15.07.2024 йилдаги 4582-IV-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг қарори, 15.07.2024 йилдаги 4582-IV-сон
Кучга кириш санаси
15.07.2024
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Кенгашининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборотни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши таъкидлайдики, ўтган даврдаги фаолият янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, парламент ишини тартибга солувчи қонунлар, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва қарорлари, «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури асосида ташкил этилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси (бундан буён матнда Қонунчилик палатаси деб юритилади) сиёсий хилма-хиллик, кўппартиявийлик, масалаларни эркин муҳокама қилиш, жамоа бўлиб ҳал этиш, очиқлик ва ошкоралик, жамоатчилик фикрини ҳисобга олиш каби асосий принципларга таяниб иш олиб борди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг ваколатлари доирасидаги ишларни самарали ташкил этиш мақсадида 2024 йилдаги фаолиятнинг асосий йўналишлари тасдиқланди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан янада ривожлантириш, ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини мустаҳкамлаш борасидаги ислоҳотларни ҳуқуқий жиҳатдан таъминлашга устувор аҳамият қаратилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчиликка ташаббус кўрсатиш имкониятларини янада ошириш мақсадида қонунчилик таклифларини илгари суриш тартиби йўлга қўйилди. Ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) томонидан қонунчиликка таклиф киритиш институтидан илк бор фойдаланилиб, Қонунчилик палатасига Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига қўшимча киритиш бўйича таклиф киритилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Миллий қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституция талаблари асосида такомиллаштириш ва «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган вазифаларни амалга ошириш мақсадида Қонун ижодкорлиги фаолияти бўйича дастур қабул қилинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатаси томонидан жами 110 та қонун лойиҳаси ва 1 та қонунчиликка таклиф кўриб чиқилди. 48 та қонун қабул қилиниб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенатига юборилди. Шундан 4 таси янги, 22 таси яхлит, 13 таси жамланма (29 та қонун лойиҳасини ўз ичига олган) ва 9 таси ратификация қилишга доир қонунлардир.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўтган даврда депутатларнинг қонун ижодкорлиги фаолияти натижадорлиги янада ошиб, улар ташаббуси билан киритилган қонун лойиҳаларининг салмоғи ортди. Хусусан, 2023 йилнинг биринчи ярим йиллигида депутатлар ташаббуси билан жами 6 та қонун лойиҳаси киритилган бўлса, жорий йилнинг мос даврида бу кўрсаткич 16 тани ташкил этди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат органлари ва улар мансабдор шахслари томонидан қонунларнинг ижро этилиши, давлат дастурларининг сўзсиз бажарилиши, ўз зиммасига юклатилган вазифаларнинг амалга оширилишига доир фаолияти устидан таъсирчан парламент назорати олиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хусусан, Қонунчилик палатаси мажлисларида ҳукумат аъзоларининг ва давлат органлари раҳбарларининг ўз фаолиятига доир масалалар юзасидан ахбороти 17 маротаба эшитилди («парламент эшитуви»), мансабдор шахсларга 8 та парламент сўрови ҳамда 90 та депутат сўрови юборилди. Шунингдек Қонунчилик палатаси қўмиталари томонидан 69 та назорат-таҳлил тадбири ўтказилди, 16 та қонуннинг ижро этилиш ҳолати ҳудудларга чиққан ҳолда ўрганилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракцияларининг таклифи билан 4 маротаба «ҳукумат соати» ташкил этилди. Уларда тоғ-кон саноати ва геология вазири, рақамли технологиялар вазири, маданият вазири ҳамда олий таълим, фан ва инновациялар вазири сайловчилар томонидан кўтарилган долзарб масалалар юзасидан депутатлар саволларига жавоб берди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджетининг самарали бажарилиши, бюджет маблағларининг мақсадли сарфланиши устидан таъсирчан назорат ўрнатилиб, ҳукуматнинг Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси тўғрисидаги ҳисоботлари эшитиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳисобот даврида Қонунчилик палатасининг 28 та мажлиси ўтказилиб, уларда қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолиятига ҳамда бошқа йўналишларга оид жами 236 та масала кўриб чиқилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Депутатлар ҳар ойнинг охирги ҳафтасида ўз сайлов округларида бўлиб, фуқаролар билан қатор учрашувлар ҳамда мулоқотлар ўтказдилар. Сайловчилар иштирокида ташкил этилган 2,5 мингдан ортиқ учрашувлар давомида 54 мингдан зиёд фуқаро, шу жумладан тадбиркорлик субъектларининг 4,3 мингдан ортиқ вакиллари қамраб олинди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатаси депутатлари мамлакатимиз Президентининг ҳудудларга ташрифлари давомида белгиланган устувор вазифаларнинг бажарилиши устидан жамоатчилик ва депутат назоратини амалга ошириш, бу борада маҳаллий Кенгашлар фаолиятини кучайтириш ҳамда уларга амалий кўмак кўрсатиш масаласига ҳам алоҳида эътибор қаратдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатасининг хорижий давлатлар парламентлари ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик алоқалари изчил давом эттирилди. Жумладан, Қонунчилик палатасида 26 та чет эл делегацияси қабул қилинди, Туркия, Сингапур, Грузия, Миср, Малайзия ва Тожикистон давлатлари парламентларининг раҳбарлари мамлакатимизга ташриф буюриб, улар билан қатор учрашувлар ўтказилди. Шунингдек Қатар, Россия Федерацияси, Тожикистон, Қирғизистон, Австрия ва Швеция давлатлари парламентлари билан парламентлараро гуруҳларнинг йиғилишлари бўлиб ўтди.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик палатасининг фаолиятидан жамоатчилик хабардорлигини янада ошириш, қонун ижодкорлиги, назорат-таҳлил фаолияти ҳақида ишончли, тезкор ахборот етказишга устувор аҳамият берилди. Хусусан, Қонунчилик палатасининг мажлислари ҳамда «ҳукумат соати» тадбирлари палатанинг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари ҳамда YouTube видеохостингидаги канали орқали тўғридан-тўғри ёритиб борилди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шу билан бирга, ўтказилган таҳлиллар Қонунчилик палатасининг ўтган даврдаги фаолиятида эътибор қаратилиши лозим бўлган муайян масалалар ҳам мавжуд эканлигини кўрсатмоқда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жумладан, қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини янада оширишга, шу жумладан, улардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш ва ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини таъминлашга устувор аҳамият қаратиш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сиёсий партиялар фракциялари томонидан электорат манфаатларидан келиб чиқиб, сайловчиларни ўйлантираётган, жойларда долзарб бўлиб турган масалаларни парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан фойдаланган ҳолда ҳал этиш бўйича ташаббускорликни кучайтириш мақсадга мувофиқ.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қўмиталар томонидан қонунларнинг ижро этилиш ҳолатини ҳудудларга чиққан ҳолда назорат-таҳлил тартибида ўрганиб боришга эътиборни янада кучайтириш муҳим аҳамият касб этади. Шунингдек муҳим соҳа ва йўналишлар бўйича назорат-таҳлил тадбирларининг якунларига бағишланган қўмита мажлисларини ҳудудларда ўтказиш амалиётини янада кенгайтириш ҳамда ушбу жараёнга эксперт гуруҳларини ҳам кенг жалб этиш керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонун лойиҳалари юзасидан жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш борасидаги амалиётни янада кенгайтириш, муҳокамалар давомида аҳолининг таклифларини олиш ҳамда улардан лойиҳаларни маромига етказишда самарали фойдаланишга алоҳида эътибор берилиши зарур.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Қонунчилик палатаси фаолиятини оммавий ахборот воситаларида, шунингдек ижтимоий тармоқлар орқали ёритиш ишларини янада кучайтириш тақозо этилмоқда.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Кенгаши қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунлари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин (илова қилинади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракцияларига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз партияларининг дастурий мақсад ва вазифаларидан ҳамда электорат томонидан кўтарилаётган масалалардан келиб чиқиб, фракция аъзолари томонидан қонун лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва Қонунчилик палатасига киритиш бўйича ташаббускорликни янада ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

