04.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3568
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи, 04.11.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3568
Кучга кириш санаси
08.11.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 4 ноябрдаги рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3568]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 26 январдаги 38-сон «Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, оддий аскарлар ҳамда бошлиқлар таркибига кирувчи шахсларнинг давлат мажбурий шахсий суғуртаси тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Бош прокуратура, Миллий гвардия, Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Директор Д. ЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 24 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-сон

Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий гвардия қўмондони Р. ДЖУРАЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 сентябрь

Бош прокурор Н. ЙЎЛДОШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 19 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазиятлар вазири А. КУЛДАШЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 сентябрь

Ички ишлар вазири П. БОБОЖОНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 4 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазири А. ХУДАЯРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 20 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат хавфсизлик хизмати раиси А. УСМАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мудофаа вазири Б. КУРБАНОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Электрон технологияларини ривожлантириш маркази бошлиғи О. ХОДЖАКБАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат Хавфсизлик Хизмати Раиси А. АЗИЗОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги директори М. ОЛЛОЁРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 сентябрь
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг 2024 йил 24 сентябрдаги 10-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини ўтказиш тартиби тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

Мазкур Низом ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини (бундан буён матнда давлат мажбурий суғуртаси деб юритилади) амалга ошириш, шунингдек давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли тузилмалар — суғурталанган шахсларга (наф олувчиларга) суғурта тўлови учун ҳужжатлар олиш ва расмийлаштирилган ҳужжатларни ҳисобини юритишга кўмаклашиш вазифалари ўрнатилган тартибда юклатилган суғурта қилдирувчининг бўлимлари, бўлинмалари, ҳудудий (вилоят, туман) бўлинмалари гуруҳлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматчилар — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлган ҳақиқий ҳарбий хизматдаги шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий хизматга мажбурлар — Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлган Қуролли Кучларнинг резерви ёки захирасидаги шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус унвонга эга бўлган ходимлар — суғурта қилдирувчида хизматда бўлган махсус унвон берилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
наф олувчилар — суғурталанган шахс ҳалок бўлганда (вафот этганда) Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ суғурта тўловини олишга ҳақли бўлган суғурталанган шахснинг меъросхўрлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта қилдирувчи — суғурта шартномасини тузувчи, суғурталовчи билан суғурта муносабатларига киришувчи, шунингдек суғурта мукофоти тўловчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий гвардия, Давлат хавфсизлик хизмати, Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокуратураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта мукофоти — бир йилга ҳар бир суғурталанган шахс учун тўлов кунида қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 20 фоиз миқдорини ташкил этувчи суғурта қилдирувчи томонидан ҳақиқий суғурталанган шахсларнинг сонидан келиб чиқиб суғурталовчига ҳар йили тўланадиган тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта суммаси — суғурталовчининг ҳар бир суғурталанган шахс