12.08.2024 йилдаги 497-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023 — 2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон қарори ижросини таъминлаш, шунингдек, ҳудудларнинг қисмларини ҳудудий ва иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ҳамда мавжуд муаммоларнинг аниқ ечимини ва уларни ҳал этиш механизмларини ўзида акс эттирган мастер режаларни ишлаб чиқиш тизимини жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Шаҳарсозлик фаолияти соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш ҳамда 2023 — 2027 йилларда аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш дастурларини тасдиқлаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 11 сентябрдаги ПҚ-299-сон қарорига мувофиқ ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган мастер режалар ёки батафсил режалаштириш лойиҳалари ишлаб чиқилиши белгиланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бир ой муддатда Ўзбекистон Республикасининг ҳудудларини ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш тўғрисидаги шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш нархларини аниқлаш тартибини тасдиқласин ва Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагиларни назарда тутувчи Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқишга оид талаблар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг мастер режасини келишиш, тасдиқлаш ҳамда молиялаштириш тартиби.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда туманлар ва шаҳарларнинг мастер режаларини ишлаб чиқишни молиялаштириш мақсадида халқаро молия институтларининг имтиёзли кредитини жалб қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, ҳудудни ривожлантириш бўйича режа ва таклифлар ушбу ҳудудни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатига мувофиқ бўлмаган ҳолларда мастер режа ишлаб чиқилганда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан уч ой муддатда ҳудуднинг аввал тасдиқланган шаҳарсозлик ҳужжатига белгиланган тартибда ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимча киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 12 август,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
497-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш ва молиялаштириш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачи — мастер режаларни ишлаб чиқишда буюртмачи вазифасини бажарувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, манфаатдор вазирлик ва идоралар ҳамда хусусий ташаббускорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мастер режа — ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган, шунингдек, ҳудудларнинг қисмларини иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида мавжуд муаммоларнинг аниқ ечими ва амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қизил чизиқ — даҳалар, мавзелар ва режалаштириш тузилмаси бошқа қисмларининг ҳудудларини аҳоли пунктларининг кўчалари, тор кўчалари ва майдонларидан ажратиб турувчи, мастер-режада белгилаб қўйиладиган чегаралар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мастер режалар қуйидаги ҳолларда ишлаб чиқилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
буюртмачининг ҳудудни ривожлантириш бўйича режа ва таклифлари ушбу ҳудудни ривожлантиришни режалаштириш ва қуриш бўйича шаҳарсозлик ҳужжатига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг шаҳарсозлик ҳужжатлари мавжуд бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг табиий-иқтисодий салоҳиятидан етарли даражада фойдаланилмаётганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бўш ер участкаси мастер режа асосида аукционга чиқарилиши белгиланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шаҳарсозлик ва тадбиркорлик мақсадлари учун қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларнинг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифлар тайёрланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда манфаатдор вазирлик ва идоралар буюртмачи бўлган ҳолларда, мастер-режаларни ишлаб чиқиш учун «Давлат харидлари тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ аниқланадиган ва қуйидаги минимал талабларга мос келадиган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар (компаниялар), шунингдек иқтисодиёт йўналишдаги илмий-тадқиқот муассасалари, консалтинг, лойиҳалаштириш, архитектура ва қурилиш соҳасида фаолият кўрсатадиган хўжалик юритувчи субъектлар, экспертлар (кейинги ўринларда — Ишлаб чиқувчилар) жалб этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудий иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш ва ҳудудни архитектуравий ҳамда шаҳарсозлик жиҳатдан режалаштириш ҳужжатларини ишлаб чиқиш бўйича камида 3 йил иш тажрибасига эга бўлиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ривожлантириш ва режалаштириш концепциялари, стратегиялари, дастурлари ва режалари, шунингдек, вилоят, туман (шаҳар) ва уларнинг бир қисми даражасида шаҳарсозлик ҳужжатларини тайёрлаш бўйича охирги 3 йилда камида 3 та шартнома имзолаб, уларни муваффақиятли амалга оширган бўлиши (ишни қабул қилиш бўйича далолатноманинг мавжудлиги).