Ҳужжат кучини йўқотган 27.12.1994 21.06.1993 йилдаги 299-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 27.12.1994
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ТОШКЕНТ ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК ҚУРИЛИШ КОРПОРАЦИЯСИ («ТОШКЕНТ-ҚУРИЛИШ»)НИНГ УСТАВИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон «Тошкентуйжойинвестқурилиш» Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси («Тошкентқурилиш»)нинг илова қилинаётган Устави тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. МУТАЛОВ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1993 йил 21 июнь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
299-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1993 йил 21 июндаги 299-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси («Тошкентқурилиш») нинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСТАВИ

I. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси («Тошкентқурилиш»), кейинги ўринларда «корпорация» деб юритилади, Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорациясини ташкил этиш тўғрисида» 1993 йил 8 февралдаги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Тошкент давлат-акционерлик қурилиш корпорацияси («Тошкентқурилиш»)ни ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари» тўғрисида 1993 йил 15 февралдаги 83-сон қарори билан Ўзбекистон Республикасининг Тошкент шаҳридаги қурилишлар бўйича Бош бошқармаси («Тошкентбошқурилиш») негизида тузилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Тошкентқурилиш» корпорацияси мулкчиликнинг барча шаклларидаги қурилиш, саноат, транспорт, лойиҳалаш конструкторлик ва бошқа корхоналар ва ташкилотларнинг (кейинги ўринларда «қатнашчилар» деб юритилади) мустақил хўжалик бирлашмаси ҳисобланади. Корпорация акцияларнинг назорат пакети давлат ихтиёрида қолдирилган ҳолда давлат корхоналари (ташкилотлари)ни «қатнашиш тизими» (турдош корхоналар ўртасида акциялар айирбошлаш) бўйича акционерлик жамиятларига айлантириш йўли билан акциялаштириш принциплари асосида қўшма ишлаб чиқариш-сотиш ва молиявий фаолиятни амалга ошириш мақсадида ўзининг асосий қатнашчиларини бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. «Тошкентқурилиш» корпорацияси юридик шахс ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатлари, қатнашчиларнинг таъсис конференциясида қабул қилинадиган ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган корпорация Устави асосида амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпорация давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўз мақоми бўйича юридик шахс ҳуқуқига эга бўлади. У мустақил ва бирлаштирувчи (йиғма) балансларга, банк муассасаларида сўм ва хорижий валюталарда ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвирланган, ўз номи ўзбек ва рус тилларида ёзилган муҳрга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация қатнашчилари ўз хўжалик мустақилликлари ва юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Улар фаолияти Ўзбекистон Республикаси ва корпорация манфаатларига зид бўлмаган бошқа хўжалик бирлашмалари таркибига киришлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корпорация тугатилган «Тошкентбошқурилиш» мажбуриятлари бўйича ҳуқуқий ворис ҳисобланади ҳамда ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация қатнашчиларнинг мажбуриятлари бўйича жавоб бермайди, шунингдек, қатнашчилар ҳам корпорация мажбуриятлари бўйича жавоб бермайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корпорация ичидаги ишлаб чиқаришга оид, иқтисодий ва маъмурий муносабатлар мазкур Устав, қатнашчилар томонидан ихтиёрий равишда берилган бошқарув функциялари, корпорация қабул қилган қўшма фаолият дастурлари ва шартномалар билан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корпорация Тошкент шаҳар, Ўзбекистон шоҳ кўчаси, 16-уйга жойлашган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Корпорация фаолиятининг мақсад ва вазифалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш йўли билан корпорация қатнашчиларининг юқори фойда (даромад) олиш ва шу асосда мол-мулк эгалари ҳамда корхоналар, ташкилотлар меҳнат жамоаларининг манфаатларини таъминлаш корпорация фаолиятининг мақсади ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпорация ишлаб чиқариш-сотиш фаолиятининг асосий турлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат буюртмасига биноан ва буюртмачилар билан тузилган тўғридан-тўғри шартномалар бўйича уй-жой, ижтимоий-маданий ва