олдидаги мажбуриятларининг максимал ҳажмини ифодаловчи мазкур Низомнинг 2-бандида кўрсатилган сумма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталанган шахслар — унинг фойдасига суғурта амалга оширилаётган ва суғурта мукофоти тўланган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталовчи — давлат мажбурий суғуртасини амалга оширувчи суғурта ташкилоти бўлган юридик шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Суғурталовчи суғурта тўловини қуйидаги ҳолларда амалга оширади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) суғурталанган шахс Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 13 мартдаги ПФ-34-сон «Ватан ҳимояси ва эл-юртимиз тинчлиги йўлида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар ва ходимлар оила аъзоларини ижтимоий қўллаб-қувватлашни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат (уруш ҳолати) даврида жалб қилинган вақтда, шунингдек, жанговар (ҳарбий) ҳаракатлар олиб борилаётган пайтда яраланганлиги, контузия ёки майиб бўлганлиги оқибатида ҳалок бўлганда — наф олувчиларга (мерос ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилганда) тўловни амалга ошириш кунидаги республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 200 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлганда (мазкур банднинг «а» кичик бандида кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно) ёки хизмат (ҳарбий йиғинлар)дан бўшагандан сўнг бир йил мобайнида хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида олинган жароҳатлар (контузия), касалланиш натижасида вафот этганда — наф олувчиларга (мерос ҳуқуқини тасдиқлайдиган гувоҳнома тақдим этилганда) тўловни амалга ошириш кунидаги республикада белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 84 баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суғурталанган шахс хизматдан бўшагандан кейин бир йил мобайнида унга хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) билан боғлиқ бўлган ногиронлик белгиланганда: I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган тўловнинг — 75 фоизи, II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 50 фоизи, III гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсга — 30 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) суғурталанган шахс хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир жароҳатланганда — ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 20 фоизи ва енгил жароҳатланганда 10 фоизи миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчининг, ҳарбий йиғинларни ўтаётганда ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра келгуси ҳарбий хизматни (ҳарбий йиғинларни) ўташга яроқсиз деб топилганда — ушбу банднинг «б» кичик бандида назарда тутилган тўловнинг 10 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Суғурта тўлови суғурталанган шахсларга ёки наф олувчиларга суғурта шартномаси асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта шартномаси бир йил мобайнида амалда бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Суғурта мукофоти ҳар чоракда суғурталовчининг ҳисоб рақамига умумий суғурта мукофотининг тўртдан бир қисми миқдорида чоракнинг бошланишидаги ўн беш календарь кун ичида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Суғурта тўлови суғурталовчи томонидан суғурталанган шахснинг ёки наф олувчиларнинг банк ҳисобрақамига (банк картасига) пул маблағларини ўтказиш ёки қонунчиликка мувофиқ бошқа усулда амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вояга етмаган наф олувчига суғурта тўлови бир вақтнинг ўзида васийлик органларини хабардор қилган ҳолда фақат унинг номидаги банк депозитига пул ўтказиш орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Суғурта қилдирувчи томонидан суғурта мукофоти ўз вақтида тўланган ҳолатларда, суғурта тўлови суғурталовчи томонидан барча зарур ҳужжатлар олинган кундан бошлаб беш иш кунида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Суғурталовчи суғурта ҳодисаси мазкур Низомнинг 2-бандида назарда тутилганидан бошқа асосларга кўра содир бўлган тақдирда, суғурта тўловини тўлашни рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта тўловини амалга