21.10.2024 йилдаги КҚ-836-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашида иш юритиш бўйича намунавий йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати тўғрисида»ги Конституциявий Қонуннинг 16-моддаси, «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Регламенти тўғрисида»ги Қонуннинг 6-моддаси мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашида иш юритиш бўйича намунавий йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашларига Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашида иш юритиш бўйича намунавий йўриқномани ўз сессияларида кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази ушбу Қарор ижросини таъминлашда халқ депутатлари вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари котибиятларига амалий ёрдам кўрсатиб борсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссияси раиси Т. Мадумаров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-836-IV-сон

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2024 йил 21 октябрдаги КҚ-836-IV-сонли қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашида иш юритиш бўйича намунавий
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЙЎРИҚНОМА

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Йўриқнома халқ депутатлари вилоят (туман, шаҳар) Кенгашида (бундан буён матнда маҳаллий Кенгаш деб юритилади) иш юритиш (ҳужжатларни тайёрлаш қоидалари, услублари ва жараёнларини ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш) тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Иш юритишнинг ҳолати учун жавобгарлик маҳаллий Кенгаш котибияти (бундан буён матнда котибият деб юритилади) мудирининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Котибият маҳаллий Кенгаш сессиялари ва доимий комиссияларида иш юритишга ташкилий ва услубий жиҳатдан кўмаклашади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Маҳаллий Кенгашда ҳужжатларни рўйхатга олиш, сақлаш ҳамда уларнинг ижросини таъминлаш учун жавобгарлик котибият мудири зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Маҳаллий Кенгашлар, доимий комиссияларнинг қарорлари, комиссиялар мажлислари баённомалари, маҳаллий Кенгаш ва комиссияларнинг бошқа ташкилотлар билан хизмат ёзишмаларини тайёрлашда ва расмийлаштиришда ушбу Йўриқномага амал қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари аъзолари ва котибият ходимлари ушбу Йўриқнома билан имзо қўйдирилган ҳолда таништирилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Маҳаллий Кенгаш фаолияти билан боғлиқ ҳужжатлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Маҳаллий Кенгаш фаолиятига оид ҳужжатларнинг таркиби маҳаллий Кенгаш, унинг доимий комиссиялари ва котибиятнинг ваколатлари ва вазифаларидан келиб чиқиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маҳаллий Кенгашда қўлланиладиган ҳужжатларнинг таркибини белгилаш мақсадида котибият мудири томонидан ҳар йили йиғмажилдлар номенклатураси (йиғмажилдларнинг рўйхати ҳамда уларни сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда) ишлаб чиқилади ва маҳаллий Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Жўнатиш учун мўлжалланаётган ҳужжатларни ҳамда ички ҳужжатларни тузиш ва расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Маҳаллий Кенгаш ҳужжатлари турига ва мазмунига кўра тўғри келадиган тегишли бланкаларда чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бланкалардаги доимий реквизитлар давлат тилида ёзилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ҳужжатни маҳаллий Кенгаш раиси, доимий комиссиялар раислари ва котибият мудири ўз ваколатлари доирасида имзолайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ҳар бир ҳужжатда (хатлардан ташқари) унинг тури (қарор, баённома, маълумотнома ва шу кабилар) кўрсатилиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга унинг мазмунини аниқ ва лўнда ифодаловчи сарлавҳа қўйилиши шарт (баённомалар ва ёзишмалар бундан мустасно).