27.09.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3556
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг буйруғи, 27.09.2024 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3556
Кучга кириш санаси
30.09.2024
Ҳужжат 22.08.2026 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буйруғи
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича услубий қўлланмани тасдиқлаш ҳақида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 сентябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3556]
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Шаҳарсозлик кодекси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сон «Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича услубий қўлланма иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан келишилган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазир в.б. Ш. ХИДОЯТОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 26 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазири Д. КУЧКАРОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 21 август
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжалиги вазирининг 2024 йил 26 августдаги 1-сон буйруғига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш бўйича
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Услубий қўлланма (бундан буён матнда Услубий қўлланма деб юритилади) шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини аниқлаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Услубий қўлланмада қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пункти — ҳуқуқий мақом, ном ва чегара билан белгиланган Ўзбекистон Республикаси маъмурий-ҳудудий бирлиги (шаҳар, шаҳарча, қишлоқ, овул);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аҳоли пунктининг бош режаси — аҳоли пунктини ҳудудий ривожлантиришнинг асосий йўналишларини ҳамда фуқароларнинг қулай ҳаёт фаолияти муҳитини комплекс шакллантириш шарт-шароитларини белгилайдиган шаҳарсозлик ҳужжати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ҳужжатлари — ҳудудларни ва аҳоли пунктларини ривожлантиришни шаҳарсозлик жиҳатидан режалаштириш тўғрисидаги ҳамда уларни қуриш ҳақидаги тасдиқланган ҳужжатлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Қўлланмада қуйидагилар харажатлар назарда тутилмаган:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топография съёмкаларни бажариш (шу жумладан, топографик хариталарни сотиб олиш);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бузиладиган бино-иншоотларни нархлаш ва бузиш сметаларни ишлаб чиқиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чизмаларнинг нусхаларини, шунингдек кўчаларнинг ёйилма кўринишларини, қурилиш ва ободонлаштириш лойиҳалари фрагментларини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий-тадқиқот ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
археология ишларини бажариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тарихий-архитектура таянч режасини тузиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш учун дастлабки ишларни бажариш ва бошланғич маълумотларни йиғиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаштириш топшириғини тайёрлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ечимлари вариантларини ишлаб чиқиш (концепция ёки техник-иқтисодий асослардан (ТИА) ташқари);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хавфли геологик жараёнлар ва ҳодисалардан (кўчки, сел, қор кўчиши ва бошқалар) ҳимоялаш иншоотларини лойиҳалаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фуқаролар муҳофазаси бўйича муҳандислик-техник тадбирларни лойиҳалаш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда буюртмачи томонидан лойиҳалаштириш учун зарур бошланғич маълумотларни, лойиҳалаштириш топшириғини ҳамда шартномани тақдим этиш муддатлари ҳисобга олинмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини шакллантиришда қуйидагилар ҳисобга олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалаш ишларининг ҳажми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мураккаблаштирувчи (енгиллаштирувчи) омилларни ҳисобга олувчи тузатиш коэффициентлари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқишнинг бошланган йилидан кейинги йилга ўтган ишлар бўйича қонунчиликда белгиланган базавий ҳисоблаш миқдоридан келиб чиққан ҳолда томонларнинг келишувига кўра шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархига ўзгартириш киритилиши мумкин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда бир нечта оширувчи коэффициентлар қўлланилганда, мазкур коэффициентларнинг фақат каср қисми (бутун қисмини ҳисобга олмаган ҳолда) бир-бирига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда бир нечта пасайтирувчи коэффициентлар қўлланилганда, мазкур коэффициентларнинг фақат каср қисми (бутун қисмини ҳисобга олмаган ҳолда) бир-бирига қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблашда оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентлар бир вақтда қўлланилганда, умумий коэффициент ушбу банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларига мувофиқ аниқланган оширувчи ва пасайтирувчи коэффициентларни ўзаро кўпайтириш йўли билан аниқланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 августдаги 01/2-33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3556-1, 21.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2026 й., 10/26/3556-1/0867-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур Услубий қўлланмада белгиланган шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархлари қонунчилик ҳужжатлари ва лойиҳалаштириш топшириқларига мувофиқ тўлиқ лойиҳа ҳажми учун қўлланилади ҳамда лойиҳа ҳужжатларининг бажарилмайдиган қисмлари тегишли фоизлар асосида камайтирилган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, лойиҳа ҳужжатлари қисмларининг қиймати лойиҳа-қидирув ташкилоти томонидан бажариладиган ишларнинг ҳажмини ҳисобга олган ҳолда мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархини ҳисоблаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархи қуйидаги формула асосида ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Q = Ab x KБҲМ x KИС
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Q — шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KБҲМ — базавий ҳисоблаш миқдори (нархни ҳисоблаш кунида амалда бўлган миқдори қўлланилади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ab — шаҳарсозлик ҳужжатларининг таркибидан келиб чиқиб ҳисобланадиган ишлаб чиқиш қиймати (тегишли жадваллар бўйича олинади);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
KИС — ижтимоий солиқ ставкасини кўзда тутувчи коэффициент.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Шаҳарсозлик ҳужжатлари икки босқичда, яъни биринчи босқичда лойиҳанинг концепцияси ёки техник-иқтисодий асослари (ТИА) ва иккинчи босқичда асосий лойиҳа (шаҳарсозлик ҳужжатлари) ишлаб чиқилиши режалаштирилганда, шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқиш нархига 1,25 коэффициент қўлланилади. Бунда, шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқиш нархининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32 фоизи — лойиҳанинг концепцияси ёки техник-иқтисодий асослари (ТИА);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68 фоизи — асосий лойиҳанинг (шаҳарсозлик ҳужжатлари) қиймати ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Мазкур Услубий қўлланма асосида шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархи ҳисоблаб чиқилганидан сўнг хизмат сафари харажатлари (агар хизмат сафарига юбориладиган бўлса) ва қўшилган қиймат солиғи қўшилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ўзбекистон Республикасининг ҳудуди ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ҳамда вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги жадвалга мувофиқ аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Тарҳ (лойиҳа)ларнинг номи