ошириш рад этилган тақдирда, зарур ҳужжатлар тақдим этилган пайтдан бошлаб ўн беш календарь куни ичида суғурталовчи бу ҳақда суғурталанган шахсни (наф олувчиларни) рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда ёзма равишда хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчи, ҳарбий хизматга мажбурлар ёки махсус унвонга эга бўлган ходимлар хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида соғлиғининг ҳолати туфайли келгуси хизматни (ҳарбий йиғинлар) ўташга яроқсиз деб топилган тақдирда, у яшаш жойига кетаётганда ҳарбий қисм ёки ҳарбий-даволаш муассасаси томонидан унга ваколатли тузилмаларга тақдим этиш учун касаллик ҳақидаги гувоҳноманинг нусхаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Суғурталанган шахслар хизмат (ҳарбий йиғинлар) ўташи даврида ярадор, контузия бўлиши, жароҳатланиши ва шикастланиши оқибатида касаллиги ёки соғлиғининг чекланган ҳолати бўйича хизматдан (ҳарбий йиғиндан) бўшатилмаса, хизматга яроқлиликни аниқлайдиган тегишли ҳарбий тиббий комиссия томонидан ярадор, контузия бўлиш, жароҳат ва шикаст олиш ҳолатлари ҳақидаги далолатнома (маълумотнома) асосида тиббий кўрикдан кейин унга ярадор, контузия бўлганлиги, жароҳат ва шикаст олганлиги ҳақида ушбу Низомнинг 1-иловасида белгиланган маълумотнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий тиббий комиссия томонидан мазкур маълумотнома рўйхатга олинади ва унинг нусхаси 25 йил мобайнида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталанган шахс томонидан ярадор, контузия бўлганлиги, жароҳат ва шикаст олганлиги ҳақидаги маълумотнома йўқотилган тақдирда, ҳарбий тиббий комиссияга суғурталанган шахснинг мурожаатига асосан юқори ўнг қисмига «Йўқолгани ўрнига дубликат» деб кўрсатган ҳолда маълумотноманинг дубликати тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Олинган ярадорлик, контузия, жароҳат ва шикаст даражасини аниқлаш ҳарбий тиббий комиссия томонидан ушбу Низомнинг 2-иловасида белгиланган оғир ёки енгил ярадорлик, контузия, жароҳат ва шикастлар рўйхатига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Суғурта тўлови содир бўлган ҳодисадан келиб чиқиб, ушбу воқеа учун аввал тўланган маблағларни чегириб қолган ҳолда ҳисобланган, лекин йиғиндиси ҳар бир суғурталанган шахс учун белгиланган суғурта суммасидан ошмаган, ушбу Низомнинг 2-бандида кўрсатилган миқдорда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Барча ҳолатларда суғурта шартномаси амалда бўлган муддатда содир бўлган воқеалар бўйича суғурталанган шахсга тўланган барча суғурта тўловларининг йиғиндиси суғурта суммасидан ошиши мумкин эмас, ушбу Низомнинг 2-банди «а» кичик бандида белгиланган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Суғурта тўловини амалга ошириш учун ҳужжатларни расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суғурталанган шахс ёки наф олувчи суғурта тўловини ўз вақтида олишини таъминлаш мақсадида суғурталанган шахснинг хизмат жойидаги (наф олувчининг яшаш жойидаги) ваколатли тузилмалар уларга суғурта тўловини олиш масаласини ҳал этиш учун зарур бўлган тегишли ҳужжатларни расмийлаштиришга кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурта тўлови тўғрисидаги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш суғурталанган шахснинг хизмат жойидаги (наф олувчининг яшаш жойидаги) суғурталовчининг алоҳида бўлинмалари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суғурталанган шахс ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда, наф олувчиларнинг нотариал идорадан меърос ҳуқуқи ҳақида гувоҳномани олишлари учун, яшаш жойи бўйича суғурта қилдирувчининг ваколатли тузилмалари наф олувчиларга нотариал идорага тақдим этиш учун ушбу Низомнинг 3-иловасида белгиланган маълумотномани тақдим этадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суғурта тўловини олиш ҳуқуқини аниқлаш учун суғурталанган шахс ёки меърос ҳуқуқи ҳақида гувоҳномани олган наф олувчилар қуйидаги ҳужжатларни суғурталовчига тақдим этадилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) суғурталанган шахс хизмат (ҳарбий йиғинлар) даврида ҳалок бўлган (вафот этган) тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган ариза;

