13.09.2024 йилдаги 574-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 16.09.2024 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Пахта хом ашёси етиштирувчиларини молиявий қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жаҳон бозорида пахта толасига талаб ва таклиф ўзгаришлари натижасида пахта толасининг нархлари 2024 йил ҳосили прогноз нархларига нисбатан пасайиб кетганлиги сабабли республикадаги пахта хом ашёси етиштирувчиларнинг кафолатли миқдорда даромад олишларини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида» 2023 йил 12 декабрдаги ПФ-205-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилдан бошлаб пахта хом ашёсини етиштирувчи хўжаликлар (кейинги ўринларда — пахта етиштирувчилар) ва кластерлар ҳамда пахта хом ашёсини қайта ишлаш ва ип калава ишлаб чиқариш занжирига эга тўқимачилик корхоналари (кейинги ўринларда — қайта ишловчилар) ўртасида пахта хом ашёсини етказиб бериш бўйича фьючерс шартномалари тупроқ ҳосилдорлиги нормативлари доирасида Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг «пахта хом ашёси секцияси»да ҳар бир ҳудуд бўйича алоҳида ўтказиладиган савдолар натижаларига кўра тузилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фьючерс шартномасига мувофиқ етказиб берилиши лозим бўлган ҳажмдан ортиқча етиштирилган, шунингдек қайта ишловчилар билан фьючерс шартномаси тузмаган ҳолда, ўз маблағлари, шу жумладан жалб қилинган маблағлари ва тижорат кредитлари ҳисобига етиштирилган пахта хом ашёси етиштирувчилар томонидан биржа орқали тадбиркорлик субъектларига сотилиши ёки (ва) қайта ишланиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил ҳосили йигим-терим даврида жаҳон бозоридаги пахта толасининг шаклланган фьючерс котировкалари бўйича пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархлари бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўм атрофида шаклланаётганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасида 2024 йил ҳосилидан биринчи нав иккинчи синф бир тонна пахта хом ашёсининг бошланғич фьючерс нархи, жаҳон бозоридаги пахта толаси котировкаларидан келиб чиқиб 7 млн 800 минг сўм миқдорида эълон қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг жаҳон бозорида пахта толасининг нархи кескин пасайиши натижасида юзага келган вазиятда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчиларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ишлаб чиқилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
пахта етиштирувчилар томонидан биржа савдолари орқали реализация қилинган (электрон ҳисоб-фактура асосида) бир тонна пахта хом ашёси (пахта-тўқимачилик корхоналари томонидан етиштирилган пахта хом ашёси ҳамда уруғлик пахта бундан мустасно) учун Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағлари ҳисобидан 1 млн сўм миқдорида субсидия ажратиш;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил учун пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида биржа савдоларида тузилган шартномалар бўйича қўшимча келишув тузиш, бунда пахта хом ашёсининг сотиш нархи 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаслигини инобатга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил ҳосилидан фьючерс шартномаларидан ташқари пахта хом ашёсини биржа савдоларига чиқаришда унинг бошланғич нархини бир тоннаси учун 6 млн 800 минг сўмдан кам бўлмаган миқдорида эълон қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йилда барча ҳудудларда пахта териш машиналари томонидан терилган ҳар бир тонна пахта хом ашёсини йиғиб-териб олиш хизмати баҳосининг 20 фоизини, бироқ 250 минг сўмдан ошмаган қисмини Жамғарма маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда пахта етиштирувчилар ва қайта ишловчилар ўртасида тузилган қўшимча келишувларни (миқдор ва нарх бўйича) биржа савдолари электрон ахборот тизимида бир ҳафта муддатда рўйхатга олинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари қайта ишловчиларга етказиб берилган пахта хом ашёси бўйича иловага мувофиқ намунавий шаклда пахта етиштирувчилар кесимида тасдиқланган реестрни 2024 йил 1 декабрга қадар Жамғармага ҳамда тегишли тижорат банкларига тақдим этилишини таъминласин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари томонидан тақдим этилган реестрга асосан икки банк иш кунида субсидияни пахта етиштирувчиларнинг махсус ҳисобварақларига (23410) тўлаб бериш учун тегишли тижорат банкларига маблағларни ўтказиб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур қарор доирасида ажратилган субсидия биринчи навбатда пахта етиштирувчиларнинг 2024 йил ҳосили пахта хом ашёсини етиштириш учун олган имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлигини сўндиришга йўналтирилади. Бунда имтиёзли кредитлар бўйича қарздорликни сўндириш учун тўланган маблағлар тижорат банкларининг Жамғарма олдидаги қарздорлигини қоплашга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиёзли кредитлар бўйича қарздорлик қоплангандан сўнг, субсидия солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни қоплашга йўналтирилади, қолган маблағлар пахта етиштирувчиларнинг асосий ҳисобварағига ўтказиб берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарорга мувофиқ субсидия тўлаш учун ажратиладиган маблағларнинг ҳисобварақлардаги дебет айланмасидан банк хизматлари учун ҳақ ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор доирасида субсидия учун ажратиладиган маблағлар Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодексига асосан солиқ солишда ҳисобга олинмайдиган даромад (айланма) ҳисобланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Жамғарманинг мазкур қарор доирасида юзага келадиган қўшимча харажатларини қоплаш учун Жамғармага Давлат бюджетидан 5 йил муддатга 3,5 трлн сўмгача фоизсиз бюджет ссудаси ажратсин.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Жамғарма ҳамда Марказий банкнинг 2024 йил ҳосили пахта йиғим-теримини қисқа муддатларда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 25 июлдаги 452-сон қарорига асосан соғломлаштирилаётган пахта-тўқимачилик кластерлари билан 2024 йил ҳосили бўйича шартнома (фьючерс, спот ва вақтинча сақлашга) тузган фермер хўжаликларига, шунингдек, ўз ер майдонларида пахта хом ашёси етиштирган пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликларига йиғим-терим харажатларини молиялаштириш учун Жамғарма ресурслари ҳисобидан имтиёзли кредитлар ажратиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда имтиёзли кредитлар электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси учун — 10 ой муддатга, йиллик 10 фоиз ставкада (2 фоиз банк маржаси) пахта қийматининг 20 фоизи миқдорида 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Давлат молиявий назорат инспекцияси ушбу қарор доирасида ажратилган субсидия тўғри ҳисобланиши ва мақсадли сарфланиши юзасидан назорат ўрнатсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки, пахта хом ашёси нархлари шаклланишига давлат бошқаруви, шу жумладан, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг аралашуви қатъиян ман этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари ўртасидаги ўзаро иқтисодий муносабатларни тўғри йўлга қўйилишига ҳамда юзага келадиган муаммоли масалаларни тезкор ҳал қилинишига шахсан жавобгар эканлиги белгилаб қўйилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарор бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Ж.А. Қўчқоров ва Ж.А. Ходжаев зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 13 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
574-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 13 сентябрдаги 574-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