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатнинг матни мазмунли, аниқ, содда, тўлиқ ва шаклан ихчам ҳамда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили тўғрисида»ги Қонуни талабларига риоя қилинган ҳолда тузилиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Алоҳида ҳолларда, ҳужжатлар чет тилларида ҳам тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва муассасаларнинг қисқартма номлари амалда тасдиқланган шаклларга мувофиқ қўлланилади. Матнда шахсларнинг фамилияси, географик номлар ёки айрим маъмурий-ҳудудий бирликлар санаб ўтилаётган бўлса, улар қоида тариқасида алифбо тартибида жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ўзаро узвий боғлиқ узун матн таркибида бир нечта ҳужжатлар мавжуд бўлса, матннинг катта бўлимларига рим рақамлари ва кичик бўлимларига араб рақамлари қўйилиб, улар бандларга бўлинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ҳужжатларнинг матнлари икки қисмга бўлинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи қисмда ҳужжатни тузишнинг асоси ёки сабаблари кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи қисмда қарор, таклиф ва хулоса баён этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ҳужжатнинг мазмунини тушунтириш ва асослашга эҳтиёж бўлмаса, матн битта қисмдан иборат бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ҳуқуқ ва мажбуриятларни белгиловчи ҳужжатларда (низом, йўриқнома ва бошқалар), шунингдек, фактларнинг тавсифи ҳамда баҳоси бериладиган ҳужжатларда (далолатнома, маълумотнома ва бошқалар) баён учинчи шахс номидан бирлик ёки кўплик сонда берилади, масалан: «комиссия таркибига киради», «комиссия қуйидагиларни аниқлади», «мудир вазифаларини амалга оширади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Хатларда қуйидаги баён этиш шаклларидан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи шахс номидан кўплик сонда (масалан: «жўнатилишини сўраймиз», «кўриб чиқиш учун жўнатмоқдамиз»);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи шахс номидан бирлик сонда (масалан: «мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман», «ажратишингизни сўрайман»);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи шахс номидан бирлик сонда (масалан: «комиссия эътироз билдирмайди»).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Молиявий ва рақамли маълумотларда чалкашликка йўл қўймаслик учун рақамлар қавс ичида сўз билан такрорланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан: «197 (бир юз тўқсон етти)».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ҳужжатнинг матнида қайд этилган иловалар бўлса, улар қуйидаги шаклда расмийлаштирилади, масалан: «Илова: 10 варақда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ҳужжатнинг матнида қайд этилмаган иловалар бўлса, уларнинг номи ҳар бир иловадаги варақлар сонини кўрсатган ҳолда бирма-бир ёзиб чиқилиши керак. Масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илова:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1) маҳаллий Кенгашнинг 2024 йилдаги фаолияти тўғрисидаги ҳисобот 6 варақда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2) маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларининг 2025 йилнинг 1-ярмига мўлжалланган тадбирлар режаси 3 варақда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ҳужжат бошқа ҳужжат иловаси билан бирга илова қилинаётган бўлса, у қуйидаги шаклда расмийлаштирилади. Масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Илова: Доимий комиссиянинг тақдимнома юзасидан хулосаси ҳамда унинг иловалари, жами 10 варақда».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ҳужжатда кўрсатилган айрим манзилларга илова юборилмайдиган бўлса, илова борлиги тўғрисидаги қайд қуйидаги шаклда расмийлаштирилади, масалан: «Илова: 5 варақда биринчи манзилга».