суғурталанган шахснинг ўлими ҳақида гувоҳнома (маълумотнома) нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мерос ҳуқуқини тасдиқловчи гувоҳнома нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизматни ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида олинган яраланиш, контузия, шикаст ёки касаллик оқибатида хизматдан (ҳарбий йиғиндан) бўшатилгандан кейин бир йил ўтгунга қадар вафот этган суғурталанган шахсга нисбатан ушбу фактни тасдиқловчи хулоса тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) суғурталанган шахсга ногиронлик белгиланса:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ногиронлик тўғрисидаги маълумотноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;

ҳарбий гувоҳнома нусхаси — ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(электрон) меҳнат дафтарчасининг нусхаси — махсус унвонга эга бўлган ходимлар учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) суғурталанган шахслар хизмат ўташ (ҳарбий йиғинлар) даврида оғир ёки енгил ярадор бўлган тақдирда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий тиббий комиссиянинг олинган ярадорлик даражаси ҳақида белгиланган шаклдаги маълумотномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) муддатли хизматдаги ҳарбий хизматчининг, ҳарбий йиғинларни ўтаётганда ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг соғлиғи ҳолатига кўра келгуси ҳарбий хизмат (ҳарбий йиғинлар)ни ўташга яроқсиз деб топилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомнинг 4-иловасида белгиланган ариза;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурталанган шахснинг касаллиги ҳақида гувоҳноманинг нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни тасдиқловчи ҳужжат нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳарбий гувоҳнома нусхаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агарда хизмат текшируви ўтказилган бўлса ёки суғурталанган шахс касб касаллигига чалинган бўлса, суғурта қилдирувчининг хизмат текшируви натижалари юзасидан хулосаси нусхаси ёки касб касаллигини аниқлаш ваколати берилган ташкилот томонидан берилган тегишли хулоса ҳам тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Суғурталанган шахс (наф олувчилар) ҳужжатларни юқорида келтирилган рўйхатга мувофиқ суғурта ҳодисасидан келиб чиқиб тақдим этади. Улар тўлиқ бўлмаган ҳажмда (тўпламда) тақдим этилган тақдирда суғурталовчи етишмаётган ҳужжатларни ёзма равишда талаб қилиб олиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Суғурталанган шахс ёки наф олувчи суғурта тўловини олишни сўраб мурожаат этганда, суғурталовчи аризани ушбу Низомнинг 5-иловасида белгиланган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек, махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича аризаларни ва суғурта тўловларини амалга оширишни рўйхатга олиш журналида ёки электрон шаклда рўйхатга олиши ва ушбу Низомнинг 14-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг расмийлаштирилиши тўлиқлиги ва тўғрилигини текшириши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Суғурта тўловини амалга ошириш масаласини ҳал этиш учун ваколатли тузилмалар ёки суғурталанган шахс (наф олувчи) суғурталовчининг талабига кўра суғурта ҳодисалари содир бўлиши ҳолатлари ҳақида керакли ҳужжатларни дарҳол тақдим этишлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хизмат билан боғлиқ касб касалликлари бўйича ногиронлик белгиланганда, суғурта ҳодисаси содир бўлган кун сифатида биринчи навбатда, касб касаллигини аниқлаш ваколати берилган ташкилот томонидан тегишли хулоса берилган кун, мазкур хулосани бериш имконсиз бўлганда, суғурталанган шахснинг касб касаллиги ва хизматга яроқсизлиги туфайли хизматдан бўшаган куни белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Давлат мажбурий суғуртаси амалга оширилишини назорат қилиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Суғурта тўловларини амалга ошириш ҳуқуқини аниқлаш учун ҳужжатларни расмийлаштириш ва уларни ўз вақтида тақдим этилиши юзасидан ваколатли тузилмаларнинг амалга оширадиган ишларини назорат қилиш суғурта қилдирувчиларнинг тегишли назорат органлари ва тузилмаларига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Суғурта қилдирувчиларнинг ҳарбий-тиббий бўлинмалари ҳарбий тиббий комиссиялар томонидан олинган жароҳат ҳақида маълумотлар берилиши ва унинг оғирлик даражаси тўғри аниқланиши қонунийлигини назорат қиладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Суғурта қилдирувчиларнинг ҳарбий тиббий бўлинмаларида ушбу Низомнинг 6-иловасида белгиланган ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш учун расмийлаштирилган ҳужжатларни ҳисобга олиш намунавий журнали юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Суғурта қилдирувчи ва суғурталовчи суғурта шартномасида ҳар чоракда суғурталовчи суғурта қилдирувчига ҳудудлар кесимида амалга оширилган суғурта тўловлари ҳақидаги ушбу Низомнинг 7-иловасида белгиланган шаклдаги ҳисоботни тақдим этишини келишиб олишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
1-ИЛОВА

БУРЧАКЛИ ШТАМП

МАЪЛУМОТНОМА № ___

Берилди: _________________________________________________________________________ га

(ҳарбий унвони, Ф.И. О)

шу ҳақидаким, у ҳақиқатдан ____-сонли ҳарбий қисм (вазирлик ёки идора номи) ҳарбий хизматчиси (ходими) ҳисобланиб, у ҳарбий хизмат (йиғин) давомида __________________________________________

_________________________________________________________________________________________

(яраланиш, контузия, шикастланиш ёки жароҳат характери ва жойлашуви кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________

(оғир, енгиллиги сўз билан кўрсатилади)

_________________________________________________________________________________________

(суғурта ҳодисаси содир бўлиши тафсилотлари кўрсатилади)

ярадор, контузия, шикаст, жароҳат олган.