қонун лойиҳалари юзасидан жойларда партия электорати иштирокида жамоатчилик муҳокамаларини ўтказиш, аҳолининг таклифларини олиш ва улардан лойиҳаларни маромига етказишда фойдаланиш амалиётини янада кенгайтириш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сайловчилар томонидан кўтарилаётган масалаларни, жойлардаги долзарб муаммоларни ҳал этишда парламент назоратининг таъсирчан шаклларидан унумли фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш тавсия этилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Қонунчилик палатасининг қўмиталари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини янада ошириш, улардаги ҳуқуқий бўшлиқларни тўлдириш ва ҳаволаки нормаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чоралар устидан таъсирчан парламент назоратини ўрнатишга устувор аҳамият қаратиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунларнинг ижро этилиши, қонуности ҳужжатларининг қабул қилиниши ҳолатини, ҳуқуқни қўллаш амалиётини жойларга чиққан ҳолда назорат-таҳлил тартибида ўрганиш борасидаги фаолиятни янада кучайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

назорат-таҳлил тадбирларининг якунларига бағишланган қўмита мажлисларини ҳудудларда ўтказиш амалиётидан унумли фойдаланиш ҳамда ушбу жараёнга эксперт гуруҳларини ҳам кенг жалб этиш;

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларининг ижроси устидан парламент назоратини янада кучайтириш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Парламент ахборот маркази (М. Парманова) Қонунчилик палатасининг 2024 йил биринчи ярим йиллигидаги фаолияти якунларини оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан ижтимоий тармоқларда кенг ёритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг биринчи ўринбосари ва ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

6. Ушбу Қарор тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг мажлисига киритилсин.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ушбу Қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Спикери Н. ИСМОИЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2024 йил 15 июль,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4582-IV-сон