1-ИЛОВА
|
Т/р |
Чора-тадбирлар номи |
Амалга ошириш механизми |
Амалга ошириш муддати |
Масъул ижрочилар |
|
I. Биржа савдо ҳажмлари ва иштирокчиларини янада ошириш |
||||
|
1. |
Биржа савдолари орқали сотилаётган маҳсулотлар сифатини аниқлаш бўйича сюрвеерлик хизматини жорий этиш. |
Сюрвеерлик хизматини кўрсатиш тартибини ишлаб чиқиш; сюрвеерлик хизматини кўрсатувчи ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш, биржа иштирокчиларига уларнинг хизматини кенг таклиф қилиш ҳамда талабга кўра пулли хизмат кўрсатиш асосида товар сифатини аниқлаш ва унга хулоса бериш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
2. |
Янги савдо механизмларини жорий қилиш орқали биржанинг ташқи савдо операциялари ҳажмини ошириш. |
Биржада тузилган форвард битимлари бўйича маҳсулотни юклашда, маҳсулот учун нархни халқаро ахборот агентликлари ҳамда хорижий биржалар котировкаларидан келиб чиқиб шакллантириш тартибини жорий этиш; ташқи савдо операцияларининг ягона электрон ахборот тизимида биржа битимининг ижроси тўғрисидаги ахборотни биржа ҳамда тегишли тижорат банклари томонидан киритиш ва қайта таҳрирлаш имкониятини яратиш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси |
|
3. |
Биржа орқали сотилиши мажбурий бўлган маҳсулотларга бир-биридан фарқ қилувчи нархларнинг қўлланилишига йўл қўймаслик. |
Ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлари тўлиқ (қисман) биржа орқали сотилиши мажбурий бўлган корхоналар рўйхатини шакллантириш; мазкур корхоналар томонидан ўз маҳсулотларини биржада ҳамда биржадан ташқари тўғридан-тўғри сотишда белгиланган бошланғич нархларни ўрганиш ҳамда ўтказилган ўрганиш якунларига кўра тайёрланган таҳлилий маълумотларни Солиқ қўмитаси ва Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасига киритиш; айнан бир хил маҳсулотга бир-биридан фарқ қилувчи бошланғич нарх қўлланилган ҳолатлар аниқланган тақдирда, ушбу корхоналарга нисбатан қонунчилик доирасида тегишли чоралар кўриш ва бу каби ҳолатларни бартараф этиш. |
доимий |
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Солиқ қўмитаси, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
4. |
Аҳоли томорқаларида етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилиш жараёнларига электрон тижорат фаолиятини изчил татбиқ қилиш. |
Деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари уларга ажратилган ер майдонларида етиштирилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини реализация қилишга мўлжалланган «Uzex agro» электрон савдо порталини яратиш ва ишга тушириш. «Uzex agro» электрон савдо порталида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотиш тартибини белгилаш. «Uzex agro» электрон савдо тизимини «Online Mahalla» электрон платформаси билан интеграция қилиш. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларини порталга жалб қилишда ҳамда ушбу маҳсулотларни харидорларга, шу жумладан, давлат буюртмачиларига сотишни йўлга қўйишда ҳоким ёрдамчиларининг вазифаларини белгилаш. |
2024 йил октябрь |
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, «Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги |
|
II. Ҳисоб-китоб операцияларини янада такомиллаштириш |
||||
|
5. |
Биржа ҳисоб-китоб-клиринг палатаси ҳузурида юридик мақомга эга бўлмаган Биржа битимлари ижросини кафолатлаш фондини ташкил этиш. |
Биржа битимлари ижросини кафолатлаш фондини шакллантириш ва унинг маблағларидан фойдаланиш тартибини ишлаб чиқиш. Бунда: фонд маблағларини биржа аъзоларига, уларга юклатилган молиявий мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлаш учун тижорат асосида ажратиш; фонднинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилаш; фонд маблағларининг самарали ва мақсадли фойдаланилиши устидан назорат ўрнатиш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
6. |
Биржа битимлари бўйича тўлов ва етказиб бериш муддатини пуллик хизмат асосида дифференциал узайтириш тартибини жорий этиш. |