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Илова муқоваланган бўлса, варақлар сони кўрсатилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ҳужжатлар тегишли манзилларга жўнатилаётганда қуйидаги қоидаларга риоя этилиши зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ҳужжатлар ташкилотларга, уларнинг таркибий бўлинмаларига ёки аниқ шахс номига йўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ҳужжатлар ташкилотларга йўлланганда жўналиш келишигида кўрсатилади, масалан: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ташкилотларнинг таркибий бўлинмаларига йўлланганда ташкилот номи қаратқич келишигида, таркибий бўлинма жўналиш келишигида кўрсатилади, масалан: «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг девонига»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар ташкилот ходими номига йўлланганда ташкилот номи қаратқич келишигида, таркибий бўлинмалар номи ва шахснинг лавозими бош келишикда, шахс фамилияси эса жўналиш келишигида кўрсатилади, масалан: «Халқ депутатлари Андижон вилоят Кенгашининг Регламент ва депутатлик одоб-ахлоқи масалалари бўйича доимий комиссияси раиси А.А. Адиловга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) ҳужжат ташкилот раҳбарига йўлланаётганда ташкилот номи қабул қилувчи лавозимнинг номи таркибига киради, масалан: «Бухоро давлат университети ректори»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилот раҳбарининг исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ёзилади ҳамда фамилияси жўналиш келишигида кўрсатилади, масалан: «А.А. Адиловга»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
э) ҳужжат бир турдаги бир неча ташкилотга юборилаётган бўлса, уларнинг номлари умумлаштирма тарзда кўрсатилиши лозим, масалан: «Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ф) юборилаётган ҳужжатда ҳужжат олувчиларни тўрттадан кўп кўрсатиш мумкин эмас. Иккинчи, учинчи ва тўртинчи ҳужжат олувчининг номидан олдин «нусхаси» деган сўз қайд этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ҳужжат тўрттадан ортиқ манзилга юборилаётган бўлса, тарқатма рўйхат тузилади ҳамда ҳар бир хатда фақат битта ҳужжат олувчи кўрсатилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳ) ҳужжат жисмоний шахсга юборилаётган бўлса, аввал ҳужжат олувчининг почта манзили, сўнгра исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ҳамда фамилияси кўрсатилади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкент шаҳри Олмазор тумани Форобий кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро З.М. Ахмадовга»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Ҳужжатларга сана қўйиш қуйидаги усулларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўпроқ молиявий масалаларга доир маълумотлари бўлган ҳужжат матнига сана қўйилаётганда — 2024 йил 10 июл;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар, ҳужжатлардаги резолюциялар, визалар, ҳужжат ижро этилганлиги тўғрисидаги қайдлар ва шу сингариларнинг санаси қўйилаётганда — 2022.10.07.;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш сессияларига тааллуқли ҳужжатларга сана қўйилаётганда — 2024 йил 10 июл ёки 2024.10.07.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. «Имзо» реквизитлари таркибига ҳужжатни имзолаётган шахснинг амалдаги лавозими номи, унинг шахсий имзоси, исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ҳужжатларни лавозим номидан кейин «унинг ўрнига» деган сўз қўшиб ёки лавозим номидан олдин қия чизиқ қўйиб ёки бошқа шу каби усулларда ўзга шахс томонидан имзоланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ҳужжатнинг мазмуни учун жавобгарлик бир неча шахслар зиммасида бўлса, бундай ҳужжатга икки ва ундан ортиқ шахслар имзолари қўйилади (далолатномалар, молиявий ҳужжатлар ва ҳ.к.).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари томонидан тайёрланган ҳужжатларда, бу ҳужжатларни тузган шахсларнинг лавозимлари эмас, балки комиссиялар таркибидаги вазифалари тақсимоти кўрсатилади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Комиссия раиси