ишлаб чиқариш объектлари қуриш ва уларни фойдаланишга топширишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қурилиш материаллари, конструкциялар ва бошқа саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва сотишдан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар, ташкилотлар ва аҳолига тузатиш-қурилиш хизматлари ва хизматларнинг бошқа турларини кўрсатишдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширишга ҳақлидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қатнашчилар бошқарувнинг акционерлик принциплари асосида мақсадга эришиш, ҳар бир қатнашчи ва умуман корпорация манфаатлари йўлида умумий вазифаларни биргалашиб ҳал қилиш учун корпорацияга ихтиёрий бирлашадилар. Бу умумий вазифалар қуйидагилардир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иқтисодий ва ижтимоий ривожланишнинг узоқ муддатга мўлжалланган режаларини ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маркетинг тадқиқотлари олиб бориш ва узоқ муддатли ва қисқа муддатли маркетинг дастурлари ишлаб чиқиш, буюртмалар «папкаси»ни шакллантириш ва уларни тақсимлаш, реклама қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзаро келишилган молия-кредит ва дивиденд сиёсатини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, молиявий режалаштириш ва назорат, қўшма инвестиция дастурлари рўёбга чиқарилиши учун сармоя маблағларининг марказлаштирилган манбаларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
инвестиция соҳасида ягона стратегияга амал қилиш, корпорация меҳнат жамоаларининг ижтимоий-иқтисодий аҳволини яхшилаш, ижтимоий соҳанинг қўшма моддий негизини мустаҳкамлаш ва ривожлантириш бўйича дастурларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқаришнинг техникавий даражасини ва иш сифатини оширишни таъминлайдиган, чиқимларни камайтирадиган лойиҳа-техника, илмий-техника ва инновация дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
марказлаштирилган ахборот-ҳисоблаш хизматини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
моддий-техника ресурслари бозорини ўрганиш, корпорация қатнашчиларини ана шу ресурслар билан марказлаштирилган ҳолда таъминлашни уюштириш, мол етказиб берувчилар билан иқтисодий-фойдали, тўғридан-тўғри хўжалик алоқалари ўрнатилишига кўмаклашиш, ўз моддий-ишлаб чиқариш базасини кенгайтириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, ўзининг қурилаётган объектлари учун асосий ва бутловчи асбоб-ускуналар тайёрланиши учун буюртманомалар берилишини назорат қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация қатнашчиларига кооператив ва ташқи иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва мустаҳкамлашда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нарх белгилаш ва меҳнат ҳақи соҳасида ягона сиёсат ўтказиш, илмий-техника янгиликларига мойилликка нархлар ва смета нормативларининг таъсирини кучайтириш, иш сифатини ошириш ва ишлаб чиқариш чиқимларини камайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касб-ҳунар бўйича тайёргарликни ташкил қилиш ва ходимлар малакасини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат органлари ва бошқа ташкилотларда корпорация қатнашчиларининг ҳуқуқ ва манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш, уларга юридик маслаҳатлар бериши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Корпорация ва унинг қатнашчиларининг ҳуқуқлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Тошкентқурилиш» корпорацияси устав ва шартнома вазифаларини бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўла хўжалик принципи ва ўзини ўзи бошқариш принциплари асосида қатнашчилар томонидан берилган ҳуқуқларни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқариш-хўжалик, молиявий-иқтисодий ва ижтимоий фаолият масалаларини мустақил ҳал қилиш, марказлашган, захира, суғурта, инвестиция ва бошқа жамғармалар ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