Лойиҳаларнинг кўрсаткичлари

БХМ баробари (Ab)

I. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар

1.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришни режалаштириш бош тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг икки ва ундан ортиқ вилоят ҳудудларини ўз ичига олган қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳи;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудини ривожлантиришнинг тармоқ тарҳлари.

20 минг km2 гача

8 016

20 — 50 минг km2

8 675

50 — 100 минг km2

9 845

100 — 200 минг km2

10 861

200 — 500 минг km2

12 585

II. Ўзбекистон Республикасининг вилоятлари ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар

2.

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари

5 минг km2 гача

1 919

5 — 10 минг km2

1 999

10 — 25 минг km2

2 121

25 — 50 минг km2

2 197

50 — 100 минг km2

2 287

100 — 200 минг km2

2 403

3.

Туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси

2 минг km2

1 682

2 — 10 минг km2

1 848

10 — 25 минг km2

2 113

25 — 50 минг km2

2 262

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ҳамда вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш қийматига қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Ишлаб чиқиш қийматига таъсир қилувчи омиллар

Ўзбекистон Республикасининг ҳудудини ва ҳудудининг қисмларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатлар

Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тарҳлари

Туманни (туманлар гуруҳларини) режалаштириш лойиҳаси

Қўлланиладиган коэффициентлар

1.

Аҳолининг умумий сони, минг киши

1 000 гача

100 гача

100 гача

1,00

1 000 — 2 500

100 — 250

100 — 250

1,05

2 500 — 5 000

250 — 500

250 — 500

1,10

5 000 — 10 000

500 — 1 000

500 — 1 000

1,15

10 000 — 20 000

1 000 — 2 000

1 000 — 3 000

1,20

20 000 — 30 000

2 000 — 3 000

3 000 — 5 000

1,30

30 000 дан ортиқ

3 000 дан ортиқ

5 000 дан ортиқ

1,40

2.

