Ўзбекистон Республикасининг Қонуни
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага бериш тартибининг такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Қонунчилик палатаси томонидан 2024 йил 16 июлда қабул қилинган
Сенат томонидан 2024 йил 20 сентябрда маъқулланган
Кейинги йилларда мамлакатимизда ерга оид муносабатларда тенглик ва шаффофликни таъминлашга, ерга бўлган ҳуқуқларни ишончли ҳимоя қилишга ҳамда уларни бозор активига айлантиришга қаратилган ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Шу билан бирга ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини бошқа шахсга ўтказишнинг (қайта ижарага беришнинг) ҳуқуқий асосларини белгилаш ҳамда ер участкаларини бериш шартларини янада такомиллаштириш зарурияти юзага келмоқда.
Ушбу Қонун билан Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига ва бошқа қонунларига ижарага олувчи томонидан ижарага олинган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятлари ер участкасидан фойдаланиш мақсадлари ўзгартирилмаган ҳолда бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкинлигини, шунингдек қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларини ижарага беришда очиқ электрон танлов ўрнига электрон онлайн-аукционлар жорий этилишини назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Бундан ташқари энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини тўғридан-тўғри ижарага беришда ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига маблағлар тўланиши назарда тутилмоқда.
Мазкур Қонун ер муносабатларида тенглик ва шаффофликни таъминлашга, шунингдек ер участкаларини ижарага бериш шартларини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.
1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган 598-I-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Ер кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, № 5-6, 82-модда; 2003 йил, № 9-10, 149-модда; 2004 йил, № 5, 90-модда; 2005 йил, № 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, № 12, 608-модда; 2009 йил, № 1, 1-модда, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 1, 1-модда; 2014 йил, № 1, 2-модда, № 9, 244-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2017 йил, № 9, 510-модда; 2018 йил, № 1, 1-модда, № 4, 224-модда, № 7, 432-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 1, 1-модда, № 3, 161-модда, № 4, 199-модда, № 8, 469-модда, № 11, 792-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, № 1, 3-модда, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 570, 577-моддалар; 2023 йил, № 10, 795-модда, № 11, 919-модда) қуйидаги ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
1) 23-модда иккинчи қисмининг 3-бандидаги «очиқ электрон танлов ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
2) 24-модда:
1-бандидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
тўртинчи хатбошиси учинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга ер участкаларини ижарага беришда ушбу ер участкаларини ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағ ижарага олувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўланади. Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
учинчи — ўн еттинчи қисмлари тегишинча тўртинчи — ўн саккизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қиймати камида 10 миллион АҚШ доллари эквивалентида бўлган, энг яхши таклифни танлаб олиш йўли билан аниқланадиган йирик инвестиция лойиҳасини амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахсларга нисбатан ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилган қоидалар қўлланилади»;
бешинчи — ўн саккизинчи қисмлари тегишинча олтинчи — ўн тўққизинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
олтинчи қисмининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур шахслар (бундан халқаро бирлашмалар ва ташкилотлар мустасно) ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг баҳоловчи ташкилот томонидан аниқланадиган бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланадиган миқдордаги маблағларни Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджетига тўлаши керак»;
қуйидаги мазмундаги еттинчи ва саккизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:
«Ер участкасига ижара ҳуқуқининг бозор қийматига нисбатан тегишли коэффициентини белгилашда ер участкасининг тупроқ бонитировкаси, маъмурий-ҳудудий тузилиши ва инфратузилма объектлари мавжудлиги инобатга олинади.
Ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқининг бозор қийматига нисбатан коэффициентларда белгиланган миқдордаги маблағлар суммаси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ер участкасини бериш тўғрисидаги қарорида кўрсатилиши шарт»;
еттинчи — ўн тўққизинчи қисмлари тегишинча тўққизинчи — йигирма биринчи қисмлар деб ҳисоблансин;
тўққизинчи қисмидаги «иккинчи, учинчи ва тўртинчи қисмларида» деган сўзлар «иккинчи, тўртинчи ва олтинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
ўн иккинчи қисмидаги «тўққизинчи қисмида» деган сўзлар «ўн учинчи ва ўн тўртинчи қисмларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятлар ушбу Кодекснинг 245-моддасида белгиланган тартибда ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказилиши (қайта ижарага берилиши) мумкин»;
ўн тўртинчи — йигирма биринчи қисмлари тегишинча ўн бешинчи — йигирма иккинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
3) қуйидаги мазмундаги 245-модда билан тўлдирилсин:
«245-модда. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасининг ижарачиси ижарага олиш шартномаси бўйича ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасидан асосий фойдаланиш мақсадини ўзгартирмаган ҳолда, ер участкасини ижарага олиш шартномаси муддати доирасида бошқа шахсга ўтказиши (қайта ижарага бериши) мумкин, бундан ушбу Кодекс 24-моддасининг олтинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Бунда:
ижарага олувчи ер участкасидан камида уч йил ўзи фойдаланган бўлиши шарт, мазкур муддат ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан ҳисобланади;
юридик шахсларга электрон онлайн-аукцион, очиқ электрон танлов ёки танлов ўтказмасдан давлат органларининг қарорларига кўра тўғридан-тўғри ижарага берилган ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказишга (қайта ижарага беришга) ер участкасига бўлган ижара ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилган пайтдан эътиборан беш йилдан кейин йўл қўйилади;
ижарага олувчи очиқ электрон танлов натижаларига кўра ижара муддати бўйича тенг тақсимланадиган қўшимча тўловларни ёки электрон онлайн-аукцион натижаларига кўра бўлиб-бўлиб тўлаш назарда тутилган тўловларни бир йўла тўлаши шарт.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим. Давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг қайта ижарага бериш натижасида вужудга келган ижара ҳуқуқи рўйхатдан ўтказувчи орган томонидан ер участкасининг ижарага олувчиси ўзгарганлиги тўғрисидаги ахборот (ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўлган ҳужжат илова қилинган ҳолда) тегишли туман (шаҳар) ҳокимлигига электрон тарзда юборилади.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ижарага олинган ер участкасига нисбатан ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади»;
4) 29-модда биринчи қисмининг иккинчи хатбошиси «24-моддасининг тўққизинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар «24-моддасининг ўн учинчи қисмида ҳамда 245-моддасида назарда тутилган ҳоллар мустасно» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
5) 305-модданинг олтинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:
«Бунда оммавий сервитут мақсадларида қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган қурилиш соҳасида рухсат бериш тартиб-таомилларидан ўтиш зарур»;
6) 36-модданинг:
7-бандидаги «бу қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлишида ифодаланганда» деган сўзлар чиқариб ташлансин;
12-банди чиқариб ташлансин;
иккинчи қисми чиқариб ташлансин;
учинчи — саккизинчи қисмлари тегишинча иккинчи — еттинчи қисмлар деб ҳисоблансин;
учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 3 ва 5-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ердан фойдаланиш ҳамда уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратини амалга оширувчи органларнинг тақдимномасига кўра, ҳуқуқлар тугатилишининг асосли эканлигини тасдиқловчи ҳужжатлар асосида тегишинча вилоятлар, Тошкент шаҳар ҳокимларининг қарорлари ёки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан амалга оширилади. Ер участкасига эгалик қилиш ҳуқуқини ёки ер участкасидан доимий ёхуд вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини ушбу модда биринчи қисмининг 6 — 11-бандларида кўрсатилган ҳолларда тугатиш ушбу Кодекснинг 38-моддасида белгиланган тартибда суд томонидан амалга оширилади. Жисмоний ва юридик шахслар ер участкаларига эгалик қилиш ҳуқуқини, ер участкаларидан доимий ёки вақтинча фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш ҳақидаги Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳамда кўрсатилган мансабдор шахсларнинг қарорларидан норози бўлган тақдирда, ушбу қарорлар устидан судга шикоят қилиши мумкин»;