муҳим халқ хўжалиги объектлари қурилишига квоталар бўйича ажратиладиган моддий-техника ресурсларининг фонд эгаси бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация таркибига кирувчи бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотларнинг давлат мулкини бошқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация давлат корхоналари ва ташкилотларининг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилмасини ўзгартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация таркибига кирувчи давлат бирлашмалари, трестлари, корхоналари ва ташкилотларини меҳнат жамоаларининг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда акционерлик жамиятларига, жамоа корхоналарига ва бошқа ташкилий-ҳуқуқий тузилмаларга айлантириш тўғрисида белгиланган тартибда таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат мулки жамғармаси топшириғи билан давлатга тегишли акциялар улушига мувофиқ, акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарликни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз қатнашчиларига товар, жамғарма, валюта бозорлари ва биржаларида, қимматли қоғозлар бозорларида операциялар бажарилишида ёрдам кўрсатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқ хўжалиги тармоқларида йирик объектлар қуриш бўйича бош битимлар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
экспорт-импорт операцияларини амалга ошириш, бошқа мамлакатлар билан илмий-техникавий ҳамкорлик тўғрисида шартномалар тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация қатнашчиларига тижоратга доир, технологик, лойиҳа-конструкторлик, ташқи савдо, юридик, ахборот, маслаҳат, маркетинг хизмати ва бошқа хизматлар кўрсатиш учун хўжалик ҳисобидаги ёки савдо-сотиқ асосидаги корхона (фирма, марказ)лар тузишда ёрдам бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика ҳудудида ва унинг ташқарисида филиаллар ва ваколатхоналар очиш, бошқа давлатлардаги шериклар билан бирга корхоналар ва фирмалар ташкил этиш, ташқи иқтисодий битимлар тузиш ва уларни бажариш юзасидан хизматлар кўрсатиш учун бошқа давлатларнинг фирмаларини жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассисларни исталган мамлакатга хизмат сафарига юбориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
амалдаги қонунчилик актларининг қўлланилиши ва ижросини таъминлаш, уларни такомиллаштириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш ва уларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган барча ҳаракатларни содир этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация қатнашчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига ва норматив ҳужжатларга, мазкур Устав қоидаларига риоя қилинишини, корпорация бошқарув органлари қарорларининг бажарилишини назорат қилишни амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация ишлаб чиқариш-техника йўналишидаги маҳсулотларга шартномавий (эркин) нархлар ва ички субподряд идоралар томонидан бажариладиган ишлар ва хизматларга тарифлар белгилаш даражасини тартибга солувчи юқори ташкилот ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпорация қатнашчилари қуйидаги ҳуқуқларга эгадирлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши ва бошқарувига корпорация фаолияти масалаларига доир таклифлар киритиш ва уларнинг мажлисларида шу масалалар муҳокамасида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши кўриб чиқиши учун Уставга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар киритиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорацияда ишлаб чиқариладиган маҳсулотлар, ишлар ва хизматларнинг барча турларини ўз эҳтиёжлари учун сотиб олишда устунликка эга бўлиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз фаолияти йўналишини бозор конъюнктурасига мувофиқ мустақил белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация амалга оширувчи қўшма фаолият дастурларида ҳамда корпорация айрим қатнашчилари дастурларида иштирок этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация фаолиятини бошқаришда қатнашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация эмблемасидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация бошқарувидан ўз манфаатларининг ҳимоя қилинишини талаб қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпорация қатнашчилари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Уставига риоя қилишга, агар улар ўзларига зарар етказмаса ва корхона, корпорация низомларига зид бўлмаса, ишлаб чиқариш, молиявий-иқтисодий масалалар бўйича корпорация бошқаруви органлари қарорларини бажаришга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация фаолияти тўғрисидаги тижорат сири бўлган ахборотни ошкор қилмасликка;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш қабул қилган қарорларга мувофиқ ижроия аппаратни сақлашга ва корпорация марказлаштирилган жамғармаларини ташкил этиш учун зарур маблағларни ўз вақтида ўтказиб туришга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корпорация ва унинг қатнашчилари ўзаро мажбуриятлар тўғрисидаги шартномаларнинг бажарилиши учун ана шу шартномаларда