имзоси

Исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси;

Комиссия аъзолари:

имзолар

Исмларининг бош ҳарфлари ҳамда фамилиялари».

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ҳужжат бир неча шахс томонидан имзоланганда имзолар мазкур шахсларнинг эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ кетма-кет жойлаштирилади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Кенгаш раиси

имзоси

Исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси;

Кенгаш котибияти мудири

имзоси

Исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси;.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Келишув таомили ҳужжат лойиҳасини дастлабки тарзда кўриб чиқиш ва баҳолаш усули бўлиб, қоида тариқасида, ваколатларига қараб тегишли доимий комиссия ва котибият мудири билан келишиб олинади. Ҳужжат лойиҳасининг ички келишув таомилига ҳужжат лойиҳасини маҳаллий Кенгаш комиссияларига йўллаш ҳамда улардан ёзма тарздаги фикрлари (ҳужжат лойиҳасига доир таклифлар, мулоҳазалар ва қўшимчалар) ва имзосини олиш киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ташқи келишув таомили келишув устхати билан келишув тўғрисидаги маълумотномани, келишув варақаси ёки ҳужжат лойиҳаси муҳокамасининг баённомасини тақдим этиш орқали расмийлаштирилиши мумкин, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Келишилган
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия бошқармасининг 2024 йил 10 апрелдаги 01-4/15-сонли қарори».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Келишув устхатлари «имзо» реквизитидан пастроққа ёки алоҳида келишув варақасига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ҳужжатнинг мазмуни бир неча ташкилотнинг манфаатларига дахлдор ҳолларда келишув варақаси тузилиб, бу ҳақда устхат ёзиладиган жойда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат, агар ҳужжатда бошқа муддат назарда тутилмаган бўлса, имзоланган ва тасдиқланган вақтдан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ҳужжатлар тегишли маҳаллий Кенгаш раиси, доимий комиссиялар раислари ёки котибият мудири томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ҳужжат муайян мансабдор шахс томонидан тасдиқланадиган бўлса, тасдиқ устхати «Тасдиқлайман» деган сўздан, ҳужжатни тасдиқлаётган шахснинг лавозими, унинг шахсий имзоси, исмининг бош ҳарфи, фамилияси ва имзоланган санадан иборат бўлади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тасдиқлайман»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Бухоро вилоят Кенгашининг раиси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо Исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(муҳр) 2024 йил 10 май
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ҳужжат қарор ёки баённома билан тасдиқланаётган бўлса, тасдиқ устхати «тасдиқланган» деган сўздан олдин ҳужжатнинг бош келишикдаги номи ҳужжат тасдиқланган сана ва тартиб рақамини кўрсатган ҳолда берилади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Халқ депутатлари Сирдарё вилоят Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 10 январдаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
КҚ-11-84-76-9-К/24-сонли Қарори билан
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тасдиқланган»
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Тасдиқ устхати ҳужжатнинг юқори ўнг бурчагига жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мансабдор шахсларнинг ҳуқуқларини тасдиқловчи, пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланганлиги фактини қайд этувчи ҳужжатлар, шунингдек, меъёрий ҳужжатлар масъул шахснинг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Маҳаллий Кенгаш фаолиятига тааллуқли ҳужжатларнинг асл нусхалари (молиявий ҳужжатлар бундан мустасно) котибиятда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ушбу Йўриқноманинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатлардан кўчирма нусхалар маҳаллий Кенгаш раиси ёки котибият мудирининг рухсати билан олинади ва берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Йўриқноманинг 42-бандида кўрсатилган ҳужжатларнинг электрон ёки полиграфия воситаларида кўпайтирилган кўчирма нусхалари ҳужжат асл нусхасининг бланкадаги белгилари билан бирга тўлиқ такрорланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Аслига тўғри ҳисобланган ҳужжатда «Аслига тўғри» деган ёзув, тасдиқловчи шахснинг лавозими, унинг шахсий имзоси, исмининг бош ҳарфи, фамилияси ҳамда нусха тасдиқланган сана қайд этилади, масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

«Аслига тўғри

Доимий комиссия раиси

имзоси

Исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси

2024.10.07.»