(кераксизи чизиб ташланади)

Шу сабабли, 20___ й. «___» ________ дан 20 ___й. «____» __________ гача __________

____________________________________________________________________________ да даволанди.

(даволаш-профилактика муассасаси, ҳарбий-тиббий муассаса номи кўрсатилади)

Маълумотнома суғурта тўловини олиш учун берилди.

____________________________________________________________________

Ҳарбий-тиббий муассаса раҳбари, Ҳарбий тиббий комиссия раиси имзоси

М.Ў.

20___ й. «____» _______________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оғир ёки енгил даражага кирувчи яраланишлар, контузиялар, жароҳатлар ва шикастланишлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
РЎЙХАТИ

1. Оғир жароҳатларга яққол анатомик ўзгаришларни ва ифодаланган функционал бузилишларни келтириб чиқарувчи, ҳарбий хизматга яроқлиликни чекловчи ёки яроқсизликка сабаб бўлувчи яраланишлар, контузиялар, жароҳатлар ва шикастланишлар киради. Уларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
калла суягини тешиб ўтувчи яраланишлар, шу жумладан бош мия зарарланишисиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош гумбаз ва асос суякларининг очиқ ва ёпиқ синишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош мия ўрта ва оғир даражали контузияси, бош мия қисилиши ва қисилмаслиги билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
эпидурал, субдурал ва субарахноидал интракраниал қон қуйилишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
умуртқа поғонаси ва орқа миянинг очиқ ва ёпиқ жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалқум, ҳиқилдоқ, трахея ва қизилўнгачнинг тешиб ўтувчи яраланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳалқум ва трахея тоғайлари ёпиқ синишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
плевра бўшлиғига, перикард бўшлиғига ёки кўкс оралиғи бириктирувчи тўқимасини тешиб ўтувчи кўкрак қафаси яраланишлари, шу жумладан ички аъзолар зарарланишисиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қорин бўшлиғига тешиб кирувчи қорин жароҳатлари, шу жумладан ички аъзолар шикастланишисиз; қорин парда орти аъзолари (буйраклар, буйрак усти безлари, ошқозон ости бези ва ҳ.к.) жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўкрак ёки қорин бўшлиғи, чаноқ бўшлиғи, шунингдек, қорин парда орти аъзолари ёпиқ жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узун найсимон суяклар синишлари — елка, сон, катта болдир суяги, иккала билак суяклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чаноқ суякларининг кўплаб синишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сийдик таносил аъзолари зарарланиши билан кечадиган яраланишлар ва жароҳатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана юзасининг 40% дан ортиқ сатҳи зарарланиши билан кечадиган I даражали термик куйишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II-III даражали куйишлар — тана юзасининг 10% дан ошиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV даражали куйишлар, шунингдек, шок билан кечадиган кичик майдоннинг куйиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
овоз боғламлари ёриғи шиши ва торайиши белгилари билан кечадиган нафас йўлларининг куйиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маҳаллий таъсирдан ташқари умумий токсик таъсир чақирувчи кимёвий бирикмалар (концентрланган кислоталар, ўювчи ишқорлар, ракета ёқилғиси компонентлари ва бошқалар) билан заҳарланиш ва куйишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III-IV даражали совуқ уриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кўз пардаларининг йиртилиши ва кўриш йўқолиши билан кечадиган кўз жароҳатлари ва тешиб ўтувчи яраланишлари; II — IV даражали кўз куйишлари; бир ёки икки кўзнинг турғун кўрлиги ёки 2 м ва ундан кам масофадан бармоқ санашгача кўриш ўткирлигининг пасайиши (кўриш ўткирлиги 0.04 ва ундан кам); кескин ифодаланган вестибуляр бузилишлар ва иккала қулоқ турғун карлиги билан кечадиган эшитиш