07.10.2024 йилдаги 646-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон Фармони ижросини таъминлаш, шунингдек, республикада ички туризмни оммалаштириш ва унга аҳолини кенг жалб қилиш, туризм соҳасидаги тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Республикага хорижий туристлар оқимини кескин ошириш ҳамда ички туризмни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 12 январдаги ПФ-9-сон Фармонига мувофиқ қуйидагилар белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилдан бошлаб ҳар йили ички туризм йўналишидаги туроператорларнинг маҳсулотларини туристларга тақдим қилиш мақсадида «Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат» туризм мавсумининг очилиши доирасида «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаси (кейинги ўринларда — ички туризм ярмаркаси) ташкил этилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички туризм ярмаркаси 2024 йилда Туризм қўмитасининг Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан Тошкент шаҳрида, 2025 йилдан бошлаб иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан республика ҳудудларида ўтказилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида ҳар йили:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
март ва август ойларида — Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор билан мижоз» (B2C) механизмлари асосида ҳудудий ички туризм ярмаркалари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
декабрь ойида — «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) механизмлари асосида республика миқёсида ички туризм ярмаркаси ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар режаси 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:
(4-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ташкилотчи сифатида манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда барча ташкилий ва ижодий ишларни мувофиқлаштириб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркалар ўтказилиши ҳақида тарғибот тадбирларини ташкил қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркаларида қатнашиш истагини билдирган ички туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар ҳамда транспорт ва бошқа ташкилотлар рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни ушбу ярмаркаларга жалб этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ярмаркалар якунлари бўйича эришилган келишувлар ва шартномаларни рўйхатга олишни ҳамда мониторингни олиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оммавий ахборот воситалари шу жумладан, кўп сонли аудиторияга эга бўлган блогерларни жалб қилган ҳолда мамлакат бўйлаб саёҳатга ундовчи турли видео роликлар ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ўтказиш чора-тадбирларини амалга ошириш вазифалари юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида унда иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва тадбир учун тайёр ҳолга келтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудда фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар вакиллари ҳамда аҳолини ички туризм ярмаркаларига кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятнинг марказий кўчалари бўйлаб ички туризм ярмаркаларини кенг тарғиб қилишга қаратилган баннерларни ўрнатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг тадбир дастури асосида диққатга сазовор жойларга ташрифларини ташкиллаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган биноларда электр тармоғи, сув ва тегишли коммунал шароитларнинг техник созлиги ва узлуксизлигини таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган тадбирлар учун кўзда тутилган биноларнинг банд қилиниши ва уларга тайёргарлик қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Туризм қўмитаси ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари томонидан ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида Туризм қўмитаси томонидан туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тайёрланадиган тарғибот материаллар (фото, видео ва бошқалар) ижтимоий ахборотга тенглаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳудудларда ташкил этиладиган ички туризм ярмаркаларига олий ўқув юртлари, коллежлар, мактаблар ва мактабгача таълими муассасалари вакилларини иштирокини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказишга Туризм қўмитаси раиси У. Шодиев ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари масъул этиб белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Туризм қўмитаси билан биргаликда ички туризм ярмаркаларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ёритиб бориш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитаси раиси А.Ў. Аққулов зиммасига юклансин.
(10-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
646-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 646-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасини (кейинги ўринларда — ички туризм ярмаркаси) ташкил этиш ва ўтказиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ички туризм ярмаркаси «Тўрт фаслнинг ҳар бирида саёҳат» туризм мавсумининг очилиши доирасида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Туризм қўмитасининг (кейинги ўринларда — Туризм қўмитаси) ички туризм ярмаркасини ташкилотчиси ҳисобланади.
