18.10.2024 йилдаги 4988-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг қарори, 18.10.2024 йилдаги 4988-IV-сон
Кучга кириш санаси
18.10.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг «Қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг «Қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахборотини эшитиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси таъкидлайдики, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси доирасида аграр соҳани ривожлантириш, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, соҳада қулай агробизнес муҳитини яратиш ва инвестициявий жозибадорликни ошириш ҳамда маҳсулот етиштиришда ҳосилдорликни кўпайтириш бўйича тизимли ишлар олиб борилмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур соҳага оид қатор фармонлари ва қарорлари қабул қилиниб, уларда қишлоқ хўжалигида самарадорликни ошириш ҳамда соҳага илмий ёндашувларни кенг жорий этиш борасида муҳим вазифалар белгилаб берилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалигини ривожлантиришнинг 2020 — 2030 йилларга мўлжалланган стратегиясида қишлоқ хўжалигини ривожлантириш бўйича устувор йўналишлар ва комплекс чора-тадбирлар белгилаб берилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 20 июндаги «Қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат соҳасидаги ислоҳотларни жадаллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-227-сонли Қарорида аҳолини озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлаш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашда бозор механизмларини кенг жорий этиш, агрокластерлар, фермерлар ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштирувчиларга хизматлар кўрсатишни янги тамойиллар асосида ташкил этиш бўйича муҳим вазифалар белгиланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бугунги кунда республикада 358 минг гектар мевали боғлар мавжуд бўлиб, шундан 266 минг гектари фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ҳамда 92 минг гектари аҳоли хонадонлари ҳиссасига тўғри келади. 2024 йилда Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда 16,3 минг гектар ер майдонида янги боғлар барпо этилган ҳамда самарасиз ва яроқсиз бўлган 17,5 минг гектар боғ реконструкция қилинган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари йилига ўртача 950 минг тонна мева ва 150 минг тонна узум қайта ишлашга ҳамда 350 минг тонна мева ва 320 минг тонна узум экспортга йўналтирилмоқда. Охирги 5 йилда 70 минг гектар интенсив боғ, 100 минг гектар янги узумзор ва 2,9 минг гектар замонавий иссиқхоналар ташкил этилган. Жорий йилда маҳсулот етиштирувчиларни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш мақсадида харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун бюджетдан 409 млрд сўм субсидиялар ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредит ажратиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Жумладан, пахта хомашёсини етиштирувчилар ва уруғчилик хўжаликларининг пахта хомашёсини етиштириш харажатларини кредитлаш учун 14 ой муддатга кредит ажратилмоқда. Натижада 2024 йилда пахта етиштирувчи 27 368 та фермер хўжалигининг буюртмасига асосан тижорат банклари томонидан маҳсулот етиштириш харажатларини молиялаштириш учун 7,7 трлн сўм имтиёзли кредит маблағи ажратилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга таҳлиллар соҳада айрим камчиликлар ва ҳал этилиши лозим бўлган масалалар мавжудлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутатлари томонидан ҳудудларда фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги боғ-токзорларнинг ҳолати ўрганилганда 18,4 минг гектар боғ ва 16,5 минг гектар токзор иқтисодий самарасиз ёки яроқсиз ҳолга келиб қолгани аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жойларда аҳолининг даромадини ошириш, уларни иш билан таъминлаш, янги иш ўринларини яратиш мақсадида янги боғ ва узумзорларни 3 йил давомида парваришлаш ҳамда ташаббускорларнинг ишчи ва ходимларини ўргатиш шарти билан тайёр ҳолда топшириш борасидаги ишлар ҳам қониқарли даражада олиб борилмаган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудларда самарасиз боғларнинг мавжудлиги соҳадаги инвестициявий муҳитга салбий таъсир кўрсатаётганини, бу борада инвестициявий лойиҳаларнинг камлигини инобатга олган ҳолда ҳосилдорлиги паст бўлган экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни яратиш борасида амалга оширилаётган чора-тадбирлар етарли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек боғларнинг ўртача ҳосилдорлиги хорижий давлатларга нисбатан 1,5, 2 баробар кам эканлиги ҳам аниқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудудлар боғдорчилик бўйича бир хил тур ва навларга ихтисослашмаганлиги натижасида маҳсулотлар экспортга сараланганда сифатли, экспортбоп маҳсулот ҳажми камлиги маълум бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Саноатлашган боғларни яратиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратиш борасида ҳам бажарилиши зарур бўлган вазифалар мавжуд.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бундан ташқари қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар ажратишда боғ барпо этувчи жисмоний ва юридик шахслардан ортиқча ҳужжатлар ва кафилликлар талаб этилаётгани ушбу йўналишдаги ишларни тизимли йўлга қўйишга жиддий тўсиқ бўлмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқорида баён этилганлардан келиб чиқиб, «Парламент назорати тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 10-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири И. Абдурахмоновнинг «Қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида»ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (И. Абдурахмонов):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасида янги иш ўринларини яратиш, аҳолини иш билан таъминлаш ҳамда даромадини ошириш мақсадида янги боғ ва узумзорларни 3 йил давомида парваришлаш ҳамда боғ барпо қилувчи жисмоний ва юридик шахсларнинг ишчи ҳамда ходимларини ўргатиш шарти билан тайёр ҳолда топшириш борасидаги вазифалар ижросини ўз муддатида ва сифатли таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестициявий дастурларни боғдорчилик йўналишларига ҳам кенг жалб этиш ва ҳосилдорлиги паст бўлган экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саноатлашган боғларни яратиш учун тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ва Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш агентлиги қошидаги Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси орқали имтиёзли кредитлар ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлаш учун имтиёзли кредитлар ажратиш тизимини соддалаштириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси қишлоқ хўжалигида самарасиз боғлар ва бошқа экин ерлари ўрнида саноатлашган боғларни барпо этиш ҳамда қишлоқ хўжалиги соҳасини қўллаб-қувватлашда имтиёзли кредитлар ажратиш доирасида амалга оширилаётган ишлар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари А. Хаитов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 18 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4988-IV-сон