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. Ҳужжат нусхаси бошқа ташкилотга жўнатилаётганда имзо чекиш ва муҳр босиш орқали тасдиқланиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Асл нусхадаги имзони айнан акс эттира олмайдиган ҳужжатларнинг кўпайтирилган кўчирма нусхаларига тасдиқловчи муҳр босилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари ҳамда котибияти томонидан ички ва бошқа ҳужжатлар маҳаллий Кенгаш раиси, шунингдек, котибият мудири резолюциясига биноан олинади. Ҳужжатларни жўнатиш «E-xat», «edo.ijro.uz» ахборот хизмати ёки почта алоқа тармоғи орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Маҳаллий Кенгаш қарорлари, доимий комиссиялар қарорлари ва мажлисининг баённомаларини тайёрлаш ва расмийлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Маҳаллий Кенгаш қарорлари маҳаллий Кенгашнинг тегишли доимий комиссиялари ҳамда котибияти томонидан тайёрланади. Комиссиялар раислари ва котибият мудири қарор лойиҳалари амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлишини таъминлаши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Маҳаллий Кенгаш сессияси муҳокамасига киритилиши режалаштирилаётган масалалар бўйича тайёрланган қарор лойиҳаларига маҳаллий Кенгашнинг масъул доимий комиссияси раиси ҳамда котибият мудири имзо қўяди. Қарор лойиҳалари ва уларга тааллуқли ҳужжатлар масъул комиссия ҳамда котибият томонидан кўпайтирилиб, маҳаллий Кенгаш депутатларига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Маҳаллий Кенгаш қарорлари қабул қилингандан сўнг тегишли меъёрий ҳужжатларга мувофиқ рақамланиб, котибият томонидан белгиланган шаклдаги бланкада чиқарилади. Маҳаллий Кенгаш қарорлари ва уларга тааллуқли ҳужжатларга имзо (виза) йиғиш тегишли доимий комиссия аъзолари ҳамда котибият ходимлари томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Маҳаллий Кенгаш қарорлари имзолангандан сўнг қарор лойиҳасини тайёрлаган масъул ижрочига қарор имзоланганлиги ҳақида котибият томонидан икки кун муддатда маълум қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгаш қарорлари ҳамда уларга тааллуқли ҳужжатлар имзоланганидан кейин уч кун ичида «Жўнатиш рўйхати» билан бирга масъул доимий комиссия томонидан котибиятга топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари мажлислари олиб борилишини, мажлис қатнашчиларининг чиқишларини ҳамда улар қабул қилган қарорларни аниқ ва қисқа қайд қилиш орқали баённома тузилади. Баённома комиссия аъзоси томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Маҳаллий Кенгаш комиссиялари мажлислари ва тадбирлари (конференциялар, семинарлар, давра суҳбатлари ва бошқалар) олиб борилишини, мажлис қатнашчиларининг чиқишларини ҳамда улар қабул қилган қарорларни аниқ ва қисқа қайд қилиш орқали баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Доимий комиссиялар мажлислари баённомаси комиссиянинг котиби ва доимий комиссияга бириктирилган котибият ходими томонидан юритилади ва расмийлаштирилади. Доимий комиссиялар тадбирлари ҳамда бошқа мажлисларда эса бу ишни йиғилиш жараёнида сайланган котиб бажаради. Баённомадаги ахборотларнинг аниқлиги учун масъулият ва жавобгарлик мажлис раиси ва котиби зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳужжатларни қабул қилиб олиш, рўйхатдан ўтказиш ва тааллуқлилиги бўйича етказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳужжатлар устида ишлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Маҳаллий Кенгашга ҳужжатлар қоғоз ёки электрон шаклда киритилиши мумкин. Ҳужжатларни қабул қилиб олиш ва уларни дастлабки ишловдан ўтказиш котибият томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Қоғоз нусхадаги ҳужжатлар солинган конвертлар, шу жумладан буюртма хатлар очилади ҳамда уларда ҳужжатлар (иловалар) бор-йўқлиги кўздан кечирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Ташқи электрон ҳужжатлар билан ишлаш фақат ҳимояланган E-xat, Edo.gov.uz, Ijro.gov.uz ва уларнинг регламентларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Ҳужжатларда камчилик борлиги ёки уларга шикаст етказилганлиги аниқланса, бу хусусида икки нусхада далолатнома тузилиб, улардан бири котибиятнинг ўзида қолади, иккинчиси эса мазкур конверт қайси ташкилотдан келган бўлса, ўша ташкилотга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Янглиш юборилган ҳужжатлар янги конвертга солиниб, келган конвертни ҳам илова қилган ҳолда тааллуқлилиги бўйича жўнатилади ёки қайси ташкилотдан келган бўлса, ўша ташкилотнинг ўзига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Келиб тушган ҳужжатлар конвертлари (шу жумладан жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари) жўнатувчининг манзилини, ҳужжатнинг жўнатилган ва олинган вақтини, шунингдек, шахсий ёки хизмат ҳақи тўлаб