Туманлар сони

20 — 50

5 — 6

2 — 3

1,05

50 — 100

7 — 8

4 ва ундан ортиқ

1,10

100 — 150

9 ва ундан ортиқ

-

1,15

150 ва дан ортиқ

-

-

1,20

3.

Шаҳар аҳоли пунктларининг сони

10 гача

1 — 2

1 — 2

0,90

10 — 20

3 — 4

3 — 4

1,00

20 — 50

5 — 6

5 — 6

1,05

50 — 100

7 — 8

7 — 8

1,10

100 дан ортиқ

10 ва ундан ортиқ

10 ва ундан ортиқ

1,15

4.

Қишлоқ аҳоли пунктларининг сони

-

100 гача

100 гача

0,95

1 000 гача

100 — 250

100 — 250

1,00

1 000 — 2 000

250 — 500

250 — 500

1,05

2 000 — 4 000

500 — 1 000

500 — 1000

1,10

4 000 — 6 000

1 000 — 1 500

1000 — 1500

1,15

6 000 — 8 000

1 500 — 2 000

1500 — 2000

1,20

5.

Йирик шаҳар ёки шаҳарлар гуруҳининг (агломерациялар) мавжудлиги, аҳолининг умумий сони, минг киши

500 гача

500 гача

500 гача

1,05

500 — 1 000

500 — 1 000

500 — 1 000

1,10

1 000 — 2 500

1 000 — 2 500

1 000 — 2 500

1,15

2 500 — 5 000

2 500 — 5 000

2 500 — 5 000

1,20

6.

Ҳудудда саноатнинг ривожланганлиги, аҳолининг умумий сонида саноат-ишлаб чиқариш ходимларининг улуши (%)

1,0 — 2,0

1,0 — 2,0

1,0 — 2,0

1,00

2,0 — 5,0

2,0 — 5,0

2,0 — 5,0

1,10

5,0 — 10,0

5,0 — 10,0

5,0 — 9,0

1,20

10,0 — 15,0

10,0 — 15,0

9,0 — 14,0

1,30

15,0 — 20,0

15,0 — 20,0

14,0 — 20,0

1,40

20,0 — 30,0

20,0 — 30,0

20,0 — 30,0

1,50

7.

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар ва ўрмон фонди ерлари, минг гектар

500 гача

20 гача

20 гача

0,95

500 — 1 000

20 — 50

20 — 50

1,00

1 000 — 2 500

50 — 100

50 — 100

1,05

2 500 — 5 000

100 — 150

100 — 150

1,10

5 000 дан ортиқ

150 дан ортиқ

150 дан ортиқ

1,15

8.

Кенг тарқалган фойдали қазилма конларининг мавжудлиги (бундан қурилиш материаллари конлари мустасно)

а) бир турдаги фойдали қазилма мавжуд бўлганда

1,10

б) икки ёки ундан ортиқ турдаги фойдали қазилма мавжуд бўлганда

1,15

9.

Туристик-рекреацион зоналарнинг (курорт, даволаш, дам олиш муассасалари ва бошқалар) мавжудлиги, сиғими минг киши

30

1,15

20

1,20

10.

Саноат ва ишлаб чиқаришнинг ўттиз фоизидан ортиқ қисмини ташкил этувчи тармоқлари сони

2

1,10

3

1,20

3 дан ортиқ

1,30

11.

Хавфли геологик жараёнлар ва ҳодисалар (кўчки, сел, қор кўчиши ва бошқалар) юзага келиши мумкин бўлган ҳудудларнинг мавжудлиги, лойиҳаланадиган ҳудудга нисбатан фоиз ҳисобида

10 %

1,05

20 %

1,10

12.

Лойиҳаланадиган ҳудуднинг камида 25 фоизи сейсмик даражаси 8 балл ёки ундан ортиқ бўлган ҳудудлар мавжудлиги

1,10

13.