аъзолари яраланишлари ва жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юзнинг турғун хунуклашиши билан кечадиган юз юмшоқ тўқималари ва юз скелети суяклари яраланишлари ва шикастланишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқ-қўллар фаолиятининг доимий бузилишларига олиб келувчи қўл ва оёқ юмшоқ тўқималари ва мушакларининг яраланишлари ва жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шок ёки массив қон кетиш, клиник ифодаланган ёғли ёки газли эмболия, ўткир буйрак етишмовчилиги белгилари билан кечадиган травматик токсикоз чақирувчи жароҳат ёки яраланишлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йирик бўғимлар, йирик нерв толалари, магистрал қон томирлар яраланишлари ва ёпиқ жароҳатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маълум бир аъзо йўқотилиши ёки аъзо функцияси йўқотилиши (тил ёки нутқ йўқотилиши, қўл, оёқ ёки улар фаолияти йўқотилиши, меҳнат қобилиятини йўқотиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат фаолияти профессионал омиллари таъсири билан боғлиқ жароҳатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Енгил жароҳатларга яққол ва турғун бўлмаган анатомик ўзгаришлар ва кам ифодаланган фаолият бузилиши билан кечадиган яраланишлар, контузия ва жароҳатлар киради. Уларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўшлиқларга тешиб кирмаган яраланишлар ва ички аъзолар, бўғимлар, пайлар, йирик нерв толалари ва магистрал қон томирларнинг зарарланишисиз кечадиган жароҳатлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўғимлар боғламлари қисман узилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асоратланмаган бўғим чиқишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III, IV ёки V бармоқлардан бирининг травматик ампутанцияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўл кафтининг IV ёки V бармоқлари контрактураси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир оёқ панжасининг барча ёки алоҳида бармоқларининг ампутацияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тос ҳалқаси, ички аъзолар, йирик томирлар ва нервларнинг бутунлиги бузилишисиз кечадиган алоҳида чаноқ суякларининг ёпиқ шикастланишлари (ёнбош суяги қаноти ёки қирраси, битта қов ёки битта қуймич суяги синиши);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оёқ пажалари, қўл кафти суяклари, бир ёки иккита қовурға, битта ўмров суяги, билак суякларидан бири, кичик болдир суяги яхши консолидацияланган алоҳида ёпиқ синишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I-II даражали совуқ уриши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тана сатҳининг 40% дан ошмаган I даражали куйишлари, 10% дан ошмаган II-III даражали куйишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўриш фаолиятининг вақтинчалик бузилиши билан кечадиган шох парда, конъюнктива қаватида ёт жисм мавжудлиги ва кўзнинг тешиб ўтмаган жароҳатлари; I-даражали кўз куйиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош мия чайқалиши билан кечадиган бош суяги ёпиқ жароҳатлари, орқа мия ёпиқ жароҳати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тишларнинг синиши, бурун суяклари ёпиқ синишлари, бурун қаноти қисман узилиши, қулоқ супраси қисман узилиши билан кечадиган юз юмшоқ тўқималари лат ейиши ва яраланишлари; жағ ёпиқ синишлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
3-ИЛОВА

МАЪЛУМОТНОМА

Шу ҳақида берилдики, вафот этган (ҳалок бўлган) шахс __________________________________

_________________________________________________________________________________________

(сана, ой, йил, суғурталанган шахснинг Ф. И. О)

ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбур шахсларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурталанган.

Суғурта тўлови нотариал идоранинг меросга бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи гувоҳномаси тақдим этилганда вафот этганнинг (ҳалок бўлганнинг) меросхўрларига тўланиши лозим.

Маълумотнома нотариал идорага тақдим этиш учун берилди.