Дифференциал тартибда биржа битимлари бўйича тўлов ва етказиб бериш муддатини узайтириш мумкин бўлган товарлар рўйхатини шакллантириш. Электрон тизимда техник ишларни амалга ошириш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
III. Товар деривативларини жорий қилиш бўйича ишларни жадаллаштириш |
||||
|
7. |
Янги савдо воситалар савдосини ташкил қилиш. |
Ривожланган биржалар (Dubay — DMCC, AQSh — Chicago Mercantile Exchange Group, New York Intercontinental Exchange, Germaniya — Deutsche Boerse Group AG, Xitoy — Dalian Commodity Exchange) билан тажриба алмашинувини ташкил қилиш. Халқаро эксперт ҳамда консультантларни жалб қилиш; хорижий ҳамкорларни жалб қилган ҳолда молиявий воситалар савдоси бўйича электрон тизимни ишлаб чиқиш ва ишга тушириш; савдо қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда савдо иштирокчилари учун ўқув семинарлар ташкил қилиш. |
2024 йил |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
8. |
Биржа савдоларида қарама-қарши аукцион савдоларини ташкил қилиш ҳамда форвард битимлар асосида товарларни қайта сотиш тартибини жорий этиш. |
Қарама-қарши аукцион ва форвард битимлар бўйича товарларни қайта сотиш юзасидан савдоларни ўтказиш учун техник ечимларни ишлаб чиқиш ҳамда амалиётга жорий этиш. Қарама-қарши аукцион ва форвард битимлари бўйича товарларни қайта сотиш учун савдо қоидаларини ишлаб чиқиш ҳамда янги савдо турлари бўйича брокерлар учун ўқув-семинарлари ташкил қилиш. |
2024 йил ноябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
9. |
Хорижий ҳамкорлар кўмагида халқаро биржаларнинг глобал дериватив бозорларида савдо қилиш имкониятини яратиш |
Товар деривативлари бозорини жорий қилиш борасида юқори тажрибага эга хорижий ҳамкорлар билан музокаралар ўтказиш. Хорижий ҳамкорларнинг халқаро биржалар глобал дериватив бозорларига кириш бўйича технологик ечимлари ва имкониятларини таҳлил қилиш. Биржа ҳузурида улушдорлик асосида хорижий ҳамкорлар иштирокидаги қўшма корхона ташкил қилиш. Товар деривативлари савдосининг «Маҳаллий бозорга» мос моделини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий қилиш. |
2024-2025 йиллар |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
IV. Рақамли технологиялардан кенг фойдаланиш ва ахборот технологиялари инфратузилмасини янада такомиллаштириш |
||||
|
10. |
Давлат рақами белгилари бўйича савдоларда иштирокчига қўшимча қулайликлар яратиш. |
Ахборот тизимида қуйидагиларни назарда тутувчи техник ишларни амалга ошириш: олдиндан ўрнатилган алгоритм асосида нарх таклифини бериш — Алготрадинг; иштирокчилар маълумотларини вазирлик ва идоралар билан ахборот алмашинувини йўлга қўйган ҳолда автоматик янгиланиб боришини таъминлаш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Ички ишлар вазирлиги |
|
11. |
UZEX мобиль иловаларини барча платформалар учун жорий этиш. |
Биржа савдолари ва давлат харидлари махсус ахборот порталининг Android ва IOS тизимларидаги мобил иловаларини тўлиқ ишга тушириш. Бунда: фойдаланувчилар учун осон ва қулай дастурий тизимни яратиш; мобил илова ишлаб чиқишга профессионал дастурчиларни жалб этиш. |
2024 йил декабрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
12. |
Захира маълумотларни қайта ишлаш марказини ташкил қилиш орқали ахборотларни сақлаш сиғимини кенгайтириш. |
Мавжуд ахборот тизимлар, уларнинг техник кўрсаткичлари ҳамда маълумотлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда, Захира маълумотларни қайта ишлаш маркази учун техник талабни ишлаб чиқиш. Маълумотларни жойлаштириш учун «Data-markaz»НН танлаш, «Data-markaz» ва Биржа ўртасида юқори ўтказувчанликка эга алоқани ўрнатиш ва зарур интернет тезлиги билан таъминлаш. Авторақамлар аукцион савдоси электрон тизимининг акс нусхасини Захира маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш ва синов тариқасида «Mirroring» усулида тизимга ортиқча юкламаларсиз акс нусхалашни синовдан ўтказиш. Ижобий синов натижаларига кўра биржанинг қолган маълумотлар базаларини босқичма-босқич Захира маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказиш. |
