Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
«ТОШКЕНТУЙЖОЙИНВЕСТҚУРИЛИШ» ТОШКЕНТ МОЛИЯ-ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА»
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 13 апрелдаги 145-сонли «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорациясини тугатиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент молия-қурилиш корпорацияси («Тошкентуйжойинвестқурилиш»)ни ташкил қилиш тўғрисида»ги Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Тошшаҳарлойиҳа» институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва «Фароис» фирмасининг «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ихтиёрий равишда кириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
2. Тошкент молия-қурилиш корпорациясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
* 2а-илова рус тилидаги матнда берилган.
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига раисининг тўрт нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлиши тавсия қилинсин.
Корпорация раиси ва унинг ўринбосарларига Ўзбекистон Республикаси вазирлари ва вазирларнинг ўринбосарлари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари сақлаб қолинсин.
4. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига уй-жой облигация заёмини чиқаришга рухсат берилсин.
Белгилаб қўйилсинки:
уй-жой облигациялари (уй-жой сертификатлари) «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг қийматли қоғозлари ҳисобланади ҳамда уларнинг эгалари томонидан миқдори облигация (сертификат) нинг белгиланган амал қилиш муддати давомида ўзгармайдиган муайян миқдоридаги умумий уй-жой майдони қурилиши учун маблағ тўланганлигини тасдиқлайди;
Тошкент шаҳрида яшовчилар, уй-жой майдони билан таъминланганликларидан қатъи назар, уй-жой сертификатини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўладилар;
уй-жой облигациялари йирик панели уйсозликнинг намунавий уйларидаги умумий майдоннинг 0,5 кв. метри миқдоридаги номиналга эга бўлади;
муайян турдаги квартира умумий майдонининг 30 фоизига мувофиқ келувчи уй-жой облигацияси пакетининг эгасига, кейинчалик квартира қийматининг қолган қисмини шартнома тузилган пайтдан бошлаб тўрт ой давомида тўлаш шарти билан, шу квартирани сотиб олиш учун эмитент билан шартнома тузиш имтиёзи берилади;
ушбу чиқарилган уй-жой облигацияси 1998 йилнинг 1 январигача амалда бўлади;
уй-жой облигация заёми амалда бўлиши даврида уй-жой сертификатлари «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси томонидан сертификат эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида уй-жой бериш йўли билан шунингдек, сертификатлар эгаларининг хоҳишига кўра «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ унга қийматини тўлаш йўли билан тўланади;
1998 йил 1 январдан кейин ушбу чиқарилган уй-жой облигациялари навбатдаги чиқарилган облигацияларга алмаштирилиши ёки «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариши ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ облигация қиймати тўланиши керак.
5. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариш ва уларнинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисидаги Низом тасдиқлансин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
6. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда уй-жой облигацияси ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳнома намуналарини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар;
бир ой муддатда уй-жой облигацияси заёми эмиссия проспектини ишлаб чиқсинлар ва уни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсинлар. Заём эмиссияси проспекти рўйхатга олингандан кейин уй-жой облигациялари ва уй-жой облигацияларига эгалик қилиш тўғрисидаги гувоҳномалар нусхалари «Гознак» фабрикасида тайёрланишига буюртма берсинлар ва унинг ҳақини тўласинлар.
7. Тошкент шаҳар ҳокимлигига «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигацияси эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида квартира бериш бўйича мажбуриятлари юзасидан кафил бўлишга рухсат берилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига хорижий инвестицияларни жалб этишда, «Ўзбекинвест» миллий суғурта компанияси эса уларнинг суғурта қилинишини таъминлашда кўмаклашсинлар.
9. Хорижий инвестициялар жалб этилишини таъминлаш учун гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлган объектлар рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўрсатиб ўтилган асосий фондлари тасарруф этиш ҳуқуқини «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига берсин;
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги гаров шартномаси тузилиши ва амалга оширилиши бўйича ташкилий-ҳуқуқий масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсинлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 26 декабрдаги 475-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган)
11. Пул-кредит сиёсати бўйича комиссия «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига ўзини тиклаб олиш даврида ишлаб чиқариш фаолиятини таъминлаш учун белгиланган тартибда кредит ажратишни назарда тутсин.
12. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг Тошкент шаҳри, Ўзбекистон кўчаси, 16-уйга жойлашиши белгилаб қўйилсин.
