23.08.2024 йилдаги 4772-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг Қўшма Қарори, 23.08.2024 йилдаги 4772-IV-сон
Кучга кириш санаси
23.08.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ўзбекиcтон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива шаҳрида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини ўтказиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларни янада ривожлантириш, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари, давлат ҳокимияти вакиллик органлари, ёшлар парламентлари ҳамда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Кенгаши қарор қиладилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. 2024 йилнинг 12-13 сентябрь кунлари Хива шаҳридаги «Фаровон» меҳмонхонасида Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми ўтказилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини ўтказиш бўйича ташкилий қўмита (бундан буён матнда Ташкилий қўмита деб юритилади) таркиби 1-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастури 2-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини ёритиш бўйича медиа-режа 3-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми концепцияси 4-иловага*;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумининг дастури лойиҳаси 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Қарорнинг 2* ва 3-иловаларида* белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида бажарилишини мувофиқлаштириб бориш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитасига, шунингдек, Олий Мажлис палаталари девонлари Ахборот хизматларига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ташкилий қўмита:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Қарорнинг 2-иловаси* билан тасдиқланган Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форумини ўтказиш бўйича чора-тадбирлар дастурида белгиланган вазифаларнинг ўз вақтида амалга оширилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* 1 — 5-иловалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё давлатларининг иккинчи парламентлараро форуми (бундан буён матнда Форум деб юритилади) иштирокчиларининг келиб-кетиши, транспорт билан таъминланиши ва уларга тиббий хизматлар кўрсатиш масалаларини мувофиқлаштирсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форум ўтказиладиган жойларнинг техника ва телекоммуникациялар билан жиҳозланишини, ободонлаштириш ва йўл таъмирлаш ишлари олиб борилишини ташкил этиш, шунингдек Тошкент ва Хива шаҳарларида зарур меҳмонхоналарнинг тайёр бўлиши ва банд қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумни ўтказиш билан боғлиқ ахборот-таҳлилий ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли тайёрланишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. «Uzbekistan airways», «Uzbekistan airports» ва «Ўзбекистон темир йўллари» акциядорлик жамиятлари тегишинча Ислом Каримов номидаги «Тошкент» ва Урганч халқаро аэропортларини, Тошкент ва Хоразм темир йўл вокзалларини, улардаги VIP залларини Форум иштирокчиларини кутиб олиш, кузатиш ва уларга хизмат кўрсатиш учун тайёрлаш чораларини кўрсин ҳамда VIP залларидан йиғим ва божлар, шунингдек, зал хизмати учун тўловлар ундирилмай фойдаланилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Тошкент, Урганч ва Хива шаҳарларида, тадбир ўтказиладиган жойларда Форум иштирокчилари хавфсизлигини, шунингдек улар учун ажратилган автобусларнинг ҳаракатланиши хавфсизлигини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги ҳузуридаги Туризм қўмитаси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки ҳафта муддатда Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзолари учун мамлакатимизнинг бой туристик салоҳиятини, хусусан, унинг тарихи ва маданий меросини акс эттирувчи тарқатма материалларни тайёрлаш ва тарқатиш чораларини кўрсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита ҳамда Хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда анжуман иштирокчиларини барча тарихий-маданий мерос объектларига кириш чипталари билан бепул таъминласин, ташриф мобайнида фото ва видеолавҳаларни суратга олиш имкониятини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумининг очилиш маросимида, танаффус ва тушлик, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати номидан Форум иштирокчилари учун ташкил этиладиган расмий кечки қабул давомида концерт дастури тақдимотини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуасига Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзоларининг ташрифи доирасида Хива тарихи ва унинг фан ривожига қўшган ҳиссаси, шунингдек, ҳудуднинг бой маданияти ва санъати ҳақидаги ҳикоялар тақдим этиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлигига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати девонининг Ахборот хизмати билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар Форумини кенг ёритиш бўйича давлат органларининг ахборот хизматлари раҳбарлари, фаол журналист ва блогерлардан иборат Матбуот-штабини ташкил этиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Матбуот-штабининг асосий вазифаси этиб қуйидагилар белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумдан олди, Форум вақти ва ундан кейинги жараёнларни кенг ёритиб бориш чораларини кўриш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини миллий ва хорижий оммавий ахборот воситалари ва Интернет жаҳон ахборот тармоғида ўзбек ва хорижий тилларда кенг ёритиш мақсадида форум бўлиб ўтадиган жойда Матбуот марказини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форумнинг очилиши маросимини оммавий ахборот воситалари орқали жонли намойиш этиш ва иш жараёнини ёритиб боришни ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Форум иштирокчилари, жумладан, Марказий Осиё давлатлари делегациялари аъзолари билан интервьюлар, махсус репортажлар, брифинг, пресс-клуб кўрсатувларини ташкил этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро алоқалар, минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари, давлат ҳокимияти вакиллик органлари, ёшлар парламентлари ҳамда хотин-қизларнинг иштирокини кенгайтириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида холис ва тўлиқ маълумотларнинг кенг жамоатчиликка тезкор етказилишини таъминлаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон миллий медиа ассоциацияси Олий Мажлис палаталари девонларининг Ахборот хизматлари билан биргаликда 2024 йил 1 сентябрга қадар Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги парламентлараро алоқаларни, жумладан минтақани ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда парламентлараро комиссиялар, дўстлик гуруҳлари, давлат ҳокимияти вакиллик органлари, ёшлар парламентлари ҳамда хотин-қизларнинг иштирокини акс эттирувчи 2-3 дақиқали видеороликни тайёрласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Халқаро муносабатлар, ташқи иқтисодий алоқалар, хорижий инвестициялар ва туризм масалалари қўмитаси ҳамда Қонунчилик палатасининг Халқаро ишлар ва парламентлараро алоқалар қўмитаси 2024 йил 5 сентябрга қадар Форум якуни бўйича қабул қилинадиган Хива коммюникеси лойиҳасини ишлаб чиқиб, Марказий Осиё давлатлари парламентлари билан келишсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати биноларидан фойдаланиш ва хўжалик фаолияти бошқармаси 2024 йил 30 августга қадар Форумининг харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур Қўшма қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасин Спикерининг биринчи ўринбосари А. Саидов зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Қўшма қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 23 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4772-IV-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Раиси Т. НАРБАЕВА

КҚ-805-IV-сон