Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Қарори
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Сўнгги йилларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларидаги ҳарбий хизмат (хизмат) нуфузини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди.
Шу билан бирга, мазкур тизимларининг офицерлар таркибидаги ҳарбий хизматчилар ва ходимларнинг ҳарбий ва махсус унвонлардаги хизмат муддатлари ҳарбий хизматда (хизматда) бўлишнинг белгиланган ёш чегарасига мувофиқлигини таъминлаш зарурати мавжуд.
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ҳарбий хизматчи ва ходимлари лавозимларини юксак касбий тайёргарлик ва катта тажрибага эга бўлган офицерлар билан бутлаш ишларини янада такомиллаштириш мақсадида:
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н. Арипов, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котиби В.В. Махмудов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг маслаҳатчиси Д.Б. Кадиров зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Тошкент ш.,
2024 йил 21 август,
ПҚ-296-сон
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 21 августдаги ПҚ-296-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартиришлар
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 ноябрдаги ПҚ-3413-сон қарори билан тасдиқланган Ички ишлар органларида хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 35-банди еттинчи — ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«катта лейтенант» — уч йил;
«капитан» — тўрт йил;
«майор» — беш йил;
«подполковник» — олти йил».
2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 апрелдаги ПҚ-3665-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органларида хизматни ўташ тўғрисидаги низомнинг 31-банди олтинчи — тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«божхона хизмати катта лейтенанти» — уч йил;
«божхона хизмати капитани» — тўрт йил;
«божхона хизмати майори» — беш йил;
«божхона хизмати подполковниги» — олти йил».
3. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 12 сентябрдаги ПҚ-4447-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг ҳарбий хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 226-банди тўққизинчи — ўн иккинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«катта лейтенант» ҳарбий унвонида — уч йил;
«капитан» ҳарбий унвонида — тўрт йил;
«майор» ҳарбий унвонида — беш йил;
«подполковник» ҳарбий унвонида — олти йил».
4. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 апрелдаги ПҚ-5089-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ходимларининг хизматни ўташ тартиби тўғрисидаги низомнинг 32-банди еттинчи — ўнинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«катта лейтенант» — уч йил;
«капитан» — тўрт йил;
«майор» — беш йил;
«подполковник» — олти йил».
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.08.2024 й., 07/24/296/0640-сон)