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 16 мартдаги 105-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички туризм ярмаркаси Туризм қўмитаси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан ҳамкорликда ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ички туризм ярмаркаси қуйидаги мақсадларда ташкил этилади ва ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мамлакатимизда ички туризмни ривожлантириш ҳамда унинг қулай муҳитини яратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республикадаги мавжуд туризм объектларига аҳолини кенг жалб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектлари ва туристик масканларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг ички туризм соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туроператор ва турагентларни истеъмолчиларга танитиш ҳамда бозорнинг турли сегментларига йўналтирилган сайёҳлик маҳсулоти ва хизматларини диверсификация қилиш, уларнинг рақобатбардошлигини ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм йўналишидаги туроператорларнинг маҳсулотларини туристларга тақдим қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ярмаркани ташкил этиш ва ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ички туризм ярмаркаси ҳар йили ҳудуд ва республика миқёсида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ҳудудий ички туризм ярмаркаси ҳар йили март ва август ойларида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Республика миқёсидаги ички туризм ярмаркаси ҳар йили декабрь ойида тегишли белгиланган ҳудудда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳар йили 20 январь кунига қадар Туризм қўмитаси томонидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан келишган ҳолда ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича режа-жадвал (кейинги ўринларда — режа-жадвал) ишлаб чиқилиб, тасдиқланади ҳамда уларни ўтказишга масъул бўлган ташкилотларга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Туризм қўмитаси томонидан режа-жадвалда белгиланган муддатдан камида бир ҳафта олдин ҳар бир ички туризм ярмаркасини ўтказиш бўйича дастурлар ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ички туризм ярмаркаларида туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ички туризм ярмаркасини ўтказиш доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказишда давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятини мувофиқлаштириш мақсадида ташкилий қўмита тузилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ички туризм ярмаркасига туризм йўналишида фаолият юритувчи туроператорлар, дам олиш масканлари, меҳмонхоналар, транспорт ташкилотлари ҳамда бошқа турдаги туризм хизматларини тақдим қилувчи тадбиркорлик субъектлари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ички туризм ярмаркасида иштирок этиш учун давлат идоралари ва муассасалари, тижорат банклари, суғурта компаниялари, йирик корхоналар ва бошқа тадбиркорлик субъектлари, шунингдек, ахборот воситалари вакиллари жалб этилиши мумкин. Бунда ички туризм ярмаркаси иштирокчиларининг рўйхати шакллантирилади ва юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ички туризм ярмаркаси очилишига бағишланган фолклор гуруҳлар, эстрада хонандалари, мусиқа ижодиётининг ва анъанавий санъат ёрқин усталари иштирокида концерт дастурини ташкил этиш мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ички туризм ярмаркаси ўтказишда жамоат тартибини сақлаш, иштирокчилар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш пунктларини ташкил этиш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ички туризм ярмаркасида амалга ошириладиган тадбирлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ички туризм ярмаркасида салоҳиятли истеъмолчилар ва соҳага оид масканлар билан туристик ташкилотлар ўртасида ўзаро тақдимот, кўргазма ва «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор ва мижоз» (B2С) форматидаги учрашувлар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида ўтказиладиган ҳудудий ички туризм ярмаркасида иштирок этувчиларнинг ўзаро келишуви «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) ва «тадбиркор билан мижоз» (B2C) мулоқот форматларида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Республика миқёсидаги ички туризм ярмаркасида иштирок этувчиларнинг ўзаро келишуви «тадбиркор билан тадбиркор» (B2B) мулоқот форматида ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ички туризм ярмаркаси иштирокчилари ўзларига ажратилган ҳудудда ўз хизматлари ва маҳсулотларини турли стендлар, фотоальбомлар, аудио-, видео-, фототақдимотлар, роликлар, баннер ва флайерлар орқали тарғиб этишлари мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ички туризм ярмаркасида тузилган шартномалар сони, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги туристик маҳсулотлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган иштирокчилар рағбатлантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ички туризм ярмаркаларини молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш билан боғлиқ бўйича тадбирлар 2024 йилда Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан, 2025 йилдан бошлаб иштирок этувчи тадбиркорлик субъектлари ва маҳаллий бюджет маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ички туризм ярмаркаларини ташкил этиш ва ўтказиш доирасида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иштирокчиларнинг транспорт, овқатланиш, яшаш ва реклама материалларининг кўргазма стендларини ўрнатиш билан боғлиқ ҳамда бошқа қўшимча харажатлари иштирокчиларнинг ўз маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркаларини тарғибот қилиш, туризм соҳаси субъектларининг фаолиятини намойиш қилувчи тарғибот материалларини (фото, видео, баннерлар, мақолалар ва бошқалар) тайёрлаш, йирик туроператорлар (ички туризми) ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ярмарка доирасида инфотурларни ташкиллаштириш, шунингдек, энг яхши натижаларга эришган ярмаркалар иштирокчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ харажатлари Туризм қўмитаси ҳузуридаги Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш, ички туризм ярмаркалари ўтказиладиган ва диққатга сазовор жойларни ободонлаштириш ва тадбир учун тайёр ҳолга келтириш, шунингдек, кўргазма майдонларини ижарага олиш билан боғлиқ харажатлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг маҳаллий бюджет маблағлари ҳисобидан тегишлигига кўра қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ички туризм ярмаркаларини юқори савияда ташкил этиш ҳамда ўтказишга Туризм қўмитаси раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг туризм, маданият, маданий мерос ва оммавий коммуникациялар масалалари бўйича ўринбосарлари масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 7 октябрдаги 646-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2025 йилда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини ўтказиш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЧОРА-ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Чора-тадбирлар номи

