07.09.2024 йилдаги ПҚ-312-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат 29.09.2025 00 санаси ҳолатига
Амалдаги версияга ўтиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастурини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлашнинг узлуксизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, банк ва микромолиялаштириш хизматларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. «Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш» комплекс дастури (кейинги ўринларда — Дастур) доирасида қуйидаги механизмлар амалиётга жорий этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир лойиҳа доирасида 300 миллион сўмгача микрокредитларни, шундан 100 миллион сўм гаровсиз қисмини «Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси» акциядорлик жамияти (кейинги ўринларда — Компания) маблағлари ҳисобидан, 200 миллион сўмгача қисмини банклар ва микромолия ташкилотларининг (кейинги ўринларда — микрокредит берувчилар) ўз маблағлари ҳисобидан ажратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гаровсиз ажратилган 100 миллион сўм доирасида микрокредитлар бўйича кредит таваккалчилигини давлат ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш ёки улар бўйича Компаниянинг портфель кафиллигини тақдим этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитларни қайта молиялаштириш тизимига ўтиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки, Дастур доирасида 100 миллион сўмгача гаровсиз микрокредитлар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) барча микрокредит берувчилар томонидан камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган ва ижобий кредит тарихига эга бўлган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилади. Бунда кичик тадбиркорлик субъектларини танлаб олишда бошқа талаблар ва мезонлар киритилишига йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб кичик тадбиркорлик субъектлари рўйхатдан ўтган ва фаолият юритаётган ҳудуд тоифасидан келиб чиққан ҳолда Компания томонидан микрокредит берувчиларга қуйидаги ставкаларда қайта молиялаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-тоифа учун — 12,5 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-тоифа учун — 13,5 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-тоифа учун — 14,5 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-тоифа учун — 17,0 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-тоифа учун — 18,0 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) йиллик ставкаси 24 фоиздан ошганда ёки 1 — 3-тоифадаги туманда (шаҳарда) савдо ва умумий овқатланиш фаолияти билан боғлиқ лойиҳалар учун айланма маблағларни тўлдиришга ажратилганда, Компания томонидан қайта молиялаштирилмайди ва улар бўйича портфель кафиллиги тақдим этилмайди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Дастур доирасида микрокредитлар ажратиш ва ресурс маблағлари билан таъминлашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Компанияга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) дастлабки ажратиладиган 3 триллион сўмни:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредитларни қайта молиялаштириш учун — 11,5 фоиз ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикасида Камбағал оилалар реестрида турган ишсиз фуқароларни иш билан таъминлаган кичик ва ўрта бизнес субъектларига ушбу фуқаролар учун ташкил қилинган ҳар бир иш ўрнига қўшимча равишда 10 миллион сўмгача, бироқ 100 миллион сўмдан ошмаган миқдорда айланма маблағларни тўлдириш учун ажратилган микрокредитларни қайта молиялаштириш учун 9 фоиз ставкада 3 йил муддатгача жойлаштиради;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) келгусида маблағларни Марказий банкнинг асосий ставкасидан икки фоиз банд паст ставкада 3 йил имтиёзли давр билан 7 йил муддатга жойлаштиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) микрокредит берувчилар томонидан 7 йилгача бўлган муддатга ажратилган 100 миллион сўм доирасидаги микрокредитлар Компания томонидан 10 (ўн) иш кунида қайта молиялаштирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Компания маблағлари устувор равишда 3 — 5-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитларни қайта молиялаштиришга йўналтирилади;
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) микрокредитлар Компания томонидан қайта молиялаштирилганда ёки улар бўйича портфель кафиллиги берилганда, мазкур микрокредитлар бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 10 ноябрдаги ПФ-193-сон Фармонида назарда тутилган компенсация тақдим этилмайди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 26 сентябрдаги ПФ-176-сонли Фармони таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон)
