24.06.1994 йилдаги 175-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
175-сонли Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат ташкилотининг Бош конференцияси,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1994 йил 7 июнда ўзининг 81-сессиясида йиғилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1951 йилдаги «Тенг ҳақ тўлаш тўғрисида»ги Конвенция, 1958 йилдаги «Меҳнат ва машғулотлар соҳасидаги камситишлар тўғрисида»ги Конвенция ва 1981 йилдаги «Оилавий мажбуриятлари бўлган ходимлар тўғрисида»ги Конвенция ва Тавсиялар қоидаларининг тўлиқсиз иш вақтида ишловчи ходимларга тааллуқлилигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1988 йилдаги «Бандликка кўмаклашиш ва ишсизликдан ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Конвенция ва 1984 йилдаги «Бандлик соҳасидаги сиёсат тўғрисида»ги (қўшимча қоидалар) Тавсияларининг ушбу ходимларга тегишлилигини ҳисобга олиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
барча ходимлар учун самарали ва эркин танланган бандликнинг муҳимлигини, тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлашнинг иқтисодий аҳамиятини, бандлик сиёсати соҳасида қўшимча иш жойларини яратишда тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлашнинг ролини ҳисобга олиш лозимлигини, шунингдек, бандлик, меҳнат шароитлари ва ижтимоий таъминот каби соҳаларда тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчилар ҳимоясини таъминлаш зарурлигини эътироф этиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сессия кун тартибидаги тўртинчи масала сифатидаги тўлиқсиз иш вақти шароитида ишлашга оид бир қатор таклифларни қабул қилиш тўғрисида қарор қабул қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир минг тўққиз юз тўқсон тўртинчи йилнинг июн ойининг йигирма тўртинчи кунида 1994 йилдаги «Тўлиқсиз иш вақти шароитларида ишлаш тўғрисида»ги Конвенция деб номланиши мумкин бўлган қуйидаги конвенцияни қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияга мувофиқ қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) «тўлиқсиз иш вақти шароитида ишловчилар» атамаси таққосланган вазиятда, нормал иш вақти тўлиқ иш вақтида ишловчиларнинг нормал иш вақти давомийлигидан камроқ бўлган ҳолда ёлланиб ишловчи шахсни англатади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) «а» кичик бандда кўрсатилган нормал иш вақти ҳафталик ёки маълум бир давр учун ўртача ҳисобланиши мумкин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) «таққослаш мумкин бўлган вазиятда тўлиқ иш вақтида ишловчилар» атамаси тўлиқ иш вақтида ишловчи ходимни англатади, у:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
i) бир хил турдаги меҳнат муносабатларига эга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ii) иш ёки касбнинг бир хил ёки ўхшаш турига эга ҳамда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
iii) худди шу бўлинмада ишлайди ёки айнан шу корхонада таққослаш мумкин бўлган вазиятда тўлиқ иш вақтида ишловчи ходимлар бўлмаса ёки агар мазкур корхонада таққослаш мумкин бўлган вазиятда тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходим билан бир хил иқтисодий фаолият соҳасида тўлиқ иш вақтида ишлайдиган ходимлар бўлмаса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) иқтисодий, техник ёки таркибий сабабларга кўра нормал иш соатлари давомийлигининг жамоавий қисқариши туфайли қисман ишсизлик шароитида бўлган тўлиқ иш вақтида ишловчи ходимлар, тўлиқсиз иш вақтида ишловчи ходимлар деб ҳисобланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция бошқа халқаро меҳнат конвенциялари асосида тўлиқсиз иш вақтида меҳнат қилувчи ходимларга нисбатан қўлланиладиган қулайроқ қоидаларга дахл қилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган барча ходимларга нисбатан қўлланилади. Бунда ҳар бир аъзо давлат тегишли иш берувчилар ва ходимларнинг вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашганидан сўнг, агар уларга нисбатан қўлланилиши жиддий характердаги муайян муаммоларни келтириб чиқарса, айрим тоифадаги ходимлар ёки бўлинмаларни қўллашдан тўлиқ ёки қисман чиқариб ташлаши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган ва олдинги бандда назарда тутилган имкониятдан фойдаланадиган ҳар бир аъзо давлат Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этилган мазкур Конвенцияни қўллаш бўйича ўз маърузаларида истисно қилинган барча алоҳида тоифадаги ходимлар ёки бўлинмаларни ва бундай истисно нима учун зарур деб ҳисобланганлиги ёки ҳали ҳам зарур деб ҳисобланилиши сабабларни кўрсатиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қуйидагиларга нисбатан тўлиқсиз иш кунида ишлайдиган ходимлар