бешинчи қисмидаги «Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 — 10, 12, 13-бандларида» деган сўзлар «Ушбу модда биринчи қисмининг 1, 2, 6 — 10, 13-бандларида» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
7) 39-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги 10-банд билан тўлдирилсин:
«10) ер участкасига нисбатан ижара шартномасидаги ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)»;
8) 49-модданинг олтинчи қисмидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
9) 53-модданинг иккинчи қисмидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
10) 87-модда:
иккинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;
учинчи — еттинчи хатбошилари тегишинча иккинчи — олтинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган суғориладиган ерлар учун қишлоқ хўжалиги ва ўрмон хўжалиги ишлаб чиқариши нобудгарчиликларининг ўрни барча ҳолларда барча шахслар томонидан қопланади, бундан жамоат эҳтиёжлари учун ер участкаларини олиб қўйиш ҳоллари мустасно»;
11) 90-модданинг:
биринчи қисмидаги «шунингдек ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш» деган сўзлар «ер участкасини ижарага олиш ҳуқуқини гаровга қўйиш, шунингдек ижарага берилган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
иккинчи қисми ўн учинчи хатбошисидаги «очиқ электрон танловлар ва» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1998 йил 30 апрелда қабул қилинган «Фермер хўжалиги тўғрисида»ги 602-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2004 йил 26 августда қабул қилинган 662-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004 йил, № 9, 162-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, № 3, 119-модда; 2007 йил, № 12, 608-модда; 2008 йил, № 12, 640-модда; 2009 йил, № 12, 472-модда; 2011 йил, № 9, 248-модда; 2012 йил, № 9/1, 238-модда; 2013 йил, № 10, 263-модда; 2015 йил, № 8, 312-модда; 2016 йил, № 12, 383, 385-моддалар; 2018 йил, № 4, 224-модда, № 12, 781-модда; 2019 йил, № 4, 199-модда, № 12, 886-модда; 2020 йил, № 1, 2-модда, № 9, 540-модда, № 11, 652-модда; 2021 йил, 4-сонга илова; 2022 йил, № 6, 570-модда) қуйидаги ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин:
1) 4-модда иккинчи қисмининг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;
2) 11-модданинг:
биринчи қисмидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
учинчи қисмидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
3) 16-модда биринчи қисмининг:
бешинчи хатбошиси қуйидаги мазмундаги бешинчи ва олтинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:
«ихтисослашувни ҳисобга олган ҳолда ва тузилган контрактация шартномалари асосида қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштиришни мустақил равишда амалга ошириш;
маҳсулотни қайта ишловчи корхоналарни ва ўз маҳсулотлари (ишлари, хизматлари) истеъмолчиларини мустақил равишда танлаш»;
олтинчи — ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча еттинчи — йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
қуйидаги мазмундаги йигирманчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ер участкасининг асосий мўлжалланган мақсадини сақлаб қолган ҳолда, ижара шартномаси амал қиладиган муддатга бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)»;
йигирманчи хатбошиси йигирма биринчи хатбоши деб ҳисоблансин.
3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 20 майда қабул қилинган «Яйловлар тўғрисида»ги ЎРҚ-538-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 йил, № 5, 263-модда; 2020 йил, № 9, 540-модда; 2021 йил, 4-сонга илова, № 8, 800-модда; 2022 йил, № 6, 577-модда) 13-моддасининг иккинчи қисмидаги «очиқ электрон танлов» деган сўзлар «электрон онлайн-аукцион» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 1 апрелда қабул қилинган «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги ЎРҚ-680-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2021 йил, № 4, 286-модда; 2022 йил, № 11, 1061-модда; 2023 йил, № 11, 919-модда) 22-моддасининг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги еттинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«деҳқон хўжалигига ижарага берилган қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни ер участкасининг асосий мўлжалланган мақсадини сақлаб қолган ҳолда, белгиланган тартибда бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш)».
5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 29 июнда қабул қилинган «Ер участкаларини компенсация эвазига жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги ЎРҚ-781-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 6, 576-модда) 23-моддаси биринчи қисмининг учинчи хатбошисидаги «(бундан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ер участкаларига бўлган ижара ҳуқуқи мустасно)» деган сўзлар чиқариб ташлансин.
