Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ташқи савдо операциялари бўйича валюта назоратини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисоблаш, активларни репатриация қилиш муносабатларини тартибга солишни ҳамда божхона тўловларини кечиктириб тўлаш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
божхона тўловларини кечиктириб тўлаш муддатларини бирхиллаштириш ва уларнинг 120 кундан ошмаслигини белгилаш;
ташқи савдо операцияларида муддати ўтган дебитор ва кредитор қарздорликларни ҳисоблаш ҳамда активларни репатриация қилиш тартибини такомиллаштириш.
2. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 14 октябрь,
ПФ-156-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 октябрдаги ПФ-156-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Олдинги таҳрирга қаранг.
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 ноябрдаги ПФ-184-сонли Фармонига асосан 1-банднинг ўз кучини йўқотиш санаси — 2025 йил 1 январь — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги «Солиқ ва божхона имтиёзлари берилишини янада тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-5755-сон Фармонининг 8-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 мартдаги «Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодиёт тармоқларига салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-5969-сон Фармонининг 11-бандида:
иккинчи хатбоши чиқариб ташлансин;
учинчи хатбоши иккинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 июндаги «Камбағалликни қисқартиришда тадбиркорлик субъектлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорлик ўрнатишга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-93-сон Фармонида:
а) 7-банднинг «б» кичик банди учинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«барча солиқларни (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) бир йилгача ва божхона тўловларини 120 кунгача муддатга таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилади»;
б) 1-илованинг 3-позициясида:
«б» кичик банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
|
« |
||||
|
б) |
Барча солиқларни (қўшилган қиймат солиғи ва солиқ агентлари сифатида тўланадиган солиқлар бундан мустасно) таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати. |
3 ой |
6 ой |
12 ой |
|
»; |
қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
|
« |
||||
|
б1) |
Божхона тўловларини таъминотсиз ва фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш муддати. |
60 кун |
90 кун |
120 кун |
|
». |
5. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 1 февралдаги «Қишлоқ хўжалиги машинасозлиги тармоғида соғлом рақобат муҳитини яратишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4969-сон қарорининг 1-бандидаги «270» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин.
6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 3 мартдаги «Чорвачилик тармоқларини давлат томонидан янада қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-5017-сон қарорининг 2-банди иккинчи хатбошисидаги «180» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин.
7. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 февралдаги «Чорвачиликни янада ривожлантириш ва чорва озуқа базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-121-сон қарори 6-бандидаги «180» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин.
8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 февралдаги «Ипакчилик тармоғини янада ривожлантириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-73-сон қарорининг 14-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 29 мартдаги «Аграр секторни замонавий қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни рағбатлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-103-сон қарори 1-банди учинчи хатбошисидаги «270» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин.
10. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 апрелдаги «Республиканинг туризм салоҳиятини жадал ривожлантириш ҳамда маҳаллий ва хорижий туристлар сонини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-135-сон қарорининг 9-банди учинчи хатбошисидаги «12 ой муддатга» сўзлари «120 кунга» сўзлари билан алмаштирилсин.
11. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 9 февралдаги «Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-66-сон қарорининг 10-бандидаги «270» рақами «120» рақами билан алмаштирилсин.
Изоҳ: илованинг 4 — 11 бандлари ушбу Фармон расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ойдан кейин кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2024 й., 06/24/156/0816-сон; 23.11.2024 й., 06/24/184/0954-сон)