиғи (маркировкаси) намунаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини серияли ишлаб чиқаришни сертификатлаштириш учун ариза топширилганда, киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқариш жараёни тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
интеллектуал мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи тегишли объект рўйхатдан ўтказилганлиги тўғрисидаги муҳофаза ҳужжати (гувоҳнома, патент ёки уларга илова) нусхаси (мавжуд бўлган тақдирда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
импорт қилинаётган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг кузатув ёки бошланғич ҳисоб ҳужжатлари (мавжуд бўлган тақдирда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Конфиденциал маълумотларни қайта ишлашда иштирок этувчи киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун аризага дастурий таъминотнинг компилация қилинувчи манба коди, мазкур Низомнинг 2-иловасига мувофиқ шаклдаги дастурнинг тавсифи ҳамда аппарат ва аппарат-дастурий воситалар учун конструкторлик ҳужжатлари илова қилиниши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Сертификатлаштириш органи ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлар келиб тушган кундан бошлаб икки иш куни ичида киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштиришдан ўтказиш ёки ўтказишни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади ҳамда бу хақида аризачини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Аризачи томонидан мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган барча ҳужжатлар тақдим этилмаганда, сертификатлаштириш органи қонунчиликда белгиланган асосларни кўрсатган ҳолда сертификатлашни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва ушбу қарор нусхасини аризачига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сертификатлаштириш органи аризачи томонидан барча ҳужжатлар тақдим этилганда, сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорда киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштиришнинг барча асосий шартлари, шу жумладан сертификатлаштириш схемаси ва сертификатлаштиришни ўтказиш учун норматив ҳужжат ҳамда синовлар ўтказиладиган аккредитация қилинган синов лабораторияси кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш сертификатлаштириш органи томонидан сертификатлаштиришни ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан бошлаб икки иш куни ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Сертификатлаштириш учун танлаб олинадиган намуналар сони норматив ҳужжатларда кўрсатилган синов усулларидан келиб чиқиб, бир маротаба тўлиқ синовларни ўтказишга етарли миқдорда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини идентификация қилиш уларнинг идентификация белгиларини мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотлар билан визуал солиштириш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг идентификация белгиларига киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг тури (модели), сони, ишлаб чиқарилган санаси, дастурий маҳсулотлар учун манба кодида яратилган файллар санаси, ишлаб чиқарувчининг номи, ишлаб чиқарувчи жойлашган мамлакат ва норматив ҳужжатлар талабларида келтирилган маълумотлар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Намуналарни танлаб олиш ва идентификация қилиш далолатнома билан расмийлаштирилади. Далолатнома икки нусхада тузилади ва унинг бир нусхаси аризачига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Идентификация қилиш натижаларига кўра аризачи томонидан тақдим этилган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг намуналари уларга нисбатан қўлланиладиган норматив ҳужжатлар талабларига ёки мазкур Низомнинг 8-бандида кўрсатилган маълумотларга тўғри келмаслиги аниқланса, сертификатлаштириш органи томонидан намуна танлаш амалга оширилмайди ва сертификатлаштириш ишларини ўтказиш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, сертификатлаштириш органи томонидан бир кун ичида аризачига сертификатлаштиришни ўтказиш рад этилганлиги ҳақида аниқланган камчиликларни кўрсатган ҳолда хулоса берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи идентификация қилиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиб, сертификатлаштириш органига такроран ариза бериши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Синов ишларини ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун синов ишлари синов дастури асосида амалга оширилади. Синов дастурида киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини синовдан ўтказишда қўлланиладиган норматив ҳужжатлар талаблари, синов методлари, текшириладиган параметрлар ва характеристикалар таркиби кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов дастури сертификатлаштириш органи томонидан синов лабораторияси билан биргаликда ишлаб чиқилади ва аризачи билан келишилади. Синов дастури сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Танлаб олинган намуналар синов дастури билан биргаликда намуналар танлаб олинган кундан бошлаб уч кун ичида синов лабораториясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Синов лабораториялари киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини норматив ҳужжатлар ва синов дастурига мувофиқ синовларни амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Синов ишлари синов лабораториясида, ишлаб чиқарувчининг объектларида ва эксплуатация қилиш жойида ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризачи сертификатлаштириш органини сертификатлаш синов ишларини ўтказиш учун зарурий дастурий ва/ёки техник воситалар ҳамда уларга тегишли ҳужжатлар билан таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Синов жараёнида киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг дастурий таъминотида ва/ёки унга тегишли ҳужжатларда номувофиқликлар аниқланса, синов лабораторияси бу ҳақда сертификатлаштириш органини ва аризачини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи бир кун ичида аризачини киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг дастурий таъминотида аниқланган номувофиқликларни бир ойдан кўп бўлмаган муддатда бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Аризачи киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг дастурий таъминотидаги барча номувофиқликларни белгиланган муддатда бартараф этгандан сўнг сертификатлаштириш органига синов ишларини давом эттириш учун дастурий таъминотни тақдим этади. Аризачи томонидан тақдим этилган дастурий таъминот бир кун ичида сертификатлаштириш органи томонидан синов лабораториясига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аниқланган номувофиқликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаса ёки дастурий таъминотдаги ва/ёки унга тегишли ҳужжатларда номувофиқликлар қайта аниқланса, сертификатлаштириш органи рад этиш асосларини кўрсатган ҳолда мувофиқлик сертификати беришни рад этиш тўғрисида қарор чиқаради ва қарор қабул қилинган кундан бошлаб уч кун ичида қарор нусхасини аризачига электрон ёки ёзма шаклда юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Синов лабораторияси синовлар натижалари бўйича синов баённомаларини расмийлаштиради. Синов баённомаларида киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ ёки номувофиқлиги юзасидан хулоса кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини синов ишларининг муддати норматив ҳужжат бўйича ўтказиладиган синов усулларига мувофиқ белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Намуналарнинг синови сифати ва натижаларнинг ҳаққонийлигига, шунингдек синов баённомаларининг сақланишига синовларни амалга оширган синов лабораторияси масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Синов баённомалари синовларни амалга оширган масъул мутахассислар томонидан имзоланади ва синов лабораторияси раҳбари томонидан тасдиқланади. Тасдиқланган синов баённомалари сертификатлаштириш органига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш сертификатлаштириш синовларидан сўнг сертификатлаштириш органи томонидан амалга оширилади. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг синови натижалари салбий бўлса, ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш амалга оширилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш учун сертификатлаштириш органи ўз ходимлари ва (ёки) бошқа мутахассисларни жалб қилган ҳолда комиссия тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Сертификатлаштириш органи ишлаб чиқариш шароитларини баҳолашдан олдин сертификатлаштириш учун аризачи томонидан тақдим этилган маълумотларни таҳлил қилади ва ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш дастурини ишлаб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш дастури аризачи билан келишилади ва сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш муддати ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш сертификатлаштириш органи томонидан тузилган комиссия ва аризачи ёки унинг вакили иштирокида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш натижалари бўйича икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда комиссия аъзолари ва аризачи ёки унинг вакили томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси аризачига, иккинчи нусхаси эса сертификатлаштириш органига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Комиссия аъзолари ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш жараёнида ўзларига маълум бўлиб қолган ишлаб чиқарувчининг тижорат сирини ташкил этувчи маълумотларни учинчи шахсларга ошкор этмаслиги ва ушбу маълумотлардан ноқонуний равишда фойдаланмасликлари лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш, мувофиқлик сертификатини беришни рад этиш ва қайта сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Сертификатлаштириш органи синов баённомаси ва ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш далолатномасини кўриб чиқиб, мувофиқлик сертификатини расмийлаштиради ҳамда уни рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш натижалари (синов баённомаси, ишлаб чиқариш шароитини баҳолаш далолатномаси) салбий бўлган тақдирда, мувофиқлик сертификатини бериш рад этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Мувофиқлик сертификати барча сертификатлаштириш жараёнлари натижалари олинган кундан бошлаб уч иш куни ичида расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларига мувофиқлик сертификати:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аниқ версия ва назорат суммаси кўрсатилган киберхавфсизликни таъминлаш воситалари учун амал қилиш муддати кўрсатилмасдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
серияли ишлаб чиқариладиган киберхавфсизликни таъминлаш воситалари учун уч йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини серияли ишлаб чиқариш учун берилган мувофиқлик сертификатини қўллаш ва мувофиқлик белгисидан фойдаланиш ҳуқуқини бериш тўғрисида сертификатлаштириш органи ҳамда аризачи ўртасида келишув тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишувда мувофиқлик белгисидан фойдаланиш шартлари, шартларни бузганлик учун аризачининг жавобгарлиги, сертификатлаштирилган киберхавфсизликни таъминлаш воситалари устидан сертификатлаштириш органи томонидан даврий баҳолашдан ўтказиш шартлари кўрсатилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Сертификатнинг амал қилиш муддати тугаганда, мувофиқлик сертификати мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта сертификатлаштириш йўли билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Серияли ишлаб чиқариладиган киберхавфсизликни таъминлаш воситалари дастурий таъминотининг манба кодига ўзгартиришлар киритилса ва бу манба кодининг назорат суммаси ўзгаришига олиб келса, аризачи ушбу дастурий таъминот версиясига ўзгартириш киритади ҳамда ушбу киритилган ўзгартиришларни тавсифловчи маълумотларни 3 иш куни ичида сертификатлаштириш органига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатланган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг норматив ҳужжатлар талаблари ва синов услублари ўзгарганда ёки янгиланганда, сертификатлаштириш органи бу ҳақда аризачини хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Сертификатлаштириш органи аризачи томонидан тақдим этилган маълумотларни 10 иш куни ичида таҳлил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи таҳлил натижаларига кўра, аризачини қайта сертификатлашни амалга ошириш зарурлиги тўғрисида ёзма равишда хабардор қилади ёки киберхавфсизликни таъминлаш воситасига аввал расмийлаштирилган мувофиқлик сертификатини амал қилишини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Сертификатланган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг манба кодига киритилган ўзгартиришларни аниқлашни имкони бўлган тақдирда, қайта сертификатлаштириш дастурий таъминотнинг ўзгартирилган қисмига нисбатан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати рўйхатдан ўтказилган санадан бошлаб уч йил давомида сертификатлаштиришни амалга ошириш натижасида юзага келган барча ҳужжатларнинг сақланиши
ва конфиденциаллигини таъминлаши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Хорижий давлатларнинг ваколатли органлари томонидан берилган мувофиқлик сертификатларини тан олиш қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Даврий баҳолашни ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Серияли ишлаб чиқариладиган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларига мувофиқлик сертификатини расмийлаштирган сертификатлаштириш органи ҳар йили камида бир марта сертификатланган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг киберхавфсизлик талабларига мувофиқлигини тасдиқлаш мақсадида даврий баҳолашни ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Даврий баҳолаш режали (даврий) ва режадан ташқари текширишлар шаклида амалга оширилади. Режали даврий баҳолашдан ўтказиш даврийлиги, ҳажми ва шартлари сертификатлаштириш органи ва аризачи билан тузилган келишувда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Режадан ташқари даврий баҳолаш сертификатлаштириш органи томонидан қуйидаги ҳолларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида дастурий таъминот ёки ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар олинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фойдаланувчилар томонидан сертификатланган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларида хавфсизликни таъминлашга таъсир қиладиган номувофиқликлар аниқланганлиги бўйича шикоятлар келиб тушганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачи томонидан келишув шартлари бузилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Даврий баҳолашни амалга ошириш учун сертификатлаштириш органи томонидан комиссия тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Даврий баҳолаш сертификатлаштириш органи раҳбари томонидан тасдиқланадиган дастур асосида амалга оширилади. Даврий баҳолаш дастурида даврий баҳолашни ўтказиш бўйича ишларнинг мазмуни ва ҳажми, мақсади ҳамда объектлари бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Даврий баҳолашни амалга оширувчи комиссия мазкур Низомнинг 3 — 5-бобларида белгиланган тартибда киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг намуналарини танлаб олади ва идентификация қилади, синов ишларини ўтказади ҳамда ишлаб чиқариш шароитларини баҳолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Сертификатлаштириш органи даврий баҳолаш натижаларига кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситалари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлса, мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
киберхавфсизликни таъминлаш воситаларида ишлаб чиқарувчининг ички ҳужжатлари талабларининг бузилиши аниқланса, мувофиқлик сертификатини тасдиқлайди ва номувофиқликларни бартараф этиш учун муддат белгилайди. Бунда, камчиликларни бартараф этиш муддати ўттиз иш кунидан ошмаслиги керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сертификатланган киберхавфсизликни таъминлаш воситалари норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ бўлмаса, мувофиқлик сертификати тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мувофиқлик сертификатининг амал қилиши уни тугатиш ҳақида қарор қабул қилинган санадан эътиборан тугатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Даврий баҳолаш натижаларига кўра комиссия томонидан икки нусхада далолатнома тузилади ҳамда барча комиссия аъзолари ва аризачи томонидан имзоланади. Далолатноманинг бир нусхаси аризачига топширилади, иккинчи нусхаси эса сертификатлаштириш органига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ишлаб чиқарувчи ишлаб чиқаришни баҳолаш натижаларидан норози бўлган тақдирда ўз фикрини далолатномада баён қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Қуйидагилар мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддатини тўхтатиб туришга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг ёзма мурожаати;