ва Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгилаган тартибда моддий жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Корпорация мулки, маблағлари ва жамғармалари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корхоналар ва ташкилотларга тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи билан берилган давлат мулки корпорация давлат корхоналари фаолиятининг йиғма балансида ўз аксини топади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қатнашчи корхоналарнинг мулки корпорация мулки ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация таркибига кирувчи ҳар бир корхона ўзининг мустақил балансида акс этган мулкни бошқаради. Давлат мулкидан корхона тўла хўжалик юритиш ҳуқуқи билан фойдаланади. Тугатилган «Тошкентбошқурилиш»нинг маъмурий ва соғломлаштириш муассасалари, тиббиёт-санитария қисми ва поликлиникаси иншоотлари корпорация мулки таркибига кириши ҳисобга олинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация аппарати ўзининг мустақил балансида бўлган мулкни ўша асосларда бошқаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Асосий ва оборот фондлар, пул маблағлари ва корпорациянинг мустақил балансида бўлган бошқа активлар корпорациянинг мулки ҳисобланади. Улар қуйидагилар ҳисобига шаклланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
устав фонди маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат томонидан корпорацияга текинга ёхуд ижарага бериладиган мулк;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши томонидан тасдиқланадиган нормативлар бўйича қатнашчиларнинг фойдаси (даромади)дан ажратмалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорацияга унинг ривожланиши учун шартнома асосида бериладиган давлат акциялари улуши бўйича дивидендларнинг бир қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қўшимча пулли хизматлар ва ишларни бажаришдан олинадиган даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
банк кредитлари ва бошқа қарз берувчиларнинг маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
юридик шахслар ва фуқароларнинг текин ҳамда хайрия бадаллари ва ажратмалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қонунчилик актлари билан тақиқланмаган бошқа манбаларнинг маблағлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корпорациянинг дастлабки устав фонди корпорация таркибига кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг давлат тасарруфида чиқарилиши натижасида ҳосил бўладиган акционерлик жамиятлар (компаниялари)нинг давлатга тегишли акцияларининг 60 фоизи дивидендларнинг тегишли улуши, шунингдек, бошқа манфаатдор юридик шахсларнинг (шу жумладан, хорижий юридик шахсларнинг) пайлар ҳисобидан ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Таъсисчиларнинг устав фондига қўшадиган ҳиссаси пул маблағлар (сўм ва чет эл валютасида), ҳар хил мулк турлари (бино, иншоот, машиналар, механизмлар, хом ашё, ёқилғи, бошқа моддий бойликлар), қийматли қоғозлар, бошқа мулкий ҳуқуқлар, шу жумладан, интеллектуал мулк кўринишида бўлиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалдаги нархлар бўйича сўмларда баҳоланган ҳисса қатнашчининг корпорация устав фондига қўшган улушини ташкил қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корпорация Кенгашининг қарори билан марказлаштирилган пул қўйиш (инвестиция) жамғармалари, валюта жамғармаси ва бошқалар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уларнинг таркиби, белгиланган мақсади, миқдорлари ва улардан фойдаланиш тартиби корпорация Кенгаши томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корпорациянинг марказлаштирилган жамғарма ва захиралари корпорациянинг ривожланиши учун шартнома асосида унга бериладиган акцияларнинг давлат улуши бўйича дивидендларнинг бир қисмидан, қатнашчилар фойдасининг бир қисми ва амортизация ажратмаларидан, шунингдек, корпорациянинг мақсадли вазифаларини бажариш учун инвесторлардан олинган бошқа бадаллар ҳисобига ҳосил бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Бирлашмалар, трестлар, корхоналар ва ташкилотлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
очиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилганда акцияларнинг давлат улуши 51 фоизни ташкил қилади, қолган қисми очиқ тарқатиш тарзида тарқатилади. Бунда меҳнат жамоаси аъзоларига акцияларни сотиб олишда имтиёзли ҳуқуқ берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ёпиқ турдаги акционерлик жамиятига айлантирилганда акцияларнинг давлат улуши 55 фоизни, меҳнат жамоаларининг улуши 25 фоизни ташкил қилади, қолган қисми корпорациянинг бошқа корхоналари ва ташкилотлари ўртасида тарқатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Корпорацияни бошқариш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корпорация бошқарувининг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у корпорация қатнашчилари конференцияси томонидан 5 йил муддатга сайланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация Кенгаши таркибига корпорациянинг, корпорация қатнашчиси бўлган корхоналарнинг раҳбарлари, Давлат мулки қўмитаси, Давлат мулки жамғармаси, Тошкент шаҳар ҳокимлиги, тижорат банки (корпорация корхона ва ташкилотларига хизмат қилувчи, меҳнат жамоаларининг вакиллари, олимлар ва мутахассислар киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация ижроия аппаратининг ходимлари Кенгаш аъзоси бўлишлари мумкин эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация раиси ва унинг ўринбосарлари корпорация Кенгаши томонидан сайланади ҳамда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади. Корпорация Кенгаши ва бошқаруви раиси лавозимлари корпорация раиси деб номланган бир киши тимсолида мужассамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қатнашчилар конференциясининг мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгашини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши ваколатига кириши мумкин бўлмаган бошқа масалалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпорация Кенгаши мутлақ ваколатига қуйидагилар тегишли бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган бошқарув раиси ва унинг ўринбосарларини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация бошқаруви ва тафтиш комиссиясини сайлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш юзасидан таклифлар тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қатнашчиларни корпорацияга қабул қилиш ва ундан чиқариш масалаларини ҳал этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб-чиқариш-сотиш, молиявий-иқтисодий, инвестиция, илмий-техникавий, ижтимоий-маиший фаолият дастурларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорациянинг йиллик ҳисоботи ва балансларини, тафтиш комиссиясининг ҳисоботлари ва хулосаларини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация бошқаруви органлари раҳбарлари, хизматчилари ва мутахассислари меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корхоналар (ташкилотлар)нинг ажратмалари ҳисобидан маблағ билан таъминланадиган корпорация бошқаруви аппаратига сарфланадиган харажатлар сметасини ва ана шу мақсадлар учун ажратиладиган маблағлар меъёрини тасдиқлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кенгаш аъзоларининг келишуви бўйича корпорация фаолиятининг бошқа масалалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корпорация Кенгашининг мажлиси, агар унда аъзоларнинг камида учдан икки қисми қатнашса, қонуний ҳуқуқга эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, қатнашчи корхоналар, шунингдек филиаллар ва ваколатхоналар ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш, йирик инвестиция дастурларини ишлаб чиқиш ва уларни амалга ошириш ҳамда бошқа баъзи масалалар бўйича қарор корпорация Кенгаши мажлисида қатнашганларнинг тўртдан уч қисмининг кўпчилик овози билан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қолган бошқа масалалар бўйича оддий кўпчилик овоз билан қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация Кенгашининг ҳужжати корпорация раиси имзолайдиган қарор билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Корпорация Кенгашининг фаолияти ва унинг томонидан қарорлар қабул қилиниши тартиби қатнашчилар конференцияси тасдиқлайдиган корпорация Кенгаши ҳақидаги Низом билан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корпорация раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