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Мастер режани ишлаб чиқиш, жумладан, ҳудудни танлаш, танланган ҳудудни ривожлантириш йўналишлари ва ихтисослашувини аниқлаш, ушбу ҳудудда қуриладиган объектларнинг тури ва кўринишини белгилаш ишлари жамоатчиликнинг фаол иштироки ҳамда таклифларини инобатга олган ҳолда, шунингдек, «Менинг маҳаллам» платформасида шакллантирилган маълумотлар ва тавсиялари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда, буюртмачи тегишли туман (шаҳар) ҳокимликлари билан биргаликда мастер режани ишлаб чиқишга жалб этилган Ишлаб чиқувчилар иштирокида жойларда давра суҳбатлари, семинар ва муҳокамалар ташкил этади ҳамда уларда туман (шаҳар)лардаги аҳоли, тадбиркорлик субъектлари, ҳокимлик, ташкилот ва идоралар вакиллари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мастер режа ишлаб чиқиладиган ҳудуд чегаралари туман (шаҳар) ҳокимлари таклифлари асосида 5 иш кунида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер тоифаси ўзгартирилаётган ҳудудлар учун) Кадастр агентлиги, Туризм қўмитаси (туризм ҳудудлари учун) ҳудудий бошқармалари билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан танланади ва тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режаси ишлаб чиқилиши белгиланган ҳудуд бўйича муҳандислик геология ва топотасвир ишлари буюртмачи қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жалб қиладиган тегишли ва лицензияга эга бўлган ташкилот томонидан бажарилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Танланган ҳудуд майдонининг камида 60 фоизи «K-SAVDO» ва «E-AUKSION» электрон платформаларида тадбиркорлик ва шаҳарсозлик мақсадларида реализация қилинадиган туман (шаҳар) ҳокимликлари захирасидаги қишлоқ хўжалигига мўлжалланмаган бўш ер участкаларидан иборат бўлиши лозим. Ер тоифасини ўзгартириш мақсадида мастер режа ишлаб чиқилаётган ҳолатлар, реновация ва консервация қилинадиган ҳудудлар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Мастер режани ишлаб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Мастер режанинг аниқланган ҳудуд чегарасига асосан буюртмачи томонидан лойиҳалаштириш топшириғи ишлаб чиқилади ҳамда тегишли туман (шаҳар) ҳокими, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданий мерос агентлиги (Маданий мерос объектлари мавжуд ҳудудлар учун), Туризм қўмитаси (туризм ҳудудлари учун) ҳудудий бошқармалар бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари билан келишилади ва буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мастер режани ишлаб чиқиш мақсадида буюртмачи томонидан қуйидаги минимал қисмлар юзасидан амалга ошириладиган ишлар бўйича лойиҳалаштириш топшириғи тайёрланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудуднинг жорий иқтисодий-ижтимоий ҳолати бўйича таҳлил. Бунда, асосий эътибор ердан фойдаланиш ҳолати ва унинг ихтисослашуви, ҳудуднинг ривожланишига таъсир этувчи иқтисодий-ижтимоий омиллар, аҳолининг сони ва ўртача ойлик даромади, уй-жой билан таъминланганлик даражаси, яшил майдон билан қамраб олингани, жамоат жойлари, транспорт, муҳандислик-коммуникация, оқова сув тизими инфратузилмалари, табиий газ ва энерготаъминот ҳолати, хизматлар соҳаси бўйича ҳолат, шу жумладан, туризм, таълим, тиббиёт, маҳалла фаоллари ҳамда маҳаллий тадбиркорларнинг фикр ва мулоҳазаларига қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни иқтисодий ривожлантириш салоҳияти ва захиралари. Бу масалада ҳудуднинг географик жойлашуви ва иқтисодий «драйверлари»ни аниқлаган ҳолда юқори даромадли инвестиция лойиҳалари, ишлаб чиқаришни, хизматлар соҳасини янада ривожлантириш ва қўшимча иш ўринларини яратиш имкониятлари, транспорт ва логистикани ривожлантириш имкониятлари, туризм (экотуризм), маданий кўнгилочар мажмуалари ва дам олиш масканларини ривожлантириш салоҳияти, тиббиёт ва тиббий хизматлар, савдо, туризм, ҳунармандчилик ҳамда кўп қаватли уйлар ва массивларни (давлат дастурлари асосида барпо этилаётган массивлар бундан мустасно) қуриш имкониятларига эътибор қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳудудни ривожлантириш тасаввурлари ва мақсадлари. Бунда манфаатдор томонлар билан келишган ҳолда, ҳудудни келгусида ривожлантиришнинг концептуал