6-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2022 йил 28 ноябрда қабул қилинган «Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида»ги ЎРҚ-803-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2022 йил, № 11, 1064-модда) қуйидаги қўшимчалар ва ўзгартириш киритилсин:
1) 10-модданинг олтинчи хатбошиси «ижара ҳуқуқи» деган сўзлардан кейин «шу жумладан ижарага олинган ер участкасига бўлган ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) натижасида юзага келадиган ижара ҳуқуқи» деган сўзлар билан тўлдирилсин;
2) 31-модда қуйидаги мазмундаги бешинчи қисм билан тўлдирилсин:
«Ер участкасига нисбатан ҳуқуқлар ва мажбуриятларни бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) натижасида юзага келадиган ижара ҳуқуқини давлат рўйхатидан ўтказиш учун ушбу Қонуннинг 33-моддасида назарда тутилган ҳужжатлар асос бўлади»;
3) 33-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«33-модда. Хусусийлаштирилган ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатлар ва унинг ўзига хос хусусиятлари
Хусусийлаштирилган ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқларнинг бошқа шахсга ўтишини белгиловчи ҳужжатлар қуйидагилардан иборат:
хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқнинг нотариал тартибда тасдиқланган олди-сотди шартномаси;
хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни ҳадя этишга оид нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;
хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни айирбошлашга оид нотариал тартибда тасдиқланган шартнома;
хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқнинг бошқа шахсга рента ҳақи тўланиши шарти билан берилиши назарда тутиладиган, нотариал тартибда тасдиқланган рента шартномаси;
хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни мерос қилиб олиш ҳуқуқи тўғрисидаги ҳамда эр-хотиннинг умумий мулкида бўлган хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасининг тегишли қисмига бўлган мулк ҳуқуқи тўғрисидаги нотариал тартибда тасдиқланган гувоҳнома;
хусусийлаштирилган ер участкасини унда жойлашган бино ва иншоот билан бирга ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни юридик шахсларнинг устав фондига (устав капиталига) улуш сифатида бериш тўғрисидаги (агар бу турар жой объекти бўлса, нотариал тартибда тасдиқланган) шартнома;
хусусийлаштирилган ер участкасини унда жойлашган бино ва иншоот билан бирга ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни муассисга қайтариб бериш тўғрисидаги (агар бу турар жой объекти бўлса, нотариал тартибда тасдиқланган) шартнома;
жисмоний ва юридик шахсларнинг мулкида бўлган (хусусийлаштирилган), бўш турган ер участкаларини ёки ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни реализация қилиш бўйича суд қарорларини ва бошқа органларнинг қарорларини ижро этиш мақсадидаги савдолар якунлари тўғрисидаги баённома;
суднинг қарори ёки давлат ижрочисининг қарори ёхуд хусусийлаштирилган бўш турган ер участкасини, ижара ҳуқуқи асосида тегишли бўлган ер участкасига доир ҳуқуқни бериш тўғрисида ундирувчи ва қарздор ўртасида тузилган, давлат ижрочиси томонидан тасдиқланган далолатнома».
7-модда. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ушбу Қонуннинг ижросини, ижрочиларга етказилишини ҳамда моҳияти ва аҳамияти аҳоли ўртасида тушунтирилишини таъминласин.
8-модда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси:
ушбу Қонун 1-моддаси 2-бандининг саккизинчи хатбошисида назарда тутилган Йирик инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун энг яхши таклифни танлаб олиш тартибини ушбу Қонун кучга кирганидан кейин бир ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ушбу Қонун 1-моддаси 3-бандининг тўққизинчи хатбошисида назарда тутилган Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ижарага олинган ер участкасига нисбатан ўз ҳуқуқлари ва мажбуриятларини ижарага олувчи томонидан бошқа шахсга ўтказиш (қайта ижарага бериш) тартибини ушбу Қонун кучга кирганидан кейин бир ой ичида ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;
ҳукумат қарорларини ушбу Қонунга мувофиқлаштирсин;
республика ижро этувчи ҳокимият органлари ушбу Қонунга зид бўлган ўз норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини қайта кўриб чиқишлари ва бекор қилишларини таъминласин.
9-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 9 октябрь,
ЎРҚ-973-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 10.10.2024 й., 03/24/973/0800-сон)