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) микрокредитларни қайта молиялаштиришда улар бўйича юзага келадиган кредит таваккалчилигини туманлар (шаҳарлар) тоифасидан келиб чиқиб, Компания ва микрокредит берувчилар ўртасида тақсимлаш тизими жорий қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Компания микрокредит берувчиларга жойлаштирадиган ресурс маблағларининг тегишли қисми қуйидаги миқдорларда гаров депозити сифатида қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 80 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 60 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-тоифадаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 40 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-2-тоифалардаги туманда (шаҳарда) рўйхатдан ўтган ва шу ҳудудда фаолият юритадиган кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича — 20 фоиз;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) микрокредит берувчилар томонидан ажратилган ҳамда Компания ресурслари ҳисобидан қайта молиялаштирилмайдиган 100 миллион сўм доирасидаги гаровсиз микрокредитлар бўйича Компаниянинг портфель кафиллиги тақдим қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кафиллик бўйича тўлаб бериш мажбурияти микрокредит бўйича қарздорлик муддати ўтган санадан 90 кун ўтгандан сўнг бажарилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) микрокредитларни қайта молиялаштириш учун Компания томонидан олинган маблағлар Иқтисодиёт ва молия вазирлигига микрокредит сўндирилишига қараб қайтарилади. Бунда микрокредитни сўндириш бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги натижасида микрокредит берувчилар томонидан Компанияга қайтарилмаган маблағлар бўйича Компаниянинг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги олдидаги мажбуриятлари бекор қилинади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Дастур доирасида молиявий қўллаб-қувватлаш инструментларидан фойдаланиш учун амалий ўқув курсларини тугатганлик тўғрисида сертификатга эга бўлиш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги микрокредит берувчиларни узлуксиз равишда қайта молиялаштириш мақсадида Компанияни зарур молиявий ресурслар билан доимий равишда таъминлаб бориш чораларини кўриб борсин, шу жумладан, бир ой муддатда 3 триллион сўм миқдоридаги маблағлар ажратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Компанияга қуйидаги вазифалар юклатилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта молиялаштириладиган ёки кафиллик тақдим этиладиган микрокредитларнинг шартларига, микрокредит олувчиларга қўйиладиган талабларни ва микрокредитлар ажратадиган банклар ва микромолия ташкилотларига нисбатан мувофиқлик мезонларини белгилаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
республика бюджети ва бошқа манбалардан молиявий маблағларни жалб қилиш ва уларни кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича таваккалчиликларни ўзаро тақсимлаш асосида қайта молиялаштиришга йўналтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
микрокредит берувчилар томонидан ўз маблағлари ҳисобидан кичик тадбиркорлик субъектларига ажратилган микрокредитлар бўйича портфель кафилликлар тақдим этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Компания кузатув кенгашига (Ж. Қўчқоров):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2025 йил 1 январга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кафиллик бўйича банклар олдидаги мажбуриятларни бажариш билан боғлиқ тартиботларни соддалаштириш ва муддатларни қисқартириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорлик субъектларининг кредит тарихи ва молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда кафиллик бўйича табақалаштирилган хизмат ҳақларини жорий қилиш чораларини кўриш вазифаси юклатилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) микрокредит берувчиларга ажратиладиган ресурслар ва ушбу ресурслар ҳисобидан бериладиган микрокредитлар бўйича энг юқори фоиз ставкаларини мустақил равишда белгилаш, микрокредит миқдорлари, кредит таваккалчилигини тақсимлаш, портфель кафилликларини тақдим этиш ва қайта молиялаштириш миқдорлари ва шартларини ўзгартириш ҳамда бозор талабидан келиб чиққан ҳолда бошқа механизмларни жорий қилиш ваколати берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Марказий банкнинг «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» масъулияти чекланган жамиятининг (кейинги ўринларда — Жамғарма) мол-мулкларини