Бажариш муддати

Молиялаштириш манбаи

Масъуллар

1.

«Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркаларини (кейинги ўринларда — ярмаркалар) ўтказиш режа-жадвалини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

2.

Ярмаркаларда туризм соҳасидаги тадбиркорлик субъектларининг иштирокини таъминлаш мақсадида уларни хабардор қилиш ва жалб этиш.

Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан бир ой олдин

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Савдо-саноат палатаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси,

Ўзбекистон Ҳунармандлар уюшмаси,

Ўзбекистон Ошпазлар уюшмаси

3.

Республикада фаолият юритаётган туристик ташкилотлар ва уларнинг хизматлари тўғрисидаги батафсил маълумотни uzbekistan.travel портали ва ижтимоий тармоқлар, расмий каналларга жойлаштириш.

Ярмаркаларни ўтказиш вақтида

-

Туризм қўмитаси

4.

Ярмаркалар ўтказиладиган ҳудудни, жумладан, тақдимотлар, музокаралар ҳамда ҳамкорлик шартномалари имзоланадиган жойларни тайёрлаш ва безаш.

Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

5.

Ярмаркаларда тузилган шартномалар сони, хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган маҳсулот турлари, шунингдек, янги туристик маҳсулотлар ва бошқа кўрсаткичлар бўйича энг яхши натижаларга эришган ярмаркалар иштирокчиларини рағбатлантириш.

Ярмаркаларни якунлаш вақтида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.

6.

Ярмаркалар якунлари бўйича бажарилган ишлар ва эришилган натижалар, жумладан, янги турдаги туризм хизматлари ва маҳсулотлари тўғрисидаги маълумотларни тайёрлаш ва ОАВ ва интернет тармоқларига жойлаштириш.

Ярмаркаларини якунлаш вақтида

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

7.

Нодавлат нотижорат ташкилотлари бўлган туризм соҳаси субъектлари бирлашмалари билан ҳамкорликда йирик туроператорлар (ички туризми) ва оммавий ахборот воситалари иштирокида ярмарка доирасида инфотурларни ташкиллаштириш.

Ярмаркаларни ўтказиш вақтида

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

нодавлат нотижорат ташкилотлари,

Туризм қўмитаси,

Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси

8.

Инфотур ташкил қилиш мақсадида туризм салоҳияти юқори бўлган янги туризм масканлари рўйхатини шакллантириш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

9.

Ҳар бир ҳудудда ярмаркаларни ўтказиш дастурини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш.

Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

10.

Ярмарка доирасидаги тадбирларга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита йиғилишини ўтказиш ва ташкилий масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиш.

2025 йил июль

-

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

11.

Ярмаркалар ўтказиладиган жойларни (бинолар) белгилаш ва банд қилиш.

Ярмаркаларни ўтказиш режа-жадвалида кўрсатилган муддатдан тўрт кун олдин

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

12.

2025 йилда ўтказиладиган ярмаркаларнинг босма ва электрон тақдимот материаллари ва портфолиосини ишлаб чиқиш.

2025 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

13.

2025 йилда ўтказиладиган ярмаркаларни кенг тарғиб қилиш мақсадида машҳур блогерларни жалб қилиш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

14.

Ярмарка логотипи, баннер дизайни ва веб-сайтини тайёрлаш ҳамда ижтимоий тармоқлардаги саҳифасини очиш.

2025 йил июль

Маҳаллий бюджет маблағлари

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Туризм қўмитаси

15.

Ярмаркани маҳаллий ОАВ, Интернет жаҳон ахборот тармоғи ва ижтимоий тармоқларда (видео роликлар, баннерлар ва мақолалар орқали) кенг тарғиботини амалга ошириш.

2025 йил июль

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

16.

Ярмарка якуни билан пресс-конференция ва брифинг ташкил этиш.

Ярмарка якуни билан

-

Туризм қўмитаси,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 08.10.2024 й., 09/24/646/0796-сон; 17.03.2026 й., 09/26/105/0244-сон)