Сиғими 1,0 млрд. м3 дан ортиқ бўлган мавжуд ва лойиҳаланаётган сув омборлари (табиий ҳавзалар), шунингдек вилоятлараро ва давлатлараро аҳамиятга эга йирик магистрал каналлар ва мелиоратив тизимларнинг мавжудлиги

1,05

14.

Экология ва атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш лойиҳасини ишлаб чиқиш

1,30

15.

Мавжуд ёки режалаштирилаётган табиий (миллий) боғларнинг мавжудлиги, лойиҳаланаётган ҳудудга нисбати

10 %

1,15

20 %

1,20

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги жадвалга мувофиқ аниқланади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳаларнинг номи

Лойиҳаларнинг кўрсаткичлари

БХМ баробари (Ab)

1.

Аҳоли сони 500 минг кишидан ортиқ бўлган шаҳарлар бош режаларининг концепцияси ёки техник-иқтисодий асослари (ТИА), аҳолиси сони минг киши (икки босқичли лойиҳалашда)

500 дан 750 гача

2 981

750 дан 1000 гача

3 519

1000 дан ортиқ

3 817

2.

Аҳоли пунктларининг (шаҳар, шаҳарча) бош режаси, аҳолиси сони минг киши (бир босқичли лойиҳалашда)

1 гача

368

1 дан 2 гача

389

2 дан 5 гача

465

5 дан 10 гача

600

10 дан 25 гача

895

25 дан 50 гача

1284

50 дан 100 гача

2137

100 дан 250 гача

3223

250 дан 500 гача

4805

500 дан 750 гача

5523

750 дан 1000 гача

6647

1000 дан ортиқ

7158

3.

Аҳоли пунктларининг (шаҳар, шаҳарча) жойлашиш ҳолати тарҳи, km2 (бош режага қўшиб ишланади)

500 гача

151

500 дан 2000 гача

297

2000 дан ортиқ

443

4.

Аҳоли пунктлари (қишлоқ, овул, маҳалла) ҳудудларини шаҳарсозлик жиҳатидан ривожлантириш схемалари, минг гектар

4 гача

591

4 дан 10 гача

792

10 дан 20 гача

1037

20 дан ортиқ

1149

5.

Аҳоли пунктлари чегара чизиқларининг лойиҳалари, km2

10 гача

832

10 дан 50 гача

961

50 дан 100 гача

1 030

100 дан ортиқ

1 672

6.

Шаҳарнинг саноат ҳудудини, шунингдек махсус иқтисодий зоналари ҳудудларини режалаштириш лойиҳалари, гектар

50 гача

800

50 дан 100 гача

1 193

100 дан 250 гача

1 783

250 дан 500 гача

2 186

500 дан ортиқ

2 981

(13-банднинг жадвали Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 августдаги 01/2-33-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3556-1, 21.08.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2026 й., 10/26/3556-1/0867-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш қийматига қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номланиши

Коэффициент

1.

Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари (агломерациялар)

1,3

2.

Вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарлар, шунингдек республика ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳамда курорт аҳоли пунктлари

1,2

3.

Туманнинг маъмурий маркази бўлган шаҳар ва шаҳарчалар

1,1

4.

Ҳудуднинг сейсмик даражаси 8 балл ва ундан юқори бўлган аҳоли пунктлари

1,15

5.

Ҳудудда саноат аҳамиятига эга фойдали қазилмалар мавжуд бўлган аҳоли пунктлар

1,15

6.

Шаҳар (шаҳарча) аҳоли пунктларининг қисқартирилган ҳажмдаги бош режалари

0,7

7.

5 дан ортиқ йирик корхоналар жойлашган ҳудуднинг режалаштириш лойиҳалари

1,15

8.

Географик тўсиқлар (дарё, жарлик, канал, чуқурлик, транзит темир йўл, автомобил йўли, магистрал муҳандислик тармоқлар) билан ҳудуди икки ёки ундан ортиқ қисмларга ажратилган аҳоли пунктларининг (шаҳар, шаҳарчалар) бош режалари

1,2

9.

Бош режаларга тузатишлар (ўзгартиришлар):

лойиҳа ҳужжати тасдиқлангандан 10 йилгача бўлган муддатда

0,8

лойиҳа ҳужжати тасдиқлангандан кейин 10 йилдан ошган муддатда

0,9

10.