2024-2025 йиллар |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
|
V. Халқаро миқёсда замонавий ўзбек биржаси имижини шакллантириш |
||||
|
13. |
Товар-хом ашё биржалари тизимида маҳаллий индексларни жорий қилиш. |
Товар-хом ашё биржаларида маҳаллий индексларни юритиш тартибини ишлаб чиқиш. Солиқ ва божхона органлари томонидан бозор нархларини ҳисоблашда товар-хом ашё биржалари маҳаллий индексларидан кенг фойдаланиш. |
2024 йил октябрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ, Иқтисодиёт ва молия вазирлиги |
|
14. |
Товарларнинг биржа стандартлари ва халқаро «benchmark»ни шакллантириш. |
Соҳалараро миллий рақамли нархлар индикативи платформаси ва савдо тизимини ишлаб чиқиш. Бунда хорижий ҳамкорлар ва малакали экспертларни жалб қилиш. Шанхай ҳамкорлик ташкилоти доирасида товар деривативлари ва товарлар савдоси ташкилотчилари билан алоқаларни фаоллаштириш. |
2024 йил декабрь |
«Ўзбекистон республика товар-хомашё биржаси» АЖ |
2-ИЛОВА
«Товар-хом ашё биржаси фаолиятини лицензиялаш
ПАСПОРТИ
|
1. Лицензия номи: |
Биржа фаолияти учун лицензия. |
|
2. Лицензияланадиган фаолият турлари: |
Товар-хом ашё биржаси фаолияти. |
|
3. Ариза берувчилар тоифаси: |
Акциядорлик жамияти шаклидаги юридик шахслар. |
|
4. Лицензияловчи орган: |
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси. |
|
5. Лицензияни олиш учун тақдим қилинадиган ҳужжатлар: |
1. Лицензия бериш тўғрисида ариза, унда юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), солиқ тўловчининг идентификация рақами, асосий фаолият тури, телефон рақами, электрон почта манзили кўрсатилади. |
|
2. Биржа товарлари билан савдо қилиш қоидалари нусхаси. |
|
|
3. Устав жамғармасининг шакллантирилгани тўғрисида маълумотнома. |
|
|
4. Биржа савдолари электрон тизими ҳамда ҳисоб китоб-клиринг тизимининг Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб бериши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ва «Киберхавфсизлик маркази» ДУКнинг ижобий хулосаси. |
|
|
6. Аризани кўриб чиқиш учун тўланадиган йигим миқдори: |
Йиғим ундирилмайди. |
|
7. Лицензия берилгани учун давлат божи миқдори: |
Базавий ҳисоблаш миқдорининг 4 баравари миқдорида. |
|
8. Аризани кўриб чиқиш ва қарор қабул қилиш муддатлари: |
20 иш куни. |
|
9. Лицензия талаблари ва шартлари: |
а) лицензиялаш соҳасидаги қонунчилик ҳужжатларининг муайян қоидаларига риоя этиш; |
|
б) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган, маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказга эга бўлган ва Товар-хом ашё биржаларининг электрон савдо тизимларига қўйиладиган умумий талаблар тўғрисидаги низомда назарда тутилган талабларга жавоб берадиган ҳамда уларга асосан ишлаб турган мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган электрон биржа савдо тизимининг мавжудлиги *; |
|
|
в) устав фондининг ариза берилган санада базавий ҳисоблаш миқдорининг камида қирқ минг баравари миқдорида шакллантирилгани. |
|
|
Бунда устав фондини 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб юз млрд сўм, 2025 йил 1 июлдан бошлаб икки юз млрд сўм миқдорида фақат маблағ кўринишида шакллантириш; |
|
|
г) лицензия талабгори (лицензиат) раҳбари бир вақтнинг ўзида бошқа товар-хом ашё биржаларида раҳбарлик лавозимини эгаллашига йўл қўймаслик; |
|
|
д) қуйидаги шахслар лицензиатнинг раҳбари бўлиши мумкин эмас *: |
|
|
молия-иқтисод, юридик, математика ёки ахборот технологиялари мутахассисликларидан камида биттаси бўйича олий маълумотли бўлмаган шахслар; |
|
|
қимматли қоғозлар бозоридаги профессионал фаолиятни амалга оширувчи ташкилотларда, фонд биржаларида ёхуд иқтисодий, молиявий ва юридик фаолият соҳаларда, ахборот технологиялари соҳасида ёки кўрсатиб ўтилган йўналишлар бўйича давлат бошқаруви органларида камида икки йиллик иш стажига эга бўлмаган шахслар; |
|
|