даврий баҳолашни ўтказишга ишлаб чиқарувчи томонидан шарт-шароит яратилмаганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлик сертификатининг амал қилиш муддати давомида дастурий таъминот ёки ишлаб чиқариш жараёнидаги ўзгаришлар тўғрисида маълумотлар олинмаганлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Қуйидагилар мувофиқлик сертификатини тугатишга асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аризачининг ёзма мурожаати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мувофиқлиги тасдиқланган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг норматив ҳужжати (ҳужжатлари) ўзгарганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
даврий баҳолашда аниқланган камчиликлар белгиланган муддатда бартараф қилинмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Сертификатлаштириш органи мазкур Низомнинг 47 — 50-бандларида кўрсатилган ҳолатлар юзасидан уч кун ичида мувофиқлик сертификатининг амал қилишини тасдиқлаш, тўхтатиш ёки тугатиш тўғрисида қарор қабул қилади. Қарорнинг бир нусхаси аризачига қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир кун ичида тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сертификатлаштириш органи мувофиқлик сертификати тўхтатилганлиги ёки тугатилганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги ва Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасига хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Шикоятларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Манфаатдор томонлар сертификатлаштириш натижаларидан норози бўлган тақдирда, сертификатлаштириш органининг Аппеляция кенгашига (бундан буён матнда Аппеляция кенгаши деб юритилади) ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Аппеляция кенгаши сертификатлаштириш органи ва синов лабораториясининг қарорларига нисбатан шикоятларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аппеляция кенгаши томонидан шикоятларни кўриб чиқишда аризачи иштирок этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция кенгаши берилган шикоятни 15 кун ичида кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида аризачига ёзма равишда маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Манфаатдор томонлар Апеляция кенгаши қарори бўйича қонунчиликда белгиланган тартибда судга шикоят қилишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Мазкур Низом талабларининг бузилишида айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг сертификатлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАЛАРИ

Сертификатлаштириш тартиби

1-схема

2-схема

3- схема

4- схема

Сертификатлаштириш учун ариза бериш

√

√

√

√

Ариза бўйича қарор қабул қилиш

√

√

√

√

Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг намуналарини танлаб олиш

√

√

√

√

Киберхавфсизликни таъминлаш воситалари намуналарини идентификация қилиш

√

√

√

√

Синов дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш

√

√

√

√

Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини синовдан ўтказиш

√

√

√

√

Киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини ишлаб чиқарувчининг ишлаб чиқариш шароитларини баҳолаш

-

-

√

-

Ҳужжатлар тўпламини (аризачи томонидан тақдим этилган ҳужжатлар, сертификатлаштириш жараёнида тўпланган ҳужжатлар ва норматив ҳужжатлар) таҳлил қилиш

√

√

√

√

Мувофиқлик сертификатини расмийлаштириш

√

√

√

√

Даврий баҳолашни ўтказиш

-

-

√

-

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ:

1-схема — аниқ кўрсатилган версия ва назорат суммадаги киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-схема — киберхавфсизликни таъминлаш воситаларининг тўпламини сертификатлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-схема — серияли ишлаб чиқарилган киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-схема — ҳар бир объект учун махсус ишлаб чиқилган аниқ версиядаги киберхавфсизликни таъминлаш воситаларини сертификатлаштириш учун қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ахборот тизимлари ва ресурсларининг киберхавфсизлигини таъминлаш учун қўлланиладиган аппарат, аппарат-дастурий ҳамда дастурий воситаларни сертификатлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Ариза берувчи ташкилотнинг номи

_________________________________________________________________

Дастур тавсифи

I. Дастурий таъминот тафсилотлари

1. Дастурий таъминот номи:

___________________________________________________________________________________________________

2. Дастурий таъминотнинг мақсади:

___________________________________________________________________________________________________

3. Конфиденциал маълумотларни узатиш:

4. Дастурлаш тили:

___________________________________________________________________________________________________

5. Дастурлаш муҳити:

6. Маълумотлар базасини бошқариш тизими:

___________________________________________________________________________________________________

7. Дастурий таъминот ишга тушиши учун зарурий тизим талаблари (операцион тизим ва аппарат воситаларга талаблар):

___________________________________________________________________________________________________

8. Дастурий таъминот архитектураси ҳақида маълумот:

9. Дастурий таъминотни ўрнатиш ва ишга туширишда амалга ошириладиган ташқи мурожаатлар рўйхати:

___________________________________________________________________________________________________

10. Компиляция қилинмаган манба коди ва хар бир компиляция қилинган дастурий таъминотнинг назорат (хэш) қийматлари:

___________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________

II. Манба кодининг тавсифи

1. Манба кодининг тузулиши:

___________________________________________________________________________________________________

2. Компонентлар таснифи:

___________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________

3. Ҳар бир компонент учун файл таснифи

Компонент номи

Файл номи

Кодлар қатори сони

Тавсиф

4. Тармоқ билан ишловчи функциялар таснифи

Функция номи

Жойи

Протокол

Қабул қилинган маълумотларнинг тузилиши

Узатилган  маълумотларнинг тузилиши

Тавсиф

Тавсифни тайёрлади:

_______________________

______________

лавозим

Ф.И.О.

Алоқа маълумотлари (телефон, электрон почта)

________________________________________________________

Тавсифни тасдиқлаган:

_______________________

______________

лавозим

Ф.И.О.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.11.2024 й., 10/24/3574/0935-сон)