Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг
Қарори
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 11 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2196-4]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 10 июлдаги 405-сон «Ўзбекистон Республикасининг «Рақобат тўғрисида»ги Қонуни қабул қилинганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2011 йил 10 февралдаги 1-сон «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2196, 2011 йил 18 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 7-8-сон, 73-модда) иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
3. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис Ҳ. ТУРАХУЖАЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 27 сентябрь,
03/05-05/01-сон
Келишилди:
Савдо-саноат палатаси раиси Д. ВАХАБОВ
2024 йил 17 сентябрь
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг 2024 йил 27 сентябрдаги 03/05-05/01-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
«Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартиби тўғрисидаги йўриқномани тасдиқлаш ҳақида»ги қарорга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Қарорининг муқаддимасидаги «Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 41-42-сон, 317-модда) билан тасдиқланган Рақобат, табиий монополиялар, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 374-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2013 й., 2-сон, 19-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси тўғрисидаги» деган сўзлар «Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Йўриқномада:
1) муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Йўриқнома истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари (кейинги ўринларда қонунчилик ҳужжатлари деб юритилади) талабларига риоя этилиши юзасидан таҳлил (ўрганиш, кўрик) ўтказиш тартибини белгилайди.»;
2) 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«11. Ўтказилаётган таҳлил давомида ҳуқуқбузарлик ҳолати (белги)ларини мавжудлигига етарлича асослар аниқланган тақдирда, монополияга қарши орган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 12 октябрдаги 225-сон қарори билан тасдиқланган Рақобат, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчиликни бузганлик учун иш қўзғатиш ва уларни кўриб чиқиш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва/ёки реклама тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги тўғрисида иш қўзғатиш ёки иш қўзғатмасдан кўрсатма бериш бўйича зарур чораларни кўради.».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2024 й., 10/24/2196-4/0814-сон)