1-ИЛОВА
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси қурултойи | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Тафтиш комиссияси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси ижроия қўмитаси* | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон миллий паралимпия қўмитаси | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциациясининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри бўлинмалари | Адаптив жисмоний тарбия ва спорт мутахассисларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон карлар спорт федерацияси ** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
Ўзбекистон кўзи ожизлар спорт федерацияси ** | ||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
«Ўзбекистон махсус олимпиадаси» республика спорт жамоат бирлашмаси ** | Ногиронлар спорти соҳасидаги бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ** | |||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||||
2-ИЛОВА
Т/р | Чора-тадбирлар номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбалари | Масъул ижрочилар |
Адаптив спорт турлари билан шуғулланиш учун моддий-техник базани шакллантириш йўналишида | |||||
1. | Адаптив спорт турлари ассоциацияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг ташкилий масалаларини ҳал этиш. | 1. Адаптив спорт турлари ассоциациясини зарур жиҳозлар, мебель, спорт инвентарлари ҳамда самарали иш олиб бориши учун бошқа керакли моддий-техника воситалар, методик материаллар билан таъминлаш. 2. Адаптив спорт турлари ассоциациясини малакали мутахассислар билан тўлдириш. | 2024 йил ноябрь-декабрь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Спорт вазирлиги |
3. Ассоциация ҳудудий бўлинмаларининг молиявий ҳамда моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, тегишли ҳудудда адаптив спорт турларини ривожлантириш учун ҳомийлар бириктирилишини, шунингдек, уларни жойлаштириш учун бино ва иншоотлар ажратилишини таъминлаш. | 2025 йил январь | ||||
2. | Адаптив спорт турлари ассоциацияси томонидан ҳудудларда мавжуд спорт, таълим ҳамда ихтисослашган муассасаларда адаптив спорт турлари секцияларини ташкил қилиш. | 1. Давлат спорт, таълим, ихтисослаштирилган муассасаларда ногиронлиги бўлган шахслар учун адаптив спорт бўлимларини мавжуд гуруҳлар ва штат бирликлари доирасида босқичма-босқич ташкил этиш. Бунда ҳар бир йўналиш бўйича эҳтиёжга қараб тренер штатларини жорий этиш. | 2024 йил декабрь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
2. 2025/2026 ўқув йилидан бошлаб давлат спорт-таълим муассасаларида адаптив спорт турлари бўйича тайёргарлик босқичлари ва спорт турларига кўра спорт-ўқув гуруҳларини шакллантириш ҳамда ушбу йўналишда заруратга кўра қўшимча штат бирликларини ажратиш. Бунда амалдаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш киритиш. | 2025 йил август | ||||
3. | Ногиронлиги бўлган шахсларга давлат мулкида бўлган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотларида бепул шуғулланиш имкониятини яратиш. | Ногиронлиги бўлган шахсларга бепул шуғулланиш имкони яратилган жисмоний тарбия-соғломлаштириш ва спорт иншоотлари рўйхатини тасдиқлаш. | 2024 йил 10 декабрь | - | Спорт вазирлиги, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
4. | Ногиронлиги бўлган шахсларни индивидуал реабилитация қилиш дастурида жисмоний реабилитация хизматини таклиф қилиш. | 1. «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тоифа ва ёшидан келиб чиқиб, касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-10) бўйича уларнинг жисмоний имкониятига мос спорт турларининг рўйхатини автоматик тарзда шакллантириш имконини яратиш. | 2025 йил январь-февраль | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари |
2. Ногиронлиги бўлган шахсларнинг функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ жисмоний реабилитация хизматларини кўрсатишни ташкил этиш. | 2026 йил март | ||||
5. | Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказлари, Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларига яқин ҳудудда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар ушбу муассасалардаги спорт залларида «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаси асосида бепул шуғулланишини ташкил қилиш. | 1. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, унинг ҳудудий марказлари ҳамда Ижтимоий қўллаб-қувватлаш марказларида даволовчи жисмоний тарбия хоналари мавжудлиги ва белгиланган талабларга мувофиқлигини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил июнь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги |
2. Даволовчи жисмоний тарбия хоналари (ёпиқ турдаги) ва майдончаларини (очиқ турдаги) реконструкция қилиш ва қуриш. | 2026 йил декабрь | ||||
3. Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази ва унинг ҳудудий марказларида ходимларнинг умумий чекланган сони ҳамда ажратилган маблағлар доирасида замонавий жисмоний тарбия, механотерапия, физиотерапия ва бошқа замонавий роботлаштирилган реабилитация қилиш учун бир штат бирлигида даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиси лавозимини жорий этиш. | 2025 йил апрель | ||||