якка бошчилик принциплари асосида иш кўради ҳамда корпорация фаолиятининг пировард натижалари учун шахсан жавоб беради, қатнашчилар жамоалари фикр-мулоҳазаларини ҳисобга олишни, ўзига қарашли ташкилотлар билан шартномалар тузиш йўли билан уларнинг раҳбарларини танлаш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация иштирокчилари томонидан бажарилиши мажбурий бўлган буйруқ ва кўрсатмалар чиқариш ҳуқуқига. эга бўлади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация марказий аппарати ходимлари билан шартнома асосида меҳнат муносабатларини, уларнинг меҳнатига ҳақ тўлаш шартлари ва тизимини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тузилмани ва марказий аппаратни сақлашнинг тасдиқланган тузишлари сметаси доирасида штат жадвалини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корпорация бошқаруви:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши мажлислари оралиғидаги даврда унинг фаолиятига раҳбарлик қилади ва корпорацияга юклатилган вазифаларнинг бажарилиши учун жавоб беради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзининг мунтазам ўтказиб туриладиган мажлисларида корпорация вазифаларини ҳал этиш, Кенгаш кўрсатмаларини амалга ошириш, ягона техника сиёсати ўтказиш, лойиҳа-смета ишини, техникавий нормалаштириш ва андазалашни такомиллаштириш, қурилиш ишлаб чиқариши самарадорлигини ошириш, меҳнат унумдорлигини ўстириш, ўзига қарашли ташкилотлар ва корхоналар фаолиятини яхшилаш билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Корпорация бошқаруви фаолияти, унинг мажлислари тартиби, қарорлар қабул қилиниши корпорация Кенгаши томонидан тасдиқланадиган бошқарув иш тартибига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Жорий раҳбарлик функцияларини амалга ошириш, Кенгаш ва бошқарув ишини таъминлаш, умумхўжалик аҳамиятига эга бўлган вазифаларни бажариш учун корпорацияда ишчи (ижроия) аппарат тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижроия аппарат ўртача иш ҳақининг ўсиши умуман корпорация бўйича иш ҳақининг ўсишига боғлиқ бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тафтиш комиссияси бошқарувнинг молиявий-хўжалик фаолияти устидан назоратни амалга оширади. Тафтиш комиссиясининг фаолияти корпорация Кенгаши тасдиқлаган низом орқали тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Корпорациянинг ҳисоб ва ҳисоботи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корпорация натижаларни ҳисобга олишни, ишлаб чиқаришнинг боришини назорат қилишни амалга оширади, оператив, бухгалтерия ва статистика ҳисоботи юритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпорация қатнашчилари корпорацияга ҳар ойда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган статистика ҳисоботи, шунингдек, корпорация хизматлари ўз функцияларини амалга оширишлари учун уларга зарур ахборотни тақдим этишга мажбурдирлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпорацияда бухгалтерия, статистика, ҳисоб ва ҳисобот Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Корпорация жойлашган жойда қуйидаги ҳужжатлар, шу жумладан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорациянинг таъсис ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация ички муносабатларини тартибга солувчи меъёрий ҳужжатлар (уларга кейинчалик ўзгариш ва қўшимчалар киритилган ҳолда);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорациянинг ўзи чиқарадиган қарорлар учун зарур бўлган бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг барча ҳужжатлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
корпорация Кенгаши, бошқарув ва тафтиш комиссияси мажлисларининг баёнлари, улар аъзоларининг ва марказий аппарат мансабдор шахсларининг рўйхатлари юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VII. Корпорация фаолиятини тўхтатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Корпорация фаолиятини тўхтатиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори бўйича уни қайта ташкил этиш ёки тугатиш йўли билан юз беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Корпорация қайта тузилганда унинг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари ва ҳуқуқи ворисга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Корпорацияни тугатиш тўғрисида қарор қабул қилган орган тугатиш комиссиясини тайинлайди. Тугатиш комиссияси тайинланган пайтдан бошлаб корпорация ишларини бошқариш ваколати унга ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тугатиш комиссияси мавжуд мол-мулкни баҳолайди, тугатиш балансини тузади ва уни корпорация қатнашчилари конференциясига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Корпорациянинг пул маблағлари (тугатиш пайтида мол-мулкни сотишдан олинган тушум ҳам шу жумлага киради) ижроия аппарат ходимлари билан ҳисоб-китоб қилингандан ҳамда банклар, бюджет ва бошқа қарз берувчилар олдидаги мажбуриятлар бажарилгандан кейин корпорация Кенгаши белгилаган ва конференция томонидан тасдиқланган тартибда комиссия томонидан корпорация қатнашчилари ўртасида тақсимланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Корпорация давлат Реестридан ўчирилган вақтдан бошлаб ўз фаолиятини тўхтатади.