30.10.2024 йилдаги 717-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида» 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида» 2024 йил 3 июндаги ПФ-84-сон Фармонига мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларининг транзити учун қуйидаги талаблар жорий этилганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати, уни етказиб бериш шартномаси (битими), товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уларни олиб ўтиш жадвалининг мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юк олиб ўтувчи томонидан тегишли божхона тўловларининг суммаси Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги. Бунда кейинчалик товарлар республика ташқарисига олиб чиқилганлиги тасдиқлангандан сўнг тўланган суммалар қайтарилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тамаки ташувчи транспорт воситаларининг фақат инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали ўтказилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси бўлган тамаки маҳсулотларини республика ҳудудидан транзит олиб ўтишга рухсат этилиши, акциз маркаси қўлланилмайдиган давлатлардан импорт қилиш ёки уларга экспорт қилиш ҳамда қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни бир ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 30 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
717-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 октябрдаги 717-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона назоратини амалга ошириш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини автомобиль ва темир йўл транспортида, шу жумладан, мультимодал ташишда транзит олиб ўтиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари — Ўзбекистон Республикасининг божхона қонунчилигига мувофиқ ҳисобланган, товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш учун тўланиши лозим бўлган импорт божхона божи, акциз солиғи, қўшилган қиймат солиғи ва божхона йиғимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли шахс — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали тамаки маҳсулотларини транзит олиб ўтишда божхона органларига қонунчилик ҳужжатларида белгиланган маълумотлар ва ҳужжатларни тақдим этадиган юкни жўнатувчи, қабул қилувчи, ташувчи ёки экспедитор ҳамда улар номидан иш кўрувчи бошқа шахслар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кириш божхона пости — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарлар олиб кириладиган чегара божхона пости;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган тамаки маҳсулотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўловчи — товарларнинг транзити учун божхона тўловлари суммасини Ўзбекистон Республикаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказган, ўзининг ҳисобварағи, номи, СТИРи (ЖШШИРи) ва бошқа реквизит маълумотларига эга бўлган ҳар қандай юридик ёки жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар партияси — битта жўнатувчи томонидан битта олувчига битта транспорт воситасида ёки поездда (конвойда) битта жўнатувчи юборган транзит юк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чиқиш божхона пости — Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарлар олиб чиқиладиган чегара божхона пости.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишга рухсат олиш учун ваколатли шахс Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни (кейинги ўринларда — дастлабки электрон маълумотлар) тақдим этишда белгиланган маълумотлар билан бирга қуйидагилар кўрсатилган ҳолда мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товар ишлаб чиқарилган мамлакат сертификати ва унинг электрон нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
етказиб бериш шартномасининг (битимининг) электрон нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар бир нечта қисмга ажратилиб, транзит йўли билан ташилган тақдирда, уларни олиб ўтиш жадвалининг электрон нусхаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар транзити бўйича божхона тўловлари суммаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлигини тасдиқловчи маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарларнинг қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан маркаланганлиги тўғрисидаги маълумотлар, қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига амалда олиб кирилган пайтдан бошлаб ушбу ҳудуддан ташқарига олиб чиқиб кетилгунга қадар божхона назорати остида бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ваколатли шахс томонидан тамаки маҳсулотлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудига олиб киришга мўлжалланган товарлар ва транспорт воситалари тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотлар фақат транспорт воситаларининг инспекцион кўрик мажмуалари билан жиҳозланган чегара божхона постлари орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит олиб ўтишга қўйиладиган талаблар ва шартлар Ўзбекистон Республикасининг божхона тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Божхона тўловлари суммасини божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Тўловчи товарларнинг транзити учун божхона тўловлари суммаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига амалда олиб кирилгунга қадар миллий ёки эркин фойдаланиладиган валютада (АҚШ доллари) божхона органининг депозит ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона органининг депозит ҳисобварағи тўғрисидаги маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитасининг расмий веб-сайти ҳамда чегара ўтказиш пунктларига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйиладиган пул таъминоти миқдори депозитга қўйилган куни амалда бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилик ҳужжатларига асосан товарларни Ўзбекистон Республикаси божхона ҳудудида эркин муомалага чиқариш учун белгиланган божхона тўловлари ставкаларидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тўловчи