23.06.1981 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Норасмий таржима
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
156-Конвенцияси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ишлаётган аёллар ва эркаклар учун тенг муносабатлар ва тенг имкониятлар: оилавий мажбуриятларга эга ишчилар тўғрисидаги
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Ташкилотининг Бош конференцияси, Халқаро Меҳнат Бюросининг Маъмурий кенгаши томонидан Женевада чақирилиб ва 1981 йилнинг 3 июнида ўзининг олтмиш еттинчи сессиясида тўпланиб, Халқаро Меҳнат Ташкилотининг мақсад ва вазифалари бўйича, қуйидаги «барча инсонлар ирқи, эътиқоди ёки жинсидан қатъи назар, иқтисодий барқарорлик ва тенг имконият, эркинлик ва қадр-қимматлари таъминланган шароитида ўз моддий фаровонлигига ва маънавий ривожига эришиш ҳуқуқига эга» деган қоидани эътироф этувчи Филаделфия декларациясини эътиборга олиб, Халқаро Меҳнат Конференцияси томонидан 1975 йилда қабул қилинган Аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглиги тўғрисидаги Декларация қоидаларини ҳамда Аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглигини қўллаб-қувватлашга қаратилган ҳаракат дастурлари тўғрисидаги Резолюция қоидаларини эътиборга олиб,эркак ва аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглигини таъминлашга қаратилган меҳнат бўйича халқаро конвенциялар ва тавсияларни, хусусан, Тенг ҳақ тўлаш тўғрисидаги 1951 йилги Конвенция ва Тавсия, Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенция ва Тавсия ҳамда Инсон ресурсларини ривожлантириш тўғрисидаги 1975 йилги Тавсиянинг VIII бўлимини эътиборга олиб, Меҳнат ва иш турлари соҳасида камситиш тўғрисидаги 1958 йилги Конвенцияда оилавий мажбуриятлар ўртасидаги тафовутлар аниқ белгиланмаганлигини, шуни эътиборга олиб, бу соҳада қўшимча стандартлар қабул қилиниши лозимлигини эслатиб, Оилавий мажбуриятли аёл ходимларнинг меҳнати тўғрисидаги 1965 йилги Тавсия қоидаларини эътиборга олиб ва у қабул қилинган пайтдан буён рўй берган ўзгаришларни ҳисобга олиб, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва бошқа ихтисослаштирилган муассасалар томонидан ҳам эркак ва аёллар учун муомала ва имконият тенглиги тўғрисидаги халқаро шартномалар қабул қилинганлигини ҳисобга олиб, хусусан, Хотин-қизларнинг ҳуқуқлари камситилишининг барча шаклларига барҳам бериш тўғрисидаги 1979 йилги Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Конвенцияси муқаддимасининг ўн тўртинчи бандида Конвенция иштирокчилари бўлган давлатлар «эркак ва аёлларнинг тўла тенглигига эришиш учун жамиятда ва оилада ҳам эркакларнинг, ҳам аёлларнинг мавқеини ўзгартириш лозимлигини тушунадилар» деб таъкидланганлигини эслатиб, оилавий мажбуриятли ходимлар муаммолари оила ва жамиятга доир кенг масалаларнинг жиҳатлари бўлиб, миллий сиёсат юритишда уларни эътиборда тутиш лозимлигини тан олиб, оилавий мажбуриятли эркак ва аёл ходимлар ўртасида, шунингдек шуларга ўхшаш ходимлар ва бошқа ходимлар ўртасида муомала ва имкониятларнинг ҳақиқий тенглигини ўрнатиш зарурлигини тан олиб, барча ходимлар олдида турган муаммоларнинг аксарияти оилавий мажбуриятли ходимларга нисбатан оғирлашиб бораётганини эътиборга олиб, уларнинг аҳволини алоҳида эҳтиёжларига жавоб берадиган тадбирлар ва умуман ходимларнинг аҳволини яхшилашга қаратилган тадбирлар орқали яхшилаш зарурлигини тан олиб, оилавий мажбуриятли ходимлар: эркак ва аёл ходимлар учун муомала ва имконият тенглигига оид бир қанча таклифларни қабул қилишга қарор чиқариб ва бу сессия кун тартибининг бешинчи банди ҳисобланиб, мазкур таклифларга халқаро конвенция шаклини беришга қарор қилиб, бир минг тўққиз юз саксон биринчи йил июн ойининг йигирма учинчи кунида қуйидаги «Оилавий мажбуриятли ходимлар тўғрисидаги 1981 йилги Конвенция» деб номланиши мумкин бўлган Конвенцияни қабул қилди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қарамоғидаги болаларига нисбатан мажбуриятга эга бўлган эркак ва аёл ходимларга нисбатан қўлланилади, агар бундай мажбуриятлар ушбу ходимларнинг иқтисодий фаолиятга киришиши, унда қатнашиши ёки ривожланиши имкониятларини чеклайдиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция қоидалари, шунингдек бошқа, ҳақиқатдан ҳам уларнинг ғамхўрлик ёки ёрдамига муҳтож бўлган яқин қариндошларига нисбатан мажбуриятга эга бўлган эркак ва аёл ходимларга нисбатан қўлланилади, агар бундай мажбуриятлар