олинадиган ҳужжатларни фақат конверти бўйича аниқлаш мумкин бўлган ҳолларда йўқ қилинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Олинган ҳужжат биринчи варағининг пастки ўнг бурчагига котибиятнинг қайд этиш штампи қўйилади, унда ҳужжат келиб тушган сана ва унинг қайд этиш тартиб рақами ҳамда варақлар сони акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Маҳаллий Кенгаш ҳужжатларининг лойиҳалари, шу жумладан, хизмат доирасида фойдаланиш учун мўлжалланган ҳужжатлар лойиҳалари «E-Kengash» электрон тизими орқали қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. Маҳаллий Кенгаш томонидан қабул қилинадиган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни давлат ҳисобига олиш «E-Kengash» электрон тизими орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. «E-Kengash» электрон тизимини четлаб ўтган ҳолда маҳаллий Кенгашнинг тегишли қарорлари ва маҳаллий Кенгаш раисининг фармойишларини қабул қилишга (чиқаришга) йўл қўйилмайди. Бундай ҳужжатлар юридик кучга эга эмас ҳамда у қабул қилинган пайтдан эътиборан ҳеч қандай ҳуқуқий оқибатларни келтириб чиқармайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат сири ҳисобланган маълумотлар ва махфий маълумотларни ўз ичига олган маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг ҳужжатлари лойиҳаларини «E-Kengash» электрон тизими орқали қабул қилишга (чиқаришга) йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари махфий тоифага кирмайдиган ҳужжатлар лойиҳаларини мустақил равишда ушбу тоифага киритиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Маҳаллий Кенгашга келиб тушган ҳужжатлар «E-Kengash» электрон тизимида рўйхатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рўйхатга олиш реквизитларининг қуйидаги мажбурий таркиблари қайд этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг қаердан келганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатни жўнатувчи ташкилот номи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг чиқиш тартиб рақами ва санаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг номи ва қисқача мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатнинг кирим тартиб рақами ва санаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Дастурнинг «резолюция» қисмида ҳужжатдаги ижро этишга доир кўрсатмалар резолюция шаклида берилиб, унда қуйидаги мажбурий элементлар ўз аксини топади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижрочининг (ижрочиларнинг) фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқнинг мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқнинг ижро муддати (зарур ҳолларда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имзо ва сана.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Масалан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижрочи исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқ депутатлари Хива тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси кун тартиби лойиҳасига киритишингизни сўрайман.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имзо Раҳбар исмининг бош ҳарфи ҳамда фамилияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024.10.01.».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус электрон дастурда рўйхатга олинган ҳужжатларнинг қоғоз шакли котибиятда сақланади ва тегишли муддатларда архивга топшириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Ҳужжатлар электрон тизим орқали ижрочиларга етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Маҳаллий Кенгаш раиси томонидан ижро этиш муддатлари белгиланган ҳужжатлар (жавоб қайтариш, ўрганиб чиқиб, таклиф бериш, маълумот тайёрлаш ва ҳ.к.) котибият мудири томонидан назоратга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Маҳаллий Кенгашнинг бир нечта доимий комиссияси томонидан ижро этиладиган ҳужжатлар электрон дастур орқали ижрочиларга бир вақтнинг ўзида етказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. Ҳужжатдаги тегишли резолюцияда кимнинг номи биринчи кўрсатилган бўлса, ўша шахс ижро учун масъул ҳисобланади ёки асосий ижрочининг номи алоҳида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Устки қисмига «Шахсан» деб ёзилган пакетлар очилмайди ва тааллуқлилиги бўйича топширилади. Айрим ҳолларда бундай конвертлар олувчининг рухсати билан у ваколат берган шахс томонидан очилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Ҳужжатларни дастлабки тарзда кўриб чиқиш уларнинг мазмунига қараб ваколатлар ва вазифалар тақсимотининг маҳаллий Кенгашда белгиланган тартибига асосланган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. Бевосита маҳаллий Кенгаш раҳбарияти, доимий комиссиялар, котибиятга йўлланган ҳужжатлар дастлабки тарзда кўриб чиқилмайди ва тааллуқлилиги бўйича топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тегишли