ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар |
Амалга ошириш механизми |
Ижро муддати |
Масъул ижрочилар |
|
1. |
Марказий Осиё давлатлари билан олий даражада эришилган келишувлар устидан ҳамкорликда парламент назоратини таъминлаш. |
1. Парламентлараро комиссиялар (дўстлик гуруҳлари) мажлисларини ўтказиш. |
келишилган муддатларда |
Ўзбекистон-Қирғизистон парламентлараро комиссияси (С. Сафоев), Ўзбекистон-Қозоғистон |
|
2. Мажлис кун тартибига ушбу масалаларни доимий тарзда киритиб бориш. |
доимий |
|||
|
2. |
Минтақанинг барча мамлакатлари учун долзарб бўлган ҳамкорликдаги лойиҳа ва дастурлар рўйхатини шакллантириш, ижроси устидан мониторинг олиб бориш. |
1. Ҳамкорликдаги лойиҳа ва дастурлар рўйхатини шакллантириш. |
2024 йил якунига қадар |
парламентлараро комиссияси (А. Туйчиев), Ўзбекистон-Туркманистон парламентлараро комиссияси (Б. Тажиев), Сенатнинг Тожикистон Республикаси Мажлиси Оли билан ҳамкорлик бўйича парламентлараро гуруҳи (К. Турсунов) |
|
2. Ҳамкорликдаги лойиҳа ва дастурларнинг ижро ҳолатини таҳлил қилиш ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборотларини эшитиш. |
2025 йил давомида |
|||
|
3. |
Савдо-иқтисодий, транспорт-логистика, аграр, сув, энергетика, гендер тенглик, ёшлар фаоллигини ошириш, фан-таълим, ахборот сиёсати, суд-ҳуқуқ, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларида қонунчиликни (ҳуқуқий асосларни) такомиллаштириш бўйича минтақа мамлакатлари билан тажриба алмашиш. |
1. Марказий Осиё давлатларида қабул қилинаётган янги қонунларни ўрганиб бориш. |
Доимий |
Сенатнинг барча қўмиталари |
|
2. Қонунчилик соҳасида илғор тажрибаларни татбиқ этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш. |
ҳар чоракда |
|||
|
3. Қонунчиликни такомиллаштириш бўйича минтақа мамлакатлари билан тажриба алмашиш. |
2025 йил давомида |
|||
|
4. |
Марказий Осиё давлатларининг маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорлик ва тажриба алмашиш. |
1. Маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва Марказий Осиё давлатлари парламентлари билан келишиш. |
2025 йил II чорак |
Ҳудудий вакиллик органлари фаолиятини ўрганиш маркази (Қ. Муқумов), Сенатнинг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссия (Т. Мадумаров) |
|
2. Минтақа мамлакатларининг маҳаллий вакиллик органлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини мустаҳкамлаш мақсадида ташриф дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда делегация таркибини шакллантириш ва келишиш. |
2025 йил II чорак |
|||
|
3. Марказий Осиё давлатларига ташрифни амалга ошириш. |
келишув асосида |
|||
|
4. Ташриф якунлари бўйича ахборот тайёрлаш. |
ташриф якунидан сўнг бир кун муддатда |
|||
|
5. |
Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон Қозоғистон парламентлараро комиссиянинг навбатдаги мажлисига (2024 йил ноябр) тайёргарлик кўриш. |
1. Сенат Раиси бошчилигидаги делегация таркибини шакллантириш, ташриф дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш. |
2024 йил октябрь-ноябрь |
Халқаро алоқалар бошқармаси (М. Мирхамидов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Туйчиев), Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. Ташриф доирасида Олий Мажлис Сенати ҳамда Қозоғистон Парламенти Сенати ўртасида 2025-2026 йилларга мўлжалланган амалий ҳамкорлик бўйича «йўл харита» имзолаш масаласини ишлаб чиқиш. |
ташрифдан икки ҳафта олдин |
|||
|
3. Қозоғистонга ташрифни амалга ошириш. |
келишилган муддатда |
|||
|
4. Ташриф якуни бўйича ахборот тайёрлаш. |
ташриф якунидан сўнг бир кун муддатда |
|||
|
6. |
Ўзбекистон-Қозоғистон парламентлараро форуми биринчи мажлисини 2025 йилда Ўзбекистонда ўтказиш, икки мамлакатнинг маҳаллий вакиллик органлари фаолиятини кучайтириш бўйича биргаликдаги ишларни ташкил этиш. |
1. Форумни ўтказишга оид ҳужжатларни (концепция, дастур, таклифлар ва б.) тайёрлаш ҳамда келишиш. |
2025 йил III чорак |
Халқаро алоқалар бошқармаси (М. Мирхамидов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (А. Туйчиев), Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. Форумни ташкил этиш бўйича ташкилий қўмитани тузиш, чора-тадбирларни белгилаш. |
келишилган муддатда |
|||
|
3. Форумни ўтказиш ва якуни юзасидан ахборот тайёрлаш. |
тадбир якунидан сўнг бир кун муддатда |
|||
|
7. |
Қирғизистонда бўлиб ўтадиган Марказий Осиё давлатларининг учинчи парламентлараро форумини ташкил этишга кўмаклашиш. |
1. Форумнинг концепция ва дастурига таклифлар бериш. |
келишилган муддатда |
Халқаро алоқалар бошқармаси (М. Мирхамидов), Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси (Р. Алимов), Ташқи ишлар вазирлиги |
|
2. Сенат Раиси бошчилигидаги делегация таркибини шакллантириш, ташриф дастурини ишлаб чиқиш ва келишиш. |
||||
|
3. Қирғизистонга ташрифни амалга ошириш ва ташриф якуни бўйича ахборот тайёрлаш. |
ташриф якунидан сўнг бир кун муддатда |
|||
|
8. |
Марказий Осиё давлатлари парламентлари девонлари ўртасидаги ҳамкорлик алоқаларини кучайтириш, ўзаро тажриба алмашиш амалиётини йўлга қўйиш. |
1. Марказий Осиё давлатлари парламентлари девонлари ўртасида тажриба алмашиш тизимини йўлга қўйиш бўйича тегишли ҳужжатларни ишлаб чиқиш, бунда: тажриба алмашиш бўйича низом лойиҳасини ишлаб чиқиш; тажриба алмашиш бўйича молиявий харажатлар манбасини аниқлаш; тажриба алмашиш дастури лойиҳасини ишлаб чиқишга алоҳида эътибор қаратиш. |
2025 йил 1 январга қадар |
Сенат девони раҳбари (Қ. Нуруллаев), Юридик бошқарма (А. Ходжаниязов), Халқаро алоқалар бошқармаси (М. Мирхамидов), Бухгалтерия хизмати (Б. Холиков) |
|
2. Марказий Осиё давлатлари парламентлари девонлари таркибий бўлинмалари раҳбар-ходимларини Ўзбекистонга таклиф этиш. |
2025 йил II чорак |