Экология ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси (бош режа, саноат ҳудуди, махсус иқтисодий зоналар ва бошқалар)

0,25

Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: мазкур жадвалнинг 10-бандида келтирилган экология ва атроф-муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси (бош режа, саноат ҳудуди, махсус иқтисодий зоналар ва бошқалар) шаҳарсозлик ҳужжатининг таркибий қисми бўлса-да, алоҳида ишлаб чиқилади ва унинг нархи шаҳарсозлик ҳужжатини ишлаб чиқиш нархига алоҳида сатрда қўшиб ҳисобланади.
(14-банд Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг 2026 йил 13 августдаги 01/2-33-сонли буйруғига (рўйхат рақами 3556-1, 21.08.2026 й.) асосан изоҳ қисми билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2026 й., 10/26/3556-1/0867-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Аҳоли пунктининг бош режаси батафсил режалаштириш лойиҳаси (БРЛ) билан биргаликда ишлаб чиқилганда, бош режани ишлаб чиқиш қийматининг 50 фоизи, батафсил режалаштириш лойиҳаси (БРЛ) ва бошқа лойиҳаларни ишлаб чиқиш қийматлари тўлиқ қўшиб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Аҳоли пунктларининг ҳудудларини қуриш тўғрисидаги ҳужжатларни ишлаб чиқиш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Батафсил режалаштириш лойиҳаси (БРЛ) ва мастер режани ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги жадвалга мувофиқ аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳаларнинг номи

Лойиҳаларнинг кўрсаткичлари

БХМ баробари (Ab)

1.

Шаҳар (шаҳарча) ҳудудини батафсил режалаштириш лойиҳаси ва мастер режа, гектар

30 гача

633

30 — 50

778

50 — 100

1 115

100 — 250

1 636

250 — 500

2 441

500 дан ортиқ

2 921

2.

Шаҳар ҳудудларини режалаштириш тарҳлари, аҳоли сони, минг киши (БРЛ таркибида ишланади)

100 гача

621

100 — 250

823

250 — 500

1 307

500 дан ортиқ

1 582

3.

Қишлоқ, овул, маҳалла ҳудудларини батафсил режалаштириш лойиҳалари, гектар

20 — 30

343

30 — 50

505

50 — 100

727

100 — 150

1136

150 — 300

1176

300 дан ортиқ

1350

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Батафсил режалаштириш лойиҳаси (БРЛ) ва мастер режани ишлаб чиқиш қийматига қуйидаги коэффициентлар қўлланилган ҳолда ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Номланиши

Коэффициент

1.

Тарихий ва маданий ёдгорликлар, курорт-рекреацион мажмуалар жойлашган ҳудудлар, шунингдек аҳоли пунктининг умумий жамоат марказлари

1,1

2.

Шаҳарларнинг марказлари

1,2

3.

График материаллар қуйидаги масштабларда ишлаб чиқилганда:

- M 1:2000

-

- M 1:1000

1,25

- M 1:500

1,5

4.

Мастер режани ишлаб чиқишда ҳудудларнинг иқтисодий таҳлили

1,25

5.

Лойиҳаланадиган ҳудуд географик тўсиқлар (дарё, жарлик, чуқурлик, транзит темир йўл, автомобил йўли, магистрал муҳандислик тармоқлар) билан икки ёки ундан ортиқ қисмларга ажратилган бўлса

1,1

6.

Экология ва атроф муҳитга таъсирини баҳолаш лойиҳаси

0,15

7.

Тошкент шаҳри ва унинг атрофидаги аҳоли пунктлари (агломерациялар)

1,3

8.

Вилоятнинг маъмурий маркази бўлган шаҳарлар, шунингдек республика ва вилоятга бўйсунувчи шаҳарлар ҳамда курорт аҳоли пунктлари

1,2

9.

Туманнинг маъмурий маркази бўлган шаҳар ва шаҳарчалар

1,1

10.