баҳолашдан ўтказмаган ҳолда уни Компанияга қўшиб юбориш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма устав капиталидаги «Бизнесни ривожлантириш банки» АТБ (кейинги ўринларда — Бизнесни ривожлантириш банки) улушини номинал (баланс) қийматига камайтириш ҳисобига Жамғарманинг «Рақамли трансформация маркази» масъулияти чекланган жамияти ҳамда 14 та «Кичик бизнесга кўмаклашиш марказлари» масъулияти чекланган жамиятлари устав капиталидаги улушлари Бизнесни ривожлантириш банкига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бизнесни ривожлантириш банки устав капиталидаги Иқтисодиёт ва молия вазирлиги улушини номинал (баланс) қийматига камайтириш ҳисобига Бизнесни ривожлантириш банкининг Жамғарма устав капиталидаги 100 фоиз улуши Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг Компаниядаги улушини ошириш ҳисобига Компанияга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Бизнесни ривожлантириш банкининг кичик бизнесни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида асосий таянч банк сифатида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро ва маҳаллий экспертларни жалб қилган ҳолда ўсиш ва ривожланиш салоҳиятига эга бўлган тадбиркорлар фаолиятига кўмак бериш ва ҳамроҳлик қилиш бўйича менторлар ёки етакчи тадбиркорлар гуруҳини шакллантириш, бунда йил якунига қадар 24 та менторлар фаолиятини йўлга қўйиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш дастурлари доирасида ўсиш ва ривожланиш салоҳиятига эга тадбиркорлик субъектларини танлаб олиш орқали уларни индивидуал ёндашув асосида ўстириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир ҳудудда юқори қиймат яратувчи янги кичик тадбиркорлик субъектлари сонини ошириш ёки ривожланишига кўмаклашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида банкнинг хизмат кўрсатиш марказларини очиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024-2025 йилларда 100 та янги бизнес йўналиши бўйича лойиҳа таклифларини ишлаб чиқиб, уларни амалиётга татбиқ этиб бориш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-, 4- ва 5-тоифадаги ҳудудларда кичик тадбиркорлик субъектларига микрокредитлар ажратиш бўйича қўшимча чоралар кўриб бориш борасидаги таклифлари маъқуллансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 15 ноябрдаги ПҚ-366-сон қарори асосида Бизнесни ривожлантириш банкига Дастурни молиялаштириш учун йўналтирилган жами 300 миллион АҚШ долларидан 200 миллион АҚШ доллари Бизнесни ривожлантириш банки устав капиталини оширишга йўналтирилиши, 100 миллион АҚШ доллари миллий валютада йиллик 14 фоиз ставкада субординар қарз сифатида қайта расмийлаштирилишини таъминласинлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
молиявий ёрдамларни тақдим этиш доирасида Компания томонидан тадбиркорлик субъектларининг буюртмасига асосан асбоб-ускуна ва бошқа мол-мулклар ҳамда хомашёлар харид қилишда давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик талаблари татбиқ этилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Компанияга у томонидан тузилган импорт шартномаларига асосан тадбиркорлар маблағлари ҳисобидан 50 фоизгача бўнак тўловларини ўтказишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма томонидан тижорат банкларига илгари жойлаштирилган ресурс маблағлари тасдиқланган графиклар асосида сўндирилганидан сўнг Компания томонидан қайта молиялаштиришга йўналтирилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кредит (лизинг) маблағларидан кредит (лизинг) шартномасида ва/ёки буюртмада кўрсатилган мақсадларда фойдаланилмаганда, ушбу кредит (лизинг) бўйича тўланган компенсация маблағлари тижорат банки томонидан Компанияга қайтарилади. Бунда ушбу қоида Жамғарма билан аввал тузилган шартномалардан келиб чиқадиган муносабатларга ҳам татбиқ этилади.
Кейинги таҳрирга қаранг.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Давлат активларини бошқариш агентлиги Тошкент шаҳар ҳокимлиги билан биргаликда бир ой муддатда Компанияни Тошкент шаҳридаги зарурий инфратузилмага эга бўлган маъмурий бинога жойлаштиришни таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Марказий банк ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда икки ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров ва Марказий банк раиси М.Б. Нурмуратов белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 7 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-312-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.09.2024 й., 07/24/312/0690-сон; 29.09.2025 й., 06/25/176/0878-сон; 04.12.2025 й., 06/25/240/1122-сон; 27.12.2025 й., 06/25/258/1223-сон)