Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг
буйруғи
Электрон архив тўғрисидаги намунавий низомга ўзгартириш киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2024 йил 27 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2317-1]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 августдаги 538-сон «Давлат органлари ва ташкилотларининг архив иши ва иш юритиш соҳасидаги эксперт комиссиялари тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги бош директорининг 2011 йил 22 декабрдаги 89-сон буйруғи (рўйхат рақами 2317, 2012 йил 23 январь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 3-4-сон, 33-модда) билан тасдиқланган Электрон архив тўғрисидаги намунавий низомнинг 14-банди учинчи хатбошисидаги «тегишли давлат архивининг Эксперт текшириш комиссиясига» деган сўзлар «тегишли «Ўзархив» агентлигининг марказий эксперт-текшириш комиссияси, архив иши ҳудудий бошқармаларининг эксперт-текшириш комиссияси ва Ўзбекистон миллий архивларининг эксперт текшириш-услубий комиссиясига» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Тошкент ш.,
2024 йил 24 август,
20-мҳ-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.08.2024 й., 10/24/2317-1/0670-сон)