божхона органларига товарлар тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этишдан камида беш календарь кун олдин товарларнинг транзити учун божхона тўловлари суммасини божхона органининг депозит ҳисобварағига жойлаштириши мумкин, муқаддам божхона назоратидан ечилмаган божхона органининг депозит ҳисобварағида мавжуд бўлган маблағлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Тўловчи божхона органларига товарлар тўғрисидаги дастлабки электрон маълумотларни тақдим этишда, тўланган божхона тўловлари суммасини қайтариш учун тўловчининг СТИРи ва банк реквизитлари кўрсатилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ваколатли шахс дастлабки электрон маълумотларни тақдим этишда, божхона органларига божхона тўловлари суммаси божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилганлиги ҳақида маълумот беради. Божхона органлари ахборот тизими орқали божхона тўловлари суммаси божхона органларининг депозит ҳисобварағида мавжудлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Божхона органларининг депозит ҳисобварағига ўтказилган божхона тўловлари суммасини қуйидаги мақсадларда тасарруф этиш тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
товарлар божхона назоратидан ечилгунга қадар тўловчи томонидан уларни тасарруф этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари суммасидан бошқа шахсларнинг товарлари таъминоти учун фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
божхона тўловлари суммасидан бир вақтнинг ўзида тўловчининг бошқа товарлари таъминоти учун фойдаланиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Товарларнинг божхона назорати ва расмийлаштирувини бошлаш ҳамда якунлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Транзит мақсадида Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кирилаётган товарларнинг божхона расмийлаштируви божхона органларига дастлабки электрон маълумотлар тақдим этилиб, товарлар ортилган транспорт воситаси кириш божхона постига етиб келган вақтдан бошланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда товар ва транспорт воситалари Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигига мувофиқ божхона назорати ва расмийлаштирувидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Товарлар хавфни бошқариш тизими орқали божхона органларининг ахборот тизимида назоратдан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кириш божхона постида божхона органлари томонидан транспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуасида тақдим этилган маълумотларга асосан божхона назоратидан ўтказилади, шунингдек, товарлар қабул қилувчи давлатнинг акциз маркаси билан маркаланганлиги текширилади, қонунчиликка мувофиқ акциз маркаси талаб этилмайдиган ҳолатлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати ва расмийлаштируви якунланганидан сўнг товарлар божхона назорати остида чиқиш божхона постига йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгиланган муддатларда товар ва транспорт воситалари чиқиш божхона постига етиб борганда, божхона органлари томонидан транспорт воситаси инспекцион кўрик мажмуасида божхона назоратидан ўтказилиб, кириш божхона постидаги тасвирлар билан ўзаро солиштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Чиқиш божхона постида товар ва транспорт воситаларига нисбатан божхона назорати ва расмийлаштируви якунланганидан сўнг товарлар божхона назоратидан ечилиб, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Божхона тўловлари суммасини тўловчига қайтариш ҳамда унинг ҳисобини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Товарлар божхона назоратидан ечилгандан сўнг 5 иш куни ичида тўланган божхона тўловлари суммаси келиб тушган ҳисобварақ орқали тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўловчининг ёки бошқа шахсларнинг мурожаатига асосан божхона тўловлари келиб тушган ҳисобварақдан бошқа шахсларнинг ҳисобварағига ўтказилишига йўл қўйилмайди, қонунчилик ҳужжатларига асосан суд ёки бошқа ваколатли органнинг мазкур маблағлар бўйича қабул қилган қарорлари асосида хатловга олиш ёки бошқа ҳисобварағига ўтказиш тўғрисидаги талаби бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Тўловчи томонидан божхона органининг депозит ҳисобварағига ўтказилган божхона тўловларидан келгусида бошқа товарларга нисбатан фойдаланиш маълум қилинганда, маблағлар божхона органларининг депозитида сақланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Маблағлар божхона органлари депозит ҳисобварағига келиб тушган санадан бошлаб 30 календарь кунда божхона органларига товарларни транзит олиб ўтиш бўйича мурожаат келиб тушмаса, маблағлар беш иш кунида тўловчига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Товарлар транзити бўйича божхона органининг депозит ҳисобварағига тўланган божхона тўловларининг ҳисоби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Божхона қўмитаси томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Товарлар чиқиш божхона постига белгиланган муддатларда етиб бормаган тақдирда, кечиктирилган ҳар бир кун учун белгиланган йиғимлар божхона органининг депозит ҳисобварағига қўйилган маблағлар ҳисобидан ундириб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали товарларни транзит олиб ўтиш давомида авария ёки енгиб бўлмас куч таъсири натижасида товарлар истеъмолга яроқсиз ҳолга келиши ҳолатларини суғурталаш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Божхона тўғрисидаги қонунчилик талабларининг бузилиши натижасида товарларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш имконияти мавжуд бўлмаганда, суд ёки бошқа ваколатли органнинг қарорига асосан товарлар божхона назоратидан ечилиб, божхона органининг депозит ҳисобварағидаги маблағлар Республика бюджетига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Низомнинг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 31.10.2024 й., 09/24/717/0868-сон)