йўналишлари ва мақсадли кўрсаткичлари ишлаб чиқилади. Асосий эътибор ҳудудни функционал зоналаштириш, «яшил» иқтисодиёт тамойилларини кенг қўллаган ҳолда ҳудудни иқтисодий-ижтимоий жиҳатдан ривожлантиришда яқин (3 йилгача), ўрта (3 йилдан 5 йилгача) ва узоқ (5 йилдан ортиқ) муддатда амалга ошириладиган ишлар, инвестициялар, ҳудуднинг инфратузилмаларини янада яхшилаш, яшил майдонларни кўпайтириш ҳамда атроф-муҳитни муҳофаза қилиш чораларини белгилашга қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таклиф этилаётган инвестиция лойиҳалари рўйхатини шакллантириш. Бунда, юқори салоҳиятга эга бўлган лойиҳаларни аниқлаган ҳолда инвестиция ҳажмини аниқлаш, шу жумладан, йўллар, жамоат транспорти, кўприклар, темир йўл кесишмалари, бўш ерларни тозалаш, чиқиндиларни йиғиш бўйича зарур чоралар, мактаблар ва тиббий хизматлар учун талаб қилинадиган инвестиция, жамоат жойларини қайта лойиҳалаштириш, пиёдалар маршрутлари, тўхташ жойлари, автобус бекатлари, офислар, тижорат бинолари, савдо объектлари, меҳмонхоналар, дўконлар ёки ресторанлар каби янги кўчмас мулк учун керак бўлган инвестиция ҳажмлари ҳамда кутилаётган ижтимоий-иқтисодий натижалари ва янги иш ўринларига эътибор қаратилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ердан фойдаланиш ва мастер режа лойиҳаси. Бунда инвестиция лойиҳаларнинг жойлашувини кўрсатган ҳолда ердан фойдаланиш режасини тузиш, архитектура кўрсатмалари ва дизайни, жойлаштирилаётган инвестицияларнинг ўзаро боғлиқлиги (жумладан, лойиҳаларнинг мантиқий жойлашуви, ташкил этилаётган транспортнинг самаралиги ва инфратузилмаларнинг ўзаро мослиги, маданий мерос объектлари ҳимоялангани), лойиҳавий ечимлар бўйича халқаро тажрибадан келиб чиқиб, дунё намуналарининг схемалари ва фотосуратларини келтирган ҳолда тарихий объектлар туризми, экотуризм, гастрономик туризм, шунингдек, туризмнинг бошқа турларини жойлаштириш нуқталари, уларга олиб борадиган автомобиль ва пиёда йўллари ҳамда транспорт турлари, меҳмонхона ва мотеллар ҳамда умумий овқатланиш шохобчалари тизимлари, жамоат жойларининг лойиҳаси, шунингдек, биноларнинг жойлари ва бузилиши мумкин бўлган муаммоли майдонлар ҳамда қизил чизиқлар белгилаб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ер участкаларини аукцион орқали сотиш мақсадида ер участкалари (лот) паспортларини шакллантириш. Бунда, электрон онлайн аукционлар орқали сотиладиган бўш ер участкалари ва сотиш навбатлари белгиланади. Жумладан, ҳар бир ер участкасини функционал зоналарга ажратиш, рухсат берилган фаолият турларини белгилаш, мавжуд чекловлар ва муаммоларни кўрсатиб берган ҳолда лотлар ва паспортлар шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буюртмачи томонидан лойиҳалаштириш топшириғига мастер режани ишлаб чиқиш билан боғлиқ бошқа маълумотлар ҳам киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Лойиҳалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда аниқланадиган хорижий ва маҳаллий ташкилотлар, тадбиркорлик субъектлари, жисмоний шахслар ва экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мастер режани ишлаб чиқишдан аввал лойиҳалаштириш топшириғида белгиланган вазифалар буюртмачи иштирокида тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, вазирлик ва идораларнинг туман (шаҳар) бўлинмалари, маҳалла раислари, маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари иштирокида муҳокама қилинади ҳамда баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокамадан сўнг мастер режа лойиҳалаштириш топшириғи асосида ишлаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ишлаб чиқувчилар мастер режанинг дастлабки ва якуний натижаларини буюртмачи иштирокида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар кенгаши, вилоят ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан камида икки марта муҳокама қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда муҳокама мастер режанинг дастлабки натижалари тақдим этилгандан сўнг 3 иш кунида, якуний натижалари топширилгандан сўнг 5 иш кунида буюртмачи томонидан ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур муҳокамаларда тегишли туман ва шаҳар ҳокими, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги ва Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармалари, «Ҳудудгазтаъминот» АЖ, Автомобиль йўллари қўмитаси, «Ўзсувтаъминот» АЖ, «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари ёки уларнинг ўринбосарлари иштирок этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама натижаси бўйича баённома муҳокамада вакиллари қатнашган манфаатдор вазирлик ва идоралар билан келишилган ҳолда буюртмачи томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Мастер