27.09.2024 йилдаги 610-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Республикада хорижий туристлар оқимини янада ошириш ҳамда соҳада экспорт олди молиялаштиришни ривожлантиришга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2024 йил 18 июлдаги ПФ-102-сон Фармони ижроси юзасидан, шунингдек, тижорат банклари томонидан кредитлар ажратилиши ҳамда улардан самарали ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб кириш туризми фаолиятини амалга оширувчи Ўзбекистон Республикаси резиденти бўлган туроператорларни (кейинги ўринларда — туроператорлар) уларнинг хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан республика тижорат банклари (кейинги ўринларда — иштирокчи тижорат банклари) орқали 50 млн АҚШ доллари эквивалентида миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада кредит линияси (кейинги ўринларда — мақсадли кредит линияси) очилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит ресурслари тижорат банкларига 3 йиллик имтиёзли давр билан 12 йил муддатга ажратилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан ажратиладиган кредитлар бўйича йиллик фоиз ставкаси таркибидаги банк маржаси 3 фоиздан ошмаган миқдорда ўрнатилиб, кредитлар туроператорларга 2 йиллик имтиёзли давр (фоиз ва асосий қарздан) билан 10 йил муддатга берилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, туроператорларга кредитлар бевосита уларнинг бирламчи ҳисобварақлари мавжуд тижорат банклари орқали ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси кредит ресурсларининг иштирокчи тижорат банклари талабномалари келиб тушган кундан эътиборан уч кун муддатда тасдиқланган тақсимот бўйича тегишли тижорат банклари кесимида жойлаштирилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилаб қўйилсинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тижорат банклари томонидан кредитлар туроператорларни уларнинг хорижий мамлакатлардан республикага туристларни олиб келиш билан боғлиқ харажатларини молиялаштириш учун айланма маблағ билан таъминлаш мақсадида битта тадбиркорлик субъектига 25 млрд сўмгача миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мақсадли кредит линияси доирасида кредитлар 1 йилдан ортиқ фаолият юритаётган, камида 15 фоиз миқдорида ўз маблағлари (шу жумладан, бино ва иншоотлар кўринишида) жалб этилишини таъминлай оладиган туроператорларига ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда иштирокчи тижорат банки томонидан мақсадли кредит линияси ҳисобидан ажратилган кредитлар тўлиқ тақсимланганидан кейин туроператорлардан қўшимча талабномалар келиб тушганда, кредит линияси ресурслари Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси томонидан тижорат банклари ўртасида қайта тақсимланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ мазкур қарор доирасида ажратилган кредитлардан самарали ва манзилли фойдаланилишини таъминлаш мақсадида туроператорлар куйидаги мажбуриятларни ўз зиммасига олади (айланма кредит ажратилган санадан бошлаб навбатдаги йил якуни бўйича):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хизмат кўрсатилаётган хорижий сайёҳлар сонини камида 25 фоизга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туристик хизматлар кўрсатишдан тушадиган даромадларни камида 25 фоизга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларида кўрсатилган талаблар бажарилмаганда, туроператорларга ажратилган имтиёзли кредит ставкаси банкнинг амалдаги тижорий ставкасига ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Мақсадли кредит линияси ҳисобидан ажратилган кредитларнинг қуйидагиларга йўналтирилишига йўл қўйилмаслиги белгилаб қўйилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илгари олинган кредитларни ёки бошқа қарзларни қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ишлаб чиқариш (хизмат кўрсатиш) мақсадлари учун ишлатилмайдиган шахсий мол-мулк (мебел, уяли телефон, маиший техника ва бошқалар) сотиб олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
автотранспорт воситаларини харид қилиш (қиймати кредит суммасининг 40 фоизигача бўлган саккиз ва ундан ортиқ ўринли йўловчи ташувчи автомобиллар сотиб олиш бундан мустасно);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маъмурий харажатларни тўлаш, шу жумладан хизмат автомобилларини сақлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бино ва иншоотлар сотиб олиш ва қуриш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 27 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
610-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.09.2024 й., 09/24/610/0762-сон)