Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Фармони
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 22 июлдаги «Пахтачилик соҳаси корхоналарининг иқтисодий-молиявий ҳолатини яхшилашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-103-сон Фармонига мувофиқ:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 19 сентябрдаги ПФ-174-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига иловага мувофиқ қўшимча ва ўзгартиришлар киритилсин.
3. Мазкур Фармоннинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари Ж.А. Қўчқоров белгилансин.
Фармон ижросини назорат қилиш, ижро учун масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 23 август,
ПФ-119-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 23 августдаги ПФ-119-сон Фармонига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим ҳужжатларига киритилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 12 декабрдаги «Қишлоқ хўжалигида эркин бозор муносабатларини янада ривожлантиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ-205-сон Фармонининг 5-банди қуйидаги мазмундаги «б1» кичик банд билан тўлдирилсин:
«б1) кластерлар ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарга фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хомашёсининг йиғим-терими учун — пахта хомашёси қийматининг 20 фоизигача йиллик 10 фоизда (шундан, банк маржаси 2 фоиз) 10 ойга, шу жумладан 3 ойлик имтиёзли давр ва охирги 7 ой давомида тенг улушларда қайтариш шарти билан кредит ажратилади».
2. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 680-сон қарори билан тасдиқланган Пахта хом ашёсини етиштириш ва пахта йиғим-терими харажатларини ҳамда пахта хом ашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китобини кредитлаш тўғрисидаги низомда:
а) 9-бандда:
«г» кичик бандидаги «кластерларининг» сўзи «кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарнинг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банди билан тўлдирилсин:
«е) фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсининг йиғим-терими учун — пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача 10 ой муддатга, йиллик 8 фоизда кредит ресурсларини қайтариш муддатини узайтириш ҳуқуқисиз жойлаштиради»;
б) 10-бандда:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«10. Жамғарманинг кредит ресурслари ҳисобидан пахта хомашёсини етиштириш, унинг йиғим-терими ва у бўйича якуний ҳисоб-китоблар учун ажратилган кредитлар битимларда белгиланган муддатда қайтарилмаган тақдирда, кредитларнинг қайтарилмаган қисмига фоизлар Марказий банк асосий ставкасининг 1,5 баробари (шундан, банк маржаси — 2 фоиз) миқдорида тўланади»;
қуйидаги мазмундаги иккинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
«Ушбу тартиб аввалги йиллар пахта ҳосилини етиштириш ва йиғим-терими учун ажратилган кредитларга ҳам татбиқ этилади»;
иккинчи ва учинчи хатбошилар тегишлича учинчи ва тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;
в) 11-банднинг «в» кичик бандида:
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«в) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналари пахта хомашёсини харид қилишнинг якуний ҳисоб-китоби ва йиғим-терими учун»;
иккинчи хатбошидаги «фьючерс шартномаси» сўзлари «фьючерс шартномалари, тўғридан-тўғри тузилган шартномалар ва спот шартномалари» сўзлари билан алмаштирилсин;
г) 18-бандда:
биринчи хатбошидаги «етиштириш» сўзи «етиштириш, терим ва якуний ҳисоб-китоб» сўзлари билан алмаштирилсин;
«г» кичик бандидаги «кластерларининг» сўзи «кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарининг» сўзлари билан алмаштирилсин;
қуйидаги мазмундаги «е» кичик банди билан тўлдирилсин:
«е) пахта-тўқимачилик кластерлари ҳамда тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришни йўлга қўйган корхоналарига фьючерс шартномаси бўйича ортиқча етиштирилган пахта хом ашёсининг йиғим-теримини кредитлаш учун 10 ой муддатга, 3 ойлик имтиёзли давр ва сўнгги 7 ойда тенг улушларда қайтариш шарти билан, пахта хом ашёси қийматининг 20 фоизигача, йиллик 10 фоизда (шундан банк маржаси 2 фоиз) кредит ажратади»;
еттинчи хатбоши тегишинча саккизинчи хатбоши деб ҳисоблансин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.08.2024 й., 06/24/119/0643-сон; 22.09.2025 й., 06/25/174/0858-сон)