14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р. Р. Юнусов зиммасига юклансин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Тошкент ш.,
1994 йил 27 декабрь,
622-сон
Тошкент молия-қурилиш корпорацияси — «Тошкентуйжойинвестқурилиш»
тузилмаси
«Қурилишмеханизация» акционерлик жамияти
«12-трест» акционерлик жамияти
«Тошкентмахсуспардозқурилиш» акционерлик жамияти
«Уйжойқурилиш» акционерлик жамияти
«Тошкентмуҳандисқурилиш» акционерлик жамияти
«1-Тошкент уйсозлик комбинати» акционерлик жамияти
«Саноатқурилишиндустрия» акционерлик жамияти
«Махсусавто» акционерлик жамияти
«Тузатишқурилиш» акционерлик жамияти
«1-темир-бетон буюмлар заводи» акционерлик жамияти
«8-темир-бетон буюмлар заводи» акционерлик жамияти
«Керамзитбетон» акционерлик жамияти
«Сирғали бинокорлик материаллари ва конструкциялар заводи» акционерлик жамияти
«Алтемир (1-тажриба-механика заводи)» акционерлик жамияти
«Норуда» (Қўйлиқ бинокорлик материаллари комбинати)
«Қурилиш комплекти бош бошқармаси» акционерлик жамияти
«4-қурилиш трести» акционерлик жамияти
«Ҳажмли-блокли-уйсозлик тажриба комбинати» акционерлик жамияти
«Тошқурилиштранс» акционерлик жамияти
«Автотузатишхизматлар» акционерлик жамияти
«71-қурилиш бошқармаси» акционерлик жамияти
«Тошхорижийқурилиш» акционерлик жамияти
«Сифат» акционерлик жамияти
«Турон» акционерлик жамияти
«Тошкент ёғочга ишлов бериш заводи» акционерлик жамияти
«159-трест» акционерлик жамияти
«Котонг» корхонаси (АҲМ)
«Қурилиштранс» корхонаси
«2-тажриба-экспериментал-механика заводи»
«2-уйсозлик комбинати»
«Саноатэнергия» корхонаси
Темир йўл транспорти бирлашган хўжалиги
«Тошкентқурилишлойиҳа» институти
Уй-жойлардан фойдаланиш трести
Алоқанинг диспетчерлик воситалари бошқармаси
«Дўстлик» трест-майдони (Нягань шаҳри)
Ўқув комбинати
«Ҳамкорлик» уюшмаси
«Тошсоцуйжойбанк» банки
Инвестиция-тижорат бошқармаси
«Фароис» фирмаси
Капитал қурилиш бош бошқармаси
«Тошшаҳарлойиҳа» институти
Кейинги таҳрирга қаранг.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Тошкент молия-қурилиш корпорацияси — «Тошкентуйжойинвестқурилиш» ижроия аппарати
тузилмаси
Раҳбарият
Ишлаб чиқариш — техника бошқармаси
Меҳнатни муҳофаза қилиш ва техника хавфсизлиги бўлими
Капитал қурилиш бўлими
Механизация ва транспорт бўлими
Саноат ишлаб чиқаришини тайёрлаш бўлими
Қурилишларни бутлаш бош бошқармаси
Молия-иқтисод бошқармаси
Қурилишни маблағ билан таъминлаш ва кредитлар бўлими
Ташқи иқтисодий алоқалар бошқармаси
Иқтисодий таҳлил ва ривожлантириш бўлими
Маркетинг ва сотиш бошқармаси
Ишлар бошқармаси
Кейинги таҳрирга қаранг.
«Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмини чиқариш ва унинг муомалада бўлиши тартиби тўғрисида
НИЗОМ
I. Умумий қоидалар
1. Ушбу Низом «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси (кейинги ўринларда эмитент деб аталади) нинг мақсадли облигациялар ҳисобланувчи уй-жой облигацияларини жойлаштириш, муомалага чиқариш, қийматини тўлаш ва сотиб олиш тартибини белгилайди.
2. 1995 — 1997 йиллар даврида уй-жой қурилиши кўламидан келиб чиқиб, заёмининг ҳажми ва чиқариладиган уй-жой облигацияларининг сони уй-жой умумий майдоннинг 60000 кв. метрига тўғри келади.
3. Облигациялар Тошкент шаҳар ҳокимлиги томонидан илгари белгилаб қўйилган Тошкентнинг оммавий қурилиш кетаётган жойлардаги йирик панели уйсозликнинг намунавий уйларидаги уй-жой умумий майдонининг 0,5 кв.метри миқдоридаги номиналга эга бўлади.
Облигациянинг натура ўлчамидаги номинали уй-жой облигацияси заёмининг амалда бўлиш муддати давомида ўзгармайди.
4. Облигация номиналининг пул эквиваленти «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, Давлат мулки қўмитаси ва «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тегишли ойда Тошкент шаҳрида уй-жойнинг амалда шаклланаётган смета қийматини ҳисобга олган ҳолда ҳар ойда белгилаб борилади ва матбуотда эълон қилинади.
5. Облигация «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг номли муддатли қийматли қоғози сифатида мерос қолдириш ҳуқуқи билан чиқарилади.