ушбу ходимларнинг иқтисодий фаолиятга киришиши, унда қатнашиши ёки ривожланиши имкониятларини чеклайдиган бўлса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «қарамоғидаги бола» ва «бошқа, ҳақиқатдан ҳам уларнинг ғамхўрлик ёки ёрдамига муҳтож бўлган яқин қариндош» атамалари ҳар бир мамлакатда ушбу Конвенциянинг 9-моддасида кўрсатилган усуллардан бири орқали белгиланадиган шахсларни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу модданинг 1 ва 2-бандларида назарда тутилган ходимлар бундан буён «оилавий мажбуриятли ходимлар» деб аталади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция иқтисодий фаолиятнинг барча тармоқларига ва барча тоифадаги ходимларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Эркак ва аёл ходимлар учун муносабат ва имкониятларнинг ҳақиқий тенглигини таъминлаш учун ҳар бир аъзо миллий сиёсатнинг мақсадларидан бири ҳақ тўланадиган ишни бажарадиган ёки бажаришни хоҳлайдиган оилавий мажбуриятларга эга бўлган шахсларнинг камситишга учрамаган ва имкон қадар касбий ва оилавий мажбуриятларни уйғун тарзда бирлаштирган ҳолда ўз ҳуқуқларидан фойдалана олишидир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу модданинг 1-банди мақсадларидаги «камситиш» атамаси 1958 йилдаги Меҳнат ва бандлик соҳасидаги камситиш тўғрисидаги конвенциянинг 1 ва 5-моддаларида таърифланганидек, меҳнат ва бандликдаги камситишни англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Эркак ва аёл ходимлар учун ҳақиқий тенг ҳуқуқли муносабат ва имкониятларни ўрнатиш учун миллий шароит ва имкониятларга мувофиқ барча чоралар кўрилиши керак:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) оилавий мажбуриятларга эга бўлган ишчилар ўзларининг ишни эркин танлаш ҳуқуқидан фойдаланиши лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) уларнинг бандлик ва ижтимоий таъминот шароитлари бўйича эҳтиёжлари ҳисобга олиниши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шунингдек, барча чоралар миллий шароит ва имкониятлардан келиб чиқиб, қуйидаги мақсадларда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) маҳаллий даражада тадбирларни режалаштиришда оилавий мажбуриятга эга ходимларнинг эҳтиёжларини ҳисобга олиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) болаларни парвариш қилиш ва оилага ёрдам кўрсатиш бўйича муассасалар ва хизматлар каби давлат ёки хусусий ижтимоий хизматларни ривожлантириш ёки ривожлантиришга кўмаклашиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир давлатнинг ваколатли органлари эркак ва аёл ишчиларга тенг муносабат ва тенг имкониятлар тамойили ҳамда оилавий мажбуриятлари бўлган ходимларнинг муаммоларини кенг жамоатчиликка тушунтиришга кўмаклашиш мақсадида ахборот ва таълимни ривожлантиришни рағбатлантириш, шунингдек ушбу муаммоларни ҳал қилишга ёрдам берадиган жамоатчилик фикрини рағбатлантириш бўйича тегишли чораларни кўрадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий шароит ва имкониятларга мос келадиган барча чора-тадбирлар, шу жумладан касбга йўналтириш ва ўқитиш чоралари оилавий мажбуриятлари бўлган ходимларга меҳнат фаолиятини бошлаш ёки давом эттиришлари ва ушбу мажбуриятлар билан боғлиқ ҳолда ишдан бўшатилгандан кейин уни қайта тиклашлари учун кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Оилавий мажбуриятлар ўз-ўзидан меҳнат муносабатларини тугатиш учун асос бўлолмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенция қонун ёки меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, жамоа шартномалари, ташкилотнинг ички меҳнат тартиб қоидалари, арбитраж қарорлари, суд қарорлари ёки ушбу усулларнинг комбинацияси ёки миллий шароитлардан келиб чиққан ҳолда, миллий амалиётга мос келадиган ҳар қандай бошқа усуллар билан амалга оширилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция қоидалари миллий шароитларни ҳисобга олган ҳолда, босқичма-босқич қўлланилиши мумкин, аммо уларни амалга ошириш учун кўрилган чоралар ҳар қандай ҳолатда ҳам, 1-модданинг 1-банди қўлланиладиган барча ходимларга нисбатан қўлланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган ҳар бир аъзо Халқаро меҳнат ташкилоти Уставининг 22-моддасига мувофиқ тақдим этилган уни қўллаш тўғрисидаги биринчи маърузасида Конвенция қоидаларидан қайси бири бўйича ушбу модданинг 1-бандида назарда тутилган имкониятдан фойдаланиш ва кейинги маърузаларида ушбу қоидаларни қай даражада амалга