тўлиқ иш кунида ишлайдиган ходимлар билан бир хил ҳимояга эга бўлишини таъминлаш чоралари кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) жамоавий музокаралар ташкил этиш ҳуқуқи, жамоавий музокаралар ўтказиш ҳуқуқи ва ходимлар вакиллари сифатида фаолият юритиш ҳуқуқи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меҳнат хавфсизлиги ва гигиенаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) меҳнат ва машғулотлар соҳасида камситиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунчилик ва амалиётга мувофиқ тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимлар фақат тўлиқсиз иш вақтида банд бўлганликлари сабаблигина асосий иш ҳақини олмаслиги, яъни бунда тўлиқсиз иш вақтида ишловчи ходимларнинг асосий иш ҳақи соатбай ҳақ тўлаш, ишлаб чиқарганига қараб ёки ишбай ҳисобланганда, таққослаш мумкин бўлган вазиятда ва тўлиқ иш вақтида ишловчиларнинг асосий иш ҳақи билан бир хил усулда ҳисобланганда камроқ бўлмаслиги чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Касбий фаолият билан банд бўлган ходимлар учун қонунда назарда тутилган ижтимоий таъминот тизимлари тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимлар таққослаш мумкин бўлган вазиятда тўлиқ иш кунида ишловчилар фойдаланадиган шароитларга тенг шароитларга эга бўлиши учун ўзгартирилиши керак. Мазкур шартлар иш вақтининг давомийлиги, бадаллар ёки иш ҳақига мутаносиб равишда ёки миллий қонунчилик ва амалиётга мос келадиган бошқа усуллар билан белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлиқсиз иш вақтида ишлайдиган ходимларга қуйидаги соҳаларда таққосланадиган вазиятда тўлиқ иш вақтида ишлайдиган ходимларга тенг шароитларни таъминлаш чоралари қуйидаги соҳаларда кўрилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оналикни ҳимоя қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) меҳнат муносабатларини тугатиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) ҳар йиллик ҳақ тўланадиган таътил ёки ҳақ тўланадиган байрам кунлари ва
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) касаллик бўйича таътиллар, бунда пул тўловлари иш вақти ёки иш ҳақига мутаносиб равишда ҳисобланиши мумкинлиги тушунилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Иш вақти ёки иш ҳақи белгиланган минимал нормадан паст бўлган тўлиқсиз иш вақтида банд бўлган ходимлар аъзо давлат томонидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 6-моддада кўрсатилган ҳар қандай қонуний ижтимоий таъминот тизимлари доирасидан чиқарилиши мумкин. Бунда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодиса ва касб касаллиги билан боғлиқ хавфсизликка нисбатан қўлланилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 7-моддада кўрсатилган соҳаларда кўриладиган ҳар қандай чора-тадбирлар доирасидан чиқарилиши мумкин, қонун билан белгиланган ижтимоий таъминот тизимларида белгиланганидан ташқари, оналикни ҳимоя қилиш чоралари бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. 1-бандда кўрсатилган минимал нормалар асоссиз равишда кўп сонли тўлиқсиз иш вақтида меҳнат қилувчи ходимларни истисно қилмаслик учун етарли даражада паст бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. 1-бандда кўзда тутилган имкониятга эга бўлган аъзо давлат:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) амалдаги минимал нормаларни даврий равишда кўриб чиқади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Халқаро Меҳнат Ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этилган Конвенцияни қўллаш бўйича ўз маърузаларида амалдаги минимал нормаларни кўрсатади ва уларнинг сабабларини тушунтиради. Шунингдек, чиқариб ташланган ходимларни ҳимоя қилишни босқичма-босқич кенгайтириш имконияти кўриб чиқилаётганлиги ёки чиқилмаётганлиги ҳақида хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу моддада кўрсатилган минимал нормаларни белгилаш, қайта кўриб чиқиш ва ўзгартириш бўйича иш берувчилар ва ходимларнинг энг мақбул вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Юқоридаги 4 — 7-моддаларда назарда тутилган ҳимояни ҳисобга олган ҳолда, ҳам иш берувчилар, ҳам ходимлар манфаатларига мос келадиган самарали ва эркин танланган тўлиқсиз иш вақти шароитларига киришни осонлаштириш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бу чораларга қуйидагилар киради:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тўлиқсиз иш вақтига тўсқинлик қиладиган ёки унга розилик бериши мумкин бўлган ёки унга нисбатан салбий муносабатни келтириб чиқарадиган қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) бандлик хизматларидан, улар мавжуд бўлганда, тўлиқсиз иш вақтида ишлаш имкониятларини аниқлаш ва маълумотларни тарқатиш ва ишга жойлаштириш фаолияти давомида улар билан танишиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