ТАСДИҚЛАЙМАН

Намунавий шакл

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг (вилоят ҳокимининг) қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари

_______________________

(Ф.И.Ш.)

«___» __________ 2024 йил

М.Ў.

________________________________да (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар) 2024 йил ҳосилидан

пахта-тўқимачилик кластерларига биржа савдолари орқали пахта хом ашёсини сотган субсидия олувчи пахта етиштирувчи хўжаликлар

РЕЕСТРИ

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Туман номи

Қайта ишловчи корхона

(кластер, тўқимачилик корхонаси ва ҳ.к.)

Пахта етиштирувчи хўжалик

Хўжаликка хизмат кўрсатувчи тижорат банки

Биржа савдоларида тузилган шартнома

(фьючерс, спот ва бошқ.)

Қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган электрон ҳисобварақ фактураларга асосан

(электрон тарози орқали қабул қилинган пахта хом ашёси бўйича расмийлаштирилган квитанцияларга солиштирилган ҳолда)

Ҳисобланган субсидия минг сўмда

(етказиб берилган 1 тн пахта хом ашёси учун 1 млн сўмдан)

Номланиши

СТИР

Номланиши

СТИР

Рақами ва санаси

миқдори

(тонна)

қиймати

(минг.сўм)

миқдори

(тонна)

қиймати

(минг.сўм)


................... тумани

...................

...................




х

................... корхона бўйича жами

х

х

х

х

х

х

0

0

0


...................

...................




х

................... корхона бўйича жами

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

Туман бўйича жами

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0


................... тумани

...................

...................




х

................... корхона бўйича жами

х

х

х

х

х

х

0

0

0


...................

...................




х

................... корхона бўйича жами

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

Туман бўйича жами

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

Ҳудуд бўйича жами

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

шу жумладан тижорат банклари кесимида

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

____________ банки бўйича

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

____________ банки бўйича

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

х

____________ банки бўйича

х

х

х

х

х

х

х

0

0

0

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қорақалпоғистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири

(вилоят қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи)

_____________

М.Ў.

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

«Ўзагроинспекция» ҳудудий бўлинмаси бошлиғи

_____________

М.Ў.

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

Солиқ қўмитаси ҳудудий бошқармаси бошлиғи

_____________

М.Ў.

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари

_____________

М.Ў.

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

банки ҳудудий бўлинмаси раҳбари

_____________

М.Ў.

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари

_____________

М.Ў

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

қайта ишловчи корхона (кластер, тўқимачилик корхонаси ва х.к.) раҳбари

_____________

М.Ў

_____________________

имзо

Ф.И.Ш.

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.09.2024 й., 09/24/574/0719-сон; 20.01.2025 й., 06/25/7/0051-сон; 12.04.2025 й., 09/25/221/0335-сон; 04.06.2025 й., 09/25/345/0491; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)