______________________________________________________

(МГ, МВ, ИИВ, ДХХ, ЭТРМ, ЎРПДХХ, БҚ, ФВВ, ҲП мансабдор шахсининг имзоси)

М.Ў.

___________________________________________________

(ҳарбий, махсус унвони, Ф, И, О.)

20__ йил»___» _____________

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: МГ — Миллий гвардия, МВ — Мудофаа вазирлиги, ИИВ — Ички ишлар вазирлиги, ДХХ — Давлат хавфсизлик хизмати, ЭТРМ — Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, ЎРПДХХ — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, БҚ — Божхона қўмитаси, ФВВ — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҲП — Ҳарбий прокуратура.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
4-ИЛОВА

___________________________________

(Суғурталовчи номи)

__________________________________

(раҳбарнинг Ф.И.О.)

__________________________________

да яшовчи

_______________________________ дан

(Ф.И.О.)

суғурта тўлови учун

АРИЗА

Сиздан ____________________________________________________________________________

(суғурта ҳодисаси тавсифи)

сабабли менга тегишли суғурта тўлови миқдорини тўланишини сўрайман.

Шунингдек, аввал мен томонимдан

_________________________________________________________________________________________

(суғурта ҳодисаси тавсифи)

муносабати билан ________________ сўм миқдорида суғурта тўлови олинган.

Аризага қуйидаги ҳужжатларни илова қиламан:

а) ________________________________________________________________________________;

б) ________________________________________________________________________________;

в) ________________________________________________________________________________;

20__ й.»___» __________ ____________ аризачи имзоси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича аризалар ва суғурта тўловлари амалга оширилганлигини рўйхатга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЖУРНАЛИ

Т/р

Аризачи Ф.И.О.

Ариза келиб тушган сана

Суғурталанган шахс Ф.И.О. ва манзили

Идорага мансублиги

(МГ, МВ, ИИВ, ДХХ, ЭТРМ, ЎРПДХХ, БҚ, ФВВ, ҲП)

Суғурта тўловини олувчининг Ф.И.О.

Тўлов санаси

Тўлов миқдори

Бошқа белгилар

1

2

3

4

5

6

7

8

9

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: МГ — Миллий гвардия, МВ — Мудофаа вазирлиги, ИИВ — Ички ишлар вазирлиги, ДХХ — Давлат хавфсизлик хизмати, ЭТРМ — Электрон технологияларини ривожлантириш маркази, ЎРПДХХ — Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат хавфсизлик хизмати, БҚ — Божхона қўмитаси, ФВВ — Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, ҲП — Ҳарбий прокуратура.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий мажбуриятли шахсларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртаси бўйича суғурта тўловларини амалга ошириш учун расмийлаштирилган ҳужжатларни ҳисобга олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НАМУНАВИЙ ЖУРНАЛИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ваколатли тузилма номи

Суғурталанган шахснинг ҳарбий махсус унвони, Ф.И.О.

Суғурта ҳодисаси содир бўлган жойнинг манзили

Суғурталанган шахснинг уй манзили

Суғурта воқеаси содир бўлган сана

Суғурта ҳодисаси тури

Суғурталанган шахс ёки наф олувчидан ариза келиб тушган сана

Суғурта тўловини олувчининг Ф.И.О.

Суғурта тўлови амалга оширилган сана

Суғурта тўлови миқдори

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий хизматга мажбурларнинг, шунингдек махсус унвонга эга бўлган ходимларнинг давлат мажбурий суғуртасини амалга ошириш тартиби тўғрисида низомга
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалга оширилган суғурта тўловлар ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҲИСОБОТ

Вилоят номи

Суғурталанган шахснинг Ф.И.О.

Ҳарбий қисм рақами

шу жумладан:

Жами тўлов

ўлим

I гр. ногир.

II гр. ногир.

III гр. ногир.

оғир ярадор

енгил ярадор

касаллик

1

2

3

4

5

6

7

8

9

10

11

12

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.11.2024 й., 10/24/3568/0902-сон)