Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг
қарори
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 14 ноябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3283-1]
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида»ги ва «Банклар ва банк фаолияти тўғрисида»ги қонунларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2020 йил 21 сентябрдаги 21/12-сон қарори (рўйхат рақами 3283, 2020 йил 29 октябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 29.10.2020 й., 10/20/3283/1470-сон) билан тасдиқланган Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
2. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан бир ойдан кейин кучга киради.
Раис М. НУРМУРАТОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
31/13-сон
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқарувининг 2024 йил 14 октябрдаги 31/13-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликнинг энг кўп миқдори тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимча
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом бир қарз олувчи, ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи, шу жумладан банкка алоқадор шахслар учун таваккалчиликка қўйилган талабларни, шунингдек банкка алоқадор бўлган шахслар билан битимлар тузиш ва битимлар ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.».
2. Қуйидаги мазмундаги 21-банд билан тўлдирилсин:
«21. Факторинг хизмати бўйича банкнинг бир қарз олувчи ёки ўзаро алоқадор қарз олувчилар гуруҳи ҳамда банкка алоқадор шахсларга доир кредит таваккалчилиги:
банк томонидан мижозга нисбатан регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлмаса ёки мавжуд бўлиб, ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати юзага келмаган бўлса, қарздорга;
мазкур регресс талабини қўйиш ҳуқуқи мавжуд бўлса ва ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш зарурати вужудга келган бўлса, мижозга нисбатан ҳисобланади.».
3. 4-банддан «, шунингдек факторинг хизматлари» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
4. 16-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«16. Банклар қарздорларни назорат асосида ва (ёки) иқтисодий асосда алоқадорлигини аниқлашда молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари мезонларидан фойдаланишга ҳақли. Бунда, мазкур мезонлар қонунчилик ҳужжатларига зид бўлмаслиги ёки улардаги талаблардан енгилроқ талаблар назарда тутилмаслиги лозим.».
5. 23-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«23. Қарз олувчи битим тузилган даврда банкка алоқадор ҳисобланмасдан, кейинчалик банкка алоқадор шахсга айланса, таваккалчилик миқдорининг мазкур Низомнинг 20 ва 21-бандларида белгиланган талаблардан ошиши пруденциал нормативга номувофиқ деб тан олинмайди, башарти банк бу ҳақда Марказий банкка 10 кун ичида маълумот берган ҳолда Марказий банк билан келишилган муддатларда пруденциал нормативга мувофиқлаштириш юзасидан мажбуриятни олган бўлса.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.11.2024 й., 10/24/3283-1/0920-сон)