12.09.2024 йилдаги 566-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий этилган сув ҳавзалари ҳудудларининг чегараларини белгилаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 17 январдаги ПФ-14-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамаси томонидан мораторий татбиқ этиладиган ҳудудлар чегаралари белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мораторий татбиқ этиладиган дарёлар ҳудудлари чегараларига дарё ўзанлари, уларнинг соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналари киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия, Сув хўжалиги вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида дарё ўзанларини тозалаш ва норуда материалларини қазиб олиш ишлари тўхтатилишини қатъий назоратга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарё ўзани, соҳилбўйи минтақалари ва сувни муҳофаза қилиш зоналарида норуда материалларини ноқонуний қазиб олишнинг олдини олиш бўйича назорат тадбирларини кучайтирсин ҳамда жорий қилинган мораторийни бузишга оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари юзасидан қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Белгилансинки, дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида сув тошқинлари ва сел оқимларини ўтказиб юбориш имконияти йўқлиги билан боғлиқ салбий оқибатларнинг олдини олиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-426-сон қарори билан тасдиқланган Аҳолини ва ҳудудларни хавфли гидрометеорологик ҳодисалар ҳамда геологик жараёнлар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш ишларини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 26-банди талаблари асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Сирдарё, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ой муддатда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган қум-шағал қазиб олувчи ҳамда қайта ишловчи тадбиркорлик субъектларини тоғ ва тоғолди ҳудудларга ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги, Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларидан ташқарида жойлашган мавжуд конларда кўчирилаётган тадбиркорлик субъектларига норуда материалларини ўз ичига олган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини «E-auksion» электрон савдо платформаси орқали расмийлаштириб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларини тоғ ёки тоғолди ҳудудлар ёки ушбу ҳудудларнинг яқинида жойлашган кичик саноат зоналарига кўчириш билан боғлиқ харажатларни уларнинг ўз маблағлари ҳисобидан амалга ошириш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ўзбекистон Республикаси Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда Сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида тадбиркорлик субъектларига норуда материалларни қазиб олиш учун берилган рухсатномалар ҳамда тузилган шартномаларни қонунчиликда белгиланган тартибда бекор қилиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дарёларнинг мораторий татбиқ этилиши белгиланган ҳудудларида жойлашган норуда қазилма участкалари бўйича ер қаъри участкаларидан фойдаланиш шартлари, дарё ўзанларини тозалаш бўйича шартнома шартлари ва давлат экологик экспертизаси хулосалари талабларининг бажарилиши танқидий ўрганиб чиқилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
рухсат бериш талаблари ва шартлари мунтазам ёки қўпол равишда бузилган, фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига ҳамда атроф-муҳитга зарар етказилган ҳолатлар бўйича рухсатнома ва шартномаларни суд тартибида бекор қилиш ҳамда қонунчиликда белгиланган жавобгарлик чоралари кўрилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 ноябрдаги 666-сон қарори билан тасдиқланган Норуда материалларни ноқонуний қазиб олишда табиий объектларга етказилган зарарни ҳисоблаш тартиби тўғрисидаги низом қуйидаги мазмундаги 121-банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«121. Дарёларнинг норуда материалларни қазиб олишга мораторий жорий қилинган ҳудудларида норуда материалларни ноқонуний қазиб олиш оқибатида кенг тарқалган фойдали қазилмаларга етказилган зарарнинг миқдори мазкур Низомнинг 12-бандида белгиланган формула бўйича ҳисобланиб, аниқланган асосий зарар миқдори ўн бараварга оширилган ҳолда қўлланилади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Ж. Раматов ҳамда экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири А.А. Абдухакимов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 12 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
566-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 сентябрдаги 566-сон қарорига
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материаллари қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этиладиган ҳудудлар чегаралари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Дарёлар номи

Юқори ва қуйи координаталари

Умумий узунлиги

(км)

Мораторий жорий этиладиган ҳудуднинг бошланиш ва қуйи нуқталари координаталари бўйича қўшимча

изоҳ

Географик кенглик

Географик узунлик

қисман

жами

1.

Чирчиқ дарёси

41°34'23.28''

69°44'45.53''

118

118

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Оқсоқотасой билан қўшилган жойидан бошлаб, Чиноз туманида Сирдарёга қуйилиш жойигача (Бўстонлиқ, Юқори Чирчиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл ва Чиноз туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

Тошкент шаҳар (М.Улуғбек, Бектемир, Янгиҳаёт ва Сергели туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

40°54'34.37''

68°45'32.96''

2.