с) бандлик сиёсатида ишсизлар, оилавий мажбуриятлари бўлган ходимлар, кекса ходимлар, ногирон ходимлар ва таълим олаётган ёки тайёргарликдан ўтаётган ходимлар каби муайян гуруҳларнинг эҳтиёжлари ва истакларига алоҳида эътибор бериш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу чора-тадбирлар, шунингдек, тўлиқсиз иш вақти шароитларида иш берувчилар ва ходимларнинг иқтисодий ва ижтимоий мақсадларига қанчалик мос келиши тўғрисидаги маълумотларни ўрганиш ва тарқатишни ўз ичига олиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Зарур ҳолларда, миллий қонунчилик ва амалиётга мувофиқ, тўлиқ иш вақтидан тўлиқсиз иш вақтига ёки аксинча, ихтиёрий равишда ўтишни таъминловчи чоралар кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қоидалари, агар улар жамоавий шартномалар ёки миллий амалиётга мос келадиган бошқа усулда қўлланилмаса, қонун ҳужжатлари билан амалга оширилади. Бундай қонун ҳужжатлари қабул қилинишидан олдин иш берувчилар ва ходимларнинг энг мақбул вакиллик ташкилотлари билан маслаҳатлашувлар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ёрлиқлар рўйхатдан ўтказиш учун Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция фақат Халқаро Меҳнат Ташкилотининг ратификация ёрлиқлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган аъзолари учун мажбурийдир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Конвенция Ташкилотнинг икки аъзоси ратификация ёрлиқлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кейинчалик, ушбу Конвенция Ташкилотга аъзо ҳар бир давлат учун ратификация ёрлиғи рўйхатга олинган санадан бошлаб ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси Конвенция дастлабки кучга кирган кундан бошлаб ўн йил ўтгандан кейин Халқаро меҳнат бюроси Бош директорига рўйхатдан ўтказиш учун юборилган денонсация қилиш тўғрисидаги ариза орқали денонсация қилиши мумкин. Денонсация рўйхатга олинган кундан бошлаб бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган ва олдинги бандда кўрсатилган ўн йил ўтгандан кейин бир йил ичида ушбу моддада назарда тутилган денонсация қилиш ҳуқуқидан фойдаланмаган ҳар бир аъзо учун Конвенция яна ўн йил давомида амал қилади. Кейинчалик аъзолар ушбу моддада назарда тутилган тартибда ҳар ўн йиллик тугаши билан уни денонсация қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро меҳнат бюросининг Бош директори Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларини Ташкилот аъзолари томонидан унга юборилган барча ратификация ёрлиқлари ва денонсация тўғрисидаги аризалар рўйхатга олинганлиги тўғрисида хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ташкилот аъзоларини ўзи олган иккинчи ратификация ёрлиғи рўйхатга олинганлиги тўғрисида хабардор қилганда, Бош директор уларнинг эътиборини ушбу Конвенция кучга кирадиган санага қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюросининг Бош директори Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ рўйхатдан ўтказиш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибига олдинги моддалар қоидаларига мувофиқ у томонидан рўйхатга олинган барча ратификация ёрлиқлари ва денонсация тўғрисидаги аризаларининг тўлиқ тафсилотларини юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро меҳнат бюросининг Маъмурий кенгаши зарур деб топса, у Бош конференцияга ушбу Конвенцияни қўллаш тўғрисида маърузани тақдим этади ва Конференция кун тартибига уни тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқиш масаласини киритиш мақсадга мувофиқлигини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Конференция ушбу Конвенцияни тўлиқ ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенцияни қабул қилса ва агар янги конвенцияда бошқача қоида назарда тутилган бўлмаса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) қайсидир аъзо томонидан қайта кўриб чиқиладиган янги Конвенцияни ратификация қилиш, 14-модданинг қоидаларидан қатъи назар, янги қайта кўриб чиқиладиган конвенция кучга кирган тақдирда, ушбу Конвенцияни дарҳол денонсация қилишга олиб келади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) янги қайта кўриб чиқилган конвенция кучга кирган кундан бошлаб ушбу Конвенция Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиш учун ёпилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция ҳар қандай ҳолатда ҳам уни ратификация қилган, лекин қайта кўриб чиқилаётган Конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилотнинг аъзолари учун шаклан ва мазмунан кучда қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эга.

(имзолар)