Ҳудуднинг сейсмик даражаси 8 балл ва ундан юқори бўлган аҳоли пунктлари

1,15

11.

Ҳудудда саноат аҳамиятига эга фойдали қазилмалар мавжуд бўлган аҳоли пунктлар

1,15

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Шаҳарсозлик ҳужжатлари таркибига кирувчи айрим лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва улар билан боғлиқ ишларни бажариш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш тадбирлари бўйича тарҳларни ишлаб чиқиш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг муҳандислик жиҳатдан тайёрлаш тадбирлари бўйича тарҳларни ишлаб чиқиш қиймати қуйидаги жадвалга мувофиқ аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Лойиҳа номи

Лойиҳаларнинг кўрсаткичлари

БХМ баробари (Ab)

1.

Кўчки ва ўпирилишга қарши тадбирлар тарҳи, гектар

100 га гача

56

100 — 500

69

500 — 2 000

96

2 000 — 10 000

141

10 000 дан ортиқ

217

2.

Селга қарши тадбирлар тарҳи, гектар

100 га гача

19

100 — 500

24

500 — 2 000

34

2 000 — 10 000

54

10 000 дан ортиқ

58

3.

Санитария-гигиена шароитларини яхшилаш тарҳи, гектар

100 га гача

27

100 — 500

35

500 — 2 000

65

2 000 — 10 000

100

10 000 дан ортиқ

107

4.

Карстланган майдонларни ўзлаштириш ёки ер ости сувлари сатҳини пасайтириш тадбирлари тарҳи, гектар

100 га гача

68

100 — 500

80

500 — 2 000

111

2 000 — 10 000

148

10 000 дан ортиқ

173

5.

Сув босишидан, ёғингарчилик сувларидан ҳимоялаш ва олиб чиқиш тарҳи, гектар

100 га гача

17

100 — 500

19

500 — 2 000

29

2 000 — 10 000

46

10 000 дан ортиқ

58

6.

Суғориш тарҳи, гектар

100 га гача

73

100 — 500

89

500 — 2 000

121

2 000 — 10 000

158

10 000 дан ортиқ

183

7.

Сув таъминоти тарҳи (микроиқлим тадбирлари, сунъий кўллар ва чўмилиш ҳавзалари ташкил қилиш), гектар

100 га гача

27

100 — 500

35

500 — 2 000

64

2 000 — 10 000

100

10 000 дан ортиқ

107

8.

Бузилган ерларни рекультивация қилиш тарҳи, гектар

100 га гача

19

100 — 500

24

500 — 2 000

34

2 000 — 10 000

54

10 000 дан ортиқ

58

9.

Дарё ўзанини тартибга солиш ва тўғрилаш тарҳи, ўзан узунлиги километр

1 км гача

24

1 — 5

38

5 — 20

56

20 дан ортиқ

60

10.

Қирғоқни мустаҳкамлаш ишлари тарҳи, қирғоқ минтақаси узунлиги километр

1 км гача

17

1 — 5

22

5 — 20

32

20 дан ортиқ

36

11.

Сув бўйини қуриш тарҳи, сув бўйи узунлиги километр

1 км гача

41

1 — 5

61

5 — 20

112

20 дан ортиқ

142

12.

Дарё оқимини тартибга солиш тарҳи, дарёнинг узунлиги километр

1 км гача

58

1 — 5

78

5 — 20

111

20 дан ортиқ

123

13.

Жарликлар ва бошқа эрозияга учраган ҳудудларни ободонлаштириш тарҳи, уларнинг узунлиги километр