режалар ишлаб чиқилишини ташкил этиш учун буюртмачи томонидан халқаро консалтинг компаниялар, маҳаллий ва хорижий экспертлар ҳамда халқаро молия ташкилотлари мутахассислари ҳам жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мастер режани келишиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мастер режа ушбу Низомга иловага мувофиқ схемага асосан келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режа буюртмачи томонидан ўзининг расмий ёки кўпчилик учун маълум бўлган веб-сайтга жойлаштирилади ҳамда 5 иш куни мобайнида муҳокама қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Муҳокама натижалари 2 иш куни ичида мастер режага оид фикрларни тўплаш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси йиғилишининг баённомасида қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Мастер режа қуйидаги ваколатли органлар билан келишилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кадастр агентлигининг ҳудудий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг ҳудудий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг ҳудудий бошқармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданий мерос агентлигининг ҳудудий бошқармаси (Маданий мерос объектлари мавжуд ҳудудлар учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармаси (туризм ҳудудлари учун).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режа заруратга кўра, буюртмачи томонидан бошқа давлат органлари, ташкилот ва муассасалар билан ҳам келишилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Келишиб олиш муддати 10 иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Мастер режанинг лойиҳалаштириш топшириғи ҳамда мастер режани ишлаб чиқиш ҳақидаги шартнома шартларига мувофиқ эмаслиги уни келишишни рад этиш учун асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режани бошқа асосларга кўра рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режа келишиш рад этилгандан кейин келишиб берувчининг эътирозларига мувофиқ камчиликларни бартараф этиб, мастер режа келишиш учун қайта киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режа келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, 5 иш кунида такрорий келишилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мастер режани такроран кўриб чиқишда келишиб берувчилар томонидан аввалги рад этиш асосларида баён этилмаган сабабларнинг келтирилишига йўл қўйилмайди, аввал кўрсатилган сабаблар бартараф этилганини тасдиқловчи маълумотлар билан боғлиқ рад этиш сабабларининг келтирилиши бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Мастер режа келишилгандан сўнг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5 иш куни ичида мастер режани кўриб чиқади ва тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 иш кунида ишлаб чиқилган мастер режани рўёбга чиқариш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Мастер режани ишлаб чиқишни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Қуйидагилар мастер режани ишлаб чиқишнинг молиялаштириш манбалари ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурлари доирасида ҳудудларнинг бош режаси, архитектура-режалаштириш ва батафсил режалаштириш лойиҳаларини ишлаб чиқиш учун назарда тутилган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджетидан маҳаллий бюджетларга ажратиладиган ссуда маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вилоятлар маҳаллий бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туман (шаҳар)лар бюджетлари ва уларнинг қўшимча маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари грантлари, хорижий ҳукумат молия ташкилотлари, халқаро ташкилотлар ва жамғармалар, жисмоний ва юридик шахслар ва бошқа донорларнинг ҳомийлик хайриялари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Туризмни қўллаб-қувватлаш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат активларини бошқариш, трансформация ва хусусийлаштириш жамғармаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
заруратга кўра ташаббускорлар маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа молиялаштириш манбалари.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режани ишлаб чиқишни молиялаштириш тартиби тегишли молиялаштириш манбалари бўйича қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Тасдиқланган мастер режага ўзгартиришлар ушбу ҳужжатни тасдиқлаган органнинг қарорига мувофиқ ҳамда белгиланган тартибда келишилгандан сўнг киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳудуднинг мастер режасини ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мастер режани ишлаб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Амалга ошириладиган тадбирлар