якка ҳолда ижро этувчи орган функцияларини бажарган, коллегиал ижро этувчи орган таркибига кирган шахслар ёки уларнинг айби билан йўл қўйилган лицензия талаблари ва шартлари бузилгани учун товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга оширишга берилган лицензияларнинг амал қилиши тўхтатилган пайтда, агар бундай тўхташ пайтидан бошлаб уч йилдан кам вақт ўтмаган бўлса; |
|
|
иқтисодиёт соҳасидаги жиноят учун ёки бошқарув тартибига қарши жиноят учун судланганлиги олиб ташланмаган шахслар; |
|
|
е) тузилган биржа битимлари бажарилишининг кафолатланиш тизими мавжудлиги; |
|
|
ж) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ахборотнинг махфийлигини таъминлаш *; |
|
|
з) биржа савдоси қоидаларининг мавжудлиги *, унда: |
|
|
биржа аъзолари, уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари тўғрисидаги низом; |
|
|
биржа аъзолигига қабул қилиш, аъзоликни тўхтатиб туриш ва тугатиш тартиби; |
|
|
биржа аъзоларининг биржа савдоларида иштирок этишга рухсат бериш тартиби; |
|
|
биржа товарларини муомалага қўйиш ва муомаладан чиқаришга рухсат бериш тартиб-таомиллари; |
|
|
тузилган биржа битимларининг бажарилишини таъминлаш учун шароит яратиш тартиби; |
|
|
биржа савдоларини ўтказиш тартиби, биржа битимларининг турлари; |
|
|
биржа савдоларида муомалада бўладиган ҳосила молиявий воситаларнинг (деривативларнинг) тавсифи; |
|
|
биржа товарларини котировкалаш (уларнинг нархини белгилаш) ва улар тўғрисидаги ахборотни ошкор қилиш тартиби; |
|
|
биржа товарлари билан операцияларни амалга ошириш, биржа битимлари ва биржа савдолари натижаларини рўйхатга олиш ҳамда расмийлаштириш тартиби; |
|
|
биржа савдолари иштирокчилари ўртасида ўзаро ҳисоб-китобларни амалга ошириш тартиби; |
|
|
биржада нархларнинг шаклланиш жараёнини назорат қилиш тартиби; |
|
|
биржа савдолари тўғрисидаги ахборотни ошкор этиш тартиби; |
|
|
биржа савдолари қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисидаги қоидалар; |
|
|
биржада низоларни ҳал этиш тартиби; |
|
|
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш, терроризмни молиялаштириш ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларининг бажарилишини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар; |
|
|
биржа савдоларида нархлар манипуляцияси ва махфий ахборотдан ноқонуний фойдаланишнинг олдини олиш чоралари тўғрисидаги қоидаларнинг мавжудлиги; |
|
|
и) биржа савдоларида фақат олдиндан эълон қилинадиган, истеъмолчилар ва маҳсулот ишлаб чиқарувчилар кенг танишиши мумкин бўлган биржанинг котировкалаш варағига киритилган товарларни сотиш, олдиндан эълон қилинадиган биржанинг котировкалаш варағига киритилмаган товарлар сотилишига қўйилган тақиқларнинг мавжудлиги; |
|
|
к) биржа товарларига бўлган талаб ва таклифнинг нисбати асосида уларни котировкалаш (нарх белгилаш); |
|
|
л) ахборотларнинг қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ ошкор қилиниши; |
|
|
м) лицензияловчи орган талабига кўра товар-хом ашё биржаси фаолиятини амалга ошириш билан боғлиқ ахборотни, шу жумладан, интернет тармоғидан фойдаланган ҳолда шахсий кабинет орқали биржа товарларининг қўйилиши, сотилиши ва ҳисоб-китоб-клиринг палатаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этиш. Бунда ваколатли органга биржа савдолари жараёнларини онлайн назорат қилиш имконини яратиш *; |
|
|
н) биржа савдоларини фақат Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида ҳамда хорижий давлатлардаги барча биржа аъзоларига савдоларда бир вақтнинг ўзида қатнашиш имкониятини берувчи ва тенг киришини таъминловчи марказлаштирилган электрон тизимда ўтказиш ҳамда республиканинг ҳар бир ҳудудида юқори тезликдаги ҳимояланган интернет тармоғи орқали биржа савдоларида иштирок этиш имкониятини яратиш. Бунда биржа савдоларини ташкил этишда рақобатни чекловчи талаб ва шартларнинг жорий этилишини тақиқлаш; |
|
|