1 км гача

17

1 — 5

22

5 — 20

32

20 дан ортиқ

37

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Ноқулай табиий шароитда жойлашган аҳоли пунктлари учун (юза нишаблиги 0,005 ‰ дан кичик ёки 0,05 ‰ дан катта бўлган мураккаб рельефли жой, ботқоқ ва сув босадиган; тупроқлари чўкувчан, кўпчийдиган, карстли, кўчки ва жарлик ҳосил бўлиш жараёнлари мавжуд бўлган) ушбу жадвалнинг 1, 2, 4, 5, 6, 7 ва 13-бандларида назарда тутилган тарҳларни ишлаб чиқиш қийматига 1,2 коэффициент қўлланилган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг макетлари, 3D-материаллари ва тақдимот материалларини ишлаб чиқиш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг макетларини тайёрлаш ва компьютер дастурлари ёрдамида 3D-материалларни ишлаб чиқиш қиймати шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқиш қийматига нисбатан қуйидаги жадвалдаги коэффициентлар бўйича аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Турлари

Коэффициентлар

I. Рельеф макетлари

Рельеф нишаблиги бўйича мураккаблик тоифаси

I

II

III

4% гача

8% гача

8% дан ортиқ

1.

Масштаби: 1: 500

1:1000

1:2000

0,07

0,10

0,13

0,08

0,11

0,15

0,06

0,13

0,20

Изоҳ: Макетларини (ҳудудий ва ҳажмий) тайёрлаш қиймати батафсил режалаштириш лойиҳасининг умумий нархига нисбатан қўлланилади.

II. Қурилиш ҳажмлари кўрсатилган режалаштириш макетлари

Макетни бинолар билан тўлдириш зичлиги бўйича тоифаси

I

II

III

30% гача

50% гача

50% дан ортиқ

2.

Масштаби: 1: 500

1:1000

1:2000

0,29

0,35

0,41

0,31

0,41

0,51

0,31

0,46

0,61

Изоҳ:

I тоифада бино ва иншоотларнинг асосий меъморий ҳажмлари кўрсатилади.

II тоифада бино ва иншоотларнинг асосий меъморий ҳажмлари ва фасадлари кўрсатилади.

III тоифада аниқ ҳажмда бино ва иншоотларнинг том, карнизлар, деразалар ва фасади бўйича меъморий ечимнинг асосий элементлари кўрсатилади.

III. Компьютер дастурлари ёрдамида тайёрланган 3D-материаллари

Визуал тасвирни тўлдириш даражаси бўйича тоифаси

I

II

III

30% гача

50% гача

50% дан ортиқ

3.

3D-материаллар

0,1

0,15

0,2

Изоҳ:

I тоифада батафсил деталларсиз, бинолар ҳажмлари кўрсатилган ҳолда бажарилади.

II тоифада бинолар ҳажми ва фасадларининг баъзи деталлари кўрсатилган ҳолда бажарилади.

III тоифада анимацияли, бинолар ҳажми ва фасадларининг деталлари кўрсатган ҳолда бажарилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг тақдимот материалларини ишлаб чиқиш қиймати шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,1 коэффициент, уларни Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи ва бошқа ахборот дастурларига жойлаштириш ишларининг қиймати шаҳарсозлик ҳужжатларининг ишлаб чиқиш қийматига нисбатан 0,05 коэффициент қўлланилган ҳолда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Шаҳарсозлик ҳужжатларининг макетлари, 3D-материаллари ва тақдимот материалларини тайёрлаш ишлари буюртмачи томонидан берилган топшириқ ҳамда шартнома асосида томонларнинг ўзаро келишган нархларида бажарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича муаллифлик назоратини амалга ошириш қиймати
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича бир маротаба муаллифлик назоратини амалга ошириш қиймати қуйидаги жадвалга мувофиқ аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Аҳолининг лойиҳавий сони, киши

БҲМ баравар (Ab)

1.

20 минггача

90

2.

50 минггача

120

3.

250 минггача

250

4.

500 минггача

550

5.

500 мингдан ортиқ

1000

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ: Назорат даврийлиги буюртмачи билан келишилган назорат режа-жадвалида белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатлари бўйича муаллифлик назоратини амалга ошириш қийматига назорат даврийлиги кўпайтирилган ҳолда ушбу Услубий қўлланманинг 8-бандида келтирилган формула асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якуний қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Мазкур Услубий қўлланма талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгар бўладилар.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 10/24/3556/0759-сон; 22.08.2026 й., 10/26/3556-1/0867-сон)