4. Реабилитация хизматларини кўрсатишнинг муддатлари, давомийлиги ҳамда бошқа шартларни назарда тутувчи тартибни ишлаб чиқиш. Бунда «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази йўлланмаси асосида бепул шуғулланиш назарда тутилади ҳамда жисмоний реабилитация хизматларини кўрсатиш ногиронлиги бўлган шахслар функционаллигини баҳолаш натижаларига мувофиқ ташкил этилади. | 2026 йил март | ||||
6. | Республикадаги барча алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари ва «Ғамхўрлик» марказларида спорт тўгаракларини ташкил қилиш. | 1. Ихтисослаштирилган таълим муассасалари ҳамда «Ғамхўрлик» марказларида спорт тўгаракларини ташкил қилиш ҳамда ушбу тўгаракларда кундузги қатнов хизматини йўлга қўйиш. 2. Муассасаларнинг даволовчи жисмоний тарбия йўриқчиларини адаптив спорт турлари бўйича қайта тайёрлов ва малака ошириш курсларида ўқитиш. | 2025-2026 йиллар | Соҳага ажратилган маблағлар доирасида, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси |
7. | Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилиш жараёни мониторинг тизимини яратиш. | 1. «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя», «Тиббий ижтимоий экспертиза» электрон ахборот тизимлари ҳамда «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимларини «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали ногиронлиги бўлган шахсларнинг спорт тўгаракларидаги иштирокини мониторинг қилиш тизимини жорий қилиш. | 2025 йил март | Ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари | Спорт вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари |
2. «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида адаптив спорт турларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш. | 2025 йил апрель | ||||
3. «ERP-sport» ягона электрон бошқарув тизимида ногиронлиги бўлган шахсларнинг тоифа ва ёшидан келиб чиқиб, касалликларнинг халқаро таснифи (КХТ-10) бўйича уларнинг жисмоний имкониятига мос спорт турларининг рўйхатини автоматик тарзда шакллантириш имкониятини яратиш. | 2025 йил май | ||||
8. | Ногиронлиги бўлган шахсларга спорт билан шуғулланишлари учун қулай шароитлар яратиш ва мавжуд инфратузилмани мослаштириш. | 1. 2025 йилдан бошлаб янги қуриладиган спорт объектларининг лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқишда улардан ногиронлиги бўлган шахслар ҳам фойдаланишини ҳам назарда тутиш. | Доимий | - | Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари Спорт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги |
2. Қурилиши режалаштирилган Workout, Universal, Streetball майдончалари лойиҳаларини ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштириш. | 2025 йилдан бошлаб доимий | Ижрочилар маблағлари | |||
3. Республикадаги спорт мактабларини уларнинг ногиронлиги бўлган шахсларга тўсиқсиз муҳит талабларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказиш ҳамда хатлов натижаларига кўра тўсиқсиз муҳит талабларига мослаштириш зарур бўлган спорт мактабларини реконструкция қилишнинг 2024 — 2026 йилларга мўлжалланган дастурини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритиш. | 2025 йил январь — февраль | Ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари маблағлари | Спорт вазирлиги, Ижтимоий инспекция | ||
4. Спорт, таълим, ихтисослашган муассасаларни реконструкция қилиш, янги спорт залларни қуришда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари билан келишиш ва ушбу ҳудудда истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахслар сони ва уларнинг ногиронлик турларидан келиб чиқиб лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш. | 2025 йил январь — март | - | Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, Спорт вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ички ишлар вазирлиги | ||
9. | Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси тизимидаги нодавлат нотижорат ташкилотларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. | Ўзбекистон адаптив спорт турлари ассоциацияси тизимидаги нодавлат нотижорат ташкилотларни бинолари мавжудлиги юзасидан хатловдан ўтказиш ва хатлов якунлари бўйича уларни текин фойдаланиш асосида бино билан таъминлаш. | 2024 йил декабрь — 2025 йил февраль | - | Давлат активларини бошқариш агентлиги, Спорт вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
Адаптив спорт турлари бўйича тренер ва спортчиларни тайёрлаш ва қўллаб-қувватлаш йўналишида | |||||
10. | Адаптив спорт турлари бўйича ўқув-меъёрий ҳужжатлар ва ўқув-услубий адабиётлар базасини яратиш. | 1. Адаптив спорт турлари бўйича таълим стандартлари, малака талаблари, ўқув дастурлари, ўқув режалари ишлаб чиқилишини таъминлаш. | 2024 йил декабрь | Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан ажратилган ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари, Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида кадрлар салоҳиятини ошириш ҳамда илмий фаолиятни ривожлантириш бўйича кузатув кенгаши, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги |
2. Ўқув-услубий адабиётларни ишлаб чиқиш ва уларнинг чоп этилишини таъминлаш. | 2024 — 2026 йиллар | ||||
11. | Спорт, таълим, ихтисослаштирилган муассасалар моддий-техник базасини мустаҳкамлаш. | 1. Республикадаги барча спорт мактаблари ҳамда спорт турига ихтисослашган спорт мактабларининг адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш. | 2025 йил январь | - | Спорт вазирлиги |
2. Республикадаги барча умумтаълим мактабларини адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш. | Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги | ||||
3. Республикадаги барча алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасалари адаптив спорт турлари бўйича спорт жиҳозлари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш. | Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги | ||||
4. Адаптив спорт турлари бўйича тегишли спорт жиҳозларига бўлган эҳтиёжларни аниқлаш ҳамда уларни харид қилиш манбалари бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритиш. | 2025 йил март | Ижрочилар маблағлари | Спорт вазирлиги, Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси | ||
Ногиронлиги бўлган шахсларнинг профессионал спорт билан шуғулланишини қўллаб-қувватлаш йўналишида | |||||
12. | Ногиронлиги бўлган шахслар спорти соҳасида малакали кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш. | Адаптив жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш институтида карлар спорти, кўзи ожизлар спорти ва Махсус олимпия ҳамда ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турлари йўналишларида малака ошириш курсларини тизимли йўлга қўйиш. | 2025 йил январь — февраль | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси ва Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари | Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Спорт вазирлиги, ногиронлиги бўлган шахслар спорт ташкилотлари, Адаптив жисмоний тарбия ва спорт соҳасида мутахассисларни тайёрлаш институти |
13. | Маҳалла ва республика миқёсида оммавий спорт мусобақаларини ташкил этиш тизимини такомиллаштириш. | 1. Уч босқичли «Беш ташаббус паралимпиадаси» доирасидаги мусобақалар дастурига карлар спорти, Махсус олимпия, кўзи ожизлар, ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланадиган бошқа спорт турларини ҳам киритиш. 2. 2025 йилдан бошлаб ҳар йили анъанавий тарзда май ойининг биринчи якшанбасида республиканинг барча ҳудудларида «Инсон учун» шиори остида адаптив спорт турлари бўйича фестиваль ўтказиш ва унинг доирасида хайрия марафонларини ташкил этиш. | 2025 йил май | Ижрочилар маблағлари, Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари | Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Спорт вазирлиги, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Ички ишлар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари |
3. «Беш ташаббус паралимпиадаси» ва «Адаптив спорт кунлари» доирасида ўтказиладиган оммавий спорт мусобақалари ғолиб ва совриндорлари орасидан ногиронлиги бўлган иқтидорли шахсларни саралаб олиш ҳамда уларни профессионал спортга йўналтириш тизимини йўлга қўйиш. | 2025 йил январь — февраль | Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари | |||
14. | Ногиронлиги бўлган шахсларни спортга жалб қилишда тарғибот ишларини ташкил этиш. | 1. Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг Паралимпиячилар матонат мактаби ҳамда ОАВ билан ҳамкорликда ногиронлиги бўлган шахслар спорти соҳасида халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари ҳаёт йўли тўғрисида қисқа метражли фильмлар ҳамда мотивацион видеороликлар суратга олиш. | 2024 йил декабрь — 2025 йил январь | Ижрочилар маблағлари | Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Кинематография агентлиги, Адаптив спорт турлари ассоциацияси |
2. Адаптив спорт турлари бўйича халқаро мусобақалар ғолиб ва совриндорлари билан маҳаллалардаги ногиронлиги бўлган шахслар иштирокида учрашувлар, давра суҳбатлари, маҳорат дарсларини ташкил этиш. 3. Ногиронлиги бўлган шахсларга спорт орқали жисмоний реабилитацияга эришиш мумкинлигини тушунтириш, адаптив спорт турлари бўйича маълумотлар ҳамда профессионал спорт билан шуғулланиш орқали моддий рағбатлантиришга эришиш имконияти мавжудлигини уйма-уй юриб тарғиб қилиш, шунингдек, адаптив спорт турларига оид маълумотларни етказишга қаратилган флаер, буклет ва бошқа тарғибот материалларини оилаларга бепул тарқатиш. | 2024 йил декабрь — 2025 йил февраль | Ижрочилар маблағлари | Адаптив спорт турлари ассоциацияси, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги, Паралимпиячилар матонат мактаби, Ёшлар ишлари агентлиги | ||
4. Ногиронлиги бўлган шахслар уй шароитида оила аъзолари билан жисмоний бадантарбия билан шуғулланиши учун даволовчи жисмоний тарбия бўйича видеодарсликлар тайёрлаш. | 2025 йил май | ||||
3-ИЛОВА
4-ИЛОВА