Сангзор дарёси

39°41'9.32

68°12'19.53''

160

160

Жиззах вилояти Бахмал туманидан бошланиб, Зафаробод тумани ҳудудидаги «Тузкон» кўлининг қуйилиш қисмигача (Айдар-Арнасой кўли).

40°32'6.74''

67°36'0.93''

3.

Зарафшон дарёси, шу жумладан:

39°32'29.93''

67°24'2.44''

36

Самарқанд вилояти Ургут тумани «Равотхўжа» гидроузелидан Жомбой тумани «Оқ-Қорадарё гидроузели» қисми.

40°5'47.90''

65°39'31.40''

40°0'43.70''

65°56'47.83''

128

204

Самарқанд вилояти Нарпай тумани Оқдарё ва Қорадарё дарёларининг қўшилиш қисмидан Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани Тошрабод кўприги қисми

40°8'39.37''

64°55'8.55''

3.1.

Қорадарё дарёси

39°41'40.08''

67°3'13.09''

20

Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғони «Оқ-Қорадарё гидроузели»дан бошлаб, ўнг қирғоқ «Қорадарё» дарёсининг (Самарқанд шаҳар, Оқдарё тумани ва Самарқанд тумани \ ҳудудидан оқиб ўтган) қисми.

39°45'27.32''

66°51'12.58''

3.2.

Оқдарё дарёси

39°41'41.52''

67°3'16.34''

20

Самарқанд шаҳар Фарҳод қўрғони «Оқ-Қорадарё гидроузели»дан бошлаб Оқдарё, Жомбой ва Пайариқ туманларидан ўтган оралиғидаги қисми.

39°48'40.8''

66°53'26.19''

4.

Норин дарёси

41°06'45.00''

72°04'01.00''

38

38

Наманган вилояти Учқўрғон туманида жойлашган «Учқўрғон гидроузели»дан дарёнинг Қорадарё дарёси билан қўшилиш нуқтасигача (Учқўрғон, Уйчи, Норин ва Наманган туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

40°54'04.00

71°45'28.00''

5.

Қашқадарё дарёси

39°11'0.92''

66°59'10.14''

53

102

Қашқадарё вилояти Китоб туманида «Анорзор» МФЙдаги Варганза қишлоғидан Қашқадарё ва Жиннидарё дарёларининг кесишган нуқтасидан бошлаб (Китоб тумани, Китоб шаҳри, Шаҳрисабз тумани, Чироқчи тумани Чимқўрғон сув омборигача) қисми.

39°2'8.59''

66°28'20.12''

38°56'18.63''

66°21'29.33''

49

Қашқадарё вилояти Қамаши туманидан (Чимқўрғон сув омбори дамбасидан бошлаб, қисман Ғузор, Бешкент тумани, Қарши шаҳри, Косон ва Қарши туманлари ҳудудидан оқиб ўтган) Қарши тумани «Кўчкак» МФЙ ҳудудидаги Қашқадарё дарёси ва Қарши магистрал канали дюкергача бўлган қисми.

38°55'27.65''

65°42'54.65''

6.

Сурхондарё дарёси

38°18'41.60''

68°0'40.57''

60

140

Сурхондарё вилояти Узун тумани «Уланқул» маҳалласидан бошлаб, Шўрчи тумани «Хушчекка» маҳалласигача Жанубий Сурхон сув омбори юқори қисмигача бўлган (Узун, Денов ва Шўрчи туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

37°54'44.01''

67°42'21.33''

37°49'51.34''

67°36'52.65''

50

Қумқўрғон туманидаги «Жанубий Сурхон» сув омборининг қуйи қисмидан Жарқўрғон шаҳрини Термез шаҳрини боғловчи автомобиль кўпригигача (Қумқўрғон ва Жарқўрғон туманлари ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

37°29'49.05''

67°26'26.00''

37°25'14.95''

67°24'57.85''

30

Жарқўрғон тумани «Оби-ҳаёт» маҳалласидан Амударё дарёсига қуйилиш қисмигача (Жарқўрғон, Термиз туманлари ва Термиз шаҳри ҳудудларидан оқиб ўтган) қисми.

37°12'10.78''

67°18'40.15

7.

Сирдарё дарёси

40°54'0.18''

71°45'25.05''

118

118

Сирдарё дарёсининг Наманган вилояти ҳудудидан оқиб ўтган қисми, Тожикистон чегарасигача бўлган қисми ва Тошкент вилояти Бекобод туманидан Қозоғистон Республикаси билан чегарадош нуқтасигача бўлган қисми.

40°43'8.52''

70°47'25.90''

40°11'30.51''

69°18'21.66''

153

153

40°56'32.97''

68°38'36.51''

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 13.09.2024 й., 09/24/566/0710-сон)