Бажариш муддатлари

1-босқич

Буюртмачи

Мастер режа ишлаб чиқиладиган ҳудуд чегаралари туман ва шаҳарлар ҳокимлари таклифлари асосида Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (ер тоифаси ўзгартирилаётган ҳудудлар учун) Кадастр агентлиги, Туризм қўмитасининг (туризм ҳудудлари учун) ҳудудий бошқармалари билан келишиш ва Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг биринчи ўринбосарлари ҳамда қурилиш масалалари бўйича ўринбосарлари томонидан танлаш ва тасдиқлатиш.

5 иш кунида

2-босқич

Буюртмачи

Мастер режаси ишлаб чиқилиши белгиланган ҳудуд бўйича муҳандислик геология ва топотасвир ишларини амалга ошириш.

белгиланган муддатда

3-босқич

Буюртмачи

Мастер режанинг аниқланган ҳудуд чегараси ҳамда геология ва топотасвир ишлари, шунингдек, бошқа талаб этиладиган ҳужжатларга асосан лойиҳалаштириш топшириғини ишлаб чиқиш.

белгиланган муддатда

4-босқич

Буюртмачи

Лойиҳа топшириғи асосида ишлаб чиқилган мастер режани вилоят ҳокимлиги, тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, туман ташкилотлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари билан камида икки марта муҳокама қилиш.

мастер режанинг дастлабки натижалари тақдим этилгандан сўнг 3 иш кунида, якуний натижалари топширилгандан сўнг 5 иш кунида

5-босқич

Буюртмачи

Ишлаб чиқилган мастер режани веб-сайтга жойлаштириш.

5 иш кунида

6-босқич

Буюртмачи

Мастер режага оид фикрларни тўплаш ҳамда жамоатчилик муҳокамаси йиғилишининг баённомасини расмийлаштириш.

2 иш кунида

7-босқич

Буюртмачи

Жамоатчилик муҳокамалари натижаларига кўра, мастер режани келишиш учун тегишли туман (шаҳар) ҳокимлиги, Кадастр агентлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Маданий мерос агентлиги, Туризм қўмитасининг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда — ваколатли органлар)га юбориш.

Реал вақт режимида

8-босқич

Ваколатли органлар

Мастер режа келиб тушгандан сўнг уни келишиш ва буюртмачига жўнатиш.

10 иш кунида

9-босқич

Ваколатли органлар

Мастер режа юзасидан келишишни рад этиш учун асос бўлган сабаблар бартараф этилганда, такрорий келишиш.

5 иш кунида

10-босқич

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари

1. Мастер режа лойиҳасини кўриб чиқиш ва тасдиқлаш.

5 иш кунида

2. Ишлаб чиқилган мастер режани амалга ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни тасдиқлаш.

10 иш кунида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 августдаги 497-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимча
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 февралдаги 71-сон қарори билан тасдиқланган Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини мулк ҳуқуқи ва ижара ҳуқуқи асосида электрон онлайн-аукцион орқали реализация қилиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди тўққизинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«мастер режа — ҳудудларнинг аниқ муаммоларини бартараф этишга йўналтирилган, ўзида шаҳарсозлик, ижтимоий-иқтисодий, экологик ва бошқа лойиҳа ечимларини мужассамлаштирган, шунингдек, ҳудудларнинг қисмларини иқтисодий ривожлантиришни яқин, ўрта ва узоқ муддатларга режалаштириш ва уларнинг иқтисодий салоҳиятини рўёбга чиқариш мақсадида мавжуд муаммоларнинг аниқ ечими ва амалга ошириш механизмларини ўзида акс эттирган ҳужжат».
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 246-сонли қарорига асосан 2026 йил 1 июлдан ўз кучини йўқотади — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 09/24/497/0641-сон; 16.05.2026 й., 09/26/246/0492-сон)