о) товар-хом ашё биржасининг электрон савдо тизимида автоматик равишда тузиладиган ҳамда товар номи, ўлчов бирлиги, лотлар сони, операция тури, товарнинг савдога қўйилган нархи ва битимда рўйхатдан ўтказилган нарх, товарни етказиб бериш шартлари, битим томонлари, битим амалга оширилган аниқ вақт кўрсатилган, электрон протоколлар тарзида киритилган битимлар тўғрисидаги ахборотни уч йил мобайнида сақлаш; |
|
|
п) товар-хом ашё биржасининг котировкалаш варағига фақат бир хил стандартга, бир турдаги хоссаларга эга бўлган, улгуржи туркумлар билан сотиладиган ҳамда дастлабки кўздан кечиришни талаб қилмайдиган биржа товарларини киритиш; |
|
|
р) лицензия олиш, уни қайта расмийлаштириш учун тақдим этиладиган маълумотларнинг сохта, ёлғон ва нотўғри эмаслигини таъминлаш; |
|
|
с) лицензиат қайта ташкил этилганда унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёхуд унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтгандан кейин беш иш кунида «Лицензия» АТ ёки ЯИДХП орқали лицензияловчи органга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида мурожааТ қилиниши; |
|
|
т) замонавий сервер ускуналари билан жиҳозланган ва маълумотларни қайта ишлаш бўйича замонавий марказнинг мавжудлиги *, унда: |
|
|
инфратузилмани ташкил этиш учун камида 5 та сервер ускунаси, ҳар бир сервер ускунаси 2 та процессор ва камида 100 ТВ хотирага эга бўлиши; |
|
|
бир вақтнинг ўзида ахборот тизимининг камида 5 000 та сўровни қайта ишлаш тезлигини таъминлай олиши; |
|
|
кодли қулфлар ёки биометрик тизим билан ҳимояланган кириш эшикларига эга бўлиши; |
|
|
ёнмайдиган материаллардан кўтарилган поллар (фалшпол) билан жиҳозланган бўлиши; |
|
|
иситилган ва намликни йўқотувчи тоза ҳаво оқимини таъминловчи тизимга эга бўлган, 24/7 режимда ишловчи асосий ва захира совитиш техникалари билан жиҳозланиши; |
|
|
кузатув камералари билан жиҳозланиши; |
|
|
камида 2 соат электр таъминоти узлуксизлигини (генератор ишга туширилгунга қадар) таъминловчи қувват манбаига (UPS) эга бўлиши; |
|
|
махсус газ ёрдамида автоматик ёнгин ўчириш тизимига эга бўлиши; |
|
|
маълумотларни қайта ишлаш марказининг 60 фоизи қувват билан камида 2 сутка давомида ишлашини таъминловчи генератор ускунасига эга бўлиши; |
|
|
у) ахборот хавфсизлигини таъминлаш *, бунда: дастурий сервис ва иловаларнинг узлуксиз ишлашини таъминловчи интернет, идоралараро маълумотлар узатиш тармоғи ҳамда бошқа асосий ва захира алоқа тармоқларига уланган бўлиши; |
|
|
маълумотлар узатиш тармоғини ҳимоя қилиш учун чегара зоналарини IDS/IPS функциялари, антивирус, спам фильтр ва бошқаларга эга аппарат хавфсизлик деворлари билан жиҳозланган бўлиш; |
|
|
дастурий иловалардаги ахборотларни шифрланган ҳолда узатиш ва қабул қилишни таъминловчи ечимларга эга бўлиш; |
|
|
веб дастурий иловалар амалдаги SSL сертификатлари билан ҳимояланган бўлиши; |
|
|
маълумотлар базаларини дастур ишлаб чиқувчилар ва администраторлар томонидан ўзгартирилишидан ҳимоя қилиш учун РАМ тизимига эга бўлиш; |
|
|
ходимлар томонидан маълумотларнинг сизиб чиқишини назорат қилиш учун DLP тизимга эга бўлиш; |
|
|
ф) ҳар йил якуни бўйича товар-хом ашё биржалари молиявий фаолияти юзасидан халқаро аудиторлик ташкилотлари томонидан мустақил аудитдан ўтказиш; |
|
|
х) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 ноябрдаги ПҚ-3386-сон қарори билан тасдиқланган монополист корхоналар томонидан бозор тамойиллари асосида сотиладиган рўйхатга киритилган маҳсулот турлари, хом ашё ва материаллар товар хом ашё биржалари томонидан биржа фаолияти учун лицензия олгандан бошлаб олти ой давомида лицензия талаблари ва шартларини бузиш ҳолатлари аниқланмаган тақдирда сотилишига йўл қўйилади; |
|
|
ч) ваколатли органлар билан келишилган ҳолда биржа таркибига ахборот хавфсизлиги ва коррупцияга қарши комплаенс тузилмасининг ташкил этилганлиги. |
|
|
10. Лицензия беришда келишиладиган органлар |
1. Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги. |
|
2. «Киберхавфсизлик маркази» ДУК. |
|
|
11. Лицензиянинг амал қилиш муддати: |
Чекланмаган. |
|
12. Изоҳ: |
* қўпол равишда бузиш деб ҳисобланадиган талаблар ва шартлар. |
|
». |