оширганлиги ёки амалга ошириш ниятида эканлигини маълум қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ходимлар ва иш берувчилар ташкилотлари, миллий шароит ва амалиётга мос келувчи усулда, ушбу Конвенциянинг қоидаларини амалга оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва қўллашда иштирок этиш ҳуқуқига эга бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Конвенцияни ратификация қилиш тўғрисидаги расмий ҳужжатлар рўйхатга олиниши учун Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директорига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенция фақатгина ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган Халқаро Меҳнат Ташкилотининг аъзоларинигина бирлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенция Ташкилот икки аъзосининг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари Бош директор томонидан рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Кейинчалик ушбу Конвенция Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси учун унинг ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжати рўйхатга олинган санадан кейин ўн икки ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг аъзоси Конвенция дастлаб кучга кирган санадан ўн йил ўтганидан кейин Халқаро Меҳнат Бюросининг Бош директорига рўйхатга олиш учун юборилган акт орқали Конвенцияни денонсация қилиши мумкин. Бундай денонсация денонсация акти рўйхатга олинганидан кейин бир йил ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Конвенцияни ратификация қилган Ташкилотнинг ҳар бир аъзоси, юқоридаги бандда қайд этилган ўн йиллик муддат ўтганидан кейин, бир йил ичида мазкур моддада кўзда тутилган денонсация ҳуқуқидан фойдаланмаган бўлса, навбатдаги ўн йиллик муддатни кутишга мажбур бўлади ва шунга мувофиқ, у мазкур модда шартларига биноан ушбу Конвенцияни ҳар ўн йиллик муддат тугаши билан денонсация қилиши мумкин бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори Ташкилот аъзолари томонидан юборилган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасини рўйхатга олганлиги ҳақида Халқаро Меҳнат Ташкилотининг барча аъзоларига хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Бош директор, унга юборилган иккинчи ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатни рўйхатга олганлиги ҳақида Ташкилот аъзоларига хабар берганда, у Ташкилот аъзоларининг эътиборини Конвенциянинг кучга кириш санасига қаратади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Халқаро Меҳнат Бюроси Бош директори, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Уставининг 102-моддасига мувофиқ, юқоридаги моддалар қоидаларига биноан ўзи рўйхатга олган ратификация қилиш тўғрисидаги ҳужжатлари ва денонсация актларининг барчасига оид тўла маълумотларни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига рўйхатга олиш учун юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар гал, Халқаро Меҳнат Бюроси Маъмурий кенгаши зарур деб топганда, Бош конференцияга ушбу Конвенциянинг қўлланилиши тўғрисидаги маърузани тақдим этади ва уни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқиш ҳақидаги масалани Конференция кун тартибига киритиш кераклигини ёки керак эмаслигини кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Агар Конференция мазкур Конвенцияни тўла ёки қисман қайта кўриб чиқадиган янги конвенция қабул қилса ва янги конвенцияда зид келувчи қоидалар мавжуд бўлмаса, у ҳолда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Ташкилотнинг бирор аъзоси томонидан қайта кўриб чиқилган янги конвенциянинг ратификация қилиниши, қонуннинг ўз кучи билан, 14-модда қоидаларидан қатъи назар, мазкур Конвенциянинг зудлик билан денонсация қилинишига олиб келади, бунда қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган бўлиши керак;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) қайта кўриб чиқилган янги конвенция кучга кирган санадан эътиборан, мазкур Конвенциянинг Ташкилот аъзолари томонидан ратификация қилиниши тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Конвенция, ҳар қандай ҳолатда, уни ратификация қилган, аммо қайта кўриб чиқилган янги конвенцияни ратификация қилмаган Ташкилот аъзолари учун амалдаги шакли ва мазмуни ўз кучида қолаверади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19-модда
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Конвенциянинг инглизча ва французча матнлари бир хил кучга эгадир.