Облигацияларни сотиш ва уларнинг бошқа ҳаракатларига оид операциялар харидорнинг хоҳишига кўра облигация эгаларига номли гувоҳномалар бериб электрон шаклда ҳам, номли облигациялар расмийлаштириб нақд пул билан ҳам амалга оширилиши мумкин. Биринчи ҳолда облигацияларни дастлабки жойлаштириш ва уларнинг ҳаракатини ҳисобга олиш депозитарийда очиладиган шахсий счётлардаги ёзувлар шаклида амалга оширилади.
Гувоҳнома йўқотиб қўйилган тақдирда облигация эгасига уни тиклаш кафолати берилади.
Номли облигация йўқотиб қўйилган тақдирда эмитент жавобгар бўлмайди, облигациялар дубликатини бермайди.
6. Тошкент шаҳрида доимий яшаш учун рўйхатга олинган жисмоний шахслар, улар турар жой майдони билан таъминланганликларидан қатъи назар, облигацияларни харид қилиш ҳуқуқига эга бўладилар.
7. Уй-жой облигацияларига эгалик ҳуқуқи мерос қилиб олинган тақдирда расмийлаштириш амалдаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.
II. Облигацияларни жойлаштириш тартиби
8. Эмиссия проспекти республика Молия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтган ва белгиланган тартибда давлат рақамини олган уй-жой облигацияларини чиқаришга ҳамда жойлаштиришга йўл қўйилади.
Ушбу Низомни бузган ҳолда чиқарилган уй-жой облигациялари ноқонуний ва ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.
9. Облигацияларни дастлабки жойлаштиришни «Ташсоцуйжойбанк» ўз филиаллари тармоғи орқали мазкур Низомнинг 4-бандига мувофиқ белгиланадиган нархларда амалга оширади.
III. Облигация қийматини тўлаш тартиби
10. Харид қилмоқчи бўлган квартираси умумий майдонининг камида 30 фоизига тўғри келувчи облигациялар пакетининг эгаси квартиранинг олди-сотди шартномасини тузиш ҳуқуқига эга бўлади.
11. Облигация пакетининг эгаси «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорацияси томонидан ўз номида квартира олди-сотди шартномаси тузишга вакил қилинадиган «Фароис» фирмасининг тегишли туман бўлимига мурожаат қилади.
12. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясининг уй-жой облигация заёмлари амалда бўладиган даврда уй-жой облигациялари қиймати корпорация томонидан облигация эгасига Тошкент шаҳри ҳудудида шартномада назарда тутилган квартирани бериш йўли билан тўланади.
13. «Тошкентуйжойинвестқурилиш» корпорациясига облигациясига қийматини тўлаш учун тақдим этган облигация эгалари квартирани корпорация билан тегишли шартномани тузган вақтларидан бошлаб 4 (тўрт) ой мобайнида оладилар.
Агар уй-жой облигациялари қийматини 4 ой мобайнида тўлашни бевосита эмитентнинг ўзи амалга ошира олмаса, унинг қийматини кейинги ой мобайнида олди-сотди шартномасида белгиланган шартларда тўлашни Тошкент шаҳар ҳокимлиги амалга оширишга мажбурдир.
14. Сертификатлар эгаси облигациялар қийматини жорий курс бўйича тўлаш ҳуқуқига эгадир.
15. Облигация эгаси уларни сотиш мақсадида мурожаат қилганда «Тошсоцуйжойбанк» облигацияларни ўз филиаллари орқали сотиб олади. Облигацияларни сотиб олиш нархи банк томонидан облигацияларини сотиб олиш вақтида эълон қилинган қийматнинг 95 фоизи даражасида белгиланади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Гаров сифатида фойдаланилиши мумкин бўлган объектлар
рўйхати
1. Сирғали-8 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали уй
2. Чорбоғдаги учта меҳмонхона
3. Хўжаев кўчасидаги ригелсиз синчли 16 қаватли уй
4. «Бошлиқ» микрорайонидаги Жамоатчилик маркази
5. Алгоритм-2 микрорайони (II-навбати) 16-18 минг кишига хизмат кўрсатадиган савдо маркази
6. Марказ-15 микрорайонидаги 16 қаватли 124 квартирали 1-уй
7. Чимёнсойдаги 52-оромгоҳ
8. Чимёнсойдаги 4-оромгоҳ
9. Чотқолдаги соғломлаштириш комплекси
10. Бақачўлдаги жамоатчилик маркази
11. «Россия» меҳмонхонаси
12. «Зарафшон» меҳмонхонаси
13. Янги-Ўзбекистон кўчасидаги 14 қаватли бино
14. «Турон» меҳмонхонаси
15. Шаҳар архитектура бош бошқармасининг Навоий кўчаси, 2-уйдаги маъмурий биноси
16. Ҳ.Олимжон майдонидаги комплекс
17. «Шодлик» кафеси
18. Фурқат кўчаси, 1-уйдаги маъмурий бино
19. «Олмазор» ресторани
20. «Баҳор» ресторани
21. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 1-уй
22. Халқлар дўстлиги кўчасидаги 12 қаватли 55 квартирали 2-уй