масъул ижрочига йўналтириш учун котибиятга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлашни ташкил этиш тартиби, шунингдек, жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш алоҳида тасдиқланган меъёрий ҳужжатлар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиясининг номи кўрсатилмаган ҳолда келган ҳужжатлар котибиятда дастлабки тарзда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлардан олинган, маҳаллий Кенгаш фаолияти билан боғлиқ масалаларга оид ахборотлари бўлган, маҳаллий Кенгаш раҳбарияти томонидан ҳал қилиш талаб этиладиган ҳужжатлар, шу жумладан депутатларнинг ва котибият ходимларининг хатти-ҳаракатларига тааллуқли ҳужжатлар маҳаллий Кенгаш раҳбариятига кўриб чиқиш учун берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ҳужжатларни ишловдан ўтказиш ва ижрочиларга етказиш ҳужжатлар келиб тушган куннинг ўзида, агар ҳужжатлар иш вақтидан ташқари вақтда келган тақдирда, кейинги иш кунида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Маҳаллий Кенгаш доимий комиссиялари ҳамда котибият ўртасидаги ички ёзишмаларга тааллуқли ҳужжатлар рўйхатга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жўнатиладиган ҳужжатлар билан ишлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Ҳужжатларни ишловдан ўтказиш ва жўнатиш котибият томонидан амалдаги почта қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Ҳужжатларни конвертга жойлаштиришдан аввал уларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, иловалар бор-йўқлиги, нусхалар сонининг ҳужжатларни олувчилар сонига мувофиқлиги текширилади. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар белгиланган талабларга асосан қайта тайёрлаб юбориш учун ижрочига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Жавоб тариқасида тайёрланган ҳужжатларни рўйхатга олиш бирламчи ҳужжатнинг қайд этиш шаклларида амалга оширилади. Жавоб тариқасида тайёрланган ҳужжатлар устига ушбу жавоб қайси ҳужжатга тааллуқли бўлса, шу ҳужжатнинг тартиб рақами ва санаси ёзиб қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Буюртма, жўнатма (реестр) усули билан жўнатилаётган ҳужжат учун тарқатма рўйхат тузилиб, унга котибият мутахассиси ўз фамилиясини ҳамда жўнатилаётган санани ёзиб қўяди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Ахборот технологиялари ускуналари ёрдамида ўқиладиган ҳужжатлар уларда ёзилган ахборотлар сақланишининг техник талабларига мос келадиган ўрамда (идишда) жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Ахборот технологиялари ускуналари ёрдамида ўқиладиган ҳужжатларни жўнатиш уларга ёзма хат илова қилинган тақдирдагина амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Жўнатиш учун келиб тушган ҳужжатлар ўша куннинг ўзида ишланиши ва жўнатилиши керак. Жўнатиш учун келиб тушадиган ҳужжатлар котибият томонидан соат 16:00 га қадар қабул қилинади. Соат 16:00 дан кейин топширилган ҳужжатлар кейинги иш кунида жўнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Ҳужжатларни жўнатиш учун топшириш маҳаллий Кенгаш доимий комиссияларида ёки котибиятда иш юритишга масъул шахслар томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Маҳаллий Кенгаш ҳужжатларининг ҳисоби тўлиқ ва сараланган тарзда (доимий комиссиялар бўйича алоҳида ёки котибият бўйича алоҳида ёхуд ҳужжатлар гуруҳи бўйича алоҳида) юритилади. Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари алоҳида ҳисобга олинади. Ҳужжатларнинг сонини ҳисоблаб чиқишда кўпайтирилган ва компьютерда ёзилган нусхалар ҳисоб бирлиги деб қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Ҳужжатларни ҳисобга олиш натижалари котибият томонидан умумлаштирилади ҳамда иш юритишни такомиллаштириш чораларини кўриш учун маҳаллий Кенгаш раҳбариятига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Ҳужжатларнинг ижро муддатлари ва ижро этилиши устидан назоратни ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Ижрони назорат қилиш — ҳужжатларни ижро назоратига қўйиш, ижро боришининг дастлабки текширувини ва таҳлилини, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш натижаларини ҳисобга олиш ва умумлаштиришни, маҳаллий Кенгаш раҳбариятини хабардор қилишни, ўз вақтида ва сифатли ижрони таъминламаган масъулларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўллашни ўз ичига олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Ижро муддатлари ҳужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан эътиборан календар кунлар билан ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Ижронинг охирги санаси ҳужжат матнида ёки маҳаллий Кенгаш раҳбарияти ёхуд котибият мудирининг резолюциясида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Ҳужжат фақат вазифалар, топшириқлар ва сўровлар бажарилиб, ижроси ҳужжатли асосда тасдиғини топгач, ижро этилган ҳисобланади ҳамда назоратдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Ҳужжат ижрочисининг ҳужжатни ижрога чиқарган маҳаллий Кенгаш раҳбарияти ва котибият мудири номига ёзган асослантирилган билдиргиси асосида ҳужжатнинг ижроси назоратдан чиқарилиши ёки ижро муддати ўзгартирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Котибият ҳужжатларнинг доимий комиссиялар ҳамда котибият мутахассислари томонидан ижро этилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини мунтазам таҳлил қилиб боради. Маҳаллий Кенгаш раҳбариятига ижро интизомининг ҳолати ҳақида ахборот бериб туриш учун котибият мудирига маълумотлар тақдим этиб туради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Йиғмажилдлар номенклатурасини тузиш ва шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси — маҳаллий Кенгашда юритиладиган белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва уларни сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда тартибга солинган ҳужжатлар рўйхатидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маҳаллий Кенгашнинг доимий комиссиялари ва котибиятда иш юритишда ҳужжатлар йиғмажилдларини жамлаш ва ҳисобга олиш тартибли бўлиши учун йиғмажилдлар номенклатураси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Доимий комиссиялар таклифларига асосан ҳар йили маҳаллий Кенгашда котибият томонидан йиғмажилдлар номенклатураси тузилади ҳамда маҳаллий Кенгаш Раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Йиғмажилдлар номенклатураси тузилаётганда туркум ва намунавий ишлар номенклатурасига, сақлаш муддатлари кўрсатилган туркум ва идоравий рўйхатларга, идоравий архивлар ишининг асосий қоидаларига риоя этиш лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Хизмат заруратига кўра йил давомида иш юритишда янги йиғмажилдлар шаклланган бўлса, йил тугагач, улар келгуси йилга шаклланадиган йиғмажилдлар номенклатурасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Муайян масалага оид аввалги йилда бошланган ёзишмалар қайта тикланганда ҳужжатлар аввалги йилдаги йиғмажилд индекси кўрсатилган тарзда жорий йилдаги йиғмажилдга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш — бу ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасига мувофиқ ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ижро этилган ва бошқа ҳужжатларни гуруҳларга бўлишдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдига номенклатура бўйича ҳужжатлар йиғмажилди сарлавҳаларига мувофиқ фақат ижро этилган ва тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдида битта календар йилнинг ҳужжатларини гуруҳлаш, йилдан-йилга ўтувчи ҳужжатлар йиғмажилдлари бундан мустасно;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳужжатлар йиғмажилдларида доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар йиғмажилдига қайтариш лозим бўлган, ортиқча нусхалар, хомаки қўл ёзмалар жойланмаслиги керак ва ҳужжатлар йиғмажилди 300 варақдан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VIII. Ҳужжатларни маҳаллий Кенгашда сақлаш ва улардан вақтинча фойдаланиш учун бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Ижро этилган ва тўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар йиғмажилдга номенклатурага мувофиқ жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Доимий ва вақтинча сақланадиган ҳужжатлар алоҳида-алоҳида йиғмажилдларда сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Илгари котибиятда ишлаган шахсларнинг йиғмажилдлари ва ҳужжатларидан фойдаланишга маҳаллий Кенгаш раисининг ёзма рухсати билан йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Ҳужжатлар ва йиғмажилдлар котибиятда 3 йил муддатда сақланади, сўнгра тегишли ҳудуд архив идорасига топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Маҳаллий Кенгашда ҳужжатлар йиғмажилдларининг сақланиши, уларни давлат сақловига топширишга тайёрлаш жавобгарлиги котибият мудирининг зиммасига юклатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IX. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Котибият мудири доимий комиссиялар ҳамда котибият ходимлари иш юритувида бўлган ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Хизмат ҳужжатларини эгаллаб турган лавозимига кўра улар билан танишиши мумкин бўлган шахслардан бошқа шахсларга бериш ёки ошкор қилиш, улардан иш фаолияти билан боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатларда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Ҳужжатлар йўқотилган ёки яроқсиз ҳолатга келган тақдирда, масъул ходим дарҳол бу ҳақда котибият мудирига билдирги орқали мурожаат қилиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. Ушбу Йўриқнома талабларини бузиш белгиланган тартибда жавобгарликка олиб келади.